Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Alimoff avatar

Alimoff

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаApr 09, 2019
Дадана ў TGlist
Aug 27, 2024

Рэкорды

06.09.202403:01
22.2KПадпісчыкаў
28.02.202516:15
400Індэкс цытавання
08.03.202523:59
7.3KАхоп 1 паста
09.03.202506:37
9.4KАхоп рэкламнага паста
01.03.202523:59
3.24%ER
09.03.202508:11
34.63%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Папулярныя публікацыі Alimoff

16.04.202511:55
🇺🇿Президент ёрдамчисининг иш фаолияти акс этган яна бир видео тарқалди

Миссия лойиҳасининг 2-сонида бу ҳақида батафсил ёритилибди

Саида Мирзиёеванинг иш фаолияти ва кун тартиби ҳақидаги видеони ўзини кўриб чарчаб кетдим мен😁

🧠@nurbekalimov
Католиклар ва Православлар қандай ажралиб кетган?

Христиан дини илк асрлариданоқ бир хил эмас эди. Ғарбий ва Шарқий черковлар орасида турли урф-одатлар, ибодат тилидаги фарқлар бор эди. Лекин бу фарқлар аввал бошда оддий насронийлар учун унчалик муҳим эмасди — асосий тортишувлар дин пешволари орасида кечарди.

Вақт ўтиб тортишувларга сиёсат ҳам аралашди. Константинополь (ҳозирги Истанбул) патриархи ва уни қўллаб-қувватловчи Византия императорлари бир тарафдан, Рим епископи ва уни қўллаб-қувватловчи Ғарбий Европадаги янги катта империя — Муқаддас Рим империяси иккинчи тарафдан христиан дунёсида етакчилик учун кураша бошлади. Энг кичик фарқлар ҳам катта тортишувларга сабаб бўларди.

IX асрда патриарх Фотий билан Папа Николай ўртасидаги можаро ўзаро лаънат (анафема) билан якунланади. Бу бир неча марта такрорланади, лекин ўша пайтда черковлар ҳали расман ажралиб кетмаганди.

Ниҳоят, 1054 йилда муҳим воқеа рўй бердади. Папа Лев IX Византияга вакилларини юбориб, патриарх Михаил Керуларий билан тортишувларни ҳал қилишни истайди. Лекин улар ўзаро тил топа олишмайди — ҳатто шундай масалаларда ҳам келиша олишмайди: шанба куни рўза тутиш мумкинми, епископлар узук тақиши мумкинми, чақалоқни сувга неча марта ботириш керак, каби.

16 июль куни Рим вакиллари Айя Софиядаги бош ибодатхона қурбонгоҳига патриархни лаънатлайдиган ҳужжат қўйишади. Патриарх ҳам Папани лаънатлайди.

Шу кундан бошлаб насроний динидаги катта бўлиниш (Католиклар ва Православлар) юз беради ва ҳар бири ўз йўли билан кетади.

🧠@nurbekalimov
Бугун Россияда “Пиво ишқибозлари партияси” расмий рўйхатга олинганига 30 йил бўлди

1993 йилда ташкил топган бу партия сиёсий жараёнларга юмор орқали ёндашган, муқобил ғояларни илгари сурадиган ҳаракат эди. Унинг етакчилари Константин Калачёв ва Дмитрий Шестаков 1993 йил декабрида сиёсий муваффақиятсизликдан сўнг бирга пиво ичиб, шу партияни тузишга қарор қилишган.

Партиянинг шиори оддий ва эсда қоларли эди: “Энг ёмон партия эмас! Ажойиб партия! Бошқача партия!”

1996 йилги президент сайловларида улар Борис Елцинни очиқчасига қўллаб-қувватлашган. Бунинг эвазига партияга давлат маблағлари ажратилган ва шу билан 1995 йилги кампанияда тўпланган қарзлар ёпилган. Лекин партия ўша сайловда 5% дан кам овоз олган.

Партия ичида турли фракциялар бўлган: ёруғ ва қора пивони ёқтирадиганлар; маҳаллий ва хорижий пивони афзал кўрувчилар; закуска ишқибозлари, қуритилган балиқ ихлосмандлари, ҳатто татуировкани севувчилар; “Кўпик” номли эмигрантлар гуруҳи; ароқ ичувчилар фракцияси ва ҳатто ичмайдиганлар (улар “биздан эмас” деб аталган).

