Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal avatar
Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal avatar
Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
27.04.202514:35
Бугун Савр инқилобига 46 йил бўлди.

​​Савр инқилоби Афғонистон тарихида машъум кун сифатида ўчмас из қолдирган. 1978 йил 27 апрелда содир бўлган инқилоб Афғонистон заминини қонли урушлар маконига, шунингдек, АҚШ ва СССР ўртасидаги катта ўйинлар гирдобига тушишига олиб келди. Айнан Савр инқилобидан кейин бир йил ичида Афғонистонда 3 марта ҳокимият алмашинуви содир бўлди. Юридик фанлари доктори П.Маккамбоев “Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият ва унинг Марказий Осиё давлатлари чегара хавфсизлигига таъсири” деб номланган монографиясида 1978 йил апрель ҳодисалари иккита муросасиз лагерлар, бир томондан, АҚШ, бошқа томондан, собиқ СССР ўртасидаги мавжуд қарама-қаршилик асносида вужудга келганлиги билан характерланишини қайд этиб ўтади. Шунингдек, мутахассислар “Савр инқилоби” собиқ СССРнинг режаси эканлиги хусусида сўз юритиб, бу ҳодиса кейинчалик Марказий Осиёдаги геосиёсий вазиятга ҳам таъсир кўрсатганлигини айтиб ўтишган. Жумладан, сиёсий фанлар доктори, профессор Ш.Ғойибназаров бу ҳақида шундай баён қилади: “Афғон инқилоби овоза бўлиши биланоқ ғарблик айрим сиёсатчилар “тўнтариш ташаббускорлари режасидан Москва хабардор бўлганлиги” ҳақида гап юрита бошлашди, яъни Совет Иттифоқини тавсиф этилган воқеаларни тайёрлаш ҳамда бевосита иштирок этишда айблашди. Совет Иттифоқи раҳбарияти тўнтаришдан кейин бор-йўғи уч кун ўтгач, 30 апрелдаёқ янги афғон режимини тан олишини эълон қилгани ҳам бу гаплар тўғрилигини исботлагандек бўлди. Бироқ 1978 йил апрель тўнтариши бир режимнинг бошқаси билан алмаштирилишигина бўлмади. Турли тоифадаги тадқиқотчиларнинг кўпчилиги Афғонистонда айнан 1978 йилда юз берган туб ўзгаришлар Марказий Осиё минтақасида қарор топган геосиёсий мувозанатнинг бузилиши учун шароит яратди, деб ҳисоблашга мойилдирлар”.

👉@suhrob_buranov
Бу нигоҳлар...

✈️@suhrob_buranov
Ойбек Усмонов*: Тошкент ва Кобул ўртасидаги савдо ҳажми 1,1 млрд долларга етди.

*Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси

👉@suhrob_buranov
🎵На Востоке...

👉@suhrob_buranov
Ош дипломатияси

👉@suhrob_buranov
31.03.202507:14
🇺🇿🇹🇯Президент Шавкат Мирзиёев Хўжандда тантанали кутиб олинди. Давлатимиз раҳбари Президент Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

👉@suhrob_buranov
27.04.202514:01
O‘zbekiston Tashqi ishlar vaziri Baxtiyor Saidov:

Afg‘oniston tashqi ishlar vaziri vazifasini bajaruvchi Mavlaviy Amir Xon Muttaqiy janoblari bilan telefon orqali muloqot qildik. O‘zbekiston va Afg‘oniston o‘rtasidagi an’anaviy do‘stlik va yaxshi qo‘shnichilik munosabatlarini yanada mustahkamlash tarafdori ekanimizni tasdiqladik. Shiddat bilan kengayib borayotgan ikki tomonlama hamkorligimizning turli yo‘nalishlarida erishilgan muvaffaqiyatlarga alohida e’tibor qaratib hali ham foydalanilmagan salmoqli salohiyat mavjudligini ta’kidladik. Biz mintaqaning to‘liq salohiyatini ochishga qaratilgan muhim o‘zaro bog‘liqlik tashabbusi bo‘lgan Trans-Afg‘on temir yo‘li loyihasini ham muhokama qildik. Barqaror rivojlanish, shuningdek, butun mintaqada tinchlik va osoyishtalikni saqlashga ko‘maklashish yo‘lida yaqin hamkorlikni davom ettirishga kelishib oldik.

