Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
STATISTIKA | Rasmiy kanal avatar

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Миллий статистика қўмитаси Матбуот хизматининг расмий канали
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаAug 21, 2019
Дадана ў TGlist
Oct 19, 2024

Рэкорды

25.03.202516:41
11.8KПадпісчыкаў
08.04.202513:30
400Індэкс цытавання
25.03.202523:59
13KАхоп 1 паста
09.04.202516:19
3.5KАхоп рэкламнага паста
18.04.202516:22
3.91%ER
25.03.202523:59
109.74%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25

Папулярныя публікацыі STATISTIKA | Rasmiy kanal

Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

Ўзбекистонда инфляцияни кузатиб бориш учун ҳар ойда 170 турдаги озиқ-овқат, 250 турдаги ноозиқ-овқат ва 90 турдаги хизматлар нархлари ўрганиб чиқилади. Kun.uz мухбири “Эски жўва” бозорида ўтказилган навбатдаги нарх кузатувларида статистика ходимларига ҳамроҳлик қилиб, жараён қандай кечишини ўрганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган.

✅ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 % га ошган.

✅ Мамлакатимиз аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган.

✅ Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган.

✅ 2025 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.
🎓 Олий таълим билан қамраб олинган 18-23 ёшдаги аёллар улуши ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасида 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил этган.

🧑‍🎓 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш динамикаси йиллар кесимида (ўқув йили бошига):

👨‍🦱 Эркаклар:

2014 йил – 8,4 %
2015 йил – 8,4 %
2016 йил – 8,8 %
2017 йил – 9,8 %
2018 йил – 11,5 %
2019 йил – 13,9 %
2020 йил – 19,7 %
2021 йил – 29 %
2022 йил – 36,2 %
2023 йил – 43,7 %
2024 йил – 43,5 %

👱‍♀️ Аёллар:

2014 йил – 5,2 %
2015 йил – 5,4 %
2016 йил – 5,6 %
2017 йил – 6,8 %
2018 йил – 9,7 %
2019 йил – 12,6 %
2020 йил – 17,7 %
2021 йил – 27.4 %
2022 йил – 37,1 %
2023 йил – 48,4 %
2024 йил – 52,4 %

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
🧑‍🎓 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

📊 Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:

2015/2016 ўқув йили – 0,7 минг нафар

2016/2017 ўқув йили – 0,6 минг нафар

2017/2018 ўқув йили – 1,3 минг нафар

2018/2019 ўқув йили – 2,7 минг нафар

2019/2020 ўқув йили – 3,6 минг нафар

2020/2021 ўқув йили – 4,2 минг нафар

2021/2022 ўқув йили – 5,1 минг нафар

2022/2023 ўқув йили – 5,0 минг нафар

2023/2024 ўқув йили – 10,8 минг нафар

2024/2025 ўқув йили – 12,5 минг нафар

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 млн йўловчи ташилган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млн нафарга кўп.

✅ 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 %га ошган.

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы

| Telegram | Instagram |Facebook |Youtube | X | LinkedIn
🎓 Олий таълимга қамров 40,9 % га ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил қилган.

📊 Бу кўрсаткич 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 % га ошган.


🧑‍🎓 18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи йиллар кесимида қуйидагича:

2014 йил - 6,8 %

2015 йил - 7,0 %

2016 йил - 7,2 %

2017 йил - 8,3 %

2018 йил - 10,6 %

2019 йил - 13,3 %

2020 йил - 18,7 %

2021 йил - 28,2 %

2022 йил - 36,6 %

2023 йил - 45,9 %

2024 йил - 47,7 %


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
16.04.202511:16
Инфляция даражасини ҳисоблашда амалга ошириладиган нарх кузатувлари бўйича пресс-тур ташкил этилди

🏢 Миллий статистика қўмитаси томонидан истеъмол секторидаги инфляция даражасини ҳисоблаш учун ҳар ойнинг 10-20 санасида республикамиздаги 67 та туман-шаҳарларда 10 мингдан ортиқ кузатув нуқталарида 120 мингга яқин нархлар қайд этилади.

Бунда 170 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 250 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилади.

