Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
YURIST MASLAHATI avatar
YURIST MASLAHATI
Law
YURIST MASLAHATI avatar
YURIST MASLAHATI
Law
07.05.202510:29
Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”,

- деди Президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

👉 @yuristlar_maslahati
07.05.202503:11
#Кадровик
Кадрлар хизмати: Ҳажм катта, ечим эса кам

450 нафар ходим фаолият юритадиган катта бир ташкилот тасаввур қилинг. Бундай масштабда инсон ресурсларига оид барча масалаларга фақатгина бир нафар мутахассис масъул. Ҳаммаси бир одамнинг елкасида.

Бундай шароитда кадрлар бўлими ходимининг кунлик вазифаларини таҳлил қилиб кўрайлик:

1. Кундалик буйруқлар тайёрлаш
Ҳар куни ишга қабул, ишдан бўшатиш, таътилга чиқариш ва шу каби 20-25 та буйруқ тайёрланади. Ҳар бирига пухта ёндашиш талаб қилинади — ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, асослаш, имзо ҳаракатлари... Ҳисоб-китоб қилинг: фақат шу ишнинг ўзи 7-8 соат вақт талаб қилади.

2. Хатлар билан ишлаш
Кириш ва чиқиш ҳужжатлари, уларни расмийлаштириш, юбориш, жавоб олиш, ижросини назорат қилиш... Бу жараёнлар ҳам ходимлар сони билан мутаносиб равишда ортса, ҳар куни ўртача 4-5 соат шу ишга кетади.

3. Ходимлар билан мулоқот
Ҳар куни ўнлаб ходимлар шахсий масалалар, иш билан боғлиқ саволлар, ҳуқуқларини амалга ошириш юзасидан кадрлар бўлимига мурожаат қилади. Фақат 20 та ходим билан мулоқот қилишнинг ўзи 4 соатни еб қўяди.

4. Раҳбар билан ишлаш
Бошқарув органи раҳбари кўп ҳолатда тўғридан-тўғри кадрлар бўлими билан иш олиб боради. Топшириқлар, маслаҳатлар, тезкор масалалар — бу жараён ҳам 2-3 соатлик мунтазам мулоқотни талаб этади.

5. Кузатув ва мониторинг
Таътиллар, хизмат сафари, янги номзодлар, баҳолаш жараёнлари, муддатларни кузатиш, касаллик варақалари, декретдан чиқувчилар ва яна кўплаб ҳаракатдаги маълумотлар — буларни тизимли назорат қилиш камида 2 соатлик вақтини олади.

6. “Кўринмайдиган” вазифалар
Юқорида айтилмаган, аммо ҳар куни бажарилиши лозим бўлган яна ўнлаб вазифалар мавжуд. Буларни адо этиш учун яна бир неча соат талаб этилади.

Бир кунлик вазифаларни ҳисобласак, кадрлар бўлими ходими бир неча нафар кишидан иборат гуруҳнинг ишини ёлғиз бажараётгани аён бўлади. Аммо кўплаб ташкилотларда кадрлар бўлимига етарлича эътибор берилмаяпти. Ҳатто баъзи раҳбарлар бу йўналишни қисқартириш ҳақида ўйлаётгани — тўғриси, ҳолатнинг жиддийлигини англамасликдан далолат.

Инсон ресурсларини бошқариш стратегик масала бўлган ҳолда, бу вазифани бажарувчи ходимларнинг етарли сони билан таъминланмаслиги — ташкилотнинг умумий самарадорлигига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Бора-бора барча хонандалар шоир шеърларидан гонорар эвазига фойдаланишни бошлайдилар. Яна бир машҳур шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлияга шикоят қилган.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
06.05.202503:37
#Кадровик
Ҳужжат қанча узун бўлса, шунча хатарли бўлади

Кадрлар ва меҳнат муносабатлари соҳасида иш олиб бораётган мутахассис сифатида шундай хулосага келдим: расмий буйруқлар тайёрлашда ортиқча «ижодкорлик» — қонуний муаммоларга йўл очади.

Амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолат — айниқса ишдан бўшатиш ёки интизомий жазога оид буйруқларда — раҳбар томонидан вазиятни тўлиқ «баён» қилишга ҳаракат қилинади. Натижада 2-3 бетлик узун матнли буйруқ вужудга келади. Аммо айнан шу батафсиллик сизни юридик хавф остида қолдириши мумкин.

Нима учун? Чунки буйруқ қанча узун ва мураккаб бўлса, у шунча кўп сўз, тушунча ва таърифлар билан тўлиб кетади. Бу эса ҳар бир гап юридик нуқтаи назардан таҳлил қилинишига, ундан хато топилишига, норозилик билдирилишига шароит яратади.

Ҳар қандай меҳнат низоси ёки суд ишида ишдан бўшатиш ҳақидаги 2 саҳифалик буйруқни таҳлил қилиш — ярим бетлик лўнда ва тиниқ ҳужжатга нисбатан анча осон кечади. Сабаби: узун матнда ҳатто битта ноаниқ ёки ортиқча жумла бутун буйруқнинг кучини йўқотиши мумкин.

Амалиётда шундай ҳолатлар бўлганки, норозилик аризасини кўриб чиққан суд ёки меҳнат инспекцияси айнан буйруқдаги ортиқча маълумотлар туфайли иш берувчи томонини нотўғри деб топган. Ҳолбуки, айнан шу қарор қисқа ва қонуний асосланган тарзда ифодаланганида, можаро келиб чиқмасди.

Шунинг учун ҳар бир иш берувчи, кадрлар мутахассиси ва раҳбарлар учун энг муҳим маслаҳат: ҳужжатни чиройли ёзиш эмас, аниқ ва юридик жиҳатдан хавфсиз тайёрлаш муҳимдир.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
05.05.202513:11
❗️Ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланганлик учун солиқ 5 баробар ҳисобланади.

Қабул қилинган янги қонунга кўра, Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади.

⛔️Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
05.05.202511:26
Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартиби тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.04.2025 йилдаги 281-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
07.05.202510:08
Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади.

Масалан, Иштихондаги поликлиникага ва маҳаллаларга вилоятдаги кардиология, эндокринология ва она-бола марказлари, марказий шифохона врачлари бириктирилади. Улар маҳаллаларда юриб, аҳолини тўлиқ диагностикадан ўтказади, бириктирилган оилавий шифокорларга касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни жойида ўргатади, даволаш ва диагностика бўйича янгича ёндашувларни поликлиникада жорий қилади.

Самарқанд тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари, магистратура битирувчилари илмий ишларини шу ерга келиб ёзади.

Йил якунида натижа бўлса, маҳаллага бириктирилган ушбу мутахассислар ойлигининг 2 карра миқдорида мукофотланади.

👉 @yuristlar_maslahati
06.05.202516:17
2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди.
06.05.202507:20
#Бизнес_солиқ
Текширувлар натижасида қўшимча ҳисобланган солиқдан норози бўлсангиз, тўлашни тўхтатиб туриш мумкин.

Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Ушбу шикоят бўйича солиқ органининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва йиғимларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. СК, 231-модда.

Юқори турувчи органга шикоят қилиш тавсия қилинмайди. Сабаби, солиқ органининг юқори турувчи органлари шикоятни кўриб ҳам чиқмайди. Вилоят, туманга йўналтириб қўя қолади. Вилоят ДСБ устидан шикоят қилсангиз, шикоят ДСБни ўзига йўналтирилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
05.05.202516:27
Адвокатнинг иш бўйича ҳуқуқий нуқтаи назарига нисбатан суриштирув органи, терговчи, прокурор тақдимнома киритиши, шунингдек суд хусусий ажрим чиқариши мумкин эмас.

“Адвокатура тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддаси

👉 @yuristlar_maslahati
05.05.202513:03
❗️Ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда – муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан бошлаб 6 ой ичида бартараф этилмаганда ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши белгиланди.