🔍@suhrob_buranov
Bu yoshlar tarix yaratmoqda...

Chempionlar!!!
Буюк шоир буюк шоир ҳақида...

👉@suhrob_buranov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитидаги нутқи

Хусусан, нутқда акс этган Афғонистон мавзуси ҳақидаги фикрлар:

"Афғонистонни тинч ривожлантириш масалаларида сиёсий маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёрмиз. Минг афсуски, жаҳон ҳамжамияти ушбу мамлакат ҳудудидан келиб чиқадиган барча таҳдидларни етарлича баҳолай олмаяпти.

Афғон томонини минтақавий иқтисодий жараёнларга, жумладан, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий соҳани қайта тиклаш йўли билан фаол жалб этиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Қабул қилинган мажбуриятларни бажариш учун халқаро ҳамжамиятнинг амалдаги афғон ҳукумати билан конструктив мулоқот ўрнатиш муҳимлигини тушуниши ва қўллаб-қувватлашига умид қиламиз".

👉@suhrob_buranov
03.04.202516:32
Самарқанддаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитининг биринчи куни учрашувларга бой ва сермаҳсул бўлди.

👉@suhrob_buranov
Ассалому алайкум!

Сиз, азизларни Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!

Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

Суҳроб Бўронов!

👉@suhrob_buranov
22.04.202517:00
🇰🇿🇦🇫Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин раҳбарлигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди.

Серик Жумангарин ва Афғонистон Муваққат ҳукумати раиси (Бош вазир) ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар билан бўлиб ўтган музокараларда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратилган.

Ташрифнинг асосий мақсади Қозоғистон томони Туркманистон ва Афғонистон орқали Жанубий Осиёга чиқишни мўлжал қилаётгани билан чамбарчас боғлиқ. Серик Жумангарин ташриф давомида Қозоғистон Торғунди – Ҳирот – Спин Болдак темир йўли лойиҳасининг Торғунди – Ҳирот босқичини амалга оширишни бошлаш учун 500 миллион доллар сармоя киритишга, шунингдек, лойиҳа фаолиятини бошқариш учун Ҳиротда логистика ва транспорт компаниясини ташкил этишга тайёрлигини билдирган. Куни кеча Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Туркистонда Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ўтказган учрашувида ушбу темир йўл масаласини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон Афғонистонни арзон интернет билан таъминлайдиган интернет-кабел лойиҳасини ишга туширишга тайёрлигини ҳам маълум қилган. Афғон матбуоти хабарларига кўра, икки томон қиймати 140 млн долларга тенг 17 та тижорий битимни имзолашган.

🔍@suhrob_buranov
20.04.202517:12
⚽️G‘alaba muborak!!!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитидаги нутқи дан:

"Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар жараёнлари бошланганини олқишлаймиз ва тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Олдинда жуда мураккаб ва ечими осон бўлмаган масалалар турганини тушунамиз.

Бироқ дипломатик саъй-ҳаракатлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишдан бошқа муқобил йўлни биз кўрмаяпмиз".

👉@suhrob_buranov
✍️ Олимни тинглаган - оламни англаган!

©️ Суҳроб Бўронов

👉 @suhrob_buranov
01.04.202512:22
🇺🇿​​Шавкат Мирзиёев: Минтақамиз тараққиёти йўлида тарихий имкониятлар мавжуд.

Европанинг нуфузли Euronews нашрида Ўзбекистон Президентининг эксклюзив интервьюси эълон қилинди.

Унда Давлатимиз раҳбари илк марта Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи"нинг тарихий аҳамияти, Марказий Осиё минтақасидаги ижобий динамик ўзгаришлар ва минтақага қизиқишнинг ортиб бориши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган.

Шулардан айримлари:

1. Тарихий нуқтаи назардан Самарқанддан дунё бўлинган эмас, яхлит, бир бутун деб қаралади. Бу ўзига хос ҳодиса - "Самарқанд руҳи"нинг мазмун-моҳияти бўлиб, унинг асосида халқаро ҳамкорликнинг тубдан янги формати барпо этилмоқда.

