Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
YURISTKADR avatar
YURISTKADR
YURISTKADR avatar
YURISTKADR
Перыяд
Колькасць праглядаў

Цытаванні

Пасты
Схаваць рэпосты
25.02.202517:39
Бугун эрталабдан Фарғона аэропортида эдим. Бу ердан тўғри Андижонга ўтдим.

Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида меҳнатга оид жуда муҳим ишим бор эди. Бу судда яқиндан ҳамкорим бўлган бир қўшма корхонани ҳимоя қилдим. Бу ерда ишловчи дўстларим, кадрлар хизмати рахбари Дониёрбек ва юридик хизмат бошлиғи Шукурмурод билан бирга судда муваффаққият қозондик. Бу ишдан ажойиб суд казуси чиқади ҳали.

Тўғриси, бугун бу ишдан бошқа нарса кўзимга кўринмади. Ўзиям суд кунинг биринчи яримида 1,5 соат, кечки 17.00 дан кейин яна 2 соат давом этди. Судьялар маслахатхонада нақд 40 дақиқа қолиб кетди. Асосийси, вилоят суди судьялари ишнинг ичига тўлиқ кирди ва якунда биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилиб, бизнинг фойдамизга янги қарор чиқарди. Худога шукур, ҳамкоримиз олдида юзимиз ёруғ бўлди.

👉@yuristkadr
24.02.202508:03
Айни пайтда Олий суднинг тармоқларида провайдер томонидан режадан ташқари техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, Олий суднинг Интерактив хизматлар портали ва ахборот тизимлари фаолиятида узилишлар кузатилиши маълум қилинади.

Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Олий суд матбуот хизмати.

👉@yuristkadr
23.02.202509:33
#video_javob

Махалла раиси вақтинча ишда бўлмаса, раис вазифасини ким бажаради?


➖Ассалому-алайкум, менда бир савол бор. Махалла раиси сайланадиган лавозим, лекин агарда раис мехнат таътилига кетса, ёки касаллик варақаси даврида бўлса, унинг лавозими кимга юклатилади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

👉@yuristkadr
22.02.202513:07
Меҳнат таътили кунлари ва меҳнат таътили пуллари камайганми?

Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деган фикр бўляпти экан. Бу масала юзасидан дўстимиз, Юридик университети доценти Мирёқуб Рахимов мана бундай фикр билдирибди:

"Аксинча, янги Меҳнат кодексида ҳар йилги энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кун этиб белгиланди. Таққослаш ўрнида, эски Меҳнат кодексида бу муддат ўн беш иш куни эди.

Вазиятни 2025 йил мисолида тушунтирамиз. Ходим эски Меҳнат кодекси бўйича 2025 йил 3 феврал кунидан ўн беш иш куни ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, 20 феврал унинг ишга чиқадиган куни бўлади. Чунки эски Меҳнат кодекси бўйича таътилнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан ҳисобланар эди. Якшанба меҳнат таътили давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмас эди. Янги Меҳнат кодекси бўйича эса агар ходим 2025 йил 3 феврал кунидан йигирма бир календар кунлик ҳар йилги меҳнат таътилига чиқса, у 24 феврал куни ишга қайтиши керак бўлади. Чунки бу ҳолатда якшанба меҳнат таътилининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинади.

Бунинг ортидан, дейлик 5 млн сўм ойлик оладиган ходимнинг таътил пулига деярли 600 минг сўм яна қўшилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили масаласида ходимлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга йўналтирилганлигини кўришимиз мумкин. Аввалги таҳрирдан фарқли равишда, меҳнат таътилининг минимал муддати календар кунлар бўйича узайтирилди ва халқаро стандартларга тўла мувофиқ равишда тартибга солинди. Меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш тизими ҳам эски кодексга нисбатан ходимлар учун яхшироқ шароит яратиб, ХМТ стандартларига жавоб беради.

Фаоллар Меҳнат қонунчилигида эксперт бўлмасдан, ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан бўлар билмас ҳар хил хулосаларга келмаслиги керак.

