22.04.202509:21
❗️Органик сертификатлашни маҳаллийлаштириш лозим.
🔸Мамлакатимизда 2025 йилдан бошлаб фермер хўжаликлари ва томорқаларда 10 мингдан ортиқ гектар ерда органик маҳсулот етиштирувчиларга “Organic”, “Global gap”, “Halal”, “Kоsher” каби сертификат олиш ҳаражати учун субсидия ажратиш белгиланди.
🔸“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонунда мувофиқликни баҳолаш ташкилотлари аккредитациядан ўтиши лозим.
🔸Органик сертификат олиш учун деҳқон хориждаги ташкилот вакилига кўп маблағ сарфламоқда.
🔸“Органик маҳсулотни мувофиқлигини тасдиқловчи органлар учун талаблар” “Органик ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича IFOAM NORMS” халқаро ҳужжатнинг меъёрий талабини инобатга олиб ишлаб чиқилиши лозим.
🔸Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 22 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига “Органик маҳсулот мувофиқлигини баҳоловчи маҳаллий ташкилотни аккредитация қилиш тартиби тўғрисида” низом ишлаб чиқиш ҳақида таклиф киритди.⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar

20.04.202507:54
❗️Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди
🔰Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
🔹жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
🔹уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;
🔹тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar
Reposted from:
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov

18.04.202509:47
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Аввало, давлатимиз раҳбари глобал иқтисодий ҳолатга тўхталди.
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X

“Ҳозирги дунё аввалгидек эмас. Гап тариф ёки уларни миқдорида ҳам эмас. Узоқ йиллар давомида давлатлар ўртасида барқарор муносабатлар ва ўзаро ишончни таъминлаган халқаро институтлар, улар ишлаб чиққан қоида ва нормалар бугун самарасиз бўлиб бораяпти.
Албатта, бу жараёнлар занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётини секинлашуви ва халқаро савдони камайишига олиб келиши мумкин”,
- деди Президент.
Facebook|Instagram|X
12.04.202510:11
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермерларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият йўналиши ҳақида маълумот.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar
Reposted from:
Shavkat Mirziyoyev_press-service

10.04.202511:15
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳининг операциялар бўйича бошқарувчи директори Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию группы Всемирного банка во главе с управляющим директором по операциям Анной Бьерде.
#Mirziyoyev #qabul #Jahonbanki #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

10.04.202505:11
🔰Қарорга мувофиқ, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.
❇️2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи, бироқ ҳар бир қадоқ учун 3 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаб берилади. Бунда:
▪️қишлоқ хўжалиги кооперативларининг мева-сабзавот маҳсулотларини йиғувчи ва тайёрловчи аъзолари маҳсулотларни сифатли тайёрлаш ва экспортга чиқариш бўйича “Edukarantin.uz” ахборот тизими орқали ўқиб, сертификатга эга бўлиши лозим;
▪️сертификатга эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва улар аъзоларининг “Agroko‘makchi” мобиль иловасида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича рейтинг тизими юритилади.
🟢Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини самарали ташкил этиш, сифатли транспорт-логистика (автомобиль, темир йўл ва авиа ташув) хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “E-logistika” платформасида экспортёр ва ташувчи корхоналарнинг тўғридан-тўғри ишлаш имкониятини таъминланади.⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

21.04.202510:02
⚡️ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИ: Субсидиялар етиб бормаяптими, мурожаат қилинг!
Кенгаш расмий каналига кўра, Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг фармон ва қарорлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга 40 га яқин турдаги субсидиялар ажратилиши белгилаб қўйилган.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига “Аgrosubsidiya” АТ орқали пахта ва ғалла майдонини суғоришда электр энергияси харажатлари, сув тежовчи технологиялар жорий этиш, лазерли ер текислаш, боғдорчилик ва бошқа йўналишлар учун субсидиялар ажратишни сўраб келиб тушган аризаларнинг муддати бузилиб, шу кунга қадар кўриб чиқилмаганлари ҳам кўп.
Вазирликлар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қуйи бўлимларининг субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги сабабли аризалар ойлаб, йиллаб кўриб чиқилмасдан қолаётганлиги, субсидия ажратиш хулосалари кеч тасдиқланаётганлиги, ижобий хулоса берилган бўлсада, тўловга розилик берилмаётганлиги ушбу қонунбузилишларга сабаб бўлмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасида давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 18 апрель куни Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Энергетика вазирликлари, Агробанк банк ва вилоятлар ҳокимликларига ўзлари ва қуйи ташкилотлари томонидан “Аgrosubsidiya” АТ орқали субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўраб мурожаат киритди.
Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш тартиби ва муддатларини бузган айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига мурожаат киритилди, дейилади хабарда.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