Президент томонидан тегишли Қонун имзоланди.
05.05.202508:33
❗️"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори (290-сон, 02.05.2025 й.) билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

☑️Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

✔️ Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади.

📝 Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

📃 Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

🔸 хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

🔸 ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;

🔸 виза.

📋Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

🔴 1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

✅Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

📌Маълумот учун: ссуда бу - қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз.
07.05.202510:07
Поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,

- деди Президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

👉 @yuristlar_maslahati
06.05.202515:51
❗️ Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади


“Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш
тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони
(ПФ-76-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармоннинг асосий мақсади таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини оширишдир.

🏛 Фармонга кўра, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (Агентлик) ташкил этилади.

✅ Агентлик мазкур соҳада махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📝 Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади. Бунда:

🔹 комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;

🔹 махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

📃 Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.
06.05.202506:03
#Савол_беринг_жавоб_берамиз


Аттестация юзасидан Апелляция бердим. Йиғилишда шахсан ёки онлайн қатнашишим мумкинми?

📍ЖАВОБ:
Ҳа, педагог ходимлар аттестация натижаларидан норози бўлса, белгиланган тартибда апелляция бериш ҳуқуқига эга. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низомда аниқ белгиланган.

Хусусан, Низомнинг 58-бандида таъкидланганидек, апелляция комиссияси сизнинг мурожаатингизни кўриб чиқаётганда, сиз бу жараёнда иштирок этишингиз мумкин. Бунинг учун комиссия йиғилишида бевосита (шахсан) ёки масофавий (онлайн) қатнашиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, 53-бандга мувофиқ, йиғилиш санаси ва вақти расмий веб-сайтларда эълон қилинади. Бу эса жараённинг шаффофлигини таъминлайди ва сизнинг иштирокингизга замин яратади.

Апелляция кўриб чиқилаётган вақтда иштирок этиш ҳуқуқига эгасиз — бу қонуний кафолатланган ҳуқуқингиздир.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
05.05.202515:51
Архив хужжати асосида уй-жойни кадастр қилиш мумкин.

Ўтган кун бир суд мажлисида айни шундай масалада тадбиркор манфаатини ҳимоя қилдик. 1998 йилда собиқ колхоз қарори билан тадбиркорга доимий фойдаланиш учун ер ажратилган. У ерга турли бино иншоотлар қурган ҳолда фойдаланиб келган. Ҳужжатлар эса, йўқотиб қўйилган, натижада ер ва мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтмасдан қолиб кетган. Айни қуйидаги асос билан архив ҳужжатлари асосида тадбиркорнинг ер ва мулкка бўлган ҳуқуқи эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ер тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган тегишли қишлоқлар (овуллар) халқ депутатлари Кенгашлари ижроия қўмиталарининг фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тўғрисида колхозлар аъзолари умумий йиғилишларининг баённомаларини ҳамда совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари. муассасалари ва ташкилотлари директорларининг буйруқларини тасдиқлаш ҳақидаги қарорлари асос бўлиши белгиланган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш

Жиноят кодексининг 234-моддасига кўра била туриб, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, яъни терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан қонуний асосга эга бўлмаган ҳолда шахс эркинлигининг қисқа муддатга чекланиши —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки ҳибсда сақлаш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

👉 @yuristlar_maslahati
05.05.202508:14
Адвокатларнинг бепул оффлайн қабулининг иккинчи ҳафтаси учун мурожаатлар қабули бошланди.

Азиз фуқаролар, қабулга ёзилиш учун қуйидаги шаклни тўлдириб бизга юборишингиз керак. Мурожаатингизни ўрганиб, сизга алоқага чиқамиз ва қабул вақти ҳамда манзил ҳақида маълумот юборамиз.

👉 Оффлайн қабулга ёзилиш учун талаблар

Оффлайн қабул учун формани тўлдириш👇

👉 Оффлайн қабул учун форма
07.05.202510:06
Тиббиётда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди—Шавкат Мирзиёев.

