Кечаги танловимиздан — 37 иқтибос:
• Ота-онанг қанчалик ҳақ бўлганини англаб етганингда, сени ноҳақ ҳисоблайдиган хўкиздек ўғлинг бўлади...
• "Болаларни катта қилиш эмас, тарбиялаш, етиштириш лозим." — Шенил Юджел
• "Кечириш — бинафша ўзини янчиб ўтган пошнага тарқатган муаттар ҳиддир." — Марк Твен
• "Зиндонларнинг энг ёмони — ахлоқи ахлоқига мос келмайдиган инсонларнинг бир жойда яшашидир." — Мехмет Йилдиз
• "Ким биродарининг айбини очса, Аллоҳ унинг ҳам айбини очади!" — "Тил офатлари"
• "Бахтли оилаларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди, бахтсиз оилаларнинг эса ҳар бири ўзгача бахтсиздир." — Лев Толстой
• "Ихлос — ихлоснинг зоҳирини йўқотишдир. Ким ўз ихлосида ихлосни кўрса, ихлоси ихлосга муҳтож бўлади." — "Руҳий тарбия"
• "Агар камалакни яхши кўрсанг, ёмғирни ҳам ёқтириш керак!" — "Юлдузлар айбдор"
• "Тинглаш ҳар кимнинг қўлидан келади, бироқ дардкаш одамгина сени тушуна олиши мумкин." — Жуброн Ҳалил Жуброн
• "Намоз беш маҳал, одоб эса 24 соат фарздир." — Марзия Сайдам
• "Норозиликдан кўра келажакда рози бўлиш умидининг йўқлиги кишини кўпроқ толиқтиради." — Абдулла Қаҳҳор
• "Камтарлик билан ҳалоллик фақат романларда рағбатлантирилади. Ҳаётда эса бунақа одамларнинг ширaсини сўриб, пўстлоғини туфлаб ташлашади." — Э.М. Ремарк
• "Қулнинг энг катта орзуси — эркинлик эмас, балки ўзининг шахсий қулига эга бўлишдир." — Ричард Френсис Бёртон
• "Руҳ энг эзгу олам бўлгани учун инсон аввало ўзининг руҳини камол топтириши зарур. Руҳни эъзозлаш — унинг эҳтиросини қондиришдан иборат эмас." — "Фозил одамлар шаҳри"
• "Ҳаққа яқин бандаларнинг олдида дунёнинг чин ҳақиқати очилиб бўлгандир. Улар дунёнинг қанчалар ҳақир ва арзимас эканлигини билишади." — "Ахлоқус Солиҳийн"
• "Баъзи ишлар имкониятингиздан ташқарида эканини, ҳамма нарса ҳам қўлингиздан келмаслигини тан олинг." — Мич Элбом
• "Яширин ёмон амалларингиз бўлганидек, яширин солиҳ амалларингиз ҳам бўлсин." — Зубайр ибн Аввом
• "Кишининг нияти холис бўлса, Аллоҳ уни муродига етказади. Бу қонун. Бу қонунни Аллоҳ таоло ер у осмонларни яратган кунида жорий қилган.
Бу қонун қиёматгача ўзгармайди!" — "Набавий тарбия"
• "Инсоннинг икки устози бўлади. Биринчиси — "ўқитувчи", иккинчиси — "ҳаёт".
Биринчи устозингдан юмшоқлик ила ўрганмаган барча нарсангни, иккинчи устозингдан аччиқ-аччиқ ўрганасан.
Биринчи устозинг ўз умри эвазига ўргатади, иккинчиси эса сенинг умринг эвазига."
• "Агар кечаси хурсанд, қониқан бўлмоқчи бўлсанг, ҳаракатни тонгдан бошла." — "Тонг сехри"
• "Ҳеч ким сенга дўст эмас, ҳеч ким сeнга душман эмас. Балки ҳамма сенга улуғ бир устоз." — Суқрот
• "Деразадан қайғуни ташлаб юбормоқчи эдим." — Кафка
• "Келмаганлар ҳам бор, кетолмайдиганлар ҳам бор!" — "Пандалар уча олади"
• "Инсон ўзига қиладиган зулмни бутун бошли армия ҳам қила олмайди." — "Имомнинг манекен қизи"
• "Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасига ўхшайди. Ким унга минса нажот топади. Ким мина олмай қолса, ғарқ бўлади." — "Набавий тарбия"
• "Зеро, сукут қилган сўзлайди, сўзлаган яширади." — "Сир"
• "Исломни ҳақорат қилишдан бошқа ғояси бўлмаганлар фикрнинг эмас, Исломни ҳақорат қилиш эркинлигини хоҳламоқдалар!" — Малколм Х
• "Сени ҳамма хислатлари ила рози қиладиган киши дунёда йўқ. Кишининг саноқли айблари бўлиши асилзодалигига кифоядир." — "Қалби синганларга"
• "Афв — нафснинг закоти." — Тоҳир Малик
• "Агар сиз ниманидир тасаввур қила олсангиз, демак тез орада бу нарсага эришасиз." — Боб Проктор
• "Инсоннинг баҳоналари севгиси етмайдигани учундир." — Мехмет Йилдиз
• "Ўзингни бахтли ҳис эта олсанг, аслида, камбағаллик уят эмас." — Юй Хуа
• "Бошқаларни ўзгартиришга ҳаракат қилиш бахтсизлик учун қўйилган биринчи қадам." — "Тарбиянинг олтин калити"
• "Ким Каъбага оёғи билан борса, Каъбани тавоф қилади,
ким Каъбага қалби билан борса, Каъба уни тавоф қилади." — Мен Робия
• "Миллатни уйғотиш — уйғонганларнинг вазифаси." — Абдулҳамид Чўлпон
• "Қулларингга қул бўлишдан Ўзинг асра!" — Аҳмад Лутфӣ
• "Ярим тунда қабул қилинган қарорлар, одатда, кундузи ўз кучини йўқотади." — "Ўн учинчи эртак"
Сизга қайси иқтибос ёқди?
@Ustoz_kundaligi