1998 йилда партия расман тугатилган. Ўзининг энг юқори чўққисида у 50 мингга яқин аъзога эга бўлган. Бугунги кунда уни қайта тиклаш бўйича гап-сўзлар юрганмиш. 2024 йил августдаги сўровномаларга кўра, россияликларнинг 4,7 фоизи бу партияни қўллаб-қувватлашга тайёр.

🧠@nurbekalimov
09.04.202511:23
«24 соат ишлайдиган отамни кўриб, қандай қилиб чарчашим мумкин?!»

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз кун тартибини улашибди.

Масалан бизда Ютюбда оддий битта видео ишлаш учун жамоадаги 4 та одам оворагарчилик, асаб бузарлик, монтажчини сўкибериш каби кўплаб ишлар қилимиз😀

Энди бунақа катта тадбирларни ўйлаб олаверасан қандай қийин ишларлигини.

Дойим айтиб келаман, саёҳат бу иш! Дам олиш эмас🙃

🧠@nurbekalimov
Дунёдаги биринчи смайлик ким томонидан яратилганини биласизми?

1963 йилда америкалик дизайнер Харви Росс Боллга оддий бир вазифа юклатилди — ходимларнинг кайфиятини кўтариш учун рамз яратиш. У шунчаки сарғиш доира, икки кўз ва табассум чизди.

10 дақиқада яратилган бу тасвир — дунёнинг биринчи “смайлик”и эди. Бунга у фақат 45 доллар гонорар олган, муаллифлик ҳуқуқини эса расмийлаштирмаган. Кейинчалик бу белгидан миллионлаб доллар ишлаб топилди, лекин Болл ўз ихтиросидан бой бўлмади.

Ҳарви Болл учун энг муҳими одамларни хурсанд қилиш эди. У ҳатто “Табассум куни”ни таъсис қилди — ҳар йили октябрнинг биринчи жума куни.

Қисқаси, биз ҳар куни қўллайдиган смайлик ортидаги инсон — бу шунчаки дизайнер эмас, балки катта бир муҳитни ижобий томонга ўзгартиришга ишонган киши эди.

🙂Лекин телеграмдаги мана бу смайликни мен маньякка ўхшатаман🙂

🧠@nurbekalimov
90-йилларда Россиянинг "Империал" деб номланган банки кўплаб тарихий контекстга эга бўлган рекламалар ишлаб чиққан.

Мана бу рекламада Амир Темур ҳақида гап боради. Илк кадрларни кўрганки ўқимишли одам сходу Василий Верещагиннинг "Уруш апофеози" номли картинасини эслайди. Лекин контекстда гап бошлар эмас тошлар ҳақида.

Видеода айтиляптики, Тамерлан урушга кетаётганда ҳар бир аскарига тош ташлашни буюрган ва бу тошлардан қўрғонлар ҳосил бўлган. Урушдан қайnишда ҳар бир аскар ўз тошини қайта олган ва қолган уюмлар билан Темур гаплашган... (Ўлган аскарлар яъни)

Бу роликда Темур ролини қирғизистонлик совет актёри Дохтурбек Кыдыралиев ўйнаган. Қизиқ ролик. Аслида шунчаки банк рекламаси. Лекин қанчалик маҳорат билан ишланган.

🧠@nurbekalimov
23.03.202510:58
"АНОРА" филми "ўзбек фоҳишаси" ҳақида эдими?

"Анора" филми ҳақиқий сенсацияга айланди! 🔥 Канн кинофестивалини аллақачон забт этган асарнинг "Оскар"да ҳам ўз ғалабасини такрорлашини ҳеч ким кутмаган эди. 🏆 Бу йил у бир йўла 5 та номинацияда мукофотларни қўлга киритиб, кино танқидчилари ва томошабинлар орасида қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Бироқ, шунчалик шуҳрат қозонишига қарамай, фильм баҳслар марказида қолди. Интернетда, айниқса ўзбек сегментида, "Анора"ни "ўзбек фоҳишаси ҳақидаги фильм" деб аташмоқда. 🤯 Аммо бу шунчаки, жиддий хато тушунча. Аслида, бу воқеанинг Ўзбекистон ёки ўзбек аёлларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Хўш, "Анора" сюжети ортида аслида нима яширинган? Нима учун фильм бир вақтнинг ўзида ҳакамлар ҳайъатида, ҳайрат ва томошабинларда танқид уйғотмоқда? Рус олигархларининг бунга қандай алоқаси бор? 🤔

