Халқ дипломатияси: Ўзбекистон дунё учун намуна бўла олади
Бугун АОКАдаги анжуманда Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитанинг вазифалари ҳақида ахборот берилди.
Айтилишича, Қўмита халқ дипломатияси орқали хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш билан шуғулланади.
Дунё тобора глобаллашиб бораётган бир пайтда мамлакатлар ўртасидаги расмий дипломатиядан ташқари, халқ дипломатияси ҳам катта аҳамият касб этмоқда.
Бу – давлат раҳбарларининг расмий учрашувлари ва келишувларидан ташқари, халқлар ўртасидаги самимий мулоқот, маданий алмашинув ва ишонч руҳида қурилган алоқалардир.
Айниқса, дунёнинг турли нуқталарида миллатлараро низолар, ирқчилик кузатилаётган бугунги кунда бу долзарб ташаббус ҳисобланади. Чунки халқ дипломатияси орқали нафақат санъат, адабиёт, маданият, балки инсоний бағрикенглик ҳам тарғиб этилади.
Бу борада Ўзбекистон жуда кўплаб давлатлар учун намуна бўла олади!
@buxoroaokb