20.04.202507:45
❗️Пиллакорларга бепул берилади. 🔰Касаначилар, пиллачилик уй хўжаликлари ҳамда фермер хўжаликларига ипак қурти уруғи ва уни парвариш билан боғлиқ ресурслар, жумладан тўшама қоғоз, термометр, полиэтилен плёнка, психирометр (инкубаториялар учун) ва бошқа зарурий ресурслар пиллачилик кластерлари томонидан бепул берилади.
🔰Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия ажратилади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-85-сон Фармони 2023 йил 1 июнь)⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали.https://t.me/fermerminbar

16.04.202507:45
Вилоятдаги 5,7 минг гектар сунъий сув ҳавзаларининг атиги 23 фоизида интенсив усулда балиқ етиштирилаяпти.
Андижон туманидаги тадбиркор 15 миллион доллар ҳисобига 320 гектарда интенсив усулда балиқ етиштириш, 500 та хонадон билан кооперация қилиш ташаббусини билдирган. Лойиҳа доирасида 27 турдаги карп балиғидан маҳаллий шароитга мос балиқ насли яратиш режа қилинган.
Ушбу лойиҳага Осиё тараққиёт банки илк бор тўғридан-тўғри 15 миллион доллар беришга рози. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил қилинади, тадбиркор ва Осиё тараққиёт банки билан уч томонлама шартнома имзоланади.
Мутсаддиларга хориждан 100 миллион доллар жалб қилиб, йил якунигача 1,2 минг гектарда камида 5-6 та шундай лойиҳани йўлга қўйиш топширилди.
Умуман, республикада балиқчиликни ривожлантиришга 150 миллион доллар ресурс берилади. Шундан 50 миллион доллари Андижонга ажратилади.

10.04.202510:30
❗️Навоий вилоят ҳокимлиги реестрни такдим этган бўлсада субсидия ажратилмаган.
Кенгаш субсидиялар ажратишни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўрамоқда.
🔰 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрда “Пахта хомашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 574-сонли қарорига асосан 2024 йилда барча худудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта пахта хомашёсини йиғиб териб олиш хизмати бахосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш белгиланган.
🔸Қарорга асосан вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилган тасдиқланган реестрга асосан Жамғарма икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериш учун тегишли тижорат банкларига маблағларни ўтказиб бериши, тижорат банки пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисоб варағига ўтказиб бериши лозим эди.
🔸Навоий вилоят ҳокимлиги тегишли ташкилотлар билан биргаликда пахта териш машиналари томонидан терилган пахта хомашёси ҳақида пахта етиштирувчилар кесимида реестрини 2024 йил 1 декабргача тасдиқлаб, Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ва “Агробанк” АТБга тақдим этилган. (киритилган хат илова этилади)
🔸Бироқ, Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Агробанк” АТБ томонидан Қарор талаблари бажарилмасдан пахта териш машиналари йиғиб териб олиш хизмати учун субсидиялар реестрга киритилган пахта етиштирувчиларга тўлиқ ажратилмаган.
👉Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 10 апрель куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ва "Агробанк" АТБга пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрга мувофиқ, субсидия ажратиш масаласини қисқа муддатда кўриб чиқишни ҳамда Бош прокуратурага субсидия ажратилмасдан қарор талабини бажармаган Агробанк АТБ ва Жамғарма маъсулларга нисбатан қонуний чоралар кўришни сўраб мурожаат қиритилди.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar

