Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Kun mavzusi avatar

Kun mavzusi

Politics
#kun_mavzusi
Xabardor bo'ling:
➖ O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar;
➖ Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati;
➖ Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar;
➖ Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
LocationУзбекістан
LanguageOther
Channel creation dateMay 14, 2025
Added to TGlist
Jul 29, 2024

Records

19.01.202519:40
13.4KSubscribers
12.04.202523:59
300Citation index
31.07.202423:59
620.1KAverage views per post
22.09.202423:59
874Average views per ad post
12.09.202423:59
5.77%ER
31.08.202423:59
337.99%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Popular posts Kun mavzusi

28.04.202510:26
🌀 Хотира ва қадрлаш куни арафаси: Фидойи юртдошларимизга эҳтиром

Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутатлари 23 – 26 апрель кунлари сайлов округларида бўлиб, ҳудудларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил қилишди.

Депутатлар 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳудудлардаги ёши улуғ нуронийлар, уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган ватандошларимизнинг холидан хабар олишди.

🎤 Хусусан, Жавлон Абдуллаев, Зокиржон Зохидов:
Сўх маҳалласида истиқомат қилаётган, 103 ёшни қарши олган Субҳинисо она Юсупованинг хонадонига ташриф буюриб, бу табаррук ёшга етган онахоннинг ҳолидан хабар олинди.


🎤 Эркин Ҳайитов:
Қамаши туманининг “Манғит” маҳалласида истиқомат қиладиган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1910 йилда туғилган, ҳозирда 115 ёшни қаршилаган Рўзибой Сатторовнинг хонадонларига бориб, у кишининг ҳолидан хабар олинди.


🎤 Имомназар Турсунов:
Касби туманидаги "Муғлон" маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси 103 ёшли Хайрулло бобо Шерматов билан учрашиб, муборак ёшга етган уруш фахрийси ҳолидан хабар олинди.


🤔 Машаққатли йилларда фронт ортида фидокорона меҳнат қилган, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги пойдеворини қуришда ўз ҳиссасини қўшган бундай азиз инсонларимиз — халқимизнинг ғурури ва фахридир.

Kun mavzusi
🔴 Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилди‼️

Парламентдаги кўпчилик — “Тараққиёт блоки”ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Биз мазкур блокнинг тузилишига эътироз билдирмаган ҳолда, унинг устувор вазифалари, шунингдек, ҳукумат дастури ва фаолиятининг айрим йўналишларига қўшила олмаймиз, дейилади ХДП баёнотида.

✍️ Хусусан:

– иқтисодиётда давлат иштирокини, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолишга эътибор камлиги, уларни хусусийлаштириш қонун даражасида тақиқланмаганлиги;

– рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган пенсия тизимига ўтиш зарурияти мавжудлиги;

– коммунал тўловлар (газ, электр ва бошқалар) масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг истиқболга мўлжалланган аниқ стратегияси ишлаб чиқилмаганлиги;

– улушдорлик асосида уй-жой қуриш бўйича фуқаролар улушларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизими ҳанузгача яратилмаганлиги;

– аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизими жорий этилмаганлиги (кўп маблағ топган, кўп тўлаши лозим тамойилини қўллаш лозим), шу жумладан қимматбаҳо мол-мулк учун солиқнинг (ҳашамат солиғи) жорий этилмаганлиги;

– фармацевтика соҳасида давлат назорати сустлиги, маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун энг юқори чекланган нархлар белгиланмаганлиги, шу жумладан дори воситаларининг рекламаси тақиқланмаганлиги каби бир қатор масалалар партиямиз электорати манфаатларига зид деб ҳисоблаймиз.

🎤 Расмий баёнот тўлиқ

Kun mavzusi
02.05.202517:47
Фуқаронинг мулк дахлсизлиги бузилиши юзасидан депутатлик сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Чироқчи тумани “Олмазор” маҳалласида фуқаро Р.Раҳмоновга тегишли ер майдонида қурилган бетон девор Чироқчи тумани ҳокими ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан бузилаётганлиги юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б.Азимовга депутатлик сўрови юборди.

