07.05.202504:36
Азизлар, сизлардан яна бир эҳтиёжманд оилага ҳиммат кўрсатишингизни илтимос қилиб қолган бўлардик.
Қашқадарё вилояти «Ахборот технологиялари ва менежмент» университети талабаси ҳамда Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Наврўз маҳалласи, Истиқлол кўчаси 45-уйда истиқомат қилувчи Жабборова Маҳлиё Комиловна сиз азизларнинг кўмагингизга эҳтиёжи бор.
Ота-онаси нафақахўр, укаси ҳам, ўзи ҳам контракт асосида олийгоҳда таълим олади.
Оталари кардиологияда рўйхатда туради, ҳар 6 ойда даволаниб турадилар — оилани тўла таъминлашдан ожизлар.
Опа-уканинг контракт тўловидан умумий қарзи 7.6 млн сўм. Шу кунларда контракт тўловини тўлашлари зарур экан.
Сиз азизлардан ушбу хайрияга ҳам беэътибор бўлмаслигингизни сўраб қоламиз.
Агар керакли миқдордан ортиқ йиға олсак, нур устига нур бўларди.
Карта Маҳлиё Жабборова номида:
Қ. Қ. Имкон қадар йиғилган пулдан бохабар қилиб турамиз.

9860 1201 3592 5275
Қ. Қ. Имкон қадар йиғилган пулдан бохабар қилиб турамиз.
06.05.202510:19
Юқоридаги хайриянинг ҳозирги натижаси экан
Reposted from:
ㅤ

05.05.202517:01
Ассаламу алекум ва Раҳматуллоҳи ва барокатуҳу .
сизларга бир илтимос билан мурожаат қиляпман, ҳақиқий эҳсонга муҳтож инсонни ҳақиқий ҳақдорини топиб келдим
ин шаа Аллоҳ биргаликда ёрдам берсак яҳши боларди, ози ҳам укаси ҳам контракда оқийди контрактни ярмидан копини толаб болишган, қоганига имкон болмабди, Аллоҳ қодир килганча ёрдам берелик.
9860160123649149 М.М ҳумо
Керак боладигон сумма обши 7.600 мин сом экан, эҳсон пости сумма йиғилишига қараб туради, қолимиздан келганча дуо, тарқатиш, эҳсон қайси бири келса ҳам яҳшилик йолида бирлашелик, зеро олганимиз эмас берганимиз бизики.
канал админлари бефарқ болманг, яҳшилик йолида ҳиссангизни қошинг.
Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир.

05.05.202502:26
Ишхонадаман, нонушта қилмагандим, нима ейиш ҳақида бош қотириб, атрофимдаги ошхоналарни бир-бир хаёлдан ўтказаётгандим. Кейин озроқ Твиттер саҳифамга кирдим, кетма-кет чиққан суратларни кўриб ичим эзилди, уларни юклаб сизларга ҳам кўрсатишни истадим.
Нонушта қилмасликка қарор қилдим.
Нонушта қилмасликка қарор қилдим.
03.05.202518:35
Муҳаммад ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳ шундай дуо қиларди:
«Аллоҳим! Менга қараганимда хурсанд қиладиган, буюрсам итоат қиладиган ва йўқлигимда номусимни сақлайдиган аёл бергин».
«Баҳжатул мажолис», 183
@MuhammadAkbarAzim

01.05.202517:53
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
Азизлар, хайриямиз якунига етди, алҳамдулиллаҳ!
Картадаги барча пул миқдори 6 511 111 сўм.
Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин, умрларингизга, ризқларингизга барака берсин, дунё ва охиратда офият устида бўлинглар, омин!
Иншааллоҳ, пулни ҳақдор кишига ўтказиб бераман.

