Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Инсайдер UA
Инсайдер UA
Nuriddin Ismoilov avatar

Nuriddin Ismoilov

O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Spikeri
TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateApr 17, 2020
Added to TGlist
Mar 28, 2025

Statistic of Telegram Channel Nuriddin Ismoilov

Subscribers

11 708

24 hours
198
1.7%Week
1 430
13.9%Month
8 188
232.6%

Citation index

50

Mentions1Shares on channels0Mentions on channels1

Average views per post

158

12 hours151
352.9%
24 hours158
373.9%
48 hours33
108.3%

Engagement rate (ER)

6.06%

Reposts3Comments0Reactions0

Engagement rate by reach (ERR)

0%

24 hours0%Week0%Month
4.43%

Average views per ad post

0

1 hour00%1 – 4 hours00%4 - 24 hours00%
Connect our bot to the channel to find out the gender distribution of this channel's audience.
Total posts in 24 hours
0
Dynamic
-

Latest posts in group "Nuriddin Ismoilov"

Парламентлараро алоқалар ривожланади

2025 йил 6 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Польша Республикаси Сенати Раиси ўринбосари М.Каминскийни қабул қилди.

Учрашув аввалида меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Ўз навбатида, М.Каминский мулоқот учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда турли соҳаларда эришилаётган муваффақиятларни алоҳида эътироф этди.

“Ўзбекистонда Давлатингиз Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эътиборимиз марказида. Мамлакатингизни яқин йилларда дунёнинг ривожланган, марказий давлатларидан бирига айланишига шахсан мен ишонаман. Айниқса, парламентлараро муносабатларда мамлакатларимизнинг халқаро майдондаги ўрни тобора мустаҳкамланаётгани қувонарли ҳол”, — деди М.Каминский.


Сенат Раиси ўринбосари мулоқотда нафақат парламентлараро муносабатлар, балки Польша Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантишдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, бунинг учун барча ҳуқуқий асослар мавжудлигини қайд этди.

Томонлар бўлиб ўтган музокараларни самарали, деб баҳолаб, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истагини билдирдилар.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
#ялпи_мажлисдан

Барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда парламентнинг, шу жумладан, сиёсий партиялар фракцияларининг ўрни ва роли ортиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз Президентининг ўтган йил ноябрь ойидаги Олий Мажлис палаталари мажлисларидаги дастурий нутқлари парламент фаолиятида ўзига хос янги даврни бошлаб берди.

Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши кераклиги таъкидланган эди.

Жорий йилнинг I чорагида Қонунчилик палатаси томонидан жами 37 та қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Фракциялар аъзолари ташаббуси билан 7 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, киритилди. Фракциялар ташаббуси билан қуйи палатада 3 маротоба «парламент эшитуви», 3 маротоба «ҳукумат соати» ўтказилди, 1 та парламент сўрови жўнатилди.

Фракциялар қонун лойиҳаларининг муҳокамаси чоғида ўз партияларининг дастурий вазифалари ва электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ўз принципиал позицияларини намоён қилмоқдалар, айрим ҳолларда қонун лойиҳаларидаги нормалар юзасидан ўзаро баҳс-мунозарага киришмоқдалар.


Фракциялар мамлакатимиз ҳаётида долзарб бўлган масалаларни ўз йиғилишларида муҳокама қилмоқдалар ва ўз нуқтаи назарларини билдирмоқдалар, айрим ҳолларда қатор ташаббуслар билан ҳам чиқишмоқдалар.

Ўтган йили бўлиб ўтган сайловларда иштирок этган 5 та сиёсий партия ҳозирда Қонунчилик палатасида ўз фракциясига эга.

Ушбу сайловлар натижасида ҳеч бир сиёсий партия парламентдаги кўпчиликни ташкил эта олмади. Парламентдаги кўпчиликни 76 та депутатлик ўрнини эгалланган партия ташкил этиши мумкин эди.

Маълумот учун: сайлов якунларига кўра, палатада ЎзЛиДеП – 64 та, «Миллий тикланиш» ДП – 29 та, «Адолат» СДП – 21 та, ХДП – 20 та, Экологик партия – 16 та депутатлик ўрнини эгаллади.


