Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси Ўзбекистонда ўтказилаётгани – юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, парламентаризм ва вакиллик ҳокимиятини ривожлантириш борасида эришилаётган катта натижаларнинг эътирофи. — Проведение 150-й юбилейной Ассамблеи Межпарламентского союза в Узбекистане – признание больших достижений в масштабных демократических преобразованиях, развитии парламентаризма и представительной власти в нашей стране.
Самарқанддаги "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитининг биринчи куни учрашувларга бой ва сермаҳсул бўлди. — Первый день саммита "Центральная Азия - Европейский Союз" прошел насыщенно и плодотворно.
⚡️Ҳозирги кунда инсон имкониятларини оширишга қаратилган инновациялар ортиқча илмий фантастика эмас. Инсон танаси ва ақлини такомиллаштиришга йўналтирилган соҳа йил сайин кенгайиб, турли тадқиқотлар ва технологиялар орқали инсон ҳаётини узайтириш, ақлий ва жисмоний имкониятларни ошириш устида иш олиб борилмоқда.
Бугунги кун технологик етакчилари — Илон Маск, Питер Тиль ва Сэм Альтман каби миллиардерлар бу соҳани ривожлантиришга катта маблағ сарфламоқда.
💰Бугун дунёда 125 млрд долларлик индустрия шаклланган ва бу соҳа йилига 10% ўсиш суръати билан ривожланмоқда. 5 миллиард доллар – 2023 йилнинг биринчи ярмида фақатгина узоқ умр кўришни тадқиқ қилишга йўналтирилган венчур капитал сармояси эди.
⚡️Ген терапияси ва узоқ умр кўриш имконияти
Генетик таҳрирлаш технологиялари инсоннинг табиий чекловларини бартараф этиш имкониятини беради. Олимлар ген терапияси орқали қариш жараёнини секинлаштириш ёки ҳатто тўхтатиш мумкинлиги борасида тадқиқотлар олиб боришмоқда. Масалан, Harvard университети профессори Жорж Черчнинг тадқиқотлари мушуклар устида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Энди бу технологияларни инсонларга татбиқ этиш режалаштирилмоқда.
Кўплаб одамлар дори-дармонлар ва биологик фаол қўшимчалар орқали ўз қобилиятларини оширишга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, Аддералл – ақлий фаолиятни яхшилаш учун қўлланиладиган дорилардан бири. Шунингдек, никотинамид мононуклеотид, сперминин, тестостерон каби моддалар қаришни секинлаштириш мақсадида қўлланилади. Бироқ, уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида тўлиқ илмий тасдиқ йўқ.
💰485 млрд доллар – бугунги кунда турли витаминлар, биологик фаол қўшимчалар ва фармацевтик препаратлардан иборат умумий бозор ҳажми.
⚡️Нейроимплантлар – инсон ақлининг янги босқичи
Илон Маскнинг Neuralink компанияси мия ва компьютер ўртасидаги интерфейсни ривожлантириш билан шуғулланади. Бу технология инсон хотирасини яхшилаш, ақлий қобилиятларни кучайтириш ва ҳатто ногиронларга ёрдам бериш мақсадини кўзлайди. Хитойда эса мия-сигналлар орқали дронларни бошқариш технологияси устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Neuralink компанияси 2024 йилда биринчи бор инсонга нейроимплант ўрнатганини эълон қилди. 1,5 млрд долларлик сармоя – 2023 йилда мия-компьютер интерфейслари (BCI) билан шуғулланувчи стартапларга киритилган маблағ.
⚡️Enhanced Games – спортда янги давр
Анъанавий Олимпия ўйинларидан фарқли ўлароқ, Enhanced Games мусобақасида спортчилар турли допинглар ва генетик модификациялардан фойдаланган ҳолда иштирок этади. Бу мусобақаларга катта сармоя киритилмоқда ва улар инсон имкониятларининг ҳадларини кенгайтириш йўлидаги синов майдони сифатида кўрилаяпти.
💰1 миллион доллар мукофот – Enhanced Games мусобақасида дори-дормонлар ёки генетик модификация орқали жаҳон рекордини янгилаган ҳар бир спортчига берилган мукофот.