07.05.202502:53
Нима учун Юсуф сураси «қиссаларининг энг яхшиси» деб номланган?
• чунки бу сура бизга қамоқдаги маҳбус, албатта, бир кун чиқишини;
• бемор вақти келиб шифо топишини;
• ғойиб бўлган киши куни келиб қайтишини;
• маҳзун киши фурсати етиб шод бўлишини;
• ғам вақт ўтиб аришини;
• мўминнинг бошига тушган балонинг барчаси хайр эканини ўргатди. Аллоҳ бор экан умидни узма, Унга ишон. Раҳмон ва Раҳим бўлган зотга яхши гумонда бўл!
«Қалблардан сўранг» китобидан.

карта ҳолати :
Эҳсон бу фақат молу дунёдан эмас, қалбдан чиққан яхшиликдир Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар бир эҳсон зое кетмайди)

05.05.202515:30
Боришни истайсан, тўсиқ... кўришга муштоқ бўласан, моне... бу яшалганларнинг отига «ғурбат» дейилади.
Бу дардларни тушунишни истасанг, айтганларимни эмас, айтолмаганларимни англашга урин. Чунки баъзи ҳислар борки, уларни ифода қилиш учун бу оламда на бирор жумла бор ва на бирорта луғат.
«Ваҳдатгоҳдан».
Муҳаммад Равшан

04.05.202512:36
Мана шу хайрия ҳам жуда муҳим экан, азизлар, биздан озгина ҳиммат бўлса, Аллоҳ қодир қилса, шу инсонни ҳаётга қайтишида ҳиссамиз бўларди.

03.05.202516:14
Ғаззада кўрганимиз ва эшитганимиз бу айсберкнинг кўринган кичик қисми холос.
Ҳеч бир сурат ёки видеотасвир:
• ўлимнинг ҳидини;
• кечаю кундуз тинмаётган дронларнинг ғудурлаган шовқинини;
• юракни сиқадиган даражада заминнинг тебранишини;
• очликнинг чексиз изтиробини;
• оғриқсизлантирувчи дориларсиз ўтказилан операциялар чинқириғини;
• давомий геноциднинг юракни тилка-пора қилувчи даҳшатини етказиб беролмайди…

01.05.202515:39
Ҳар бир мушукка уни қийнайдиган биттаси топилади. ))
06.05.202522:59
Мактуб ёздим қаро тунлар
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Алвидомас, Салом ёздим,
Дил ўртаган калом ёздим.
Мужда кутиб сиз томондан
Кеча-кундуз, мудом ёздим.
Булбулларнинг ноласини
Қўшиб ёздим сўзларимга,
Бутун дунё ғамларини
Жо айладим кўзларимга.
Олиб қайтсин дея чиздим
Кабутарнинг қанотини,
Четларига битиб қўйдим
Фузулийнинг баётини.
Хуршид Даврон
Кипригингдай узун-узун.
Мактуб ёздим юрагимни
Қилма дея маҳзун-маҳзун…
Алвидомас, Салом ёздим,
Дил ўртаган калом ёздим.
Мужда кутиб сиз томондан
Кеча-кундуз, мудом ёздим.
Булбулларнинг ноласини
Қўшиб ёздим сўзларимга,
Бутун дунё ғамларини
Жо айладим кўзларимга.
Олиб қайтсин дея чиздим
Кабутарнинг қанотини,
Четларига битиб қўйдим
Фузулийнинг баётини.
Хуршид Даврон
06.05.202507:09
«Сен Роббинга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзинга суяниб талаб қилган нарса осон бўлмас».
Бу дунё ва охират талабларидан бирини қилмоқчи бўлганингда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига суянган ҳолингда талаб қилувчи бўлсанг, талабинг амалга ошиши қийин бўлмайди. Қачон талабингни У Зотнинг ўзига ҳавола қилсанг, энг кучли сабабни тутган бўласан ва мақсадга осонлик-ла эришасан. Зотан, ҳожатнинг раво бўлишида Аллоҳ таологагина суянилганда, У Зотга тўла ишонч бўлгандагина мақсадга эришилади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинган бўлади. Ушбу уч нарса тугал бўлганда, мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам сўралган нарса осонлашади. Зотан, асл мақсад ҳожатмандлик куйикишини совутишдир. Ишни У Зотга тўла ишонч ила ошириш ила куйикиш сўнмайди. Чунки бунинг оқибати талаб ҳосил бўлса-бўлмаса розиликдир.
Агар бир нарсани талаб қилувчи бўлганингда ўзингнинг куч-қувват ва имкониятинга суянадиган бўлсанг, талаб қилган нарсанга эришишинг қийинлашади, муродинг ҳосил бўлмайди. Чунки бу ҳолатда мақсадга эришиш У Зотга тўла ишонч ила амалга оширилмаган бўлади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинмаган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинмаган бўлади. Ушбу уч нарса мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам зарарлидир. Чунки бунда шукрни унутиш, Ҳақдан айрилиш ва Ҳақни қўйиб, халққа суяниш бордир.
#Шайх_Муҳаммад_Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан.