Ўтган даврдаги фракцияларнинг фаолияти, фракциялараро баҳс-мунозаралар натижасида ғоялари, қарашлари, нуқтаи назарлари ўхшаш сиёсий партиялар ўртасида яқин ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш заруратини пайдо қилмоқда.

Маълумки, амалдаги қонунчилигимизда ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, ушбу моддада ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

Куни кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши ўтказилди.


Унда «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Битим имзоланди.
Бу ҳақда Расмий баёнот ҳам эълон қилинди.

Икки етакчи фракция «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисида қуйи палатага хат билан мурожаат қилишди.

Шунга мувофиқ, бугунги мажлисимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва Қонунчилик палатаси қарори билан мазкур блок тузилгани маълумот учун қабул қилинди.


👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
#ялпи_мажлисдан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов:

Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, шу йилнинг 23-26 апрель кунлари депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб қайтишди.

Депутатлар маҳаллалар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюрдилар. Фуқаролар, тадбиркорлар ва ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилдилар.

Учрашувларда сайловчилар томонидан жойлардаги долзарб муаммолар юзасидан қатор масалалар кўтарилди.

Шундан келиб чиқиб, сиёсий партиялар фракциялари ўз мажлисларида депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини яна бир бор кўриб чиқиб, сайловчилар кўтарган масалаларга ҳуқуқий ечим топиш чораларини кўришлари, парламент назорати тадбирларини ўтказиш ташаббуслари билан чиқишлари мақсадга мувофиқ бўлади.


👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
#ялпи_мажлисдан

Мамлакатимиз Президентининг 1-2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи ўтган ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларидан бўлди.

Давлатимиз раҳбари ҳудудларга чиқиб, халқ билан очиқ мулоқот қилишга, муаммоларни бевосита жойида аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ҳудуд вакиллари иштирокида кўришга устувор аҳамият қаратмоқда.


Президентимиз вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар ҳамда бу борадаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда белгилаб берилган аниқ йўналишлар Хоразмни ҳар томонлама ривожлантириш, вилоятни мамлакатимиз иқтисодиётидаги стратегик ҳудудлардан бирига айлантиришда муҳим пойдевор бўлади.

Давлатимиз раҳбари Хива шаҳридаги «Арда Хива» халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзладилар.


Ушбу маскан туризм ривожида янги саҳифа очади, вилоятнинг иккинчи «ташриф қоғози»га, сайёҳлар энг кўп борадиган манзилга айланади.

Вилоятга ташрифнинг асосий мақсади ҳудуд тараққиётининг янги марраларини белгилаб олиш, аҳоли фаровонлигини оширишдан иборатлигини қайд этишимиз жоиз.

Хоразм вилоятидан сайланган депутатларимиз маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда ташриф давомида илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш устидан таъсирчан депутат назоратини таъминлашлари мақсадга мувофиқ бўлади.


Албатта, ташриф якунларидан келиб чиқиб, биз ҳам ўз ишларимизни сарҳисоб қилиб олишимиз муҳим аҳамият касб этади.

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифидан келиб чиқиб, қўмиталар олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган қўмиталарнинг қўшма йиғилишини ўтказиш кўзда тутилмоқда. Биз ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Польша Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Михал Каминский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Польша Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Михал Каминский бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Мексика парламенти вакиллари Ўзбекистондаги
ислоҳотларни юқори баҳолади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Мексика Иттифоқ Конгресси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари, шу жумладан Ўзбекистон—Мексика парламентлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.


Мексика парламенти вакиллари кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдириб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни юқори баҳолади.

Хусусан, сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига қатъий қадам қўйгани, мамлакатда барча соҳалаларда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар дунё ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлади.

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва натижа бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофи эканлигини қайд этдилар.
Дўстлик гуруҳларини тузиш орқали муносабатлар ривожланади

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Венесуэла Миллий ассамблеяси Раиси ўринбосари Америка Перес бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Мулоқот чоғида янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон ижтимоий тараққиёт ва адолатни таъминлаш йўлидан бораётгани, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини янада ошириш, ёшларни, шу жумладан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш стратегик вазифа сифатида белгилаб берилгани ва ушбу йўналишда муҳим чора-тадбирлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.