❗️Мева-сабзавот маҳсулотларини реализацияга чиқарадиган айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-136-сон, 08.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔸2025 йилда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини жами 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
🔸2025 йил якунигача 8 та давлатга янги 30 турдаги маҳсулотлар экспорти учун фитосанитария рухсатномаларини олиш;
🔸истиқболли бозорларга 2025 йилда 442 миллион АҚШ доллари, 2026 йилда 575 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таъминлаш;
🔸2025 йилда ҳудудларда жами 2,1 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари учун қадоқлар ишлаб чиқариш бўйича 40,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
☑️2028 йил 1 январгача мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий қадоқларда реализацияга чиқарадиган ҳамда қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади:
▪️ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
▪️замонавий қадоқланган мева-сабзавот маҳсулотларини солиқ даврида реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этганда;
✅2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar
20.04.202512:35
❗️Қонунчиликда ипак қурти боқиш, пилла етиштириш мажбурий эмас.
🔸Албатта пилла етиштирувчиларга берилган қатор имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида юқорида билдириб ўтдик.Лекин ипак қурти боқиш ёки пилла етиштириш учун шартномалар тузишга мажбурлаш мумкин эмас.
🔸 Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.
🔸“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.
🔸Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-4-моддасида назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
👉Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ваколатли вазирлик ва идоралардан фермерларга қонунчиликка зид мажбуриятлар юкламасликни, уларнинг ижарага олинган ерида ўз устави, ихтисослашуви, ижарага олиш шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқларига риоя этишларини сўраймиз. ⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar

20.04.202507:17
❗️Субсидиялар етиб бормаяптими?
👉Ўзбекистон фермерлари кенгашининг ⚡️ "Fermer minbari" телеграм гуруҳига https://t.me/minbarfermer мурожаат қилинг.
🔰Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимизнинг Фармон ва қарорлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга 40 га яқин турдаги субсидиялар ажратилиши белгилаб қўйилган.
🔰Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига “Аgrosubsidiya” АТ орқали пахта ва ғалла майдонини суғоришда электр энергияси харажатлари, сув тежовчи технологиялар жорий этиш, лазерли ер текислаш, боғдорчилик ва бошқа йўналишлар учун субсидиялар ажратишни сўраб келиб тушган аризаларнинг муддати бузилиб, шу кунга қадар кўриб чиқилмаганлари ҳам кўп.
✅Вазирликлар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қуйи бўлимларининг субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги сабабли аризалар ойлаб, йиллаб кўриб чиқилмасдан қолаётганлиги, субсидия ажратиш хулосалари кеч тасдиқланаётганлиги, ижобий хулоса берилган бўлсада, тўловга розилик берилмаётганлиги ушбу қонунбузилишларга сабаб бўлмоқда.
🔰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасида давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
👉Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 18 апрель куни Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Энергетика вазирликлари, Агробанк банк ва вилоятлар ҳокимликларига ўзлари ва қуйи ташкилотлари томонидан “Аgrosubsidiya” АТ орқали субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўраб мурожаат киритди.
🔰Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш тартиби ва муддатларини бузган айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига мурожаат киритилди. ⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar

16.04.202507:43
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Андижонда ҳавас қилса арзигулик ўзгаришлар бўлаётганини қайд этди.
"Кеча вилоятдаги ишлар билан танишдим, оддий одамлар билан гаплашдим. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу заминда Янги Ўзбекистон шукуҳи ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб улгурган.
Бу – ислоҳотларимизнинг энг катта натижаси, десак, тўғри бўлади",
- деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|X

12.04.202509:16
❗️Терим машинаси хизмати учун субсидия олиш имконияти яратилди.
Терим машинаси хизмати учун субсидия олмаган фермерлар диққатига.
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги 574-сон қарорига кўра, 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини 2025 йил 1 мартгача Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш белгиланган эди.
👉Энди шу муддат 1 июлга узайтирилди.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar

10.04.202509:24
❗️Имтиёзли кредитни қайси мақсадларда ишлатиш мумкин. 📄Тижорат банки ва кредит олувчи пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхонаси ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан имтиёзли кредитлар ойма-ой агротехник тадбирлардан келиб чиқиб қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин: 🔹минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга; 🔹ёнилғи мойлаш маҳсулотларини харид қилишга; 🔹иш ҳақи ва унга тегишли бўлган солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларга; 🔹уруғлик учун тўловларга; 🔹мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган механизация хизматларига; 🔹Лизингга берилган техника воситаларининг лизинг тўловига; 🔹"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассаси учун тўловларга; 🔹 қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжларига; 🔹Зарурий эҳтиёж ҳисобидан ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатларига; 🔹суғурта тўловларига.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar
10.04.202504:46
❗️Мурожаат ўрганиб чиқилди.
🔸Жиззах вилояти, Зомин туманида фаолият юритаётган “Азизбек-Мафтуни-Нишонгул” фермер хўжалигининг 10 га ер майдонига экилган 1509 туп ёнғоқ кўчатларини Пшоғар МФЙ аҳолисининг чорва моллари томонидан пайҳон қилиниб фермер хўжалигига жами 179 млн 715 минг 360 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 198-модадси билан қўзғатилган жиноят иши 30.03.2025 йилда тугатилган.
🔸Ваҳоланки, фермер хўжалигига етказилган зарарни тасдиқловчи 24.02.2022 йилда расмийлаштирилган мутахассислар далолатномаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази хулосаси инобатга олинмаган.
👉Шу боис, Кенгаш 2025 йил 10 апрель куни Бош прокуратурага Жиззах вилоят ИИБнинг жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида 2025 йил 30 мартдаги қарорини бекор қилиб,фермерга етказилган зарарларни ундириб бериш мақсадида қўшимча тергов ўтказиш бўйича кўрсатма киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритилди. ⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar

20.04.202512:24
Фермерларга босим ортмоқдами?
Effect.uz таҳририятига жонкуяр фермердан мурожаат келиб тушди.
"Фермерларга босим ортяпти, соҳадаги фермерларни ишдан бездиришяпти, ҳакикатдан келажакда ёшлар фермерчилик касбини танламаслиги аниқ бўлиб коляпти. Фермерлар учун пилла боқиш ортиқча юк бўляпти, ҳозирги кунда фермер пахтага ишлов берсинми ё ғаллага қарасинми? Яна устига- устак, ипак қурти боқишга мажбурланишини қандай тушуниш мумкин.
Ахир пиллачилик соҳаси ҳам хусусий тадбиркор қўлида бўлса, ахир хусусий соҳа тадбиркорлари ўзаро нархини келишган ҳолда шартнома қилишлари керак эмасми? Ўзи фермерларда ишчи кучлари етишмаётган бўлса, хуллас калом раҳбариятдагилар ўйлаб кўришлари керак, агар фермер ипак қурти тутишга мажбурланадиган бўлса, фермернинг пахтага, ғаллага ишлов беришга вақти бўлмайди, оқибатда хосилдорлик пасаяди, юқори хосил олиш қуруқ гап бўлиб қолаверади.
Ҳурматли инсон эътиборингиз учун колхоз даврида ипак қуртини боқишга ҳудудда яшовчи аҳоли жалб қилинган. Ҳозирги кунда ипак қуртини боқишга иқтисодий аҳволи кундан-кунга оғирлашаётган фермерларнинг мажбурланаётгани қанчалик қонунларимизга тўғри келади, деб уйлайсиз. Балки раҳбариятдагилар бу соҳага ҳам эътиборини қаратиб қолар", деб ёзади мурожаатчи.https://effect.uz/6381

18.04.202510:16
Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимидаги эскирган талаблар ва бюрократия тадбиркорларнинг “қўлини боғлаётгани”, соҳада коррупцияни келтириб чиқараётгани кўрсатиб ўтилди.
25 мингдан ортиқ стандарт, 41 та техник регламент халқаро бозор талабларига мос келмайди. Ҳозирда 13 мингга яқин турдаги товарнинг 6,5 минги мажбурий сертификатланади, бу эса таннархни оширади.
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.
Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.
Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.