— Бу меҳнаткашларни чалғитиш орқали уларнинг иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатишга уриниш деб ҳисоблайман, — демоқда Мирёқуб дўстимиз.

👉@yuristkadr
Тингловчиларимиз жуда актив.

Бугун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятидан ташриф буюрган HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан меҳнат шартномасини ўзгартириш мавзуси ҳақида гаплашдик.

Уларга айниқса, ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш ва ходимнинг иш жойини ўзгартириш ҳақидаги фикрларимиз жуда қизиқ бўлди.

Ротация амалларини қўллашда МК 148-моддасига асосан ходимнинг розилигисиз ва розилигини олган ҳолда иш жойини ўзгартириш масаласи роса мунозарали бўлди. Савол-жавоблар дарс тугаганидан кейин ҳам тўхтамади.

Ўзи, бизга мана шундай иштирокчилар керакда. Бундай актив тингловчилар билан одам чарчамайди.

☝️Ҳа айтмоқчи, Сиз ҳам ўқув курсларимизга ёзилинг:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30

Саидали Мухторалиев

👉@yuristkadr
Яхши хабар

Бизга етиб келган муждаларга кўра, бугун-эрта Ҳукумат даражасида давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бўлинмалари фаолияти учун зарур, таъбир жоиз бўлса, ўта муҳим ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Албатта, бу Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)нинг саъй-ҳаракати билан давлат фуқаролик хизматидаги жуда катта қадам эканлигини ҳам эътироф этиш лозим. Ҳар ҳолда ҳужжатнинг HR соҳасидаги айрим ноаниқликларга ойдинлик киритишини инобатга олсак, жуда муҳим қадам бўлиши аниқ.

Қисқаси, яқин кунларда ҳужжатнинг расман эълон қилинишини кутиб қоламиз. Уни ўз аудиториясига содда тилда етказишда жамоамиздан қандай амалий кўмак керак бўлса - тайёрмиз!

👉@yuristkadr
25.02.202506:31
Жиззах вилоят суди ташаббуси билан Меҳнат кодексининг қўлланилиши, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимига бағишланган конференция ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
23.02.202517:49
#taklif

Вақтинчалик ва доимий иш ўринлари борасида қонунчиликда тафовут бор.

Баъзан бандликка доир расмий ахборотлар ва баёнотларда “фалонча фуқаро доимий иш жойи билан таъминланди” деган гап-сўзларни эшитиб қоламиз.

Ҳа, дўстлар, бизда доимий ва вақтинчалик иш жойлари деган тушунчалар мавжуд. Бироқ, бу борада қонунчиликдаги айрим нормалар бир-бирига зид деб ўйлайман.

▪️Ҳозирги, яъни 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган Меҳнат кодексининг 495-моддасига қарасак, унда 2 ойгача бўлган ишлар вақтинчалик ишлар эканлиги кўрсатилмоқда. Демак, МК 495-моддасига асосан 2 ойгача бўлган ишларни вақтинчалик ишлар деб оладиган бўлсак, табиийки, 2 ойдан ортиқ бўлган ишларни доимий иш деб ҳисоблашимиз керак.

▪️Бироқ, бу масалада 2020 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодекснинг 32-моддаси тўртинчи қисмида “агар иш жойи 1 ойдан ортиқ муддатга яратилган бўлса, у доимий ҳисобланади” дейилган. Кўриб турибсизки, Солиқ кодексига кўра, агар иш жойи 1 ойдан ортиқ муддатга очилган бўлса, бундай ишлар доимий иш ҳисобланади. Яъни, бунинг акс тушунчаси – 1 ойдан кўп бўлмаган ишлар вақтинчалик ишлардир.

Бундан кўринадики, Меҳнат кодексининг 495-моддаси ва Солиқ кодексининг 32-моддаси тўртинчи қисми бир-бирига зид бўлиб чиқмоқда.