2. Марказий Осиё энди тарихнинг бир чеккасида эмас, балки ўзининг стратегик кун тартибини шакллантираётган жадал ривожланаётган минтақага айланмоқда.

3. Бугунги кунда Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва сармоявий алоқаларни изчил ривожлантирмоқда. Охирги етти йилда Марказий Осиё давлатлари билан ЕИ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тўрт баробарга ошиб, 54 миллиард еврони ташкил қилди. Европа тадбиркорларининг Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари билан савдо ва сармоявий ҳамкорлик имкониятларига қизиқиши ортиб бораётганини кўришдан мамнунмиз. Минтақада кузатилаётган ижобий жараёнлар Марказий Осиёга қизиқиш ортиб, минтақани Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасидаги асосий йўналишларнинг геосиёсий муҳим чорраҳасида жойлашган жаҳон қудрати ва етакчи давлатларининг муҳим ҳамкорига айлантирмоқда. Бу очиқ мулоқотни давом эттириш, барча манфаатдор томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини берувчи “CA Plus” форматларида ўз ифодасини топди. 

4. Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан ёндашуви доимо прагматик ва стратегик жиҳатдан узоқ муддатга йўналтирилган. Бугунги шароитда Афғонистонга пайдо бўлаётган стратегик имкониятлар нуқтаи назаридан қараш керак. Афғонистонни глобал иқтисодий жараёнларга, жумладан, унинг ҳудудида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали интеграцияцлашуви жуда муҳим. Шу нуқтаи назардан, биз Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Афғонистонга нафақат ҳозирги инқирозларни енгиб ўтишга, балки узоқ муддатли истиқболда ривожланишга ёрдам берадиган ижобий кун тартиби ва ташаббусларни биргаликда илгари суриш учун ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Бу босқичдаги асосий вазифа, бизнингча, Афғонистонга таълим соҳасида ёрдам беришни давом эттиришдан иборат. Ишончим комилки, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва уни қайта тиклаш Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг умумий манфаатларига мос келади. 

Мақолани батафсил ўқиш учун: https://www.euronews.com/2025/04/01/qa-we-have-a-historic-chance-to-make-our-region-prosperous-uzbekistan-president-tells-euro

👉@suhrob_buranov
29.03.202514:06
SFCA jamoasi trendga ergashib, mamlakatimiz yetakchi ekspertlarining Ghibli uslubidagi rasmlarini CHAT GPT orqali oldik.

Quyidagi rasmlarda kimlarni tanidingiz?

Strategic Focus: Central Asia
22.04.202515:26
🇺🇿🇹🇲🇮🇹23-24 апрелда Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, 25-26 апрелда эса Италия Бош вазири Жоржа Мелони Самарқандга ташриф буюради.

✈️@suhrob_buranov
20.04.202512:15
✈️Oʻzbekiston harbiylari xalqaro musobaqada rekord natija bilan gʻolib boʻlishdi

✈️Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi terma jamoasi Pokiston Islom Respublikasi hududida oʻtkazilgan VIII Xalqaro “Jamoa ruhi” musobaqasida ishtirok etdi va faxrli 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi.


✈️@suhrob_buranov
05.04.202517:54
🇷🇺🇺🇿 Россия Федерацияси Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистонга келди.

У Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясида иштирок этади. Матвиенко хоним Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқ йиғилишига мезбонлик қилаётган Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айланганини алоҳида эътироф этган.

👉@suhrob_buranov
Европа ва Марказий Осиё ҳамкорлиги ривожида тарихий саҳифа очилмоқда.

👉@suhrob_buranov
31.03.202512:18
🇺🇿🇹🇯🇰🇬Тарихий учрашув

Дарҳақиқат, чегара муаммолари ташқи аралашувсиз ҳал этилгани Марказий Осиё келажагидаги бирдамлик ва дўстлик рамзи сифатида тарих саҳифаларига муҳрланади. Шак-шубҳасиз, буни Ўзбекистон дипломатиясининг катта ютуғи, деб айтсак асло муболаға бўлмайди.

👉@suhrob_buranov
29.03.202505:46
🎵 "Чегарангда мағрур турган арслонларинг бор"

👉@suhrob_buranov
Shown 1 - 24 of 86
Log in to unlock more functionality.