Меҳмонларга Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти, шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар ва комиссиялар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон парламенти қонунчилик жараёнлари, давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек, зарур ижтимоий мулоқотни шакллантириш орқали ижтимоий адолат учун шарт-шароитлар яратадиган муҳим институтлардан бири экани алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, Венесуэла Миллий ассамблеяси Раиси ўринбосари илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, мамлакатдаги савдо иқтисодий алоқалар, унинг парламенти ва яқинда Венесуэла парламентига бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида маълумот берди. Айни чоғда Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-сессияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.

— Ўзбекистонга биринчи маротаба келишимиз, — дейди Америка Перес хоним. — Ўзбек халқининг дўстона муносабати ва бой маданияти бизни лол қолдирди. Венесуэла Осиё давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор. Мазкур ташриф орқали биз мамлакатингиз билан парламентлараро алоқаларни йўлга қўйиш орқали барча соҳаларни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ўйлаймизки, парламентлараро самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ўзаро ташрифларни амалга ошириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлади.


Учрашув якунида томонлар ўзаро парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, бунда дўстлик гуруҳларини тузиш орқали муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Парламентлараро мулоқотлар янада фаоллашади

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Олий Мажлис Конунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Бельгия Вакиллар палатаси Раиси Питер Де Рувер бошчилигидаги делегация аьзолари билан учрашди. Унда икки мамалакат ўртасидаги муносабатлар, парламентлараро алоқалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳада, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиш, фуқаролар бандлигини кафолатлаш, фан, таълимни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Тизимли ислоҳотлар Асосий Қонунимизда белгилаб қўйилганидек, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлашга қаратилгани алоҳида қайд этилди.


Ўз навбатида, Бельгия Вакиллар палатаси Раиси илиқ ва дўстона муносабат учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат ўртасидаги турли соҳадаги алоқаларни, хусусан, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратди. Айни чоғда Тошкентда ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-сессияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашда, халқаро парламентарийлар учун мулоқот майдонини яратиб беришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

— Биз учун нафақат Ўзбекистон ҳақида, балки унда кечаётган қизғин жараёнлар ҳам муҳим, — дейди Питер Де Рувер. — Хусусан, конституциявий ислоҳотлардан кейинги ўзгаришлар, албатта, бизда ижобий таассурот қолдирди. Куни кеча Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро форум Ўзбекистоннинг ривожланиб бораётган очиқ давлат эканини яна бир карра тасдиқлади. Парламентлараро муносабатларда долзарб, муҳим масалаларни муҳокама қилишимиз керакки, улар икки мамлакат учун ҳам манфаатли ва фойдали бўлиши зарур. Албатта, биз Ўзбекистон билан доим ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.


Самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашувда барча соҳада икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, парламентлараро мулоқотларни янада фаоллаштириш юзасидан қизғин фикр алмашилди.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Ўзбекистон — Туркия: ишончли алоқалар янада мустаҳкамланади

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей сессияси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мулоқот аввалида кейинги йилларда Президентлар Шавкат Мирзиёев ҳамда Режеп Таййип Эрдоғаннинг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ўзаро ишонч ва дўстлик ришталари асосида жадал ривожланиб, икки томонлама муносабатларда янгича импульс кузатилаётгани қайд этилди.


Шунингдек, меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, Н.Куртулмуш кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган мувозанатли, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат, кенг миқёсли янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, парламентлараро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини билдирди.


Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик янгиланишларнинг халқаро миқёсдаги улкан эътирофи эканини, бу эса ўзаро тажриба алмашиш, парламентлар ўртасида алоқаларни кучайтиришда ўзига хос майдон бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

“Ўзбекистон бизга ота макон. Ушбу тадбирнинг мамлакатингизда ўтиши жуда муҳим. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган оқилона сиёсат натижасида мамлакат юксалмоқда. Ҳар сафар келганимизда Ўзбекистоннинг янада тараққий этиб бораётганини кўриш биз учун қувонарли. Жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Туркия Ўзбекистон билан ҳамкорлик, қардошлик ва дўстлик муносабатларини қадрлайди ва доимо қўллаб-қувватлайди,”— деди Н.Куртулмуш.


