Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ avatar
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
3-4 кун бўлди, Онажонимга касаллик тегиб, шифохонада ётиб даволанмоқдалар.

Азизлар, кўпчиликнинг дуоси ижобат бўлади дейишади. Шу билан бирга орамизда дуоси ижобат бўладиган инсонлар ҳам бор.

Илтимос, дуо қилинглар, Онажонимнинг дардига Парвардигорнинг Ўзи шифо берсин!

Умуман олганда, ҳеч кимнинг Онаси касал бўлмасин. Касал бўлганларга эса Худонинг Ўзи шифо-ю комил ато этсин. Омийн.

Аввалдан барчага раҳмат!

P.S. Ҳеч қандай камчилик йўқ, дўхтирлар яхши қараяпти, дори-дармонлар етарли. Фақатгина дуо қилсаларингиз бўлди.
Пераслаў з:
bakiroo avatar
bakiroo
26.04.202513:10
Пул ўлсин: Талабалар ётоқхонаси ўзи дефицит, лекин ётоқхоналарни сотиш яна авж олмоқда

Тўғриси, бу масалада мантиқни тушуниш жуда қийин.

Ҳукумат талабалар ётоқхоналари етишмовчилигини тан олиб, янги ётоқхоналар қурмоқда, бюджетдан ҳар йили юзлаб миллиард субсидия ажратилмоқда. Муаммонинг ижтимоий чуқурлиги шунчаликки, талабаларга ётоқхона етказиб бера олмагани учун, хусусий сектордан жой топаётган талабалар учун ижара ҳақининг бир қисми қоплаб берилмоқда.

Айни пайтда, ўзи дефицит бўлган ётоқхоналарни сотвориш тўхтагани йўқ. Мана Низомий педуниверститетининг машҳур ва лекин очофат очкўзлар наздида пойтахтнинг “энг мазали” масканида жойлашган бешта ётоқхонаси сотувга қўйилган.

Бу ётоқхоналарга ким кўз тиккан (бундай жойларнинг эгаси аллақачон тайин булмаса, рўйхатга киритилмайди) билмайман, лекин аниқки, уларнинг инсофиям, ориятиям, қадриятиям йўқ. Эсингиздами, Онкологогия марказларини кўтарасига сотиб олмоқчи бўлганлар?
Улар шундай юзсиз тоифадан бўлса керак.

Ҳеч қачон тўймайдиган очофатлар майли. Наҳотки мактаб вазирлиги, йўқ, тўхтанглар, Низомий бинолариям, ётоқхоналар ҳам керак демаган бўлса?

Хўп, Низомийга ётоқхона керакмас деган важ-корсон ишлатилса, бошқа университетларга керакку. Ётоқхона ҳатто биринчи курсларга етмаётганини ҳатто кўр ҳам билиб турибдику. Ва ўзи мактаб, шифохона, поликлиникадан тортиб талабалар ётоқхоналаригача ижтимоий объектларни сотишни тўхтатайлик. Ўзимизни ижтимоий давлат деб эълон қилганмиз. Ноижтимоий эмас.
25.04.202520:54
Сурхондарё вилоят УНЭСда ҳам гап кўпга ўхшайди.

Қўпол хато ва камчиликлари ҳақида маълумотлар келмоқда.
Пераслаў з:
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
25.04.202514:09
✅2025 йил 23-24 апрел кунлари ЖИБ Пайариқ тумани суди ўзининг мулкка бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилган шахсни 10 суткага қамаб, оила аъзоларига жарима қўллабди. Самарқанд вилоят суди эса қарорни кучида қолдирибди.

Ваҳоланки, Олий суд бундай ҳаракатларни ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш деб топиб, қуйи суд қарорларини бекор қилаётганини ҳамма кўриб билиб турибди. Қуйи судларга эса фарқи йўқ.

Бинобарин, Фуқаролик кодексининг 13-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади. Ўзини ҳуқуқини ҳимоя қилганни қамайдиган замонда яшамаяпмизку, ахир⁉️

Қарорлардан парчани яхшилаб ўқиб кўринг, шу қилмиш учун жавобгар қилиш қанчалик тўғри⁉️

@generalissimo_marshal
Мазлумларнинг дуоибади ижобат бўлиб бошласа, кўпчилик қочарга жой топа олмай қолади...

Самарқандда мулкни нима асосда буздинг, деган саволни ҳокимга берадиган судья топиладими?
https://t.me/XalqNazorati/15588?single

Пайариқ туманида мулки ҳоким томонидан суд қарорисиз бузилган тадбиркор йигит ҳақида ёзган эдик.
https://t.me/XalqNazorati/15590

Туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳнинг бинони бузишига қаршилик қилганлиги учун унга 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилган эди. https://t.me/XalqNazorati/15699

Ушбу иш бўйича адвокат томонидан келтирилган шикоят бугун Самарқанд вилоят судининг судьяси Т.Алмаматов томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Адвокат келтирган бир қанча асосли важларнинг бирортаси ҳам инобатга олинмаган.

