Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ishonch.uz avatar

Ishonch.uz

- ishonch.uz ахборот - таҳлилий порталининг «Telegram»даги расмий канали
- facebook.com/ishonchofficial.uz
- twitter.com/Ishonch1991
- https://youtube.com/@ishonchuz_official
Реклама:
📱+998 95 225 19 19
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаВер 27, 2022
Дадана ў TGlist
Лют 10, 2025
Прыкрепленая група

Апошнія публікацыі ў групе "Ishonch.uz"

⚡️Ўзбекистоннинг ўсмирлар жамоаси Осиё чемпиони!

Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги финали бўлиб ўтди

Унда Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. 

Биринчи бўлимнинг 40 ва 45 дақиқаларида икки нафар футболчимиз майдондан четлатилди. 

Бироқ иккинчи таймда Ўзбекистон термаси гол уришнинг уддасидан чиқди. Иккинчи бўлимда Муҳаммад Ҳакимов пенальтидан гол урди. 70-дақиқада Садриддин Ҳасанов ҳисобни 2:0 га етказди. 

Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлари Осиё чемпионига айланди. 

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Шахсий эҳтиёж учун хориждан товар олиб киришига бўлган чекловлар кучайтирилди

Ҳукуматнинг 2025 йил 19 апрель куни қабул қилинган 244-сон қарори билан 2025 йил 1 майдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари қуйидаги миқдорларда белгиланди:

— Ҳаво транспорти — 1000 доллар (илгари 2000 доллар);
— Темир йўл/дарё транспорти — 500 доллар (илгари 1000 доллар);
— Автомобиль ёки пиёда — 300 доллар;
— Курьерлик орқали — 200 доллар (ҳар чоракда 1000 доллар);
— Почта орқали — 100 доллар (ўзгармаган).


Шунингдек, хорижий давлатда икки ёки уч (самолёт орқали қайтганда) кундан кам вақт бўлган, ёки бир ой ичида хорижий давлатга уч марта ёки ундан кўпроқ борган шахснинг ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтган нотижорат мақсаддаги товарига божхона божи қўлланилади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Шукуҳли “Талабалар баҳори”

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида “Талабалар баҳори” фестивали бўлиб ўтди. Унда академия профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари билан бирга, Ислом цивилизацияси маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси, Тошкент давлат Шарқшунослик университети, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти масъуллари иштирок этди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3754

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
ДУЮЛТЕПАДАГИ БУДДА ҲАЙКАЛИ ВА ЗАРДУШТ ЧИРОҒИ
ёхуд тарих сир-синоатлари тадқиқот кутмоқда


Яккабоғ туманида Амир Темур ва темурийлар даври билан боғлиқ кўплаб тарихий тепаликлар мавжуд. Улардан бири ҳозирги «Янгиҳаёт» маҳалласининг Дуюл қишлоғида жойлашган Дуюлтепа ёдгорлигидир.

Батафсил: http://ishonch.uz/photo_news/3753

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тартиб ва меъёр бузилмасин

Муносиб меҳнат Концепцияси мақсадлари орасида иш вақтидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Аммо кейинги тўрт йилда хавфсиз ва кафолатланган иш ўринлари яратилишида белгиланган мезонлардан четга оғишлар кузатилмоқда.

Ачинарлиси, зарур чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамасдан, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар камаймаяпти.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3751

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Фотонигоҳ

Баҳсли бино тақдири

📸 Суратларда:

▪️“Чорсу” меҳмонхонасининг қурилиш жараёни. 1982 йил.
▪️“Чорсу” меҳмонхонасининг бузилиш жараёни. 2025 йил.


Сиз қандай изоҳлаган бўлардингиз?

💬 Комментларда кутамиз.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
⚡️ Яхши хабар

🌏 Ерда магнит бўронлари якунланмоқда

Астрономлар яқинда охирги бўронлар бўлиб ўтишини айтмоқда.

Қуёшнинг 11 йиллик фаолият цикли ўтди. Энди келгуси 1-2 йил ичида унинг фаоллиги камайиб боради. Натижада Қуёшдаги доғлар, чақнашлар ва магнит бўронлари камаяди. Тинч давр эса 7 йил давом этади.

Қон босими безовта қиладиганларга жўнатиб қўямиз.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Метродаги тирбандликлар қачон барҳам топади?

