Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
AOKA - Rasmiy kanali avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ />▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ />🌐 https://aoka.uz
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateDec 04, 2018
Added to TGlist
Aug 20, 2024

Records

20.08.202423:59
13.2K
Subscribers
18.02.202522:00
600
Citation index
15.12.202401:50
4.3K
Average views per post
14.01.202501:51
4.3K
Average views per ad post
24.02.202523:59
2.13%
ER
02.02.202509:48
35.17%
ERR

Popular posts AOKA - Rasmiy kanali

23.02.202504:02
...мен ижтимоий тармоқлардаги контентга шахсий фикр-мулоҳазамни шарҳ сифатида қолдирганим учун ҳақорат сифатида баҳоланиб, жавобгарликка тортилдим. Тушунтириб берсангиз: туҳмат, ҳақорат ёки ёлғон ахборот қандай таснифланади ва уларга қандай ҳуқуқий жавобгарлик белгиланган?

👨 Видеороликни томоша қилинг, мутахассис саволингизга батафсил жавоб беради.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#МаҳоратМактаби

🎙Миллионлаб томошабинлар олдида эфирга чиқишдаги ҳаяжонни енгиш учун нима қилиш керак?
Жавоб жуда оддий – видеони томоша қилиб билиб олинг!

Олий тоифали диктор Насиба Ибрагимова билан интервьюнинг тўлиқ шакли қуйидаги ҳаволада: https://youtu.be/I_zhZow4hUE

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Фирибгарларнинг янги ҳийласи: огоҳ бўлинг!

Фирибгарлар махфий чатлар орқали Telegram аккаунтларини оммавий равишда бузишни бошладилар.

Telegram «қўллаб-қувватлаш» хизмати номидан аккаунтингизни ўчиришлари мумкинлигини ёзиб, чатни «верификациялаш» учун ҳавола таклиф қилишади.

Ҳаволага ўтиш билан Сиз шахсий аккаунингизга кириш имкониятини йўқотасиз.


Фирибгарларнинг навбатдаги ўлжасига айланишдан огоҳ бўлинг!

✈️ Медиасаводхонлигингизни ошириш учун АОКА каналини кузатишда давом этинг.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📶Очиқ Wi-Fi орқали фирибгарлик: қандай ҳимояланиш мумкин?

Жамоат жойлари, йирик савдо мажмуалари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектлар ҳудудидаги бепул Wi-Fi тармоқлари хавфли бўлиши мумкин. Фирибгарлар сохта тармоқлар яратиб, Сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлашга ҳаракат қилади.

‼️Нималарга эътибор бериш керак?

➡️Аввало, фойдаланмаётган пайтингизда смартфонингизда Wi-Fi функциясини ўчириб қўйинг. Бу бегона тармоққа ўз-ўзидан уланиб кетишнинг олдини олади.
➡️Нотаниш Wi-Fi тармоқларга уланмаслик тавсия этилади. Агар уланмоқчи бўлсангиз ҳам, шахсий маълумотларингизни киритиш сўралса, уланманг.
➡️Фирибгарлар ном танлашда ҳақиқийсига ўхшаш Wi-Fi номларини яратиши мумкин. Доимо ўша жой ёки мажмуа маъмурияти орқали тармоқни текширинг.
➡️Интернетга кираётганда сайт манзилини текшириб кўринг — фирибгарлар расмий сайтларга ўхшаш қалбаки саҳифалар яратиши мумкин.
➡️Ишончли Wi-Fi сиздан ижтимоий тармоқлар ёки шахсий аккаунтларингиз паролларини сўрамайди. Агар тармоқ логин ёки код талаб қилса, уланишдан воз кечинг.
➡️Энг хавфсиз йўл — мобил интернетдан ёки ишончли Wi-Fi тармоқлардан фойдаланиш.

Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилинг ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#Медиатермин

Ҳештег (#)
– ижтимоий тармоқларда маълум бир мавзуни ажратиб кўрсатиш ва уни излашни осонлаштирадиган калит сўз ёки ибора бўлиб, олдига “#” белгиси қўйилади.

🔹 Постларингизни топиш осонлашади – Масалан, #Маҳоратмактаби деб ёзсангиз, шу мавзуга қизиққан одамлар постингизни топа олади.
🔹 Кўпроқ одам кўради – Тренддаги ёки оммалашган ҳештеглардан фойдалансангиз, постингиз янги аудиторияга чиқади.
🔹 Мақсадли аудиторияни жалб қилади – Масалан, тадбиркорлар учун #бизнес, блогерлар учун #влог каби ҳештеглар фойдали.