Албатта, бу вазиятда биз “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасидаги “тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади” деган қоидасини қўллаймиз.


Яъни, ушбу икки ҳужжат ҳам тенг юридик кучга эга ҳужжатлар (яъни қонун) бўлганлиги сабабли, кейин кучга кирганини – Меҳнат кодексининг 495-моддасини қўллашимиз ҳамда вақтинчалик ишлар деб 2 ойгача бўлган ишларни, доимий иш деб эса 2 ойдан ортиқ муддатга ташкил қилинган ишларни тушунишимиз керак.

Бироқ, ушбу тафовут барибир амалиётда ҳар хил муаммоларни келтириб чиқараверади.

▪️Шунинг учун мутасадди вазирликлар (Бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси) ва қонунчиларимиз Солиқ кодексининг 32-моддаси 4-қисмидаги нормаларни Меҳнат кодексининг 495-моддасига мувофиқлаштириб беришлари керак.

Саидали Мухторалиев

👉@yuristkadr
22.02.202516:08
Фаоллар ва юристлар.

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда жамоатчилик фаолларининг суд-ҳуқуқ ва бошқа юридик мавзуларда билдираётган фикрларига нисбатан, юридик соҳада илмий даражага эга мутахассислар томонидан турли кўринишда раддиялар берилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Бир қарашда бу воқеаларни компаниябозликка ўхшатишингиз мумкин. Лекин профессионал юристлар ҳуқуқий воқеликлар борасида томошабин бўлиб ўтирмасдан, сахнага чиқаётгани фақат яхши томонга. Ахир соғлом мунозараларнинг натижаси ижобий бўлади-да.

Масалан, жамоатчилик фаоли Абдурахмон Ташановнинг Олий суд ҳақидаги танқидий фикрларига Тошкент давлат юридик университети доценти, ҳамкасбимиз Раззоқ Алтиевнинг берган раддияси аслида жуда оғриқли масалани кун тартибига қайтарди.

Яъни, бу ерда Ташанов кўтарган масаланинг ўзаги ўтган йил бошидан жорий қилинган янги суд ислоҳоти ва янги тафтиш инстанциясининг салбий томонларини кўрсатишга қаратилган эди.

Ҳамкасбимиз Раззоқ Алтиев фаолнинг муносабатидаги айрим фикрларга процессуал нормаларга асосланиб эътироз билдирган. Бироқ, Раззоқ Алтиев янги суд ислоҳотини яхши томонларини тушунтиришга ҳаракат қилган бўлсада, афсуски, амалда бу ислоҳот ўзини оқламаслигини кўпчилигимиз биламиз. Бу ҳақида биз ҳам кўплаб постлар қўйиб келдик ва бу тизимни шартли равишда “қарға қарғанинг кўзини чўқимайдиган тизим” деб атадик. Токи, жойларда минтақавий тафтиш инстанциялари ташкил этилмагунча, бу янги тизим ўзини оқлаши дургумон. Бугун адвокатларнинг аксариятида ҳам шу фикр.

Ташанов ўз фикрларини процессуал қолипларга солган ҳолда билдирмаган бўлсада (ахир у юрист эмаску), унинг суд тизими ҳақидаги танқидий фикрларида жон бор. Масалан, фуқаролар Олий судга берган мурожаатларига ўз вақтида жавоб ололмаётгани ҳақида бизга ҳам кўп шикоят қилади. Албатта, бу ерда фуқароларнинг шунчаки мурожаати эмас, процессуал қоидаларга мувофиқ тафтиш тартибида киритган шикоятлари ҳақида гап кетяпти.

Яъни, бундай муаммолар бор ва бу муаммоларни қай шаклда кўрсатиш эмас, уларни оддий одамлар тушунадиган тилда, борича кўрсатиш муҳим.

Умуман олганда, суд ва бошқа ҳуқуқ сохалари бугун ҳар қачонгиданда эътиборга, таҳлилий-танқидий муносабатларга муҳтож.

