Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Расмий муносабат | Б.Кабулов avatar

Расмий муносабат | Б.Кабулов

TGlist rating
0
0
TypePublic
Verification
Not verified
Trust
Not trusted
Location
LanguageOther
Channel creation dateMar 15, 2025
Added to TGlist
Mar 26, 2025

Records

14.04.202523:59
3.7KSubscribers
05.04.202523:59
400Citation index
26.03.202523:59
8.7KAverage views per post
27.04.202512:20
0Average views per ad post
27.03.202515:16
6.90%ER
20.03.202513:46
234.87%ERR

Popular posts Расмий муносабат | Б.Кабулов

27.03.202504:22
Изоҳ ва қўшимча

Халқимиз жиннисевар деган гапни осмондан олганим йўқ. Бу фикр менинг юрагимда анча пайтдан бери бор. Дунёда бизчалик жинниларни бошига кўтарадиган халқ йўқ.

Олим, зиёли қолиб, шкафдан чиқиб «Оналарига укаларидекман» деб безрайиб турган жиннини қаҳрамон қилдик, машҳури замон қилдик.

Инстаграм, тик-токка киринг, тренд яратаётган муаллифларнинг аксари руҳан соғ эмас. Чингиз дегани ҳожатда ўлтириб, нажасини эфир қилганини жонли эфирда 15 минг одам кўриб ўтирганди!

Биттаси эрига хотин совға қилса, яна бири «овқат евомман, тухум евомман», деб чиқади. Мисоллар кўп ва афсуски бири-биридан хосиятсиз, хунук.

Ҳозир бу каби мисолларни қалаштириб, ўнлаб келтиришим мумкин. Биз ўзимизнинг реакцияларимиз (лайк) билан жинниларни бошимизга кўтариб, ёшлар, болалар ўртасида машҳур қилиб қўяпмиз. Афсуски, бу ҳақиқат!

Медиа маконимизда жиннилар, жинниликлар кўпайиб кетди. Буни кимдир, қачондир айтиши керак эди. Ҳақиқатни айтганим учун уялмайман.

Агар биз томоша циркда бўлишини, рол ижро этиш театрга хослигини баъзиларга вақтида айтганимизда эди, ўзини телба, овсарга солиб бақир-чақир билан аудитория тўплай олмас эди. Медиа маконимизда сифатли контент кўпроқ бўларди.

Беҳзод Қобулов
11.04.202506:36
#Жиноятга_жазо_муқаррар

Интернетда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳақоратлаган шахс ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
#Расмий_муносабат

"Халқ назорати" фейсбук саҳифасида эълон қилинган танқидий материал юзасидан расмий муносабат


"Халқ назорати" фейсбук саҳифасида жорий йил 16 март куни Бекобод туманида қишлоқ хўжалиги бўйича ўтказилган вилоят семинарида айтилган фикрлар юзасидан танқидий материал эълон қилинган.

Семинарда Тошкент вилояти ҳокими ҳудуддаги фермерларга мурожаат қилиб, ишни тўғри, адолатли ташкил қилиш, ишчи-ходимлар билан меҳнат муносабатларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб бориш хусусида сўзлаган.

Таъкидлаймизки, молия-хўжалик фаолиятини адолатли юритиш, мавсумий ва доимий иш билан банд ишчи-ходимларни меҳнат шартномаси ёки меҳнат битими асосида фермер хўжалигига расмийлаштириш шахсий ташаббус эмас, амалдаги қонунчилик талабидир.
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда водий перевали яъни Тошкент вилоятига қарайдиган ҳудуд йўлларининг таъмирталаб ҳолатда экани тўғрисида мурожаат тарқалди.

А-373 М-39 автойўли Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш автомобиль йўлининг 119-121 км қисмини цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш объектида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали, “Avtoyul sanoat invest” МЧЖ бош пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатларига асосан автомобиль йули 2 км кисмига цемент-бетон қоплама ётқизиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ушбу объектда қурилиш-монтаж ишлари 2024 йил июнь ойида бошланган бўлиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмини чап томонида курилиш-монтаж ишлари бошланган.

Объектда қум-шағал аралашмасидан асос қориш, йўл қисмини кенгайтириш ишлари бажарилган. Шунингдек, цемент-бетон қопламасининг қурилиши 2024 йил октябрь ойига туғри келганлиги ва қиш мавсуми бўлгани сабабли, Қамчиқ довонини маъсул ташкилотлар (ФВВ Ангрен ҳудудий бошқармаси ва Қамчиқ довони ЙХХ) томонидан объектга қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши вақтинча тухтатиб қуйилган эди.

Бош пудратчи томонидан курилиш ишлари олиб борилган қисмига транспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик ўз ҳисобидан 4 см қалинликда майда донали асфальтобетон ёткизилган. Ушбу қоплама довонда қиш мавсумда транспорт воситалари ҳаракати кескинлиги туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб цемент-бетон қопламали йўл қурилиб, мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган режа-жадвалига асосан жорий йил IV-чорак якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Log in to unlock more functionality.