Божхоначилар тадбиркорлар муаммоларини жойларда ўрганмоқда
Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларининг кундалик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, уларга амалда ёрдам кўрсатиш ҳамда божхона соҳасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ушбу фаолият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона соҳасини замон талаблари асосида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги ПФ-57-сон Фармони ижросини таъминлашга қаратилган.
Навбатдаги учрашув Ангрен шаҳрида жойлашган “National Ceramics” керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлиб ўтди. Ушбу корхона 2025 йил давомида 16 525 тонна оғирликдаги ва 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги керамика маҳсулотларини экспорт қилишга муваффақ бўлди. Мазкур жараёнда вилоят божхона бошқармаси масъуллари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими, шунингдек, кейинчалик хорижий мамлакатларга сотиш мақсадида “божхона омбори”, “эркин омбор” ва “эркин божхона зонаси” каби режимлар доирасида товарларни “импорт” шартномалари асосида расмийлаштириш имконияти яратилди.