↗️ Инсон ўзига хос эволюция босқичига яқинлашмоқда. Буни қўллаб-қувватлаш керакми ёки табиатга аралашмаслик лозимми? Бу саволга жавоб бериш – ҳар биримизнинг шахсий танловимиз. Сиз нима деб ўйлайсиз?
🗞Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-50-сонли Фармонида "чемпион" тадбиркорларга айлантириш дастурини амалга ошириш масаласи белгиланди.
‼️ Фармонга мувофиқ, “чемпион” тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилади. Бу рўйхатга қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари киритилади:
💡туман (шаҳар) даражасида - ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
💡Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида - ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
💡республика даражасида - йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.
2025 йил 1 майдан бошлаб 20 та туманда Саноатни жадал ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида 9 та штат бирлигидан иборат Саноатни жадал ривожлантириш бўйича бош лойиҳа офиси ташкил этилмоқда.
‼️ЛОЙИҲА ОФИСЛАРИ:
💡кичик ва ўрта бизнес субъектларига консультация хизматларини кўрсатади;
💡муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер, маркетологлар ҳамда бошқа малакали мутахассисларни жалб қилади;
💡улар ўзлари бириктирилган туманда 10 тадан драйвер лойиҳаларни ишга тушириш, 5 тадан миллий бренд маҳсулотларини яратиш, кичик ва ўрта бизнеснинг ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини 1,5 баробар оширишга масъул бўлади.
💵 Ушбу лойиҳа офислари фаолиятини молиялаштириш учун 2025 йилда Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.
👥 "Чемпион" тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва саноатни жадал ривожлантириш лойиҳа офислари ташкил этиш сифат жиҳатидан янги даражадаги бизнес экотизимини яратишга, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга, экспорт салоҳиятини кучайтиришга ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
🗞«Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига жамият ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорининг масъулиятини оширишга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида
🗞«Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
🗞«Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида;
🗞«Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳас ҳақида;
🗞«Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳас ҳақида.
⚡️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси эртага соат 11:00 да бўлиб ўтади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда “You tube”даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
‼️ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
▶️Бугун ялпи мажлисда яна бир муҳим масала юзасидан қарор қабул қилинди. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга Парламент сўрови юборилди.
❗️СЎРОВДА ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ 3 ТА МАСАЛА ҚЎЙИЛДИ:
1. Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг хорижий мамлакатларда Республика фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда 2020 – 2024 йиллар давомида фаолиятида юз берган ўзгаришлар тўғрисида;
2. Консуллик муассасалари томонидан хизматлар кўрсатиш тартибини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар;
3. Хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар.
📱 СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ИШТИРОКИДАГИ МУНОСАБАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Қонунчилик палатасида ахборотлаштириш соҳасига оид бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
☝️ Лойиҳа мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларига оид муносабатларни ҳуқуқий асосда тартибга солишга қаратилган илк қадам сифатида аҳамият касб этади.
👥 Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига аъзо бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган.
❗️Лойиҳанинг мақсад ва асосий йўналишлари
Лойиҳада “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагилар мазмундаги нормаларни киритиш назарда тутилмоқда:
🟢“Сунъий интеллект” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи илк бор қонунчилик даражасида аниқ белгиланмоқда;
🟢Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари: сунъий интеллектни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, кадрлар тайёрлаш ва соҳада ҳуқуқий кафолатлар яратиш;
🟢Ахборот ресурсларига нисбатан этик ва ҳуқуқий талаблар – инсон ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, қарор қабул қилишда фақат сунъий интеллект хулосаларига таянмаслик;
🟢Маъмурий жавобгарлик нормаси: шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект орқали ноқонуний ишлов бериш ва тарқатиш учун жавобгарлик механизми жорий этилмоқда;
🟢Ахборот ресурсларига мажбурий маркировка – сунъий интеллект орқали яратилган маълумотлар махсус белгилар билан ажратиб кўрсатилиши лозим.
⚡️НЕГА БУ МУҲИМ?