Учрашувда Ўзбекистон — Туркия ўртасидаги муносабатлар, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бориши ортидан ўзбек-турк парламентлараро муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Давлатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликни изчил кенгайтириш ва фаоллаштириш муҳимлиги, бунда дўстлик гуруҳлари ва тегишли қўмиталарнинг фаол иштирокини таъминлаш, унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш лозимлиги урғуланди.


Томонлар парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, уни янги мазмун билан бойитишга тайёрлигини билдирдилар.


👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Манфаатли алоқалар янада кенгаяди

2025 йил 5 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Таиланд Вакиллар палатаси Спикери, Миллий ассамблеяси президенти Ван Мухаммад Нур Матха бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги муносабатларни, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш, туризмни ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани, бу борада муҳим кўрсаткич ва натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида туризм алмашинуви самарали йўлга қўйилган.


Мулоқот чоғида мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири иқтисодиётни, энг аввало, тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хориждан инвестицияларни жалб қилиш орқали қўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қатор имтиёз ва енгилликлар берилаётгани, бу эса ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши урғуланди.

Учрашувда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашда икки мамлакат парламентларининг роли муҳим экани қайд этилди. Айни пайтда Қонунчилик палатаси фаолияти, унинг асосий йўналишлари, палатадаги сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталари, комиссияларининг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, қуйи палатада “Ўзбекистон — Таиланд” парламентлараро гуруҳи тузилгани, парламентлараро ҳамкорликни таъминлашда унинг муҳим ўрни борлиги таъкидланди.


Ўз навбатида, Ван Мухаммад Нур Матха Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Марказий Осиё тарихида илк бор Тошкент шаҳрида ўтказилаётгани катта воқеа эканини, бу нафақат мамлакат ва минтақа, балки бутун дунё парламентлари ҳамжамияти учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.


Халқаро саммит кун тартиби ва муҳокама қилинадиган мавзулар умумжаҳон миқёсида долзарблигини, ушбу масалаларнинг айнан Ўзбекистонда муҳокама қилинаётгани мамлакатнинг халқаро мулоқот соҳасидаги тажрибасини янада оширишини билдирди. Қонун устуворлиги, демократия, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда барча саъй-ҳаракатлар бирлашиши муҳимлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, меҳмон Таиланд парламентида ҳам Ўзбекистон билан парламентлараро дўстлик гуруҳини тез кунларда тузилишини маълум қилди.


Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Таиланд парламентлари ўртасида, фан, таълим, маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини янада изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди ва бир қатор таклифлар илгари сурилди.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Фаол муносабатлар муштарак мақсадларга хизмат қилади

2025 йил 4 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қатар Давлати Шўро Кенгаши раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ ал-Ғоним бошчилигидаги делегация билан учрашди.


Қатар парламенти вакиллари жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашув аввалида сўнгги йилларда мамлакатларимиз раҳбарларининг сиёсий иродаси, саъй-ҳаракатлари ва ўзаро дўстона муносабатлари натижасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, олий даражадаги фаол сиёсий мулоқотлар ўзаро манфаатли иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқаётгани юқори баҳоланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил октябрь ойида Қатарга амалга оширган давлат ташрифи ҳамда Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг 2023 йилда икки марта Ўзбекистонга қилган ташрифи давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани алоҳида қайд этилди.


Шунингдек, икки мамлакатнинг урф-одат ва анъаналарига мувофиқ ҳолда жамиятни модернизация қилиш, барқарор ривожланиш, иқтисодий-ижтимоий тараққиётга эришишга хизмат қиладиган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда «Қатар Миллий нигоҳи — 2030» дастурлари бир-бирига ҳамоҳанг эканлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида делегация аъзоларига янги таҳрирдаги Конституция нормаларини рўёбга чиқариш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, Қатар Давлати Шўро Кенгаши раиси икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзолангани, Самарқандда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммити юқори баҳоланиб, қўллаб-қувватланди. юқори баҳоланиб, қўллаб-қувватланди.