05.05.202509:02
Канал ҳам йўқ бўлди шу постдан кейин. ;)
Reposted from:
zinnoorayn

04.05.202512:35
Hayotga qaytish uchun yordam kerak!
2024-yil iyul oyida bir inson basseynga cho‘milish chog‘ida bosh bilan noto‘g‘ri tushib ketib, og‘ir shikast oldi. Deyarli bir yil — na gapira oldi, na ko‘zlarini ochdi, na harakatlana oldi…
5-aprel kuni shifokorlar: “Umid bor!” — deyishdi. Operatsiya va uzoq reabilitatsiya orqali sog‘ayish imkoniyati paydo bo‘ldi. Lekin bu uchun katta xarajat talab qilinmoqda.
Bugun biz sizdan yordam so‘raymiz:
Kimdir bir so‘m ehson qiladi,
Kimdir ushbu xabarni ulashadi,
Kimdir chin yurakdan duo qiladi.
Har biringizning yordamingiz — hayot sovg‘a qilishi mumkin!
Alloh qilgan ezgu amallaringizni qabul qilsin.
Siz sababchi bo‘ling: bir inson hayotga qaytsin!
Ehson uchun karta raqam:
Ehson uchun karta:
9860 1701 1182 2277
Umarjonov Muhammadusmon
Karta ulangan raqam: +998(90)5264411
Buyuk Ipak yo’li bank

03.05.202505:17
Ҳуб (الحب) ва вуд (الود) сўзлари орасидаги фарқ:
Ҳуб қалбда ўрнашган нарса, вуд эса ҳаракатларда намоён бўлади. Ҳар бир вадуд (севгиси амалда зоҳир бўлувчи) қалбан ҳам севувчи (муҳиб)дир, аммо ҳар бир севувчи вадуд эмас.
Изоҳ:
Ҳуббун сўзи қалбдаги севгини англатади. Агар у амалларга ҳам кўчса вуддунга айланади.
Киши маҳбубини қалбан севиши кифоя қилмайди, балки буни амаллари билан ҳам изҳор қилмоғи керак.
Арабчадан Жасур Ҳасан таржималари