Бугунги кунда сунъий интеллект нафақат технология, балки иқтисодиёт, таълим, ҳуқуқ, ахлоқ, хавфсизлик ва ҳаётимизнинг бошқа муҳим соҳаларига оид мураккаб масалаларга кириб бормоқда. Интернетда тарқатилаётган сунъий равишда яратилган, сохта овоз ва тасвирларга асосланган контентлар шахс шаъни, обрўси ва ҳуқуқлари учун жиддий таҳдид солмоқда.
Қонун лойиҳаси ушбу таҳдидларга нисбатан ҳуқуқий ечимлар таклиф этади, жумладан: сунъий интеллект ёрдамида тарқатилган ахборотнинг ҳақиқий манбасини ажратиш, уни инсоннинг ҳуқуқларига қарши қўллашга йўл қўймаслик ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарликни белгилаш.
Қонунчилик палатаси мажлисида хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
⚡️Қонун лойиҳасида жамият ишончли бошқарувчисининг, кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият директорининг жамиятга етказган зарари учун жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда.
❗️Фидуциар мажбуриятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
➡️виждонан ҳаракат қилиш; ➡️жамият мол-мулкидан жамиятнинг устави ва ички ҳужжатларига зид равишда, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик ва бошқаларга бундай қилишга йўл қўймаслик; ➡️жамиятнинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳада тадбиркорлик фаолиятини бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик; ➡️мулкий манфаат эвазига қарорлар қабул қилмаслик.
⚡️САМАРҚАНД САММИТИ ҲАМКОРЛИК УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧАДИ
🗓Шу кунларда Самарқандда муҳим тарихий воқеа – биринчи “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё саммити”ни ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
⚡️Мазкур саммит арафасида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиеев нафақат Европа, балки дунёда катта нуфузга эга «Euronews»га интервью берди. Интервьюда ушбу саммит ва унда кўриб чиқилиши кутилаётган долзарб масалалар, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўзаро муносабатлари ҳолати ва келгусидаги истиқболларига оид муҳим қарашлар баён этилган.
📍Бугун Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва инвестиция алоқаларини изчил ривожлантирмоқда. Охирги етти йилда Марказий Осиё мамлакатларининг ЕИ билан савдо айланмаси тўрт баробар ошиб, 54 миллиард еврони ташкил этди.
📍Интервьюда қайд этилганидек, минтақамизда кузатилаётган ижобий жараёнлар туфайли Марказий Осиё қудратли ва етакчи давлатларнинг Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи йўллар туташган геосиёсий чорраҳадаги ишончли ҳамкорига айлантирмоқда. Бу «Марказий Осиё плюс» форматларида ўз ифодасини топмоқда. Улар очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиб, барча томонларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги учун қулай имконият яратмоқда.
📍Президентимиз қайд этганидек, Марказий Осиё энди тарихнинг четида эмас, балки ўз стратегик кун тартибини шакллантираётган, жадал ривожланаётган минтақага айланмоқда. Сиёсий ирода, юқори даражадаги ўзаро ишонч ва қўшма иқтисодий ташаббуслар минтақада барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратди.
📍Бугунги кунда самарали транспорт-логистика йўлакларини ривожлантириш аҳамияти ортиб бормоқда ва Марказий Осиё Европа билан Осиё ўртасидаги шунчаки “кўприк” эмас, балки глобал иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланиши мумкин.
📍Маълум қилинганидек, Ўзбекистон Италия ва Франция билан стратегик шериклик алоқаларини ўрнатган. Германия ва Марказий Осиё давлатлари минтақавий стратегик шерикларга айланган. 2024 йилда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо айланмаси 6,4 миллиард долларга етган. Бугунги кунда Ўзбекистонда Европа капитали иштирокидаги 1000 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда, инвестиция лойиҳаларининг умумий ҳажми 30 миллиард еврони ташкил этади.
📍Дарҳақиқат, мамлакатимизда изчил ривожланиб бораётган қулай ишбилармонлик муҳитида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатларини янада чуқурлаштириш, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни қабул қилиш савдо ва инвестиция алоқаларини чуқурлаштириш учун янги имкониятларни тақдим этади.