Шунинг учун, фаоллар бу сохада асосли ва холис фикрлар билдиришдан чўчимаслиги керак. Аксинча, профессонал юристларнинг танқидлари ва раддиялари уларни ўз устиларида кўпроқ ишлаб, янада сифатли контентлар қилишига замин яратиши лозим.

👉@yuristkadr
22.02.202512:34
#namuna

Меҳнат муносабатларини давом эттириш ҳақидаги буйруқ.

Cизларга қайта ташкил этилган ташкилотнинг ходимлари бўйича жуда муҳим буйруқдан намуна беряпман.

Ташкилот қайта ташкил этилганда, ходимлар ишдан бўшатилмайди, аксинча, уларнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом этавериши керак. Бу қоида МК 156-моддасининг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, МК 156-моддаси биринчи қисмидаги айни шу қоидани ишлатишда айнан қандай ҳужжат ва қандай буйруқ чиқарилишини кўпчилик билмайди.

Ташкилот қайта ташкил этилганида, иш берувчи ходимлардан муносабат сўраши керак ва рози бўлганлари билан “меҳнат муносабатларини давом эттириш ҳақида” буйруқ чиқарилиши энг тўғри йўлдир.

Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариши (масалан, ХКнинг МЧЖга ўзгариши) ҳам ташкилотни қайта ташкил этишнинг бир усули ҳисобланади.

☝️Юқорида ана шундай қайта ташкил этишда, ходимларнинг меҳнат муносабатларини давом эттириш ҳақидаги буйруқдан намуна берилмоқда: буйруқ 2 бетдан иборат, яъни иловаси ҳам бор.

👉@yuristkadr
📣Энди автомашинада дрифт қилган ҳайдовчиларга жуда ёмон бўлади.

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “йўл безорилиги” деган янги 128-10-модда киритилди.

Бу моддага асосан энди ҳаракат давомида автомашинаси билан йўл безорилиги қилган шахслар, яъни бошқа транспорт воситалари ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилган, ёки ҳаракатланиш бурчагини ва тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сирпантирган (дрифт) қилган ҳайдовчилар:

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилинади ва қўшимчасига БҲМнинг 25 баравари миқдорида жаримага тортилади.

👉@yuristkadr
Пераслаў з:
«YURIST VA KADR» NTM avatar
«YURIST VA KADR» NTM
"Юрист ва кадр" ўқув марказида бўлиб ўтаётган дарс машғулотларидан лавҳалар

Янги
ҳафтадан ўқув марказимизда бир неча ташкилотлардан ташриф буюрган кадрлар хизмати ходимлари ва юристлар учун дарс жараёнлари бошланган.

Бугунги дарс жараёнлари "Юрист ва кадр" ўқув марказининг малакали мутахассисларидан бири, ТДЮУ катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов томонидан олиб борилмоқда. Тингловчилар ўзларини қийнаб келаётган саволларига жавоблар олишди.

Меҳнат ҳуқуқини биз билан ўрганинг! Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30
     
📍Ўқув маркази локацияси

TelegramIInstagram IYoutube
25.02.202500:14
Судья ташқарида таниш, ичкарида эса нотаниш

Шундай судьяларни биламан, кўришганда самимий, жуда яқин одамидек сўрашади сиз билан. Керак бўлса, қучоқлашиб кўришади.

Лекин суд мажлисида бутунлай бошқа одам: жиддий, совуққон ва сизга мутлақо бегонадек.

Тўғриси, мана шундай судьяларни қаттиқ ҳурмат қиламан.

Бундайлар чегарани доим жойида ушлайди, ташқарида бошқа танишларингиз қатори оддий инсон, суд мажлисида эса ҳақиқий судья. Ҳар қандай шахсий муносабатларни ташқарига ташлаб кейин киради суд мажлисига.

Тарафкашлик бўлмайди бундайларда, ҳамма суд ишларига қонуний ва адолат билан ёндошади улар.

