Ўзбекистон раҳбарининг вилоятларга ташрифларида биз журналистлар шундай дақиқаларни кутиб турамиз.
Ҳа, сиёсатда ҳаммаси муҳим, ижтимоий-иқтисодий масалалар, янги корхоналар, лойиҳалар, инвестиция, иш жойлари бўйича режалар...
Булар ҳаммаси муҳим, ҳаммаси. Лекин мени Президентнинг шахс сифатидаги, ота сифатидаги, бобо сифатидаги, оддий инсон сифатидаги мулоқоти, самимияти, оддийлиги ҳаммасидан кўпроқ таъсирлантиради.
Давлатимиз раҳбарининг кутилмаганда Андижонда йўл устидаги таъзияли хонадонга фотиҳагарчиликка кирганини, яқинларнинг кўнглини кўтарганини бугун уйимдагилар, қўни-қўшниларим ҳам катта ҳурмат билан гапиришди.
Кечга яқин Президентимизни алоҳида эътиборга муҳтож болалар даврасида кўрдим.
Билсангиз керак, бу фариштамисол ажойиб болалар инсоннинг аурасига қараб унга интилади, улар олдида турган инсоннинг мавқеи, лавозими, кимлигини билиб эмас, самимиятини, меҳрини ҳис қилсагина бағрига интилади.
Ҳа, биз ўзбекистонликлар ҳар хилмиз, кимдир истеъдодли, кимдир чемпион, кимдир эса яқинларининг ҳам исмини айтолмаслиги ёки 10 гача санолмаслиги мумкин. Лекин улар ҳам шу ватаннинг болалари. Уларнинг ўзи ҳам, ота-онаси ҳам давлатнинг, керак бўлса, Президентнинг меҳри-қучоғи, ёрдамида бўлишга муносиб.
Шундай бўлаётганидан хурсандман.