Давлатимиз раҳбари томонидан таклиф этилаётган Европа Иттифоқининг “Global darvoza” стратегиясини асосий транспорт лойиҳалари билан боғлаш, Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича "ҳаракатлар режаси"ни биргаликда ишлаб чиқиш ташаббуси, бу — мамлакатимизда инвестицияларнинг ўсишига, инфратузилмани ривожлантиришга ва инновацион технологияларни жорий этишга туртки беради. Бу эса, ўз навбатида, Марказий Осиёнинг Европа ва Осиё ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга замин яратади.
📍Мазкур саммит Европа Иттифоқи учун Марказий Осиё билан икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги геосиёсий манфаатларини намойиш этиш учун ҳам муҳим имкониятдир. Бу минтақанинг барқарор, бардошли, фаровон ва бир-бири билан янада яқин иқтисодий ва сиёсий маконга айланишига хизмат қилади.
❗️Ўзбекистон доимо ўзаро манфаат ва ишонч тамойилларига асосланган, барқарор ривожланиш ва халқларимиз фаровонлигини оширишга асосланган конструктив ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди. Бўлажак саммит ўзаро ва манфаатли муносабатларда муҳим босқич бўлади. Ишончимиз комил, Самарқанд саммити келгусидаги ҳамкорлик учун янада янги имкониятларни очади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон қилиш учун тарихий имконият турибди”.
‼️ ННТ ФАОЛИЯТИДА ШАФФОФЛИК ВА ҚОНУНИЙЛИКНИНГ ЯНГИ КАФОЛАТЛАРИ
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида шаффофлик ва қонунийликнинг янги кафолатларини назарда тутувчи қонун лойиҳаси 3 та ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
☝️ Лойиҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ)нинг фаолиятига давлат органлари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига чек қўйиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.
❔ ҚОНУН НИМА БЕРАДИ?
❗️Лойиҳада ННТлар фаолиятининг эркинлиги ва шаффофлигига дахлдор бир қатор қоидалар мустаҳкамланмоқда.Хусусан:
🟢давлат органи мансабдорларининг ННТ ишларига қонунга зид равишда аралашиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;
🟢жамоатчилик назорати натижалари асосида тайёрланган ҳужжатларни кўриб чиқишдан бош тортиш ёки муддатни бузиш ҳолатлари учун ҳам жавобгарлик белгиланади;
🟢ННТлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этмаслик, чет эл маблағларини рўйхатдан ўтказувчи орган розилигисиз қабул қилиш, ёки молиялаштириш манбаларини ошкор этмаслик – барчаси учун аниқ чора-тадбирлар назарда тутилмоқда.
❗️Қандай фаолиятлар чекланмоқда?
🟢рўйхатдан ўтмаган ННТлар ва уларнинг филиаллари фаолият юритиши ман этилади;
🟢чет эл ташкилотларининг ННТлари ва уларнинг ходимлари сиёсий фаолиятда иштирок этиши, ёки сиёсий партияларни молиялаштириши мумкин эмас;
🟢хорижий молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни яшириш жавобгарликка сабаб бўлади.
⁉️Нега бу муҳим?
➡️ННТлар фуқаролар ташаббусининг амалий кўриниши, жамиятдаги муаммоларга фаол жамоавий муносабат билдириш имконидир. Уларнинг фаолияти қонуний кафолатланган, шаффоф ва давлатдан мустақил бўлиши керак. Мазкур қонун лойиҳаси айнан шундай шароитни яратишга қаратилган бўлиб, жамиятда ҳуқуқий барқарорлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.
▶️Кун тартибига Соғлиқни сақлаш вазири А.Худаяровнинг соғлиқни сақлаш соҳасида коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан депутатлар саволларига жавобини эшитиш масаласи киритилиши мўлжалланмоқда.
⚡️Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бугун соат 15:00 да бўлиб ўтади. Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти ҳамда “You tube”даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
📍 Айни дамда “Вакиллик ҳокимияти органлари тизимини модернизация қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий муаммолари: Ўзбекистон учун халқаро тажриба” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.