Мабодо, таниш судьяга ишингиз тушса ва бу судья суд мажлисида сизга нотанишдек муомала қилса, ундан ўпкалаб ўтирманг. Судьянинг иши шунақа.

👉@yuristkadr
23.02.202511:51
СИРТҚИДА ЎҚИЙМАН, ЭРТАГА ЯКУНИЙ НАЗОРАТ, ЛЕКИН МЕНИ ИМТИҲОНГА ҚЎЙИШМАЯПТИ...

САВОЛ.

Мен давлат олий таълим муасасасида сиртқи таълимда 4 курсман. Бизга бу семестр 3 февральдан дарслар бошланган эди, лекин касаллигим сабабли дарсларга 12 февраль кунигача бора олмадим. Касаллик варакаси очилган. 12 февраль кунидан дарсларга тулик катнашдим ва хамма фандан берилган топширикларни уз вактида бажариб бахоларимни олдим. Касаллик варакасидан нусхани топширмокчи булдим, лекин декан қайта топширишга қоласан деб аризамни хам касаллик варакамни хам кабул килмади. 24 февралдан имтихонларимиз бошланади. Мен имтихонга киришим керак, хамма фанлардан оралик ва жорий бахоларимни олиб бўлганман. Мени имтихонга киргизмасликка хақлари борми?

ЖАВОБ.

Мен саволга эътибор берганим, сиз кеч бўлсада, дарс жараёнларида қатнашгансиз ва тегишли фанлар бўйича берилган ўқув топшириқларини бажариб, баҳоларингизни олгансиз.

Қаранг, Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Олий таълим ташкилотларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомнинг 19-бандига асосан "фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талабалар якуний назоратга киритилмайди".

Саволингиздан тушуняпмизки, сиз дарслар ўтилган ўқув фанлари бўйича жорий ва оралиқ назорат синовларини топшириб, якуний назоратга кириш учун етарли баҳоларни олгансиз ва бу бўйича энг минимал балл талабларини бажаргансиз. Шундайми?

☝️Менимча, сиз айтган декан 1981-сонли юқоридаги Низомнинг 23-бандидаги мана бу икки қоидани чалкаштираётган бўлиши мумкин:

жорий ва оралиқ назоратларда саралаш балидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун якуний назоратгача бўлган муддат берилади.

касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши ёки факультет тузилмаси бўлмаган олий таълим ташкилотларида ўқув бўлими (ўқув-услубий бошқарма) ёки ўқув ишлари бўйича проректорнинг рухсатномаси асосида, ўқишни бошлаганидан сўнг икки ҳафта муддатда қайта топширишга рухсат берилади.

Биринчи қоиданинг сизга тушмаслиги, сиз жорий ва оралий назоратларида қатнашгансиз ва ўзингизнинг айтишингиз бўйича етарлича балларни тўплагансин. Иккинчи қоиданинг тушмаслиги, гарчи орада касал бўлган бўлсангизда, “дарсларга қатнашмаган” эмассиз, аксинча, сиз дарсларнинг асосий қисмларида қатнашгансиз ҳамда юқорида айтганимиздек, сизга жорий ва оралиқ назоратларини топширишга руҳсат беришган. Шу сабабли ҳам, ушбу иккинчи қоидадаги “касаллиги сабабли, қайта топширсин” деган талаблар сизга тегишли бўлмаслиги керак.

▪️Фикримча, ўтилган фанлар бўйича сиз топширган жорий ва оралиқ назорати натижаларингиз амалдами ва улар бекор қилинмаганми, демак, якуний назорат имтиҳонига қўйилишингиз керак.

👉@yuristkadr
22.02.202514:42
#namuna

Ташкилот қайта ташкил этилганда, ходимларнинг бунга муносабати 2 хил бўлади:

➖кимдир ишни давом эттиришга рози бўлса, яна кимдир ишни давом эттиришга рози бўлмайди, рад қилади.