⚡️Депутатлик сўровида вилоят ҳокимлиги олдига қуйидаги муҳим саволлар қўйилган:

✅Фуқаро Р.Раҳмоновга тегишли ер майдонида қурилган деворни бузиш юзасидан расмий қарор, огоҳлантириш хати, ёки ҳужжатлар мавжудми?

✅Ушбу бузиш ишлари қандай ҳуқуқий асосга таянган ҳолда амалга оширилди? Бунда, ушбу давлат органлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар қонунга зид равишда амалга оширилмаганми?

✅Мазкур ҳолатда мансабдор шахслар томонидан фуқаронинг мулк дахлсизлиги бузилиши юзасидан қонун доирасида қандай таъсир чоралари қўлланилади?

✅Мамлакатимизда бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги, уларни олдини олиш бўйича қандай ишлар ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?


Депутат З.Мавлонов  “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ, Қашқадарё вилоят ҳокимидан юқоридаги саволларга 10 кун муддат ичида муддат ичида асослантирилган тушунтириш беришини ҳамда ўз нуқтаи назарини баён этишини сўраган.

✅ Ўйлаймизки, ҳокимлик томонидан депутат кўтарган масала атрофлича ўрганилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Kun mavzusi
🔴 Тошкент метрополитени: депутатлар билан бирга ишлаймиз

🚇 Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаевнинг метродаги тирбандлик ҳақидаги мурожаатига жавобан, Тошкент метрополитени раҳбарияти муаммоларни чуқур ўрганиш учун депутатлар иштирокида ишчи гуруҳ тузишни таклиф этди.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитени томонидан сўнгги йилларда поездлар сони 36 тадан 75 тагача ошгани ва қатнов интерваллари қисқаргани қайд этилди:

✍️ 2021 йилда Чилонзор йўналишида 5 дақиқа ( 16 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 1,5 дақиқа (28 та поезд ҳаракатланмоқда);

✍️ 2021 йилда Ўзбекистон йўналишида 6 дақиқа ( 9 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 3 дақиқа (16 та поезд ҳаракатланмоқда);

✍️ 2021 йилда Юнусобод йўналишида 11 дақиқа ( 6 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 4 дақиқа (11 та поезд ҳаракатланмоқда);

✍️ "Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ер усти ҳалқа йўли" йўналиши – 12 дақиқадан (5 та поезд ишлаган) 9 дақиқага (11 та поезд ишламоқда) туширилган.

Kun mavzusi
16.05.202507:29
✍️ Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🔴 Мазкур йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан Қонунчилик палатаси депутатлари ўзларининг муносабатларини билдирибди:

🎤 Шоира Раджабова:
Ҳар бир таълим муассасасида амалга оширилаётган тўғри ва самарали ислоҳотлар ўқувчи ва талабаларнинг шахс сифатида ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу ишларнинг барчаси ёшларимиз учун мустаҳкам таянч ва келажакдаги муваффақиятларнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

🎤 Дилмурод Артиков:
Давлатимиз раҳбари таълимда сифат бўлиши учун, энг аввало, педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлаб, бу борада аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шу ўринда, йиғилишда педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган вазифаларнинг қуйидаги муҳим жиҳатларига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

🎤 Наргиза Саломова:
Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда четда ўқиётган ёшларимизнинг атиги 1 фоизи “Топ-100”даги олийгоҳларга киргани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, “Топ-10” билан “Топ-200”даги таълим нархи бир биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади.

🎤 Муқаддас Ахмедова:
Ҳукумат томонидан мактаб таълимига йўналтирилаётган маблағлар ҳар йил оширилмоқда. Хусусан, 2025 йилда таълим соҳасига 60 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Шу билан бирга, 1 миллион мактаб ўрни ва 1,5 миллион боғча ўрни яратилди. Устамалар ва ўқитувчиларга берилган қўшимча имтиёзлар, уларнинг даромадлари оширилди.

🎤 Шерзод Кулматов:
Мактаблар ва олий таълим муассасаларида янги ўқув дастурлари, мутахассислар ва педагоглар учун тренинглар, қўллаб-қувватлаш механизмлари фаолиятга киритилмоқда. Бу жараёнлар таълим соҳасидаги керакли ўзгаришларнинг бошланғич нуқтаси бўлиб, ёшларимизнинг келажаги учун мустаҳкам асос бўлади.