⚡️Йиғилишда янги таҳрирдаги Конституция шароитида парламент ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари юзасидан маҳаллий ва хорижий мутахассислар ўзаро фикр алмашмоқда.
“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.
🗓 Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.
📈 Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.
🗓2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача, жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача оширилади.
🪐 ЕРДАН 124 ЁРУҒЛИК ЙИЛИ УЗОҚЛИКДА ҲАЁТ АЛОМАТЛАРИ ТОПИЛДИМИ? K2-18B САЙЁРАСИ АСТРОБИОЛОГЛАРНИ ҲАЙРАТДА ҚОЛДИРМОҚДА!
⁉️ Олимлар яна бир марта коинотдаги ҳаёт изларини аниқлаш сари муҳим бир қадам ташлашди. Бу сафар диққат марказида — К2-18B деб номланган сайёра. У Ерга нисбатан 8,6 баробар катта бўлиб, "Ҳйсеан" деб аталувчи янги тоифага киради — яъни унда океанлар мавжуд ва яшаш учун мос ҳароратга эга водородга бой атмосфера мавжуд.
🔭 Жамес Вебб космик телескопи ёрдамида олимлар ушбу сайёра атмосферасида метан, карбонат ангидрид ва энг муҳими — диметил сулфид (ДМС) ҳамда диметил дисулфид (ДМДС) каби органик молекулаларни аниқлашди. Ерда бу моддалар фақат тирик организмлар, хусусан денгиз фитопланктонлари томонидан ишлаб чиқарилади.
▶️ Cambridge университети астрофизиги Никку Мадҳусудҳан бошчилигидаги жамоа бу топилмани “ҳозирча энг кучли биологик ишоралардан бири” деб атамоқда. Уларнинг фикрича, K2-18B нинг муҳит шароитлари Ернинг илк давридаги океанларига ўхшаб, микробиал ҳаёт билан тўлиб-тошган бўлиши мумкин.
▶️ Шу билан бирга, олимлар эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда — чунки бу моддаларнинг бундай катта миқдорда биологик бўлмаган усулда пайдо бўлиши мумкинлиги ҳозирча номаълум. Яъни, бу ҳали “ҳаёт аниқ топилди” дегани эмас, аммо илм-фанга улкан туртки бўлган топилмадир.
📡 Афсуски, бу сайёрани бевосита суратга олиш ҳозирча имконсиз — у жуда узоқ жойлашган. Шунинг учун ҳам бундай маълумотлар фақатгина юлдуз нури сайёранинг атмосфераси орқали ўтаётганда ўлчанади.
▶️ Imperial College London ва Қироллик Астрономия Жамияти олимлари бу янгиликни эҳтиёткорлик билан ижобий баҳолашмоқда. “124 ёруғлик йили нарида микроорганизмларга тўла океан мавжуд бўлиши эҳтимоли — бу ақл бовар қилмайдиган фикр, аммо эҳтимоли бор!” — дея изоҳ берди Роберт Массей.
▶️ Шу вақтгача астрономлар 5,800 дан ортиқ бошқа сайёраларни аниқлаган, бироқ К2-18B — ҳаёт учун реал номзод бўлиши мумкин бўлган энг жиддий кашфиётлардан биридир.
❗️ Коинотдаги ҳаёт излари тобора яқинлашмоқда. Бу — фантастика эмас, фан!
🏢 Ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди
Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов Словения Президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Златко Шабич бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади
🖋 Фармонга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий қилинади. Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
↗️ Шунингдек, кўп квартирали уйлардаги жойларни, шунингдек, ертўлаларни қайта қуриш ва қайта режалаштиришда шаҳарсозлик нормаларини бузган ҳолда кўп квартирали уйнинг конструктив қисмлари ва таянч деворларига ўзгартириш киритиш, бузиш ҳамда бинонинг зилзилага бардошлилигига салбий таъсир қиладиган ишларни амалга ошириш тақиқланади.