https://youtu.be/wGehh9vgsEU
17.04.202512:38
Марказий Осиёлик мигрантларга Европанинг битта мамлакати ўз эшикларини ёпишни бошлаган кўринади

Литва бош вазири Гинтаутас Палутскаснинг айтишича, радикаллашув таҳдидлари эҳтимоли туфайли Литва иммиграция сиёсатини маданий жиҳатдан яқинроқ давлатларга йўналтириши керак.

"Афсуски, айрим мамлакатлардан келганлар радикаллашувга кўпроқ мойиллигини тан олишимиз керакка ўхшайди. Шундай экан, иммиграция сиёсатини қайта кўриб чиқиб, маданий жиҳатдан бизга яқинроқ бўлган мамлакатлардан малакали ишчи кучини фаол жалб қилишимиз керак,"

- деди Полутскас мамлакат раҳбари билан учрашувдан сўнг Президент саройида бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда.

Якшанба куни Лита Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дариус Яунишкис Марказий Осиё давлатларининг ўнта фуқаросига "террорчилик ташкилотлари билан алоқалари ва эҳтимолий радикаллашуви" сабаб Литвага кириш тақиқланганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Литвада Марказий ва Жанубий Осиёдан келган муҳожирларнинг радикаллашуви эҳтимоли юқори.

Полутскаснинг таъкидлашича, келажакда мамлакатнинг миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган, бунда виза бериш жараёни маданий яқинлик мезонларига кўпроқ мос келиши назарда тутилган.

"Ҳозирда бизда виза бериш ёки ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича кўплаб ташқи марказлар мавжуд бўлиб, улар маданий яқинлик мезонларига тўлиқ мос келмаслиги мумкин. Шу боис, биз аниқ мақсад билан олдинга қараб, миграция сиёсатини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз," - деди бош вазир.

Сўнгги йилларда Литвада Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлар сони кўпайгани сабабли, ДХД аввалроқ исломий радикализм даражаси ошиши мумкин бўлган эҳтимолий хавфлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Ха дўстлар...

🧠@nurbekalimov
Бугун Рим империяси туғилган кун

Бугун тарихдаги энг машҳур шаҳарлардан бири, “Абадий шаҳар” деб номланган Римга асос солинган кун. Афсонага кўра, 753 йил 21 апрель куни Ромул томонидан Римга асос солинган. Бу сана қадимги олим Марк Теренций Варрон томонидан ҳисоблаб чиқилган ва минг йиллар давомида римликлар айнан шу санани ўз тарихларининг боши деб билишган.

Ромул — наинки шаҳар асосчиси, балки илк рим армиясининг ташкилотчиси ҳам бўлган. Унинг ёлланма жангчиларидан иборат отрядидан кейинчалик кучли ва машҳур Рим легионлари шаклланган. Ромул ҳукмронлик йилларида сабинлар билан урушган, ҳатто бир куни Римда аёллар етишмагани учун сабин аёлларини ўғирлаб келгани ҳақида афсона бор. Бу воқеа Рим тарихида “Сабин аёлларини ўғирлаш” номи билан машҳур бўлиб қолган.

Рим тарихи тўрт минг йилга яқин давом этади — бу даврда у подшоҳлик, республика, империя ва яна бошқа турли шаклларда мавжуд бўлган. “Сенат ва Рим халқи” шиори ҳанузгача шаҳар рамзи сифатида кўчаларда, фаввораларда ва деворларда учрайди.

Шунингдек, архитектурадаги кўпгина элементлар — аркалар, колонналар, амфитеатрлар, ҳатто замонавий стадионлар айнан Римдан илҳомланган ҳолда қилинади. Илк юридик нормалар – “12 жадвал қонуни” айнан Римда пайдо бўлган ва бу дунё ҳуқуқ тизимининг асоси бўлиб қолган.