Рози бўлган ходимлар билан МК 156-моддаси 1-қисмига асосан меҳнат муносабатларини давом эттириш ҳақида буйруқ чиқариш тўғри бўлади.

Бу бўйича мана бу 👉пост орқали, алоҳида буйруқ намунасини тақдим этдик, кўрдиз-а?

Ташкилот қайта ташкил этилганда, ишни давом эттиришни рад қилган, яъни рози бўлмаган ходим бўйича у билан тузилган меҳнат шартномаси МК 156-моддаси бешинчи қисмига асосан бекор қилинади.

Эътибор беринг, МК 156-моддаси бешинчи қисми меҳнат шартномасини бекор қилишнинг алоҳида асосидир (МК 155-моддаси биринчи қисми 5-банди). Бу асос билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда, ходимга МК 173-моддасига асосан ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

Айтмоқчи, ☝️тепада бу бўйича алоҳида буйруқдан намуна беряпман.

Лекин, аввал ундан олдинги 👉пост ва ундаги буйруқ намунаси билан танишиб олинг. Келишдик-а?

👉@yuristkadr
22.02.202508:01
Бугун ўқув марказимизда дарслар жуда қизғин.

Айни пайтда 2 та гуруҳ билан ўқув жараёнлари давом этмоқда.

Биринчи гуруҳда меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Мухаммадамин Каримжонов, иккинчи гуруҳда эса камина.

👉@yuristkadr
Бизда – "Yurist va kadr" ўқув марказида бугундан янги гуруҳ билан ўқув курсимиз бошланди.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятида фаолият юритувчи HR ва кадрлар хизмати ходимлари билан ўқув жараёнига старт бердик.

Қарийб бир хафта давомида ушбу тингловчиларимизга янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг энг қайноқ ва энг муҳим мавзулари ҳақида маълумот берамиз.

Уларга янги меҳнат қонунчилиги асосида қўлланиладиган барча буйруқ ва буйруқ олди ҳужжатларидан ҳам намуналар берилади.

Марҳамат ўқув курсларимизга ёзилиш учун сиз ҳам рўйхатдан ўтинг.

👩‍💻@yuristkadr_menejer

📱 +99890-010-86-15
      +99890-993-18-80
+99897-731-40-30
     
📍Ўқув маркази локацияси

👉@yuristkadr
20.02.202505:54
Энди давлат ташкилотлари ишга кираётган шахслардан паспорт ва меҳнат дафтарчасини талаб қила олмайди, бироқ...

2025 йил 14 февраль кунидан кучга кирган ЎРҚ-1030-сонли қонун билан Меҳнат кодексининг 124-моддасига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи қисм киритилди:

«Давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ҳамда учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади».

Хўш, бу нима дегани? Ўзи, МК 124-моддаси ишга кираётган шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларнинг турлари ҳақида. Биз юқоридаги қоидадаги "...ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни" деган жумлаларни, талаб қилинадиган ҳужжатларнинг айнан ўзи деб тушундик.

Шундан келиб чиқсак, юқоридаги қўшимчага кўра, эндиликда давлат органлари ва давлат ташкилотлари ишга кираётган шахслардан МК 124-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилмаслиги назарда тутиляпти.

Эътибор беринг, МК 124-моддаси биринчи қисмининг 2-хатбошисида “паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID-карта” кўрсатилган. 3-хатбошисида эса “қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма” кўрсатилган.

Демак, энди давлат органлари ва давлат ташкилотлари бу ҳужжатларни шу ҳужжатларни (ва уларга оид маълумотларни) сақловчи ва юритувчи бошқа идоралардан ўзаро интеграция қилинган электрон тизимлар ва платформалар орқали ўзлари сўраб олади. Ишга кирувчи шахсдан талаб қилмайди.

Бироқ, биз айтаётган гаплар шу жойида тугамайди: чунки саволлар кўп. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат тушунарли. Лекин, юқорида ишга кирувчи шахсдан “қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма” ҳам талаб қилинмаслиги, бу ҳужжатларни иш берувчи – давлат ташкилотининг ўзи электрон платформалар орқали олиши кераклиги кўрсатилмоқда.