🗓2025 йил 1 июлдан:
🔸барча ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими объектлари мажбурий тарзда шартнома асосида технологик аудитдан ўтказилади;
🔸босқичма-босқич ҳудудий инспекцияларда Қурилиш объектларини онлайн кузатиш маркази ташкил этилади;
🔸тажриба-синов тариқасида 2025 йилда Қашқадарё вилоятидаги Давлат бюджети маблағлари ҳисобига янгидан қуриладиган объектларга видеокамералар ўрнатилади;
🔸қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини амалга оширишда мобил видеокамералар (бодикамера) ва махсус планшетлардан фойдаланилади.
🔹якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан қурилиш назорати хусусий сектор томонидан олиб борилади;
🔹хусусий қурилиш назорати объектларида қурилиш якунига етгандан сўнг лойиҳачи томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;
🔹қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;
🔹хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
⚡️Қуйидагилар хусусий қурилиш назорати объектлари ҳисобланади:
▪️2 қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
▪️қурилиш ҳажми 300 метр кубдан ортиқ бўлмаган нотурар бино ва иншоотлар ҳамда енгил турдаги (конструкцияли) қурилмалар.
❗️Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати самарали ташкил этилади
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-66-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.
🗞Фармонга кўра, қуйидагилар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:
🔹Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини (Инспекция) мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантириш;
🔹қурилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш ҳамда ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида назорат функцияларини тўлиқ рақамлаштириш;
🔹хусусий сектор томонидан амалга ошириладиган назорат тизими механизмларини шакллантириш.
🗓2025 йил 1 майдан:
🔸тадбиркор ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари ўртасида шартнома тузилган бўлса, тадбиркорларнинг қурилиш объектларида қисқа муддатли давлат қурилиш назорати тадбирлари шартнома шартлари доирасида амалга оширилади ва “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди;
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади
“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.
🖋 Қонун қишлоқ хўжалигитаваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
🖋 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:
▶️табиий ва техноген офатлар; ▶️ёнғин; ▶️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши; ▶️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши; ▶️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши; ▶️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
🖋 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.
⚡️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.
🖋Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
‼️ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
▶️Бугун ялпи мажлисда яна бир муҳим масала юзасидан қарор қабул қилинди. Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга Парламент сўрови юборилди.
❗️СЎРОВДА ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ 3 ТА МАСАЛА ҚЎЙИЛДИ:
1. Консуллик уставига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг хорижий мамлакатларда Республика фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширган ишлари ҳамда 2020 – 2024 йиллар давомида фаолиятида юз берган ўзгаришлар тўғрисида;
2. Консуллик муассасалари томонидан хизматлар кўрсатиш тартибини замонавий талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ахборот тизимлари имкониятларидан фойдаланиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар;
3. Хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш юзасидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар.
‼️МАЪМУРИЙ ИШ ЮРИТИШ ТИЗИМИГА ХУСУСИЙ АЙБЛОВ ИНСТИТУТИ КИРИТИЛМОҚДА
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини янада самарали ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
⚡️Лойиҳа инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг шахсий дахлсизлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишда жабрланувчи ташаббусига асосланган ҳуқуқий механизм – хусусий айблов институтини маъмурий иш юритиш амалиётига жорий этишни назарда тутади.
❗️ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ ВА ҲУҚУҚИЙ ЯНГИЛИКЛАР
➡️Қонун лойиҳасига кўра бир қатор маъмурий ҳуқуқбузарликлар фақат жабрланувчининг аризаси асосида иш юритилиши мумкин бўлган ҳолат сифатида белгиланмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
🟢Туҳмат (40-модда); 🟢Ҳақорат қилиш (41-модда); 🟢Шаҳвоний шилқимлик қилиш (41-1-модда); 🟢Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш (44-модда); 🟢Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш (45-модда); 🟢Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш (46-модда); 🟢Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш (46-1-модда); 🟢Енгил тан жароҳати етказиш (52-модда); 🟢Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда, бундан корхона, муассаса, ташкилотлар мустасно); 🟢Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш (193³-модда); 🟢Ёлғон ахборот тарқатиш (202²-модда).