Судья қарори мазмунини ҳуқуқбузарларга тушунтираркан, ҳокимга қаршилик қилмаслик керак эди, мулкингни бузиб бўлганидан кейин қонунда белгиланган тартибда шикоят қилсанг, ҳозир қамоқда бўлмас эдинг деган.

Биз энди тушуниб етдик:

Ҳокимлар билганини қилиши, биз эса уларга фақат қуллуқ қилишимиз керак.

https://t.me/XalqNazorati/15717
23.04.202513:30
Шуҳрат Абдураҳмонов:
"На жамиятга, на юртга, на Андижонга фойдаси тегадиган одамлар лавозимда ўтирибди”.

Биз: энг кичкина маҳалла раисиям Шуҳрат Абдураҳмонов розилиги билан сайланадиган Андижонга ўша кераксиз кадрлар қаердан келиб қолган?
26.04.202517:48
Мирзо Улуғбек тумани Катта Олтинтепа маҳалласи Бўзариқ тор кўчаси аҳолиси номидан мурожаат
26.04.202510:41
Жорий йилнинг 27 апрель (якшанба) куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида шахсий қабули режалаштирилган.

Қабул, ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биносида, соат 10:00дан бошлаб ўтказилади (Манзил: Тарас Шевченко кўчаси, 62).

❗️Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат ташкил этилади.
Яхшиям шу "Зам.ҳоким"лар бор экан...

Бечора "Зам.ҳоким"ни аҳволи шу бўлса, ҳокимларни аҳволи қанақа экан-а...?!

Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳрида Зам.ҳоким бир одамдан атиги 1 млн доллар олгандан кейин...

Бу оддий "Зам.ҳоким"...
Вазирлар, раис бечораларни турмуш даражаси қанақа бўлиши мумкин...?!
25.04.202513:18
Шу постни Самарқанд вилоят судига ташлаб қўямиз. Улар мулкини бузилишдан ҳимоя қилган тадбиркорни худди шундай ҳолатда қамаворганди!

Олий суд эса буни ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш деб топиб, қарорларни бекор қилибди❗️

Олий суд обзорига кўра, 2019 йил 12 апрелда фуқаро Д.Д.га тегишли бўлган гараж нотаниш шахслар томонидан бузилаётганда, Д.Д.га унинг танишлари қўнғироқ қилиб, гаражи бузилаётганлигини айтишган. Д.Д. дарҳол воқеа содир бўлаётган жойга етиб келиб, нима учун гараж бузилаётганлигини, гаражни бузиш бўйича қандай ҳужжатлар борлигини сўраб, бегона шахсларни гаражни бузишдан тўхтатишга чақирган.

Шунда, маҳалла посбони Д.Д.га туман ҳокими қарори ижроси таъминлаш мақсадида гаражни тезда бузиш лозимлигини тушунтирган. Д.Д. гараж ва унинг ичидаги мулклар хусусий мулк эканлигини ва мулк ҳуқуқи дахлсизлигини, бузиш ишлари фақат суд қарорига асосан амалга оширилиши мумкинлигини айтиб, бузиш ишларини тўхтатишни талаб қилган. Шундан сўнг, ички ишлар органи ходимлари томонидан Д.Д. туман ИИБга олиб борилиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилган. Д.Д. баённомани имзолашдан бош тортган. Бу ҳақда эса, баённомада қайд этилган.Шунингдек, Д.Д.га тегишли бўлган уяли телефон, синиб қолмаслиги учун профилактика инспектори томонидан олиб қўйилиб, бу ҳақда далолатнома тузилган.

Биринчи инстанция судининг қарори билан ҳуқуқбузар Д.Д. МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва ушбу Кодекснинг 34-моддаси қўлланилиб, унга нисбатан узил-кесил беш сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Кассация инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий суд судлов ҳайъати биринчи ва кассация инстанцияси судлари қарорларини бекор қилиб, МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатишни лозим топган.

Судлов ҳайъати бунда Д.Д.нинг ўзига тегишли бўлган гаражни бузилишига қаршилик қилганлиги ҳолатини хусусий мулкни ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракат деб баҳолаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида Д.Д. томонидан майда безорилик содир этилганлиги, яъни жамоат жойида кимнидир уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги, қайсидир фуқарога ҳақоратомуз шилқимлик қилганлиги, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи қандайдир ҳаракат қилганлиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги тасдиқланмаган. Аксинча, суд уни ўзининг ҳуқуқини ҳимоя қилган деб ҳисоблаган. МАНБА.

@generalissimo_marshal
Судья ҳокимнинг топшириқларини бажарадиган, у айтса, айбсиз инсонларни ҳам қамаб берадиган хизматкор эмас.