Самимий руҳда ўтган учрашувда парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, пaрлaмeнтлaрaрo дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янада жонлантириш, ўзаро ташрифлар алмашинувини давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишлар — парламент назоратида

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Давлатимиз Раҳбари томонидан Парламент палаталарига маҳаллага тушиб жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, мансабдор шахслар олдига коррупциянинг олдини олиш бўйича масала қўйиш, соҳага оид таклифлар ишлаб чиқиш, қонунларни такомиллаштириш чораларини кўриш бўйича муҳим тавсиялар берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар бу гал Тошкент вилоятидаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолати билан танишди. Вилоятда энг кўп содир этилаётган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар чуқур таҳлил қилинди.


Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, қурилиш ва кадастр ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган ишлар, шу жумладан, маиший коррупцияга олиб келаётган шарт-шароитлар ҳамда бу борада жойлардаги вазият юзасидан аҳоли фикрлари эшитилди.

Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ўтказилган очиқ мулоқотларда мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятимизда қонун устуворлигига эришиш борасида барча бирдек фаоллик кўрсатиши зарурлигини фуқаролар якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

Шу билан бирга, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларга қарамай, вилоятда кейинги пайтларда кибержиноят сони ортиб бораётгани кузатилмоқда.

Депутатлар бу каби ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларга барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кучайтириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини оширишда таъсирчан чоралар кўриш лозимлигини таъкидладилар.

Барча имкониятларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда тинч ва осуда ҳаёт барқарорлигига эришиш сингари мақсадларга сафарбар қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигидаги ишчи гуруҳ Янгийўл туманидаги “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги “фаолияти билан танишиб, маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш режаси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган “ижтимоий профилактика” тизимининг қандай йўлга қўйилгани ҳақида суҳбатлашди.


Ушбу маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар депутатлар эътиборида бўлди.

Маҳалла ва ёшлар фаоллари Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган “маҳалла еттилиги” жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш, айниқса, аксарият масалаларни шу ернинг ўзида ижобий ечим топишида муҳим платформа бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида қайд этдилар.


Депутатлар ушбу маҳаллада яшовчи Мавлуда Абдураззақова ва Азиза Алимовалар хонадонларида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти билан танишди. Бир қатор тадбиркорлик субъектлари бўлиб, бизнес вакиллари билан суҳбатлашди.

Мулоқотлар давомида хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун маҳалла кафиллигини жорий қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

Зангиота туманида “қизил” ҳудудга тушган “Олмазор” МФЙдаги мулоқотда содир этилган жиноятларнинг ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш борасидаги олиб борилаётган профилактика ишлари билан танишилди.

Депутатлар жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш, коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институти билан маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.


Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.
Таъсирчан парламент назорати — коррупцияга қарши кураш ва жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланган эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан коррупцияга қарши кескин ва самарали чоралар кўриш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича илгари сурилган таклифлардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси олдида турган вазифалар белгилаб олинди.


Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигида бир гуруҳ депутатлар Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Риштон туманлари ҳамда Фарғона ва Қўқон шаҳарларида бўлдилар.

Депутатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти билан танишиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг ҳолатини ўрганди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш йўналишидаги ишлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилинди.

Мулоқотларда маҳаллалардаги осойишталикни таъминлаш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш, бу борадаги ишларда маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳаллий органларнинг ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.


Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги барча ташаббуслари халқимиз томонидан катта қизиқиш билан қарши олингани, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда парламент, ижро ҳокимияти, маҳаллий вакиллик органлари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорликдаги ҳаракати жуда муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда муҳим роль ўйнаётгани, лойиҳани самарали амалга ошириш учун янгича иш услуби ва ёндашувларни жорий қилиш кераклиги айтиб ўтилди.

Маҳаллаларда ва хонадонларда аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда фуқаролар “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилганлигидан мамнун эканликлари, улар аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бераётганини билдирдилар.

Депутатлар томонидан криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг чуқур илдизларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича маҳалла фаолларининг ролини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилди.