Ҳештегларни ортиқча ишлатманг (3-5 та етарли), фақат постга мос сўзларни танланг!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
26 февраль, чоршанба куни AOKA да ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

Матбуот анжумани
Мавзу
: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилда эришилган натижалар ҳамда 2025 йилда амалга ошириладиган муҳим вазифалар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раҳбарияти

Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Брифинг
Мавзу: Вазирлик тизимида экологик таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева

Брифинг
Мавзу: Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда давлат назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар
Вақти: 15:00
Иштирок этади: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” бошқарма бошлиғи Олимхон Дустмухамедов

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 30 январь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Ўзархив" агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар, 2025 йилдаги долзарб вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзархив" агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ваучер тизими – ўқув марказларида бепул касб-ҳунар ўрганиш имконияти
⚫️Вақти: 13:00
⚫️Иштирок этади: Фахриддин Ҳайитов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилфуза Собирова, Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги Ахборот хизмат раҳбари

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Микрокредитбанк" АТБ тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, "Микрокредитбанк" АТБ Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📊 Назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектларида давлат назоратига оид фаолияти рейтинги

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚠️ Дезинформация ёхуд танлаб ўқиш зарурати

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 31 январдаги 22-сонида мухбир Нодир Маҳмудов қаламига мансуб юқоридаги сарлавҳали мақолада ахборот маконида ёлғон хабарларнинг ортиб бораётгани, сохта маълумотларни тарқатиб, “суюнчи” оладиганлар кўпайиб кетаётгани надомат билан тилга олинган.

Келиб чиқиш илдизи хорижда бўлган манбалар мамлакатимиз обрўси, нуфузига путур етказишга, одамлар тафаккурини издан чиқаришга қаратилган ахборот хуружини авж олдириш билан овора.

Бугун урушнинг ана шу шакли энг катта таҳдидлардан бирига айланган. Глобаллашув бутун дунёга шиддат билан ҳукмини ўтказишда давом этаётган бир пайтда фуқароларни, айниқса, ёш авлодни бузғунчи ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш кун тартибига чиқди.

Бундай шароитда тарбия борасида миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар руҳи ўз сўзини айтиши, ахборот майдонида миллий контент яратиш вазифаси муҳимлиги етакчи позицияга чиқиши лозим, дейилади мақолада.


Миллий ахборот маконимиз четдан кириб келган ахборот билан тўлиб-тошар экан, бу ҳолат миллий контент ривожи тўхтаб қолишига олиб келади. Натижада миллий контентни бой бериб қўйишимиз ҳам мумкин.


⚡️ Мақолада муаллиф медиа соҳаси мутасаддилари, шунингдек, экспертларни жиддий ўйлантириши лозим бўлган саволларни кўндаланг қўйган. Жумладан:

Медиамаконда миллий контент яратиш, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бериш нечоғлик уддаланиши мумкин бўлган вазифа?

Бўлар-бўлмас ахборотни, видеолавҳаларни кимлар билан ва нима мақсадда бўлишяпти?

Бетайин, нохолис ахборот ва хабарлар манбаси билан қизиқяптими?

Нега аксарият медиамаҳсулотнинг сифати, долзарблиги, мазмун-моҳияти ва холислиги абгор?

👉 Мақола билан батафсил танишиш

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 28 январь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш йўналиши бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ғайратулла Шукуров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉
🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 2024 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йил режалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ҳунарманд" уюшмаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Маданият соҳасига оид аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сирожиддин Ўсаров, Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
РАСМИЙ БАЁНОТ

Олий суд Ахборот хизматининг маълум қилишича, Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштиришни сўраб тақдимнома киритилган.

Маълумот учун: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган
эди.

Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан киритилган тақдимномага кўра Дусов белгиланган чекловларга риоя қилмаган ва жазо шартларини қасддан бузган.

Эслатма:
Суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат
21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.
⚠️ Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш Бош қомусимизда қатъий мустаҳкамланган. Лекин шунинг баробарида ҳар ким қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка риоя қилиши шарт.

Қонунга бўйсуниш жамият барқарорлиги ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосидир. Белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш, уларнинг ижросини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини эслатиб ўтамиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 29 январь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига "Тергов фаолияти" йўналишига қабул юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Санобар Мансурова, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, Ички ишлар вазирлиги ЖХД Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2025 йилда ўзлаштириладиган хорижий инвестициялар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
27.01.202511:38
🇺🇿
1918 йилда Беҳбудий тил масаласини янги маъмурлар олдига қўйиб, Туркистонда туркий тиллар ичида ўзига хос нуфузга эга бўлган ўзбек тили давлат тили сифатида тан олинишини таклиф қилади...

Беҳбудийнинг таклифи ўша даврда рус маъмурларига маъқул келмайди. Шунга қарамасдан Беҳбудий туркий тилларнинг мавқе ва нуфузини оширишга ҳаракат қилади.

✍️ Туркистонда жадидчилик ҳаракатига асос солган буюк зиёли Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида 10 та факт

P.S. Видеороликни тайёрлашда "Армон". Жадидчилик тарихи ҳужжатли фильм кадрларидан фойдаланилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
21 февраль, жума куни AOKA да ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар

Брифинг


Мавзу: Ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши, ёнғин ва бошқа турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Брифинг

Мавзу: Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг бажарилиши
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари

Брифинг

Мавзу: 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумининг ўтган даврида ишлаб чиқариш натижалари
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Фируза Тургунова, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарма бошлиғи

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 31 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉
🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, ."Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида республикада олиб борилаётган ишлар вазифалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2024 йилда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Log in to unlock more functionality.