Эътибор беринг, айни мана шу жойида давлат ташкилоти томонидан ишга кирувчи шахсдан қоғоз шаклдаги меҳнат дафтарчасини талаб қилиш амалиёти тўхтатилмоқда. Чунки, электрон тизимлар ва платформалар орқали, фақат электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирманигина олиш мумкин. Қоғоз меҳнат дафтарчаси эса шахснинг ўзида бўлади, лекин янги ўзгаришга кўра, иш берувчи бўлган давлат ташкилоти бу дафтарчани шахсдан талаб қила олмайди.

Демак, МК 124-моддасига киритилган янги қўшимчага асосан давлат ташкилотлари томонидан уларга ишга кирадиган шахслардан қоғоз меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш амалиёти чекланмоқда десак тўғри бўлади.

☝️Биз кўриб чиқаётган ушбу ўзгаришларда айрим номувофиқликлар ҳам бор. Постнинг кейинги қисмида бу масалаларга ҳам тўхталамиз. Бизни кузатиб боринг.

👉@yuristkadr
24.02.202515:31
Қобил Дусовга 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.

👉@yuristkadr
23.02.202509:57
#video_javob

МЧЖ таътил пулимни бермаяпти, нима қилсам бўлади?

➖Мен 2023 йил 8 сентябрь куни МЧЖдан ўз хохишимга кўра ариза ёзиб ишдан бўшаганман. Ишдан бўшаганимдан кейин август ойлик иш ҳақимни октябр ойида ташлаб беришган. 2022 йил октябр ойидан 2023 йил 8 сентябргача ишлаган бўлсам, бу вақтда меҳнат таътилига чиқмаганман. Ишдан бўшаганимдан кейин мен билан МЧЖ ҳисоб-китоб (raschyotnoy) қилмаслиги қанчалик тўғри ва бу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?

👉@yuristkadr
22.02.202514:07
Қизиқ кейс. Жавоб ҳам пухта бўлибди.

Савол қуйидагича:

Мен очиқ танлов орқали ишга кирганман. Ҳозирда ишхонамизда ходимлар аттестациядан ўтказилмоқда. Танлов орқали ишга кирган бўлсам ҳам мени аттестациядан ўтказишлари мумкинми?

Жавобни яқин ҳамкорим ва ўша сиз яхши билган Муҳаммадамин Каримжонов беради.

Манба

👉@yuristkadr
22.02.202506:58
#namuna

Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳақидаги буйруқ.


Меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш мумкин.

Бу Меҳнат кодексининг 137-моддасида кўрсатиб ўтилган. Мазкур моддага асосан агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнат ташкил этишда юз берган ўзгаришлар ходимнинг аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконини бермаса, иш берувчи унинг меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириши мумкин.

Аслида, меҳнат шартномасидаги меҳнат шартларини ўзгартириш учун, иш берувчи ва ходим ўртасида қўшимча келишув тузилиши керак.

Бироқ, биз айни мана шундай келишувсиз ва ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳақида айтяпмиз.

Юқоридаги меҳнат шартларидан бири сифатида, ходимнинг лавозимини унинг розилигисиз ўзгартириш ҳақидаги буйруқдан намуна беряпмиз.

👉@yuristkadr
20.02.202508:42
Ураааа! Олий суд уй-жой низоси билан боғлиқ жуда муҳим масалага нуқта қўйиб берди.