🎤 Мавлудахон Адхамжонова:
Энди ҳар куни жойлардаги амфитеатр ва сайилгоҳларда концерт ва мусиқа кечалари ўтказилади. Маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этилади. Бу тадбирлар нафақат пойтахтда, балки ҳар бир туманда, ҳар бир маҳаллада бўлади.

Kun mavzusi
✔️ Ўзбекистон парламентида янги сиёсий воқелик: “Тараққиёт блоки” тузилди!

Бугун юртимиз сиёсий майдонида муҳим ва тарихий қадам ташланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари бирлашиб, “Тараққиёт блоки"ни тузди.

🔴 93 нафар депутатни бирлаштирган мазкур блок парламентда кўпчиликни шакллантириб, давлат ва жамият тараққиётига тааллуқли энг долзарб масалалар ечимини топишда етакчи сиёсий кучга айланади.

✍️ Блокнинг асосий мақсади — икки партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини бирлаштирган ҳолда, "Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча жабҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, фуқароларнинг ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдир.

"Tараққиёт блоки”нинг устувор йўналишлари:

✅ Миллий иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, тадбиркорликни рағбатлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш;
✅ Ҳар бир фуқаро учун хусусий мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини таъминлаш;
✅ Сўз эркинлиги ва мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш, очиқлик сиёсатини давом эттириш;
✅ Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш, инсон салоҳиятини ривожлантириш;
✅ Солиқ тизимини соддалаштириш, тадбиркорлар учун тенг ва адолатли шароит яратиш;
✅ Давлат хизматларини рақамлаштириш, бюрократияни камайтириш;
✅ Замонавий пенсия тизимини жорий қилиш ва фуқароларнинг шахсий танлов имкониятини кенгайтириш;
✅ Мамлакат хавфсизлиги, суверенитети ва миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш.

🤔 Бу сиёсий блок нафақат парламентда, балки бутун мамлакат сиёсий ҳаётида янги босқични бошлаб беради. Давлат тараққиёти учун зарур бўлган муҳим қарорларни қабул қилишда янги сиёсий мувозанат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиради.

🤔 Эндиликда “Tараққиёт блоки”нинг фаолияти орқали парламентдаги ислоҳотлар темпи янада кучаяди. Юртимизда барқарор иқтисодий ўсиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий қадриятлар ҳамда демократик принципларга содиқ сиёсий муҳитни шакллантиришга катта ҳисса қўшилади.


Kun mavzusi
24.04.202513:18
❗️ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА!

🔴 Сўнги вақтларда йўлларда содир бўлаётган ҳодисалар, асоссиз жарималар ва йўл белгилари билан боғлиқ муаммолар фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

❌ Йўл чизиқларининг нотўғри ва номутаносиб чизилиши, замонавий вақт кўрсаткичли (секундли) светофорларнинг етишмаслиги ҳайдовчиларнинг беихтиёр қоидабузарликка олиб келадиган шароитлар сабаб жаримага тушишига олиб келмоқда.

✅ Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров Ички ишлар вазирлиги ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарига юқорида кўтарилган масалалар юзасидан "депутат сўрови" юборди.

📑 Сўровда:

- йўл чизиқлари билан боғлиқ асоссиз жарималарни олдини олиш;
- фуқароларни жарималар билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этилиши;
- йўлларда номутаносиб чизилган йўл чизиқларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш борасида ИИВ ЖХДнинг кўрилаётган чоралари сўралган.


📌 Ўйлаймизки, масъул идора депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Kun mavzusi
🌺 15 май — Халқаро оила куни

Оила — жамият таянчи, маънавият маскани, инсонни камол топтирувчи муқаддас даргоҳ.

1993 йилда БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан 15 май санаси Халқаро оила куни деб белгиланган ва 1994 йилдан буён дунё миқёсида кенг нишонлаб келинмоқда.

🧠 Бугунги кунда юртимизда ҳам бу сана муносиб нишонланиб, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом муҳитни таъминлаш ва оилавий қадриятларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🇺🇿 Айниқса, 2018 йил 27 июнда қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ, 15 май — Халқаро оила куни ҳар йили республика миқёсида турли тадбирлар, маърифий учрашувлар ва фестиваллар билан нишонланиши анъанага айланди.

