Гарвард профессори доктор Дэниел Либерман саломатлик ҳақидаги биз эшитган айрим гапларнинг асоссизлигини аниқлаган.
Телеграм-канал ва инстаграмда тарқаладиган «экспертлик» маслаҳатларининг кўпи сафсата экан. Ва баъзида бу сафсаталарни шифокорлардан ҳам эшитиш мумкин, дейди Либерман. Қуйида 7та шундай нотўғри қараш билан танишасиз:
1. Сизга 8 соат уйқу керак эмас
Либерман замонавий технологиялар — чироқ ва будилникларсиз яшайдиган одамларни ўрганган.
Улар суткада атиги 6–7 соат ухлашади. Ва шунда ҳам ўткир ақл ва мустаҳкам соғликка эга.
Аслида «8 соат ухлаш» қоидаси саноат инқилоби даврида пайдо бўлган экан.
У ҳеч қачон илмий асосга эга бўлмаган.
Кўплаб тадқиқотлар кўрсатадики, аксарият одамларга 7 соат уйқу етарли.
Энг муҳими барқарор уйқу режими.
2. Ўтириш — зарарли эмас
Муаммо ўтиришда эмас, кўп вақт ҳаракатсиз қолишда.
Қабила ҳаётида ҳам одамлар кўп ўтиради — бироқ ҳар 10–15 дақиқада туриб, ҳаракатланишади.
Бу қисқа фаоллик танани уйғотиб, саломатликни қўллаб-қувватлайди.
3. Жисмоний машқлар тез вазн ташлашга ёрдам бермайди (агар фақат шу билан чекланилса)
Жисмоний фаолликнинг юрак, мия ва кайфият учун ижобий таъсири беқиёс.
Бироқ у ортиқча вазнга қарши мўъжизавий дори эмас.
Организм жисмоний юкламага мослашиб, вақт ўтиши билан камроқ калория "ёқа" бошлайди.
Бироқ бир афзаллик бор: машқлар озгандан кейин вазнни ушлаб туришда муҳим.
Жисмоний фаол инсонлар парҳездан кейинги натижани каррасига кўпроқ сақлаб қолади.
Тўғри овқатланиш ёғдан халос бўлишга, машқлар эса натижани мустаҳкамлашга ёрдам беради.
4. Пенсияга чиқиш хавфли бўлиши мумкин
Либерманнинг фикрича, пенсияга чиққан одамларда ҳаракат камаяди, улар кўп ишсиз ўтиришади ва мушак массасини йўқотади.
Бу ҳам жисмоний, ҳам ақлий қариш жараёнини тезлаштиради. Албатта, агар кун бўйи офисда ўтирадиган ишда бўлсангиз, аксинча, нафақага тезроқ чиққан яхши😁
5. Шакар бевосита саратонга сабаб бўлмайди
«Шакар саратонга озуқа беради», деган иборани эшитгандирсиз. Бу гап ҳақиқатдан узоқ эмас, бироқ айни ҳақиқат деб бўлмайди.
Гап шундаки, шакар еганда, энергияни сақлаш учун инсулин миқдори ошади. Агар у кўпайиб кетса, ёғ ҳужайралари шишиб, ёрила бошлайди. Бу яллиғланишга сабаб бўлади.
Сурункали яллиғланиш эса — кўплаб касалликларнинг яширин сабабидир.
6. Югуриш тиззага зарар етказмайди
Кўпчилик югуриш бўғимларни зарарлайди, деб ўйлаб, ундан воз кечади. Лекин муаммо югуришнинг ўзида эмас.
Либерманга кўра, югуриш тиззаларни мустаҳкамлаб, артрит хавфини камайтириши мумкин. Оғриқнинг асл сабаби эса бошқа.
Кўп одамлар амортизацияли пойабзал туфайли оғирликни товонга туширади. Бунда зарба айнан тиззага келади.
Таги ингичка оёқ кийим ёки яланг оёқ югуриш юкламани бутун оёққа тенг тақсимлашга ёрдам беради.
7. Сизга 10 000 қадам керак эмас
Бу рақам — 1960 йиллардаги Япониянинг маркетинг усули. Бунинг замирида илмий асос йўқ.
Бир кунда 7000–8000 қадамдан сўнг юришнинг фойдаси камаяди.
Либерман айтадики, қадамлар сони эмас, юришнинг мунтазамлиги муҳим.
Либерманнинг тадқиқотлари саломатлик ҳақидаги кўп тасаввурлар илмий асосланмаган, балки маданий одатлар, анъана ва фаразлар эканлигини кўрсатади.
Саломатлик эса ҳамма нарсада меъёр ва онгли муносабатдан бошланади.
@safarblog