Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AXBOROT | Yangiliklar kanali avatar
AXBOROT | Yangiliklar kanali
AXBOROT | Yangiliklar kanali avatar
AXBOROT | Yangiliklar kanali
08.05.202514:56
“Бир маданиятга тегишли нарсанинг номи бошқа тилга таржими қилинмайди”- эколингвист Намоз Расулов.

Кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан мукофот пули берилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов қамашилик 115 ёшли Рўзибой бобо Сатторовга мукофотни топширган.

👉 @Axborotyangiliklari
Тошкентда вояга етмаган қизнинг сонидан ушлаб турган суратни Instagram'га ҳақоратли сўзлар билан жойлаган эркак қамалди

Шунингдек, эркак жабрланувчининг онасига туҳмат қилиб, ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини ва бундан кейин бундай қилмаслигини маълум қилди. У суддан оилавий аҳволини ҳисобга олишни ва жазони енгиллаштиришни сўради.

Унга 5 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 70 баравари (26 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202503:31
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 7,6 фоизга ўсди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 9,2 фоизни ташкил этган. Жон бошига энг юқори даромадлар Тошкент шаҳрида (15 млн 859 минг сўм), энг паст даромадлар эса Наманган вилоятида (3 млн 966 минг сўм) қайд этилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Блогер, Ўзбекистон футбол терма жамоаси фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозилов Россиядаги Эльбрус чўққисига чиқишда йиқилиб тушибди. Унинг аҳволи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ

👉
@Axborotyangiliklari
Ўзбекистонлик буюк шахс Артур Григорян

👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202514:12
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган.

У изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган SIM карталардан фойдаланган.

👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202510:23
Андижонда газбаллон сақланаётган ноқонуний «бункер»лар топилди

Избоскан туманида фуқаролардан бири 34 дона яна бошқаси 32 дона суюлтирилган газ маҳсулотларини ноқонуний сақлаб келган.

Шунингдек, хонадонларда 4 дона тарози ва газни автомобилларга ўтказишга мослаштирилган 7 дона резина шланглар борлиги маълум бўлган.

Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Ҳиндистонлик талабанинг танқидлари ортидан вазир академияга борди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент давлат тиббиёт университетида бўлиб, Ҳиндистондан келган талаба-ёшлар билан мулоқот ўтказган.

Учрашув якунида вазир университет раҳбариятига хорижлик талабалар учун қулайликларни янада кўпайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берган.

👉 @Axborotyangiliklari
30 ёшдан кейин нималарни англаб етасиз...

Яқинларимизга юбориб қўямиз!


👉 @Axborotyangiliklari
⚡️Абдуғаффор Қаримжонович Қирғизбоев Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори лавозимидан озод этилди.

👉 @Axborotyangiliklari
“Электрон рецепт” тизими Юнусободдан бошланади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимида катта ўзгаришларни бошлади.

Болалар шифохоналарида антибиотикларни ортиқча ёзишга йўл қўйилмайди. Ҳамма нарса аниқ протокол асосида бажарилади. Тартибга риоя қилмаганларга чора кўрилади.

Ана энди болани озгина бурни оқса ёки тиқ этган нарсага ҳам антибиотик ёзадиган докторлар касални даволашга бошқача ёндашишлари керак бўлади.

Эндиликда аптекаларда рецептсиз дори сотиш тугатилади. Юнусободда “Электрон рецепт” тизими ишга тушади. Бу яқин кунларда бутун республикага тарқалади.

Рецептсиз дори сотганлар қонуний жавобгарликка тортилади. Бош прокуратура бу борада назоратни кучайтиради.

Бир сўз билан айтганда, тиббиётимиздаги ҳар бир ўзгариш – бу халқ саломатлиги учун!

👉 @Axborotyangiliklari
Блогерлар ҳам лицензия олиши кераклигидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди.

Шу кунларда тармоқларда блогерлик фаолияти лицензияланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Депутат Жавлон Абдуллаев бунга муносабат билдирди.

Унинг ёзишича, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган лойиҳада блогерлар фаолиятига оид қатъий нормалар мавжуд эмас.

Депутат қонун лойиҳаси тўғрисида жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган ёлғон маълумот тарқатишдан тийилишга чақирган.

👉 @Axborotyangiliklari
“ГЭС қуриш мақсадида каналга ортиқча сув ташланган” – Булоқбошидаги техноген ҳодиса сабаби айтилди

Ўзгидромет маълумотига кўра, Булоқбоши туманида содир бўлган сув тошқини оқибатида ҳудуддаги 560 та хонадонни сув босган. ФВВ эса ҳодиса оқибатида 30 та хонадоннинг ичига, 70 та хонадоннинг эса томорқасига сув кирганини билдирди.

👉 @Axborotyangiliklari
🎓Ўзбекистонда янги техника университети ташкил этилади

Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

Унга кўра, янги TASHKENT TECH номли университет босқичма-босқич Тошкент давлат техника университети негизида, Boston Consulting Group кўмагида ташкил этилади.

"Ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда ва ёшлар ўртасида техник таълим нуфузини оширишга қаратилган" — деди президент ёрдамчиси.


👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202502:31
#лайфхак

💡Куйиб қолган лед лампочкани ташлаб юборишга шошилманг

Бундай лампаларни ўзингиз уйда бемалол тузата оласиз.

👉 @Axborotyangiliklari
Инстаграмда ноқоқуний диний материал тарқатган блогер жавобгарликка тортилди

Ўз видеоларида такрорий равишда зўравонлик, урушга чорлаган андижонлик 23 ёшли фуқаро, унинг видеолари жамоатчилик норозилигига сабаб бўлганидан кейин ички ишлар ходимлари томонидан чақирилган ва унга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шундан сўнг у айбига иқрор бўлиб, ҳаракатлари учун узр сўраган ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилган.
07.05.202511:30
Тошкент вилояти Янгиобод туманида унутилган шаҳарча бор экан.

У ерда бир замонлар шахтёрлар ишлаган, шу ҳудудда эса шаҳарча пайдо бўлиб, ҳаёт қайнаган.

YouTube’даги «Qara shay» каналида ўша ҳудуд ҳақида ва унинг турли афсоналари борасида ажойиб кўрсатув тайёрлашибди. Албатта, кўринг!

👉 https://youtu.be/dVTGvhaPewk?si=1R6Ypd_vZ35oV5KD
🇰🇷Сеулда 20-қаватдан сакрашга уринган қизни сочидан тортиб, қутқариб қолишди.

👉
@Axborotyangiliklari
❗️Андижоннинг Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди

ФВВ хабарига кўра, "Сарвонтепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоғи шикастланган ва натижада маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

Ҳодиса ҳақида хабар тушиши билан сув таъминоти тўхтатилган.

Айни пайтда фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар жалб этилган, ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

👉 @Axborotyangiliklari
🎮 PUBG аккаунти орқали фирибгарлик қилган 20 ёшли йигит ушланди

Аниқланишича, у Telegram’даги турли каналларда PUBG аккаунтлари сотилиши ҳақида эълон жойлаб, фуқароларга аккаунтни бир кунга синов тариқасида берган. Сўнг, паролни ўзгартириб, уларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2005 йилда туғилган Д.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Axborotyangiliklari
#ТЕЗКОР #ДАХШАТ #ТАРҚАТИНГ

😱Доғистонда 9 май куни тақиқланган гуруҳлар таъсирида теракт уюштирмоқчи бўлган қиз қўлга олинди. Қизнинг ўз сўзидан маълум бўлишича, қиз мессенжердаги гуруҳ орқали террорчилар таъсирига тушиб қолган, шундан сўнг унга қўлбола портловчи мослама яратиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шу сабабдан ёш қизни узоқ муддат қамоқ жазоси кутмоқда.

#ДИҚҚАТ
❗️Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёт бўлинг ва тақиқланган диний ва бошқа материалларга эга гуруҳларга ташриф буюрманг. Сизнинг соддалигингиздан фойдаланадиган одамлар билан асло мулоқот қилманг.
Ko‘pchilik izlab, so‘ragan edi:
o‘z suratini Ghibli uslubiga qanday o‘zgartirsa bo‘ladi?
Endi bu imkoniyat bor — to‘g‘ridan-to‘g‘ri Telegramda!

@Ghibliuz_bot — bir daqiqada suratlaringizni animega, Pixarga, LEGOga, gilam ustidagi portretga, Behzod miniatyurasiga va hatto sovet targ‘ibot plakatiga aylantiradigan bot.

Bot nimalarni uddalaydi?
• O‘nlab noyob uslublardan tanlash
• Rasmlarni yuklash va xohlasangiz — ko‘rishni istagan narsalaringizni qo‘shish: syujet, tafsilotlar, matn
• Telegram stikerlaringizni yaratish
• Shaffof fon va ajoyib grafika bilan natija olish

Oson, tez, qiziqarli.
Hoziroq ishga tushiring: @Ghibliuz_bot — va suratlaringiz endi hech qachon oddiy bo‘lib qolmaydi!
💸 Уйдан чиқмасдан 3 дақиқада пенсия тайинлаш учун ариза қолдириш мумкинлигини биласизми?

Билмасангиз, бу пост сиз учун. Ариза қолдириш учун:

1️⃣ my.gov.uz порталига OneID тизимидаги аккаунтингиз орқали кирасиз;
2️⃣ “Пенсия тайинлаш учун ариза бериш” хизматини танлайсиз;
3️⃣Сўралган маълумотларни киритасиз ва “юбориш” тугмасини босасиз.

Хизматдан фойдаланиш бепул, натижа 10 иш кунида тақдим этилади.

One ID тизимида аккаунти йўқлар – бу ерда профил очишни ўрганиб олиши мумкин.

☝️Постни пенсияга чиқиш арафасидаги танишларингизга юборинг, иссиқда навбат кутиб юришмасин!

👉 @Axborotyangiliklari
Shown 1 - 24 of 909
Log in to unlock more functionality.