01.05.202515:37
Она 🐈⬛️
06.05.202512:02
Тонг вақти болалар паркида ўйнаётган кичкина қизча скамейкаларнинг бирида бир ўзи хомуш ўтирган одамга кулимсираб қаради. Ғамгин киши ўзига бегона бўлган бу қизчанинг ҳеч қандай сабабсиз, аммо ниҳоятда самимий бўлган табассуми туфайли кайфияти кўтарилиб, ўзини яхшироқ ҳис қила бошлади.
Эрталабдан қалбига инган ушбу илиқ ҳислар оғушида экан, бирдан дўстига бир масалада кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб қўйишни унутгани ёдига тушди ва дарҳол ёнидан қоғоз-қалам чиқариб, унга ташаккур мактуби битди. Унинг бу яхшилигини ҳеч қачон унутмаслигини айтди.
Нариги одам мактубни ресторанда тушлик қилаётган вақтда олди. Ташаккурномани ўқиб, қаттиқ таъсирланди. Кайфияти шу қадар кўтарилиб, кетдики, хизмат қилган официантга олийжаноблик билан бир даста "чойпули" бериб юборди.
Официант ҳаётида биринчи марта бу қадар катта миқдорда "чойпули" олиши эди. Пулларни оларкан, қанчалик ҳайратда бўлса, шунчалик мамнунлик ҳам ҳис қиларди.
Официант кечаси уйга қайтишда тушган пулнинг бир қисмини кўчанинг бошида ўтирган фақир кишига берди. Фақир киши пулларни кўриб, хурсанд бўлиб кетди. Икки кундан бери, томоғидан бир луқма ўтмаганди, чунки. Қорни оч эди. Мана энди мазза қилиб, қорнини тўйдирадиган бўлди.
У кабобхонага кириб, шоҳона таомланди ва турар-жой биноларидан бирининг ертўла қаватида жойлашган бир хонали уйига қайтар экан, кайфи чоғлигидан ҳуштак чалар, ҳар-турли қўшиқларни ҳиргойи қилиб келарди.
Шу зайлда димоғи чоғ бўлиб, уйга яқинлашар экан, хонадон кираверишида совуқдан титраётган бир кучукчага кўзи тушди. Уни қўлига олиб, бағрига босди.
Кучукча совуқ тунда иссиқ қучоқ топгани учун енгил тортган, ортиқ совуқдан қалтирамаётганди. У ҳалиги кишининг иссиқ уйида анча вақтгача югуриб, ирғишлаб, ўйнади.
Ярим кечаси ҳамма уйқуда экан баногоҳ бинони тутун қоплай бошлади. Тутун исини олган кучук бор кучи билан тинмай вовуллаб уй эгасини уйғотишга муваффақ бўлди.
Фақир киши уйғониши билан нима бўлаётганини англаб етди. Ёнғин яқинда бошланган эди. Дарҳол бино аҳлини уйқудан уйғотди. Оталар ва оналар болаларини шартта кўтариб, югурганча ташқарига отилдилар ва ҳеч қандай зиён-заҳматсиз ўт балосидан омон қолдилар.
Буларнинг ҳаммаси молиявий жиҳатдан ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган, оддий бир табассум соясида рўй берди. Ҳаммаси биргина кулимсираб боқишнинг натижаси эди.
"Яхши кўрганларингизга гул беринг, гулингиз бўлмаса кулиб беринг"
Жалолиддин Румий
Hakan Mengüç [Her Şey Vaktini Bekler]
Алишер Султонхўжаев саҳифаларидан

06.05.202503:33
Ҳолвани ҳоким еб, калтакни етим ейдиган замондамиз.
Шу ибора жуда ажойиб экан, халқимиз сўзга бой-да.

05.05.202504:21
Сизда ҳам шундай канал борми?
Аъзо бўлгансиз, доим кўриб туриш билан ичингиз тирналади, лекин чиқиб ҳам кетмайсиз, канални архивда сақлайсиз, хабарларини очмайсиз, биласиз, у ерда сизга атаб ҳеч нарса ёзилмайди, аммо ора-орада каналдаги хабарлар сони кўпайганини кўриб қўясиз холос, очиб ўқимайсиз.
Ёзяпти, демак, аҳволи яхши, шу билан ўзингизни хурсанд қилган бўласиз.

04.05.202505:14
Агар муҳаббатнинг жуда хатарли эканлигини билганимда эди, севмаcдим. Агар денгизнинг чуқур эканлигини билганимда эди, унга тушмаган бўлардим. Агар хотимамни қандай эканлигини билганимда эди, бошламаган бўлаpдим.
Низор Қоббаний
Ҳусайн Жамолиддин таржимаси
@MuhammadAkbarAzim
Низор Қоббаний
Ҳусайн Жамолиддин таржимаси
@MuhammadAkbarAzim

03.05.202502:02

01.05.202513:00
Постни жойлашим билан кимдир кам қисмни тўлдириб қўйди. 😁
Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, омин!
Хайрия давом этади омале. ))
Аллоҳ рози бўлсин сизлардан, омин!
Хайрия давом этади омале. ))
Shown 1 - 24 of 62
Log in to unlock more functionality.