Шунингдек:
🟢Жабрланувчи вояга етмаган ёки ҳуқуқбузарга қарам ҳолда бўлса, бундай ҳолатда ваколатли органлар аризасисиз ҳам иш юритишни бошлаши шартлиги қайд этилмоқда;
🟢Устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар мулкига нисбатан ходим томонидан оз миқдорда талон-торож қилиш (61-модда, биринчи ва иккинчи қисмлари) ва мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (61-2-модда) ҳуқуқбузарликлари содир этилган ҳолатида ҳам иш мулкдор ёки ваколатли шахснинг мурожаатига кўра бошланади;
🟢Маъмурий баённома тайёрланганда, унга жабрланувчининг ёзма аризасини илова қилиш мажбурияти белгиланмоқда.
➡️Ушбу ўзгаришлар маъмурий иш юритиш амалиётида жабрланувчининг шахсий позицияси, ҳуқуқий манфаатлари ва хоҳиши инобатга олинган ҳолда адолатли қарор қабул қилиш имконини оширади. Айни пайтда, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадри ва ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашишда муҳим аҳамият касб этади.
‼️ ИЖРО БЎЙИЧА КАФОЛАТ МАБЛАҒЛАРИНИ КИРИТИШ ИНСТИТУТИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА
🔹Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида суд қарорларининг сўзсиз ва тезкор ижро этилишини таъминлаш, шунингдек, фойдасига суд қарори қабул қилинган фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
🗯Ушбу қонун билан – ижро бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда.
❔ Ушбу институтнинг мазмуни нима?
🔹Ижро бўйича кафолат маблағлари – мулкий характердаги суд қарорлари (алимент ундириш бундан мустасно) бўйича қарздорнинг мажбуриятларини бажаришини таъминлаш учун мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига пул маблағларини киритиш тизимидир.
🗣Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиш ва қарздор ҳамда унинг мол-мулкига нисбатан қўлланилган чекловларни бекор қилишга асос бўлади.
▶️Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўллаш белгиланмоқда:
🔹қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда ёки ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан шикоят ёки протест киритилиши муносабати билан ушбу суд ҳужжати қайта кўриб чиқилаётганда;
🔹 давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда.
🗣Агар суд ҳужжати бекор қилинса, кафолат маблағлари қарздорга қайтарилади. Акс ҳолда, улар суд қарори талабларини қондириш, ижро харажатлари ва йиғимларини қоплашга йўналтирилади.
▶️Нима учун бу муҳим?
Ушбу қонун лойиҳаси суд тизимидаги шаффофлик ва адолатни мустаҳкамлайди, қарздорларнинг мажбуриятларини тез ва тўлиқ бажаришига ёрдам беради.
📱 СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ИШТИРОКИДАГИ МУНОСАБАТЛАР ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДА МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Қонунчилик палатасида ахборотлаштириш соҳасига оид бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
☝️ Лойиҳа мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларига оид муносабатларни ҳуқуқий асосда тартибга солишга қаратилган илк қадам сифатида аҳамият касб этади.
👥 Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига аъзо бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган.
❗️Лойиҳанинг мақсад ва асосий йўналишлари
Лойиҳада “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидагилар мазмундаги нормаларни киритиш назарда тутилмоқда:
🟢“Сунъий интеллект” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи илк бор қонунчилик даражасида аниқ белгиланмоқда;
🟢Давлат сиёсатининг асосий йўналишлари: сунъий интеллектни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш, кадрлар тайёрлаш ва соҳада ҳуқуқий кафолатлар яратиш;
🟢Ахборот ресурсларига нисбатан этик ва ҳуқуқий талаблар – инсон ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, қарор қабул қилишда фақат сунъий интеллект хулосаларига таянмаслик;
🟢Маъмурий жавобгарлик нормаси: шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект орқали ноқонуний ишлов бериш ва тарқатиш учун жавобгарлик механизми жорий этилмоқда;
🟢Ахборот ресурсларига мажбурий маркировка – сунъий интеллект орқали яратилган маълумотлар махсус белгилар билан ажратиб кўрсатилиши лозим.
⚡️НЕГА БУ МУҲИМ?