🤔 Азизлар, оилаларимизнинг аҳил бўлиши жамият тараққиётининг асосидир. Бугун оилангиз бағрида кўпроқ вақт ўтказинг, яқинларингизга эътиборли бўлинг ва меҳр улашинг! ❤️

Kun mavzusi
17.05.202516:55
🌀 Шахсий маълумотларнинг қонунга хилоф тарқалиши — жиддий муаммо!

Бугунги кунда шахсга доир маълумотларнинг тарқалиши орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу борада бир қатор саволлар долзарб аҳамият касб этмоқда:

🔹 Шахсий маълумотлар қандай қўлга киритилмоқда?
Фирибгарлар турли манбалар — телекоммуникация тармоқлари, заиф ахборот тизимлари, ижтимоий тармоқлар ва ҳатто инсон фактори орқали маълумотларга етиб боришмоқда.

🔹 Ахборот тизимларида хавфсизлик таъминланяптими?
Айрим дастурлар ва ахборот ресурсларида хавфсизлик чоралари етарли даражада таъминланмагани сабабли, шахсий маълумотлар “сизиб чиқиши” ҳолатлари кузатилмоқда.

🔹 Қўнғироқлар орқали амалга оширилаётган фирибгарликдан ҳимоя борми?
Ҳимоя механизмлари ишлаб чиқилмоқда, бироқ уларни кенг қамровли ва самарали татбиқ этиш бўйича янада кўпроқ чоралар талаб этилади.

🔹 Масъул идоралар нималар қилмоқда?
Мавжуд ҳолатлар юзасидан Қонунчилик палатаси депутати Беҳзод Тўхтамуродов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Марказий банк бошқаруви раисига депутатлик сўрови юборди.

😄 Ўйлаймизки, масъул ташкилотлар томонидан юқорида кўтарилган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилади.

Kun mavzusi
24.04.202512:20
✔️ Аввал хабар берганимиздек, Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашувлари ҳамда ижтимоий соҳа ва бошқа турли объектларга ташрифлари давом этмоқда.

Хусусан, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов:
Пахтакор туманидаги “Тошкент” МФЙда бўлиб ўтган учрашувларда “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди. Очиқ мулоқотларда фуқаролар маҳаллага қўшимча куч ва имкониятлар тақдим этилаётгани, ваколат ва масъулият ҳам қуйи тизимга туширилаётгани натижасида бугун кўплаб масалалар шу ернинг ўзида ижобий ҳал бўлаётгани қайд этилди.


Нодира Рашидова:
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб "Аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон ҳамда сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлик даражасини ошириш, шунингдек фуқароларига бепул дориларнинг берилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати" бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Наврўзбек Юсупов:
Избоскан туманидаги "Тошлоқ"  МЙФда "маҳалла еттилик" вакиллари фаолияти билан танишиб, маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Шунингдек, хонадонларга ташриф буюрилиб, фуқаролар билан учрашиб, улар билан суҳбатлар ташкил этилди.


Шахноза Холмахаматова:
Китоб туманидаги “Др. Бобоев” хусусий клиникаси фаолияти билан танишилиб, замонавий шароит, рақамлаштирилган хизматлар, электрон рецепт амалиёти кўриб чиқилди.


Мухторова Назира, Раъно Астанакулова ва Гузал Самиева:
Термиз шаҳар ҳокимияти мажлислар залида Термиз шаҳар депутатлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан учрашиб, эрта нигоҳни олдини олиш, ажримлар сонини камайтириш, тўй-ҳашамларда ортиқча дабдабабозликка чек қўйиш ва мотам маросимларини тартибга солиш каби масалалар муҳокама қилинди.


Kun mavzusi
🌀 2025 йил 17 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф. Шарипов томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Нигматилла Йўлдошев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ҳоир Мирзаевга "депутат сўрови" юборилди.

✅ Масала нимада?

✅ Тошкент вилоятининг Бўка туманида 5 йил аввал аҳолига тутзор ташкил этиш учун оилавий пудрат асосида ер участкалари ажратилган. Бугунги кунда мазкур ерларда 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини экиб, парваришлаб келмоқда.

