Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali avatar

O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali

Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаЛют 06, 2025
Дадана ў TGlist
Вер 15, 2023

Апошнія публікацыі ў групе "O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali"

Божхона институти хабарлари

Божхона институтида мактаб ўқувчилари ўртасида енгил атлетика ҳамда ҳарбий-спорт ўйинлари йўналишида мусобақалар ўтказилди. Унда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаларига бириктирилган мактаб ўқувчилари қизғин беллашишди.
______________
Россия Федерал божхона хизмати раҳбари ўринбосари Алексей Тимофеев бошчилигидаги делегация Божхона институтига ташриф буюрди. Учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
______________
Божхонада институтида "Диний бағрикенгликнинг жамият осойишталигидаги муҳим ўрни" мавзусида профилактик учрашув бўлиб ўтди. Унда ходимлар ва курсантларнинг турли ёт ғоялар таъсирига алданиб қолмаслиги, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш лозимлиги амалий мисоллар билан тушунтирилди.
“Дўстлик” чегара божхона постида сайёр суд бўлиб ўтди

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва такроран содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан бевосита "Дўстлик" чегара божхона постининг ўзида сайёр суд ташкил этилди.

Сайёр судда мазкур пост орқали дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уринган шахсларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар фуқаролар иштирокида кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Суриштирувчилар томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ҳудудлардан хабарлар

Фарғона вилоятининг “Ўзбекистон” чегара божхона постида ўқувчилар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Олот туманида бунёд этилаётган 250 МВт қувватига эга қуёш электр станциясининг қурилиш жараёни билан танишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ТИФ божхона постида тадбиркорларнинг муамоларини ижобий ҳал қилишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди.

Хоразм, Қашқадарё, Фарғона, Сирдарё ва Бухоро вилояти божхона бошқармаларида “Диний экстремизм ва радикализм ғояларидан сақланиш” мавзусида профилактик учрашувлар ўтказилди.

Самарқанд халқаро аэропортида малакали психологлар иштирокида ўтказилган ўқув-семинарида ходимларнинг психологик тайёргарлигини оширишга эътибор қаратилди.
Пераслаў з:
HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal avatar
HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Bojxona qo'mitasiga Rossiya delegatsiyasi tashrif buyurdi

#Toshkent shahri

16:00 26.02.2025

@hududtv
Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси Telegram ижтимоий тармоғида ўзининг расмий ахборот каналини ишга туширди!

Каналда енгил атлетика спорт турлари бўйича мусобақалар кундалиги, турнирлар тафсилотлари ва атлетларимиз фаолиятига доир қизиқарли хабарлар тезкорлик билан ёритиб борилади.

Каналга ушбу ҳавола орқали обуна бўлинг!

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 апрель куни Марказий Осиёнинг энг йирик спорт тадбирларидан бири – VII Тошкент халқаро марафони ўтказилади.

Марафон тафсилотлари ушбу каналда жонли ёритиб борилади.
Пераслаў з:
MTRK | Rasmiy kanal avatar
MTRK | Rasmiy kanal
Ахborot 24 | Pokiston Islom Respublikasi Bosh vaziri Shahboz Sharif rasmiy tashrif bilan mamlakatimizda bo‘lib turibdi
#26feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram
Фарғонада божхона ходимлари олдиндан кузатувга олинган шахснинг автотранспорт воситасида ва хонадонида қиймати 165 млн сўмлик 4 турдаги 57 минг 600 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ноқонуний равишда сақланаётганини фош қилишди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф Қўшма декларация ҳамда Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.

По итогам переговоров Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Исламской Республики Пакистан Шахбаз Шариф подписали Совместную декларацию и Протокол о создании Совета стратегического партнерства на высшем уровне.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Исламской Республики Пакистан Шахбаз Шариф провели переговоры в узком формате и с участием официальных делегаций.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Халқаро конгресс марказида расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

В Международном конгресс-центре города Ташкента состоялась торжественная церемония встречи Премьер-министра Исламской Республики Пакистан Шахбаза Шарифа, пребывающего с официальным визитом в нашей стране.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Пераслаў з:
HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal avatar
HUDUD - MY5 TV | rasmiy kanal
Poytaxtda "Avtomobilsiz kun"

#Toshkent shahri

12:00 26.02.2025

@hududtv
Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди. Унда соҳада сўнгги 3 йилда амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди ва келгуси режалар белгилаб олинди.

Хўш, истиқболда божхона органлари фаолиятида қандай ўзгаришлар рўй беради? Бундан халқимиз ва тадбиркорлар қандай наф кўради?

Айни шу мавзуда бироздан сўнг “Ўзбекистон:24” (FM 87,9) радиоканалида Божхона қўмитаси Матбуот котиби Ҳусан Тангриев билан жонли мулоқот эфирга узатилади.

Ўтказиб юборманг!
❄️ФОТОРЕПОРТАЖ❄️

Қишнинг бир куни ҳам қиш!
No comment: Божхона қўмитаси ходимлари бугун "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда.
#avtomobilsiz_kun

Божхона қўмитаси ходимлари бугун "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда.

Ишга жамоат транспортида келиш орқали божхона ходимлари чиқинди газларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Тарғибот тадбири божхона ходимлари иштирокида республикамиз бўйлаб давом этмоқда.
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.