“Вазирлар, ҳокимлар қачон тадбиркорларни эшитиб, қайси стандартни янгилаш, қайси бирини бекор қилиш, нима маҳсулотни мажбурий сертификация рўйхатидан чиқаришни ўйлаб кўрди? Афсуски, бунга ижобий жавоб йўқ”,
- дея қатъий эътироз билдирди Президент.
Хусусан, инвесторлар мамлакатимиздаги кўп лабораториялар талабга жавоб бермаслиги, ривожланган давлатлар стандартлари эса тан олинмаётганини айтмоқда.
Ҳозирги тизимда сертификатлаш органлари бир пайтнинг ўзида бозор назоратини ҳам олиб бораётгани, бу эса манфаатлар тўқнашувига олиб келаётгани қайд этилди.
Facebook|Instagram|X
16.04.202504:27
“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.
🔰Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:
▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.
❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.
📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar

12.04.202504:12
❗️Дала четига омборхона қуришга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарори билан ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ, жами ер майдонинг 1 %га, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ерга музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar

GENERALISSIMUS

10.04.202507:56
🖤Жиззах вилояти ИИБ фермер хўжалигига 179 млн сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича жиноят ишини ёпиб юборди‼️
🔸Жиззах вилояти, Зомин туманида фаолият юритаётган “Азизбек-Мафтуни-Нишонгул” фермер хўжалигининг 10 га ер майдонига экилган 1509 туп ёнғоқ кўчатларини Пшоғар МФЙ аҳолисининг чорва моллари томонидан пайҳон қилиниб фермер хўжалигига жами 179 млн 715 минг 360 сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 198-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши 30.03.2025 йилда тугатилган.
🔸Ваҳоланки, фермер хўжалигига етказилган зарарни тасдиқловчи 24.02.2022 йилда расмийлаштирилган мутахассислар далолатномаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази хулосаси инобатга олинмаган.
🔸Шу боис, Фермерлар Кенгаши 2025 йил 10 апрель куни Бош прокуратурага Жиззах вилоят ИИБнинг жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида 2025 йил 30 мартдаги қарорини бекор қилиб, фермерга етказилган зарарларни ундириб бериш мақсадида қўшимча тергов ўтказиш бўйича кўрсатма киритилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритилди.
@generalissimo_marshal

10.04.202504:41
Assalomualaykum,
Zomin tumanidagi AZIZBEK-MAFTUNA-NISHONGUL fermer xo'jaligida 10 gektar yer maydoniga 2020 yil ekilgan YONG'OQ daraxtlarini jami 1509 tup yong'oq ko'chatlarini 2020 yildan 2022 yilga qadar atoqli 28 nafar shaxslar tomonidan qastdan payxon qilishi oqibatida 2023 yil aprel oyida jami yetkazilgan 179,715,360 sum zarar bo'yicha qo'zg'atilgan jinoyat ishi bugungi kunga qadar asossiz noqonuniy bekor qilib, kelmoqda, oxirgi 30.03.2025yil kuni tergovchi asossiz noqonuniy jinoyat ishini bekor qilib asossiz qaror qabul qilgan oqibatda fermerni daxilsizligi taminlanmaganlik oqibatida biron ish qila olmasdan qayta zararga chiqib soliq qarzdorligi oshib bormoqda, jinoyat ishiga masul mansabdorlarga xizmat tekshiruvi tayinlash, jinoyat ishi ish yurutuvida bo'lgan tergovchilarni barchasiga jinoyat ishi bo'yicha noqonuniy, tergovlari, xarakati xarakatsizligi bo'yicha jinoyat ishi ochilishida, jinoyat ishi qayta qo'zg'atilib tergovi ichki ishlar vazirligiga o'tqazilishida
Bosh PRAKURATURAGA jiddiy munosabat bildirishingizni so'rayman

Shown 1 - 24 of 60
Log in to unlock more functionality.