🔴 Ижтимоий тармоқларда мазкур ерлар аукционга қўйилиши ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик ва маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

✔️ Депутат ўз сўровида масъуллардан, ушбу ерларнинг ауксионга қўйиш сабаблари ва бу ерда касаначилик фаолияти билан шуғулланаётган оилаларга шарт-шароит яратиш бўйича ўз нуқтаи назарини билдиришини сўраган.

📌 Ўйлаймизки, масъул идоралар депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган қарор қабул қилади.

Kun mavzusi
22.04.202505:57
🔴Инсон ҳаётидан ўзининг "бизнесини" устун қўяётган тадбиркорлар фаолияти бўйича "депутат сўрови" юборилди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда вояга етмаганлар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кўп учраётгани тўғрисидаги хабарларга кўзимиз тушмоқда.

❌ Бунга асосий сабаблардан бири тадбиркорлар томонидан вояга етмаган шахсларга транспорт воситаларини ноқонуний ижарага бериш ҳолатлари учраётганидир.

✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1015-сон қарор билан тасдиқланган низомда қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар автомобилни қисқа муддатга ижарага бера олиши белгиланган. Шунингдек, қисқа муддатли шартнома тузиш учун ижарачи ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этиши шарт.

🔴 Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида "Namangan yezda moshina" телеграм гуруҳи ташкил этилиб, юқоридаги қарорга зид равишда ушбу канал орқали вояга етмаган шахсларга транспорт воситалари ижарага берилиб, кейинчалик ушбу автотранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши натижасида вояга етмаган шахслар оғир тан жароҳатларини олишган.

🔴 2024 йил 2 октябрь куни Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчига "Gentra" русумли автомашинани ноқонуний ижарага берилиши натижасида ушбу автотранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уч нафар ўқувчилар ҳаётдан бевақт кўз юмган.

✔️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг депутати Дилмурод Исмаилов Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовга мазкур фаолиятни ноқонуний амалга оширувчи шахслар барвақт аниқлаш, уларга нисбатан кўрилган чоралар ва бу каби ҳолатлар келиб чиқишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил тушунтириш сўраб "депутат сўрови"ни юборибди.

📌 Ўйлаймизки, масъул идора депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтиради.

Kun mavzusi
02.05.202508:55
Отдельная благодарность депутату "Адолат" Зиёдбеку Юнусову, члену Комитета Олий Мажлиса по международным делам, вопросам обороны и безопасности.

После моей публикации он связался со мной, не поленился и поехал в Самарканд (!), где занялся вопросом этого перехода и светофора. Никогда в жизни не видел такой активности от депутатов, но я, да и думаю все жители улицы Рудаки признательны ему за внимание. И все равно, хочу подчеркнуть, что в этом вопросе хочется системной работы.

@makarenko_channel
❗️Депутатларнинг таклифи амалга ошди, бу келгусида халқимизга хизмат қилади

Қонун (ЎРҚ-1061-сон, 05.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

✅ Мазкур қонун 2024 йил 26 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилиб, палатанинг ялпи мажлиси кун тартибига киритилган эди.


🔴 Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

✔️ Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

🤔 Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши кўзда тутилди.

🎤 Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.

Kun mavzusi
07.05.202505:10
🌀 МУХОЛИФАТНИНГ КАФОЛАТЛАНГАН ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛИШИ МАСАЛАСИ ФРАКЦИЯЛАР ОРАСИДА ҚИЗҒИН БАҲСГА САБАБ БЎЛДИ

✅ Палатанинг навбатдаги йиғилишида мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтириш масаласи депутатлар ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Турли фракциялар мазкур таклифга нисбатан ўз муносабатини билдирди.

✍️ Айрим депутатлар бу ислоҳотни демократик жамият сари ташланган муҳим қадам сифатида баҳоласа, бошқалар сиёсий кучлар тенг ҳуқуқларга эга бўлиши зарурлигини билдириб мухолифат фракцияга берилаётган ваколатларга тўлиқ қўшилмади.

Шунингдек, фракциялар ўртасидаги баҳслар жараёнида айрим таклифлар ҳам илгари сурилди.

🔴 Ушбу жараённи батафсил видеолавҳада кўришингиз мумкин.

Kun mavzusi
Log in to unlock more functionality.