Миллий статистика қўмитаси мазкур кузатув жараёнларини жорий йилнинг 18 март санасида “Миробод” деҳқон бозорида Gazeta.uz” сайти мухбирлари билан, 11 апрель куни “Эски жува” деҳқон бозори ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида Kun.uz”, “Spot.uz ва Kursiv.media.uz” сайти мухбирлари билан биргаликда олиб боришди.

Kursiv

Kun.uz: Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

Spot.uz: Ўзбекистонда маҳсулот нархлари қандай ҳисобланади?
Пераслаў з:
UZSTAT | Rasmiy kanal avatar
UZSTAT | Rasmiy kanal
28.04.202512:37
🫂 БМТ Статистика департаменти, Жаҳон банки, ХВЖ ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик баҳорги учрашувлари доирасида Миллий статистика қўмитаси вакиллари бир қатор йирик молиявий халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга борди.

Миллий статистика қўмитаси раиси 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашиб, Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, соҳага оид илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди. Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига 2026-2029 йилларга илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.

Жаҳон банки Бош статистики – Маълумотларни ривожлантириш гуруҳи директори Хайшан Фу, ХВЖ Статистика департаменти директори ўринбосари Карол Бейкер ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2026–2030 йилларга мўлжалланган Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да янада юқори натижага эришиш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва яхшилаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар мобайнида Осиё тараққиёт банки билан статистик маълумотлар йиғишни такомиллаштириш учун 1 миллион долларлик грант лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 3 ойда темир йўл транспортида қанча юк ташилган?

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 27 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

✅ Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,8 млн тоннага ёки 3,0 % га ошгани кузатилган.

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы

| Telegram | Instagram |Facebook |Youtube | X | LinkedIn
👥 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён қанчага ўзгарган?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37,7 млн кишини ташкил этган.

📊 Аҳоли сони йил бошига нисбатан 154,6 минг кишига кўпайган.


🇺🇿 Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 2 035,1 минг киши;

Андижон вилояти – 3 474,1 минг киши;

Бухоро вилояти – 2 082,8 минг киши;

Жиззах вилояти – 1 544,3 минг киши;

Қашқадарё вилояти – 3 656 минг киши;

Навоий вилояти – 1 099,2 минг киши;

Наманган вилояти – 3 144,8 минг киши;

Самарқанд вилояти – 4 315,3 минг киши;

Сурхондарё вилояти – 2 959,8 минг киши;

Сирдарё вилояти – 934,5 минг киши;

Тошкент вилояти – 3 121,5 минг киши;

Фарғона вилояти – 4 162,3 минг киши;

Хоразм вилояти – 2 039,6 минг киши;

Тошкент шаҳри – 3 128,5 минг киши.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 Ўзбекистон 2 ойда 175,1 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавот экспорт қилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 175,1 млн АҚШ долларлик 193 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Мева ва сабзавотлар экспорти қиймати 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,7 % га кўпайиб, жами экспортдаги улуши 3,8 % ни ташкил этган.
📊Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2 % га кўпайган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.

Шундан:

Аёллар сони – 18 714,9 минг киши

Эркаклар сони – 18 982,9 минг киши

Шаҳар жойларда – 19 216,4 минг киши

Қишлоқ жойларда – 18 481,4 минг киши
📊 Ўзбекистон 3 ойда 18,8 минг тонна мош экспорт қилган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-март ойларида хорижга қиймати 15,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18,8 минг тонна мош экспорт қилган.

🌍 Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-март ойларида энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:

Хитой – 16 минг тонна

Қозоғистон – 913 тонна

Нидерландия – 572 тонна

Афғонистон – 252 тонна

Россия – 204 тонна

Буюк Британия – 183 тонна


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 110,8 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,5 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,6 %

🔸қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,8 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 108,6 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 124,4 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 97,7 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (2025 йил 1 апрель ҳолатига) – 442 402 та

🔸 транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 102 %

🔸 транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 104,3 %

🔸 аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 109,8 %

🔸 доимий аҳоли сони (2025 йил 1 апрель ҳолатига) – 37,7 млн киши
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.