Танлов якунига етди, аммо унинг таассуротлари ва ҳис-ҳаяжонлари ҳали узоқ давом этади. Ижод намуналари эътироф этилган қаламкаш ҳамкасбларимизга илҳом бахш этиб, Она Ватанга ва касбга мухаббат, энг эзгу фазилатлар тараннум этилган янги асарларга сабаб бўлади.
Шу боисдан тадбирда иштирок этган элимиз таниган ёзувчилар, шоиру санъаткорлар, божхона ходимлари тизимда хизмат қилаётган ижодкор божхоначиларни қўллаб-қувватлаш ташаббусини илгари сурган Божхона қўмитаси Раисига самимий миннатдорчилик изҳор этишди.
Дарҳақиқат, қалби уйғоқ инсондан ёмонлик чиқмайди, юрагига шеърни сиғдира олган инсон ёвузликка кўнмайди, сўзни севган инсон Ватанини ҳам сўзсиз севади!