2020 йил августидан ҳозирга қадар икки йўналишни боғловчи «Қўйлиқ – Сергели» ер усти метро йўли ишга туширилгани боис бу транспорт воситасидан ҳар куни фойдаланувчилар сони 700 мингдан ошди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3750

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Статистика

Тошкент метросида 1 кунда ўртача неча нафар йўловчи ташилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 миллион йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 миллион нафарга кўп.

2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 фоизга ошган.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Иқлим

Ўзгарувчан ҳаво кузатилади

"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, 20 апрель куни:

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-9, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Бошқа ҳудудларда эса...

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3752

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

20 ёшда одамда истак ҳукмронлик қилади. 30 ёшда ақл, 40 ёшда тажриба.


✍️ Бенжамин Франклин

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
МАСЪУЛЛАР, ҚАНИСИЗЛАР?!
Хоразмда мактаб ўқувчиси тунги клуб раққосаси экани айтилди…

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда 7 синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилиб юргани айтилди. Ҳолатга расмий муносабат билдирган масъул ташкилотлардан бири эса ундан осонгина "воз кечиб юборди".

Маҳалла, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар агентлиги каби ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари қаерга қараган? Ким масъул бу вазиятга?

Бутун бошли катта ташкилотлар, минглаб одамлар ёшларга жавобгар сифатида ойлик олиб ишлайди. Аммо қани улар?..


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3746

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

Президент Мирзиёев бугунги йиғилишда қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётганини қайд этиб ўтди.

Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.

“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”, - деди Президент.


Шунингдек, шакарга акциз тўлови бекор қилиниши ҳамда қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланиши маълум қилинди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тегишли идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади

Президент бугунги йиғилишда сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3744

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғонага яхшиланган – Президент

Президент Мирзиёев раислигида бошланган видеоселектор йиғилишида дунёда юз бераётган иқтисодий ва савдо чекловларининг Ўзбекистонга таъсирини юмшатиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбари, жумладан, Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолатига тўхталди.

Қайд этилишича, ўтган беш йилда Иқтисодий мураккаблик индексида Ўзбекистоннинг ўрни 25 поғона яхшиланган ва ўз ўрнини 105-ўриндан 80-ўринга кўтарган.

“Бугунги кунда 162 турдаги миллий маҳсулотларимиз “дунё бозорларида рақобат устунлигига эга” деб эътироф этилаяпти.

Натижада охирги йилларда экспорт 2,2 баробар ошди. Ташқи савдо айланмаси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 57 фоизга етди.

Бу – иқтисодиётимиз ташқи бозорларга қанчалик боғлиқ эканини кўрсатадиган жуда катта рақам”, - деди Президент.


Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube

Рэкорды

01.02.202515:26
16.4KПадпісчыкаў
21.03.202523:59
100Індэкс цытавання
10.03.202514:55
1.8KАхоп 1 паста
15.04.202507:10
1.7KАхоп рэкламнага паста
08.03.202523:59
3.87%ER
10.03.202523:59
11.85%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
ЖОВТ '24ЛИСТ '24ГРУД '24СІЧ '25ЛЮТ '25БЕР '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі Ishonch.uz

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи эркаклар улуши қанча?

Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи эркаклар сони ҳар йили ўсиб бормоқда. Миллий статистика қўмитасининг @statistika_rasmiy канали маълумотларига кўра, 2024 йилда эркакларнинг 94,2 фоизи интернетдан фойдаланган. Бу рақам 2021 йилдаги 80,6 фоиз билан солиштирганда, сезиларли ўсишни кўрсатади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3701

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
04.04.202508:09
⚡️ Болаларни калтаклаш анъанага айландими?

Куни кеча Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячининг ёш болаларга ўта қўпол муносабати акс этган видео тарқалди. Айни пайтда уни нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё кўришга улгурди. Блогерлар тилида айтадиган бўлсак, бу видео айни пайтда “учяпти”. Шу дақиқаларда турли кескин изоҳлар ҳам тинмаяпти.

Ishonch.uz мухбири батафсил изоҳ олиш мақсадида ушбу муассасада бўлди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3684

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
1 апрелдан газ учун жорий қилинган базавий меъёр 100 куб метрга туширилади

1 апрель санасидан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 куб метрлик базавий меъёр 100 куб метрга туширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 204 сонли қарори бўйича мазкур шкала март ойида ўзгариши белгиланганди. Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши ва одатдагидан кўра совуқроқ келиши муносабати билан Президент Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилганди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Фирдавс Абдухолиқов: "Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим"

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқовнинг матбуотда мақоласи эълон қилинди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3699

Суратда: Амир Темур Бобур ва бобурийзодалар даврасида. XVII асрга мансуб миниатюра.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
😆
Кулги кишини яшартиради.