Хуллас, сиз кимдандир уй-жой сотиб олдингиз, пулини тўлиқ тўладингиз, олди-сотди шартномасини нотариус орқали имзолагансиз, кадастр ҳужжати бўлган. Лекин, ўзингиз сотиб олган бу уйга кираман десангиз, бу уйда олдинги эгасига қандайдир яқин одамлари яшаб юрибди. Сиз оилангиз билан кириб яшашингиз керак, лекин улар чиқмаймиз деб туриб олган. Энг ғалати томони, судга мурожаат қилиб, бу одамларни мажбуран кўчириш ҳақида даъво киритсангиз, суд даъвонгизни рад қилиб турибдию. Ўзингизни қаерга қўйишни билолмай қоласиз. Уй сизники, лекин унда сизга бегона одамлар яшаяпти. Судлар эса сизга қарши...😳

Баҳодир Ахмедовнинг айтишича, худди шундай уй-жой низоси бўйича Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати бу турдаги ишларни умумлаштирган ва битта кейс мисолида, Олий суднинг аниқ позициясини билдирган. Олий судга кўра, бундай низоларда уй-жой эгасининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши керак.

Яъни, Олий суд судлов ҳайъати уй-жой эгасининг фуқаро “Д.Х.”ни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги қуйи инстанция судларининг хулосалари билан қуйидагиларга асосан келишмаган.

Хусусан, даъвогар “Т.Б.” 2023 йил 19 апрелдаги нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномасига асосан низоли уй-жойни “У.А”дан сотиб олган бўлиб, жавобгар “Д.Х.” Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2022 йил 27 январда низодаги хонадон рўйхатидан ўчирилган. Қолаверса, Уй-жой кодексининг 32-моддаси талабига кўра, жавобгар “Д.Х.” уй мулкдори “Т.Б.”нинг оила аъзоси ҳисобланмайди ва мулкдор билан умумий хўжалик юритиб, доимий яшамаган, уй рўйхатида ҳам турмайди, янги мулкдор билан ўрталарида турар жойдан фойдаланиш юзасидан келишув ҳам мавжуд эмас.

Мазкур ҳолатлар ва мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилишга ҳақли эканлигига (ФК 164-модда) асосланиб, Олий суд судлов ҳайъати 2024 йил 29 июлдаги ажрими билан суд ҳужжатларини қисман бекор қилиб, жавобгар “Д.Х.”ни ҳам уйдан кўчириш ҳақида янги қарор қабул қилган.

Яъни, Олий суд уй-жойни сотиб олган мулкдорнинг ҳуқуқларини бирламчи деб эътироф этган ва унинг бошқа бегона фуқароларни ўз уйидан кўчириш ҳақидаги даъвоси асосли эканлигини тушунтирган.

Зўр бўлди! Бу янгиликни уй-жой сотиб олиб, бу уйдан бегоналарни чиқара олмай сарсон бўлаётган таниш-билишларингизга юбориб қўйинг.

👉@yuristkadr
Rossiyada obunachilarim uchun pulni ishonchli saqlash va o‘tkazish juda muhim! Buning uchun T‑Bank – ishlash va yashash uchun barcha imkoniyatlarga ega eng yirik banklardan biri.
Bank ilovasi orqali pul o‘tkazmalari yuborish, soliqlarni to‘lash va uy-joy, ish hamda o‘qish bo‘yicha maslahatlar olish mumkin. Rossiya fuqaroligi bo‘lmagan xorijiy raqamga kartani rasmiylashtirish ham imkoniyati bor.

Havola orqali Black kartasini rasmiylashtirib, Pro obunasiga o‘ting va 1 oy bepul foydalanish, shuningdek:
- Tojikiston, Qirg‘iziston va O‘zbekistonga komissiyasiz 50 000 ₽ gacha pul o‘tkazma (Pro obunasisiz – 20 000₽ gacha);
- Xorijliklarga yordam xizmati;
- Bepul xizmat ko'rsatish (agar kartada va debet hisoblarda 50 000 ₽ dan ortiq mablag‘ bo‘lsa);
- Rus va o‘zbek tillarida 24/7 yordam.

Havola orqali kartani rasmiylashtiring va u Rossiya bo‘ylab sizga bepul yetkaziladi.
https://t.tb.ru/yuristkadr_uz
Паказана 1 - 24 з 27
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.