Ҳокимга малай бўлишга мажбур бўладиган аҳволга тушган кунинг устингдаги мантияни ечиб, бошқа иш билан шуғулланганинг маъқул.

Ҳеч бўлмаганда нариги дунёга тоза виждон билан, эркак бўлиб кетасан!
23.04.202508:49
Ижтимоий давлатда давлат стоматологияси бўлмайдими?

Давлат ҳеч қачон кирмаслиги ва кетиши керак бўлган бизнес секторлардан кетиши тўғри, лекин ижтимоий неъмат яратиладиган тиббиёт ё таълимдан кетиши, назаримда, тўғри эмас.

Бугун хусусий клиникалар бор, дея стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилса, эртага хусусий мактаблар борку, дея давлат мактаблари ҳам сотиладими?

Хўп, бозорда хусусий стоматология етарли ва халқимизнинг барча қатламлари даромад қобилияти тўловга лаёқатли деган ишонарсиз ва асосланмаган важ келтирилганда ҳам давлат поликлиникаларининг жуда катта етишмовчилиги мавжудку. Наҳотки уларни сотиш ўрнига давлат ихтиёрида қолдириб профилини ўзгартириш мумкин эмас?

Ўзларини реформатор кўришни бошлаган замонамиз ва маконимиз чубайслари ижтимоий давлат эканимизни унутишган кўринади.

Ҳамма нарсани пулни призмасидан кўрадиганларга Отабек Бакировни юқоридаги гаплари таъсир этиши қийинку, лекин жудаям тўғри гаплар айтилган.
26.04.202517:35
26 апрелда "Enter Engineering"да ишлайдиган ҳиндлар ҳам ойлик йўқлигидан оммавий тўполон кўтаришди
26.04.202510:05
Конституцияга кўндаланг дейдиганлар ўрнатадиган йўл белгиси
25.04.202518:07
Бу ишларни буюрган:

Ҳоким бува!
Ҳурматли форма кийганлар!
Ҳурматли қози бувалар!

Амал билан тобутни эгаси бўлмайди.

Мен саратонни охирги 4-босқичидаман. Туну кун сиз ҳурматли инсонларни дуо қиляпман,

Аллох бор, ҳисоби бор...

@ Qobilov Ilxom
25.04.202512:33
Бухорода 5-6 нафар ўқитувчи ҳоким қабулини сўраб боришган эди,

митинг қиляпсизлар деб дело қилишибди экан!
Бугун Пайариқ тумани ҳокими И.Жабборов мулки ғайриқонуний равишда бузилган тадбиркорнинг барча оила аъзоларини жавобгарликка торттирибдию, фақат биттагинаси қолиб кетибди.

Юқоридаги постнинг тагида у қолдирган изоҳга қаранг энди!

Ҳоким бува, биламиз кучингиз етади, бунисиниям қаматтириб ташланг!

Кучингизни охиригача ҳис қилишсин булар!
Ана энди любой тадбир-у йиғилишларга бемалол жалб қилаверинглар...
26.04.202515:11
Тиббиётдаги хатолар: ким жавоб беради?

Хусусий клиникаларда содир бўлаётган нохуш ҳолатлар: нотўғри ташхис, хато муолажа, тўғри назоратсиз амалга оширилган жарроҳлик — афсуски, бугун шунчаки рақам эмас, одамларнинг тақдирига айланяпти.

"Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова шундай ҳолатлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирига расмий сўров юборди. Ҳақли саволлар берилди:

➡️Нега хусусий клиникаларда хатолар кўпаймоқда?
➡️Нега баъзи шифокорлар беморнинг ҳаётига фақат бизнес сифатида қараяпти?
➡️Назорат қаерда?

Статистикага кўра, 2023 йилда 67 нафар, 2024 йилда 94 нафар ва 2025 йилнинг биринчи чорагида 16 нафар тиббиёт ходими касбий хатолари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлимлар, нотўғри ўтказилган пластик жарроҳликдан жабрланган ёш блогер воқеалари — бу сизнинг ҳам, бизнинг ҳам ёнимизда содир бўлиши мумкин эди.

@Zafarbek_Solijonov

PS: Ҳеч ким ҳеч нарсага жавоб бермайди. Айримлар на ўзи назорат қилади, на тирикчиликдан воз кечади.
26.04.202509:16
Испан дўстим билан Ўзбекистон ва Испания журналистикасини солиштиряпмиз. Испанлар ўзи ўзбекларга ўхшаб кетади, ишхонада ўтириб-ўтириб билмасдан бюджетдан ўғирлаб қўядиган ё тендерни сотиб қўядиган одатлари бор. Ойликлари ёмонмас, лекин бола-чақа, ўйнаш, тўй-марака каби харажатлар буларда ҳам етарли. Шундай экан, журналистларга иш кўп, зерикишга вақт йўқ. Мадрид даражасидаги катта-катта коррупцион можаролар дейсизми, ё шаҳар ҳокимлигидаги қинғир ишларми - яйраб ёритса бўлади.