✍️ Халқ ибораси

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
09.04.202512:22
Ходимларга устама пули тўланадими ёки йўқ?

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Санитария эпидемиологик осойишталик марказининг санитария бўлими ходимлари ойлик маошларига тўланиши лозим бўлган қўшимча 15 фоизлик устама  тўланмай келмоқда. Шу боисдан, марказнинг 5 нафар ходимлари Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасига мурожаат қилишди. Ишни ўрганган меҳнат-ҳуқуқ инспектори иш берувчига кўрсатма хати киритди. Бироқ, унинг талаблари бажарилмагач, иш судга оширилди.

Ishonch.uz нинг Тошкент вилояти бўйича мухбири Холида Эгамбердиева Фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро судида бўлди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Мозийга_қайтиб

Афсуски, шунча шиорбозлик билан денгизимизни асраб қололмаган эканмиз.

(“Совет Ўзбекистони” газетаси, 118-сон, 1990 й. 24 май.)

Хулоса: бугунги "Яшил макон" ташаббусларимиз ҳам фақат шиор бўлиб қолмаслиги керак.

35 йилдан сўнг бизни ҳам эслашлари мумкин!

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

З.Низомиддинов шу кунгача Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
ЗАКОВАТ:
"Ўзтелеком"нинг Наманган вилояти "Ёш кучи"и ғолиб

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи арафасида республика бўйлаб Касаба уюшмалари ҳафталиги эълон қилинган. Мазкур ҳафталик доирасида Наманганда “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Тадбир Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3742

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Расман
Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити байрами қайси санада нишонланиши айтилди

Жорий йилда Рамазон ҳайити байрами 30 март – якшанба куни нишонланади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3639

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Тошкент метросига яна 10 бекат қўшилади ва ТТЗ даҳасигача узайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 20 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Давлат раҳбарига Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитенини Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Президент аввал тақдим қилинган лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш, бошқа муқобил таклифлар киритиш бўйича топшириқ берган. Шунга мувофиқ тайёрланган янги лойиҳага кўра, Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади. Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Таклиф

🌳 Маҳаллаларга экоинспекторлар зарур

Аҳолига маҳалла идорасидагиларнинг таъсири кўпроқ. Агар ҳар бир ҳудудда экоинспекторлар ҳам бўлса, бу тарғибот учун ҳам яхши бўлиб, аҳоли билан ишлашда самарали натижалар берган бўларди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/3680

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
МАСЪУЛЛАР, ҚАНИСИЗЛАР?!
Хоразмда мактаб ўқувчиси тунги клуб раққосаси экани айтилди…

Ижтимоий тармоқларда Хоразмда 7 синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилиб юргани айтилди. Ҳолатга расмий муносабат билдирган масъул ташкилотлардан бири эса ундан осонгина "воз кечиб юборди".

Маҳалла, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар агентлиги каби ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари қаерга қараган? Ким масъул бу вазиятга?

Бутун бошли катта ташкилотлар, минглаб одамлар ёшларга жавобгар сифатида ойлик олиб ишлайди. Аммо қани улар?..


Батафсил: http://ishonch.uz/news/3746

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
#Кун_ҳикмати

Табиат устидан ҳукмронликни мўъжиза деб атаймиз. Аммо бу "мўъжиза" одатда бошимизга фақат кулфат ёғдиради.

✍️ Фрэнсис Бэкон, инглиз файласуфи

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАРОВ:
Энг гўзал дуо – Ватанга муҳаббат ила қилинган ниятдир


Аллоҳим, ўзингнинг ваъданг бор: ифторликда қилинган дуо, шубҳасиз, қабул бўлади. Адолатли раҳбарнинг халқи учун қилган дуоси, шубҳасиз, қабул бўлади. Халқини севган мўмин-мусулмон, азизларнинг дуоси, шубҳасиз, қабул бўлади...

Аллоҳим, юрт, халқ учун қилинаётган ҳар бир ишда Ўзинг мададкор бўлгин!


* Қуйида Шайх Нуриддин Холиқназаровнинг Ватан, юрт ҳақига қилинган гўзал тилакларидан бирини – Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2025 йил 25 март куни Тошкент шаҳрида ўтган ифторликда Аллоҳ таолодан бутун дунёда тинчлик, юртимизда фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб қилинган дуоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🎥 Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=BhKaIBMUJm0

Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook  / Twitter / instagram  / You tube
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.