Учрашувлар давомида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тиббиёт, таълим, бандлик, қурилиш соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги тизимли ишлар кўламини кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.
📢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоиловнинг Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Атамкулов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашувда парламентлараро алоқалар йўналишида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган вазифалар муҳокама қилинди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги парламентлараро алоқалар ҳамкорликнинг асоси бўлган “дўстлик гуруҳлари” “Ўзбекистон-Қозоғистон” парламентлараро ҳамкорлик кенгаши даражасига кўтарилгани ва унга 2 давлат қуйи палаталари раҳбарлари раислик қилаётганининг муҳимлиги таъкидланди.


Ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши 2023 йилда Тошкентда ўтказилгани, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг низоми имзоланиши билан ушбу Ҳамкорлик кенгашининг аҳамияти оширилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг май ойида ташкил этилиши режалаштирилган “Ўзбекистон-Қозоғистон” парламентлараро ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.


👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

Records

14.05.202523:59
11.7KSubscribers
28.03.202505:04
700Citation index
30.03.202514:42
1KAverage views per post
20.05.202508:31
0Average views per ad post
07.04.202518:46
6.06%ER
30.03.202514:42
32.21%ERR
Subscribers
Citation index
Avg views per post
Avg views per ad post
ER
ERR
JAN '25FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

Popular posts Nuriddin Ismoilov

06.05.202504:45
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Польша Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Михал Каминский бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.05.202507:14
#ялпи_мажлисдан

Барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда парламентнинг, шу жумладан, сиёсий партиялар фракцияларининг ўрни ва роли ортиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз Президентининг ўтган йил ноябрь ойидаги Олий Мажлис палаталари мажлисларидаги дастурий нутқлари парламент фаолиятида ўзига хос янги даврни бошлаб берди.

Янги даврда парламент чинакам халқ уйи, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши кераклиги таъкидланган эди.

Жорий йилнинг I чорагида Қонунчилик палатаси томонидан жами 37 та қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Фракциялар аъзолари ташаббуси билан 7 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, киритилди. Фракциялар ташаббуси билан қуйи палатада 3 маротоба «парламент эшитуви», 3 маротоба «ҳукумат соати» ўтказилди, 1 та парламент сўрови жўнатилди.

Фракциялар қонун лойиҳаларининг муҳокамаси чоғида ўз партияларининг дастурий вазифалари ва электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ўз принципиал позицияларини намоён қилмоқдалар, айрим ҳолларда қонун лойиҳаларидаги нормалар юзасидан ўзаро баҳс-мунозарага киришмоқдалар.


Фракциялар мамлакатимиз ҳаётида долзарб бўлган масалаларни ўз йиғилишларида муҳокама қилмоқдалар ва ўз нуқтаи назарларини билдирмоқдалар, айрим ҳолларда қатор ташаббуслар билан ҳам чиқишмоқдалар.

Ўтган йили бўлиб ўтган сайловларда иштирок этган 5 та сиёсий партия ҳозирда Қонунчилик палатасида ўз фракциясига эга.

Ушбу сайловлар натижасида ҳеч бир сиёсий партия парламентдаги кўпчиликни ташкил эта олмади. Парламентдаги кўпчиликни 76 та депутатлик ўрнини эгалланган партия ташкил этиши мумкин эди.

Маълумот учун: сайлов якунларига кўра, палатада ЎзЛиДеП – 64 та, «Миллий тикланиш» ДП – 29 та, «Адолат» СДП – 21 та, ХДП – 20 та, Экологик партия – 16 та депутатлик ўрнини эгаллади.


Ўтган даврдаги фракцияларнинг фаолияти, фракциялараро баҳс-мунозаралар натижасида ғоялари, қарашлари, нуқтаи назарлари ўхшаш сиёсий партиялар ўртасида яқин ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш заруратини пайдо қилмоқда.

Маълумки, амалдаги қонунчилигимизда ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта фракциялар парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкинлиги белгиланган.

Шунингдек, ушбу моддада ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган фракциялар ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган.

Куни кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши ўтказилди.


Унда «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Битим имзоланди.
Бу ҳақда Расмий баёнот ҳам эълон қилинди.