Аслида, бу ердаги жиноятлар Ўзбекистондагиларникига сон жиҳатидан етишолмаса ҳам керак, чунки бизда улар шу қадар кўпки, уларни ёритиш учун Ўзбекистон аҳолисининг ярми журналист бўлса ҳам, иш ортиб қоладиёв. Лекин, Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги энг катта фарқимиз - журналистга бу ерда эркинлик бор. Ҳозир ҳатто Бош вазир Педро Санчеснинг турмуш ўртоғини бемалол суриштиришяпти. Ҳатто Қиролнинг ўзи ҳам қўлга тушгач, шарманда бўлиб тахтни ўғлига топширган. Дўстим маҳаллий AI серверларига қанча сув сарфланишини тергов қиляпти. Полицияга суҳбатга чақирмайдими”, деб сўрасам, испанча сўкинди. (Аниқ таржима қилиб ўтирмай, лекин мазмуни украин аскари рус кемасини юборган манзилга ўхшаб кетади.) Чақиришини ҳатто тасаввур қилиш қийин. Лекин, коррупционерни чақиради ва кўп судрашади, кўплари қамалади.

Шунга қарамай, мамлакат обод. Ҳар келганимда қандайдир янги инфратизилма қураётган бўладилар. Қўшни шаҳарга ҳозир янги касалхона тушяпти. Велездан қирғоққача негадир баҳайбат қувурлар ётқизишяпти. Қишлоқларда йўллар равон. Ижтимоий кўмак ҳам бор - дўстимнинг 92 яшар онаси Гранадада қариялар уйида яшайди, харажатнинг 80 фоизини давлат қоплар экан, қолганига пенсиясининг бир қисми етади. Шу жойи жумбоқ, ўғрилар ҳам бор, тараққиёт ҳам бор, ва журналистлар учун энг асосийси - эркинлик бор. Адолат бор. Ва бу адолатга биринчи ўринда журналистлар хизмати орқали эришиляпти.

Ибрат Сафо
Пераслаў з:
GENERALISSIMUS avatar
GENERALISSIMUS
25.04.202514:09
“Қизил майдонга ҳам ўзбекча ёзилса, ундан кейин ўйлаб кўришимиз мумкин”.

Аввалроқ, Ўзбекистонга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш чоғида, у ерда ёзилган гаплар рус тилида ҳам ёзилмаганлигини айтиб, норози бўлганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев муносабат билдирди:

Депутат ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлашини, хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотишини айтган.

Қолаверса, Одилжон Тожиев ҳурмат талаб қилинмаслигини, у сингишини урғулаган.

P.S. "Москва Бош майдонига ҳам ўзбекча ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин”, дея қўшиб қўйган депутат ҳар йили 9 майда парад ўтказиладиган Москвадаги Қизил майдонга ишора қилиб.

@ Feruza Oripova
Мулки бузилгани етмаганидек, тадбиркорни ўзиниям 10 суткага қамашибди...

Эплашди....

Яқинда Пайариқ туман ҳокими Исроил Жабборов бошчилигидаги тўда бир бечора тадбиркорнинг мулкини ғайриқонуний равишда бузиб ташлаганлигидан хабарингиз бор.
https://t.me/XalqNazorati/15588?single
https://t.me/XalqNazorati/15590
https://t.me/XalqNazorati/15592
https://t.me/XalqNazorati/15593
https://t.me/XalqNazorati/15608
https://t.me/XalqNazorati/15610
https://t.me/XalqNazorati/15627
https://t.me/XalqNazorati/15632

Энди улар қилган ишларини бир гала бўлиб, Президентнинг кўзидан қандай яширишаётганлигига эътибор беринг!

Бугун Президентимиз кортежи Имом Ал-Бухорий масжидига шу бузилган мулкнинг ёнгинасидаги йўлдан ўтиб кетди, лекин ҳеч ким ҳеч нарсани сезмади. Қисқаси эплашди.

Буям етмагандай, иш бўйича янги ариза олиб, бугун тадбиркорнинг ўзини 10 суткага қамашди.

Қисқаси, ҳокимдан ҳаққингизни талаб қилишдан олдин минг марта ўйлаб кўринг!

P.S. Тадбиркор шу бузилган объектни орқасидан кредит ва солиқларни тўлашдан ташқари, саратон билан касалланган акаси ва унинг оиласини боқиб келаётган экан.

https://t.me/XalqNazorati/15699
22.04.202519:38
Исмат тағодан ажойиб маслаҳатлар))
Паказана 1 - 24 з 634
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.