Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар avatar

Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар

sputniknews.uz сайтининг расмий Telegram канали
Ўзбекистон ва жаҳоннинг тезкор янгиликлари
Лотинда 👉 @Sputnik_lotin
Русская версия👉 @sputnikuzbekistan
Фото/видеолар, ҳамкорлик таклифлари юбориш учун👉 @SputnikUz_feedbackbot
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateApr 20, 2017
Added to TGlist
Feb 06, 2025
Linked chat

Records

06.02.202521:19
7.4KSubscribers
28.02.202518:54
736Citation index
22.02.202523:59
1.4KAverage views per post
10.02.202506:14
1.5KAverage views per ad post
08.05.202523:59
95.24%ER
22.02.202523:59
18.79%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
MAR '25APR '25MAY '25

Popular posts Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар

19.04.202507:02
🇺🇿 Энди $200 минг эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олиш мумкин бўлади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар $200 минг тўлов эвазига Ўзбекистонда 5 йиллик яшаш гувоҳномасини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.

Бундан ташқари, улар оила аъзоларининг ҳар бирига $100 минг тўлаб, уларга ҳам 5 йиллик яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин бўлади.

@sputnikuzbek
09.05.202512:31
🔸🇺🇿🧍‍♂️Ўзбекистоннинг Москвадаги парадда иштирок этган ҳарбий бўлинмаси командири бу имконият учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Sputnik мухбири билан суҳбатда Зафаржон Холиқчаев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади.

@sputnikuzbek
🔸Тошкентда “Ўлмас полк” марши бўлиб ўтди

Тадбир “Биродарлик қабритсони” мемориал мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди.

Унда кўнгиллилар, фаоллар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этди.

Марш иштирокчилари @SputnikUzbek мухбири билан аждодларининг жасоратлари ҳақида илиқ хотиралар билан ўртоқлашди.

@sputnikuzbek
🔫Тошкентда банкни ўйинчоқ тўппонча билан ўмармоқчи бўлган шахс ушланди

Қайд этилишича, у тўппончага ўхшаш буюм билан Юнусободдаги банкка кириб, ходимлардан пул талаб қилган. Кўп ўтмай, улардан бири Қўриқлаш бошқармасига хабар берган.

Ҳуқуқбузар қўриқчиларни кўриб, марказ ойнасини синдириб қочишга уринган. Аммо тезкор чоралар натижасида у қўлга олинган.

Шундан сўнг, воқеа жойига ИИО ходимлари етиб келиб, фуқаро белгиланган тартибда Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

@sputnikuzbek
07.05.202511:59
🇺🇿 🚩 Ўзбекистон ЕОИИ фаолиятини диққат билан кузатмоқда

Бу ҳақда “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев @rian_ru нашрига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Иттифоқ ташкил топганидан бери 10 йил давомида товарлар, капитал, ишчи кучи ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши учун шароитлар яратилган.

“Ўзбекистон иттифоқнинг тўлиқ аъзоси бўлмаса-да, унинг имкониятларини пухта ўрганмоқда. Айниқса, корхоналар янги бозорлар ва ҳамкорлик форматларини тобора кўпроқ қидираётган шароитда”, дея таъкидлади Эргашев.


@sputnikuzbek
Мангу олов гўё юракдаги шам,
Ким ватан демишдир, номи муҳтарам,
Халқ мард ўғлонларин унутмас бир дам,
Хотира абадий, қадр – муборак.


9 май Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!

@sputnikuzbek
09.05.202513:22
🇷🇺 🛰👩‍🚀 Россиялик космонавтлар коинотда Ғалаба байроғини ёйишди

@sputnikuzbek
08.05.202517:21
❗️Янги Рим Папаси сайланди

Рим-католик черковининг янги раҳбари этиб АҚШдан кардинал Роберт Прево сайланди.

Янги понтификнинг нoми Ватикандаги маросим чоғида эълон қилинди. У ўзига Лев ХIV исмини танлади.

69 ёшли Роберт Прево Ватикан тарихидаги 267-папа ва АҚШдан сайланган илк понтифик бўлди.

@sputnikuzbek
09.05.202513:47
👁Ўзбекистонда кўз касалликларини сунъий интеллект ёрдамида даволаш тизими жорий этилди

Миллий тиббиёт марказида “Navilas 577 nm” номли замонавий лазер аппарати ишга туширилди.

У кўз тўр пардасидаги зарарланган тўқималарни аниқлаб, фақат зарур нуқталарга лазер таъсирини юбориш орқали муолажа қилади.

Бу технология оғриқсиз, хавфсиз ва контактсиз даволаш имконини беради.

@sputnikuzbek
Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси Санкт-Петербургга етиб келди

Эртага бу ерда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси бўлиб ўтади.

@sputnikuzbek
18.04.202507:44
❗️8 вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометга кўра, 19–22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабаб қуйидаги ҳудудларда сел юзага келиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.

@sputnikuzbek
🧍‍♂️ 🇺🇿 Қизил майдонда Ўзбекистон ҳарбийлари тантанали марш билан юриб ўтди

Парад ҳисоб қисмига Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисми қўмондони ўринбосари Зафаржон Холиқчаев бошчилик қилди.

@sputnikuzbek
18.04.202507:21
Тошкентда Tesla ёқиб юборилган

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ҳолатда номаълум шахс машинага суюқлик сепиб ёқиб юборгани акс этган видео тарқалди.

Видео яқин атрофдаги кузатув камерасидан олинган.

Машина қасддан ёқиб юборилгани юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.

@sputnikuzbek
🐍 Тошкентда уй ичига кириб олган илон зарарсизлантирилди

ФВВга кўра, қутқарувчилар илонни ушлаб, махсус идишга жойлаштирди ва табиатга қўйиб юборди.

@sputnikuzbek
09.05.202512:47
Путин Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанада ғолиблар авлоди, ҳақиқат ва адолат шарафига қадаҳ кўтарди

Россия етакчисининг асосий баёнотлари:

▪️Совет халқи оғир синовлардан ўтиб, матонат билан ғалаба қозонди. Россия Иккинчи жаҳон урушидаги иттифоқчилар ёрдамини унутмайди.

▪️ Россия ғолиб авлод олдида таъзим қилмоқда.

▪️Иккинчи жаҳон урушида кўрсатилган бирдамлик ва жасорат бугунги кунда, давлатлар мустақиллиги хавф остида турган бир пайтда, янада катта аҳамият касб этмоқда.

▪️Урушдан йиллар ўтган сари, унинг ҳақиқати ва ғалаба қадриятларини асраш жавобгарлиги ҳам ортиб бормоқда.

▪️Иккинчи жаҳон урушидан қанчалик узоқ бўлса, ғалаба қадриятлари ва у ҳақидаги ҳақиқатни сақлаш масъулияти шунчалик юқори бўлади.

@sputnikuzbek
Log in to unlock more functionality.