Икки етакчи фракция «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисида қуйи палатага хат билан мурожаат қилишди.

Шунга мувофиқ, бугунги мажлисимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг «Тараққиёт блоки»ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва Қонунчилик палатаси қарори билан мазкур блок тузилгани маълумот учун қабул қилинди.


👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.05.202506:17
#ялпи_мажлисдан

Мамлакатимиз Президентининг 1-2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи ўтган ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларидан бўлди.

Давлатимиз раҳбари ҳудудларга чиқиб, халқ билан очиқ мулоқот қилишга, муаммоларни бевосита жойида аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ҳудуд вакиллари иштирокида кўришга устувор аҳамият қаратмоқда.


Президентимиз вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар ҳамда бу борадаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда белгилаб берилган аниқ йўналишлар Хоразмни ҳар томонлама ривожлантириш, вилоятни мамлакатимиз иқтисодиётидаги стратегик ҳудудлардан бирига айлантиришда муҳим пойдевор бўлади.

Давлатимиз раҳбари Хива шаҳридаги «Арда Хива» халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзладилар.


Ушбу маскан туризм ривожида янги саҳифа очади, вилоятнинг иккинчи «ташриф қоғози»га, сайёҳлар энг кўп борадиган манзилга айланади.

Вилоятга ташрифнинг асосий мақсади ҳудуд тараққиётининг янги марраларини белгилаб олиш, аҳоли фаровонлигини оширишдан иборатлигини қайд этишимиз жоиз.

Хоразм вилоятидан сайланган депутатларимиз маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда ташриф давомида илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш устидан таъсирчан депутат назоратини таъминлашлари мақсадга мувофиқ бўлади.


Албатта, ташриф якунларидан келиб чиқиб, биз ҳам ўз ишларимизни сарҳисоб қилиб олишимиз муҳим аҳамият касб этади.

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси томонидан Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифидан келиб чиқиб, қўмиталар олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланган қўмиталарнинг қўшма йиғилишини ўтказиш кўзда тутилмоқда. Биз ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.05.202513:55
Парламентлараро алоқалар ривожланади

2025 йил 6 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Польша Республикаси Сенати Раиси ўринбосари М.Каминскийни қабул қилди.

Учрашув аввалида меҳмонларга янги таҳрирдаги Конституция ва “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Қонунчилик палатасининг таркибий тузилиши, унинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


Ўз навбатида, М.Каминский мулоқот учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда турли соҳаларда эришилаётган муваффақиятларни алоҳида эътироф этди.

“Ўзбекистонда Давлатингиз Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эътиборимиз марказида. Мамлакатингизни яқин йилларда дунёнинг ривожланган, марказий давлатларидан бирига айланишига шахсан мен ишонаман. Айниқса, парламентлараро муносабатларда мамлакатларимизнинг халқаро майдондаги ўрни тобора мустаҳкамланаётгани қувонарли ҳол”, — деди М.Каминский.


Сенат Раиси ўринбосари мулоқотда нафақат парламентлараро муносабатлар, балки Польша Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантишдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб, бунинг учун барча ҳуқуқий асослар мавжудлигини қайд этди.

Томонлар бўлиб ўтган музокараларни самарали, деб баҳолаб, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш истагини билдирдилар.

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.05.202504:55
Айни дақиқаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Польша Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Михал Каминский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
06.05.202506:27
#ялпи_мажлисдан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов:

Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ, шу йилнинг 23-26 апрель кунлари депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб қайтишди.

Депутатлар маҳаллалар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюрдилар. Фуқаролар, тадбиркорлар ва ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилдилар.

Учрашувларда сайловчилар томонидан жойлардаги долзарб муаммолар юзасидан қатор масалалар кўтарилди.

Шундан келиб чиқиб, сиёсий партиялар фракциялари ўз мажлисларида депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари якунларини яна бир бор кўриб чиқиб, сайловчилар кўтарган масалаларга ҳуқуқий ечим топиш чораларини кўришлари, парламент назорати тадбирларини ўтказиш ташаббуслари билан чиқишлари мақсадга мувофиқ бўлади.


👉 КАНАЛГА УЛАНИШ
Log in to unlock more functionality.