Яқин келажак МЮси
Куни кеча Аморим тайинлангач бўлиб ўтган воқеалар ичида энг эсда қоларлиси бўлди, ҳатто, Рэшфорднинг кетказилишидан ҳам. Айнан мана шу камбек 99-йил сингари, кейинги декадани белгилаб берадиган даражади руҳий ўсишга сабаб бўлиши мумкин. Аморим бу масалада ўз ваъдасига биноан АПЛ ғолиблигига яқин йилларда жамоани фаворит даражасига чиқара оладими? Шунга ўхшаш саволларга бир қанча тезислар билан танишиб чиқамиз.
Нега айнан 3-4-3?
3 та марказий ҳимоячи дегани ҳимоявий ва фақат қарши ҳужумга асосланган жамоа дегани эмас. Умуман олганда ҳозирги гиперзамонавий футболда ҳеч ким айнан битта схема билан ўйинни бошлаб якунламайди. Схемалар аслида умумий график кўриниш учунгина бўлиб қолди. Ўйин давомида эса мураббийлар гибрид схемалардан фойдаланишади. Аморим ҳимояланганда асосан 5-4-1, ўйин қуриш пайтида 3-1-3-3, тўлақонли ҳужумга ўтганда эса 3-2-5 ни қўллайди. Интерни олайлик, шу схема билан кетма-кет ЧЛда муваффақият қозоняпти (чемпионликку энди бироз молияга бориб тақалади). Аталанта ва Байерку 3 марказий ҳимоячи билан Европанинг энг ҳужумкор ва тотал футболларини кўрсатишади. МЮда эса бу схема энди қўлланилган бўлсада, Далот, Магуайр, Амад каби ўйинчиларни очиб юборди. Фернандешни кучига куч қўшди. 3-4-3га ўтишдан олдин жамоа мавсумолди тайёргарлик амалга оширади ва ундан сўнггина мослашади. Анчелотти ҳам биринчи даврада бу услубни синаб кўриб панд еди (провал). Вақтида Барсада Кике Сетьенда ҳам шундай бўлган. Ўзбекистон учун ҳам дастлабки ўртоқлик ўйинлари ва норасмий матчлар схемага “плавно” ўтиб олинишига ёрдам берди. Аморим эса тўғридан тўғри буни қўллаб натижага эришяпти (жамоа ҳолатидан келиб чиқиб “натижа” сўзи ишлатилди). Демак, кейинги мавсумларда бундан яхшироқ ва тартиблироқ бўлади.
Эркатойлардан воз кечилиши…
Тен Хагда ҳам бўлдику дейиш мумкин, лекин у эркатой ёшлардан эмас, Роналду билан бу ишни қилди. Катта босимга борди. Майли, бу умуман бошқа мавзу. Аморимда йўналиш бироз бошқача. Машғулотда ўзини кўрсатиши керак ва лойиқ кўрилгани ўйинда қатнашади. Бу даражада “бардак”лашган жамоани саралаб олиш учун ҳам бошида “Физрук” бўлиб туриш керак. Шу сабаб ҳам Рэшфорд ва Антони қўйиб юборилди. Антони, Санчолар катта пулга келишган. Улар билан биргаликда Рэшфорд ҳам катта маош олишади. Жонини бериб ўйнаётган ва етарли натижа бермаётган юлдузлар ўртасида муҳит жиҳатдан дисбаланс юзага келади. АПЛ чемпионлиги учун курашадиган жамоа эса бир оила бўлиши керак. Оилада ҳамманинг ўз ўрни ва аниқ вазифаси бўлади. Ёздаги ўзгаришлар билан Аморим жамоани камида 80%га саралаб олади.
Онанага ишонса бўладими?
Ҳа, бўлади. Интер мисолида. Шунчаки ишончли ҳимоячилар ва яхлит тизим керак. Жамоа аниқ вектор асосида юрса дарвозабон ҳам бехато ўйнайди. Ишлаб чиқилган ҳимояланиш бўлса, дарвозабон чиқишда хатоси камаяди. Ишлаб чиқилган прессингдан чиқиб кетиш бўлса, дарвозабон бехато пас беради, шунчаки, Де Лихтларнинг нотўғри жой танлаши ҳам Онананинг хато қилишига олиб келади. Биз учун Онана айбдордек, лекин аслида хатони улар қилган бўлади. Мураббий буни бизданда яхши кўряпти ва шунинг учун ҳам Онанага ҳамон ишончи бор. Сетьен даврида Тер Штеген ҳам ёмон кўринган.
Келажак МЮси: кимлар кетади, кимлар қолади ва кимлар келади?
Дарвозабонни тепада айтиб ўтдим, Онана.
Ҳимоя учлиги тўлиқ янгиланмайди. Кетадиганлар Эванс, Линделёф бўлади. Лисандро жароҳатдан қандай қайтишини билмаймиз ва катта эҳтимол чапақай ҳимоячи олинса керак. Инасио, Хинкапье, Лукаба кабилардан бири ҳамда ёшлар жамоасига Арсеналдан келиб қўшилган Хивен. Учликнинг ўртасида Магуайр формада бўлса асосий бўлаверади. Де Лихт бу футбол учун бегоналигини ҳисобга олсак, заҳира ўйинчиси бўлади катта эҳтимол билан. Йоро эса ўнг тарафда. Унинг енгил ва мобиллиги ҳужум бошлашда ва қарши ҳужум бартараф этишда анча қўл келади. Бундан ташқари, таянч футболчиси ҳужумга қўшилганда Йоро унинг позициясини дарҳол тўлдира олади. Шунчаки, жароҳат олмай тонусда бўлиб турса бўлгани.
Давоми 👇
@mavlonbek_djumaev_official ✅