👉 @yuristlar_maslahati
06.05.202515:13
Президентнинг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
06.05.202505:13
#Суд_амалиёти
Фуқаронинг ўзига тегишли бўлган мулк аукционга чиқиб кетса, нима қилиш керак?

Айни шу масалада бизга жуда кўп мурожаатлар келади: «Менинг мулким аукционга чиқиб кетган экан» ёки «аукционга чиқариб юборишибди, нима қилсам бўлади?» деган мазмунда.

Кўпинча, судга аукцион баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судга мурожаат қилган суд аризани рад қилади. Айни шу масалада бир суд амалиётимиздан мисол келтираман.

Тадбиркор 2006 йилда Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг Универсал биржа маркази орқали қарийб 7 гектарлик ғишт ишлаб чиқариш цехини сотиб олади. Ва мазкур ер ва бино иншоотларга бўлган ҳуқуқни белгиловчи барча ҳужжатлар тайёрланади ва тадбиркор номига расмийлаштирилади.

Бироқ, 2024 йилда мазкур бинонинг туташ ҳудудидан 700 Кв метр ҳудуд аукцион савдолари орқали сотиб юборилади.

Даъво талабининг тўғри қўйилиши натижасида Кадастр палатасининг 700 Кв метр ер майдонини электрон онлайн-аукционга чиқариш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилди.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
05.05.202515:48
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди.

Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
05.05.202512:07
govcontrol.uz - Тадбиркор ушбу портал орқали ўзига нисбатан режалаштирилган текширув ҳақида олдиндан маълумот олиши, текширувнинг қонунийлигини текшириши, шикоят киритиши ёки электрон мурожаат юбориши мумкин. Шунингдек, govcontrol.uz орқали текширув натижалари, камчиликлар ва улар бўйича берилган кўрсатмаларни кўриш имконияти мавжуд.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
05.05.202507:41
Кадастр органлари фуқаролар ва тадбиркорларга мулкни давлат рўйхатидан ўтказмасликнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда жавоб хатини юборишлари керак.

Уй-жой ва ер кадастри билан боғлиқ масалаларда, агар тадбиркор ёки фуқаро кадастр органига ўз мулкига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш сўрови билан мурожаат қилса ва ариза рад этилса, бу ҳолатда рад этиш деярли қуйидаги икки асос билан амалга оширилганини кузатиш мумкин.

Биринчиси, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар аниқланиши сабабли.

Иккинчиси, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.09.2020 йилдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 23-банди сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши сабабли.

Мазкур икки ҳолатда ҳам Палатанинг ҳудудий бўлимлари томонидан қайси ҳужжатларнинг нотўғрилиги, қарама-қаршилиги ёки бузилганлиги ва ёки сўровномада қайси маълумотларнинг нотўғрилиги ҳақида мурожаатчига маълумот берилмайди ва бу ҳолатда мурожаатчи судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Суд жараёнида ҳам айни шу масала кўплаб тортишувларга сабаб бўлади, бу эса мурожаатчининг сарсон бўлишига олиб келади.

Бу орқали кадастр палатасига шуни айтиб ўтишим керакки, битта ҳудудий бўлимнинг мурожаатчининг аризасига аниқ жавоб бермаслиги, ҳам палатанинг, ҳам мурожаатчининг, ҳам суднинг овора бўлишига сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, рад этиш тўғрисидаги хатларни аниқ, асосли ва батафсил баён қилинган ҳолда расмийлаштириш. Яъни, қайси ҳужжат нотўғри, қайси бандга зид ёки қайси маълумот қарама-қарши экани аниқ кўрсатилиши лозим.

Электрон тизим орқали жавоблар шаблон эмас, балки индивидуал асосда шакллантирилиши. Палата ходимлари учун “Мурожаатларга сифатли жавоб ёзиш бўйича” методик қўлланма ишлаб чиқиш ва амалий семинарлар ташкил этиш лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Shown 1 - 24 of 1 343
Log in to unlock more functionality.