Бугунги кунда сунъий интеллект нафақат технология, балки иқтисодиёт, таълим, ҳуқуқ, ахлоқ, хавфсизлик ва ҳаётимизнинг бошқа муҳим соҳаларига оид мураккаб масалаларга кириб бормоқда. Интернетда тарқатилаётган сунъий равишда яратилган, сохта овоз ва тасвирларга асосланган контентлар шахс шаъни, обрўси ва ҳуқуқлари учун жиддий таҳдид солмоқда.
Қонун лойиҳаси ушбу таҳдидларга нисбатан ҳуқуқий ечимлар таклиф этади, жумладан: сунъий интеллект ёрдамида тарқатилган ахборотнинг ҳақиқий манбасини ажратиш, уни инсоннинг ҳуқуқларига қарши қўллашга йўл қўймаслик ва бундай ҳаракатлар учун жавобгарликни белгилаш.
‼️ ҚОНУН ИЖОДКОРЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ ИНСТИТУТИ ШАКЛЛАНМОҚДА
Қонунчилик палатасида “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
▶️Лойиҳа ҳуқуқий экспериментни ташкил этиш, ўтказиш, унинг натижаларини баҳолаш ва жорий этиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солишни кўзда тутади.
▶️Ушбу механизм орқали давлат ҳокимияти органлари белгиланган ҳудуд ёки муайян шахслар доирасида ҳуқуқий нормаларни синаб кўриш, таҳлил қилиш ва уларнинг амалиётдаги оқибатларини ўрганиш имконига эга бўлади.
❗️Қонун лойиҳасида қандай ҳуқуқий ёндашувлар белгиланмоқда?
Муддатлар
– ҳуқуқий эксперимент 6 ойдан 3 йилгача бўлган даврда ўтказилиши мумкин.
Иштирокчилар ҳуқуқлари ҳимояси
– жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари бузилган тақдирда, улар ваколатли орган ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳисобот ва баҳолаш
- эксперимент натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрланади ва унинг асосида нормалар умуммажбурий ҳуқуқий ҳужжатга айлантирилади ёки рад этилади.
‼️ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси 3 та ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
▶️Лойиҳага кўра фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини институционал жиҳатдан такомиллаштириш, молиялаштириш жараёнларида шаффофлик ва самарадорликни таъминлашга қаратилган.
❗️ҚОНУН ЛОЙИҲАСИДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР:
▶️Молиявий ёрдамнинг аниқ ва адолатли механизми жорий этилмоқда.
ННТларини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантлари ва субсидиялари нафақат республика, балки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан ажратилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда. Бу ҳудудий тенглик тамойилига хизмат қилади.
▶️Ижтимоий буюртма тизимида ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланди.
Давлат органлари эндиликда ҳар йили ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга танлов асосида, зарур ҳолларда эса жамоатчилик кенгашининг ижобий хулосаси орқали тўғридан-тўғри шартнома асосида молиявий кўмакни тақдим этиши мумкин.
Фондларнинг йиллик ҳисоботи аудиторлик хулосаси билан тақдим этилиши шарт этиб белгиланмоқда. Бироқ, ҳисобот даврида банк ҳисобварақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган фондлар учун аудиторлик текширувини ўтказиш ихтиёрий деб белгиланмоқда.
▶️Парламент комиссияси ваколатлари ҳуқуқий жиҳатдан аниқлаштирилди.
Қонун лойиҳасида парламент ҳузуридаги махсус жамоат фонди фаолиятини молиялаштириш ва назорат қилиш вазифаларини амалга оширадиган Парламент комиссиясининг таркиби, ваколатлари ва иш усули биринчи марта қонун даражасида назарда тутилмоқда.
▶️Баъзи атамаларга аниқлик киритилди.
Қонун ҳужжатларида “фуқаролик жамияти институтлари” тушунчаси алоҳида ҳуқуқий атама сифатида бир хил қўлланилиши таъминланмоқда. Бу норматив-ҳуқуқий аниқликни ва ҳуқуқни татбиқ қилишда яхлитликни таъминлайди.