Рим фақат тарих эмас — у тамаддун пойдевори. Бугунги қонунлар, давлат бошқаруви, тил (лотин тили орқали кўп европа тиллари), шаҳарсозлик, алифбо ва ҳатто тақвим ҳам Рим мероси билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Римни унутиб бўлмайди.

Эркак киши уй қуриши, дарахт экиши, фарзанд кўриши ва Рим империяси ҳақида ўйлаши шарт)

🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги POLITIK Central Asia нашрига Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида қатл этилишини тасдиқлабди.

Раввин Цви Коганни ўлдириш иши бўйича Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси БАА да қатл этилади.

🧠@nurbekalimov
“Уч мушкетёр” романи қаҳрамонлари ҳаётда ҳам бўлганми?

Франциядаги Людовик XIII ҳукмронлиги ва кардинал Ришелье марказлаштириш сиёсати даври ҳақида Александр Дюма ўзининг машҳур “Уч мушкетёр” романини ёзган. Бу асарнинг бошланиш санаси катта тарихга эга, чунки унинг асоси бўлган воқеалар ва персонажлар ҳақиқий тарихий шахсларга таянган.

1625 йилда Франция Европа маркази бўлиб, Людовик XIII ва кардинал Ришелье бошчилигида жаҳон сиёсатида кучли ўрин эгаллаганди. Шу вақтда Франция ўзига хос сиёсий ва ҳарбий муаммоларга дуч келган, ҳатто судларнинг кўпинча дуэллар билан боғлиқ бўлиши ўша замоннинг давр муаммоси бўлган. Дюма эса бу интригаларни романга киритиб, ёш мушкетёрларни севимли қаҳрамонларга айланишини таъминлайди.

Дюма романини ёзишда аниқ бир шахсга таянган. Унинг прототипи — ҳақиқий Жереми д’Артаньян бўлиб, у XVII асрда Францияда хизмат қилган. Д’Артаньяннинг ҳақиқий ҳаётидаги мураккаблик ва унинг янгиликларга, жангларга бўлган қизиқиши Дюманинг романини янада жозибали ва интригали қилади. Бундан ташқари, Дюма асарининг кўп қисми ҳақиқий тарих билан жуда яқин, лекин роман ижодий ўзгаришлар ва фантазияларни ҳам ўз ичига олган.

“Уч мушкетёр”да муаллиф ҳар бир персонажни ўзига хос, тарихни эса фаол ва қизиқарли қилиб таърифлайди. Бу китоб тарихий воқеаларга асосланса-да, у ўз вақтида тарих билан чегараланмасдан, вақт ва маконни ўзгартириб, бу тарихий даврни ўқувчига янгича, ҳиссий даражада етказади.

Роман ўз вақтида бошқа бир неча жанрларни ҳам ўз ичига олган. Чунки бу китобда мифология, рицарлар ёшлиги, жасорат, саргузаштлар руҳи ҳам намоён. Шу билан бирга, “Уч мушкетёр” ҳар бир авлод учун турли талқинларни ифода этди: ўзгачалик, дўстлик, адолат ва қаҳрамонлик.

Дюма романининг машҳурлиги замонлар оша юқори даражада сақланиб қолди. Унинг кўплаб экранизациялари, анимэ ва спектакллари саҳналаштирилди. У XIX асрдан бери қайта-қайта нашр қилиниб ва экранлаштирилиб, ҳар бир даврдаги ижодкорлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

«Уч мушкетёр» романи ва унинг персонажлари Франция, умуман бутун дунёда абадий классикага айланган. Бу роман ёшларга адолат ва дўстлик, инсоний қадриятлар ва батартиблик ҳақидаги янги тушунчаларни тақдим этди.

🧠@nurbekalimov
Рақамли фирибгарликнинг оммалашиб бораётган тури — диний манипуляциялар

Айрим тадбиркорлар одамларнинг диний ҳис-туйғулари ва эътиқодларидан фойдаланиш орқали фойда кўришга уринмоқдалар. Бу турли хил усуллар асосида амалга оширилмоқда.

1. Ишончга кириш: Дин кўпинча ишонч тамойилига асосланади. Баъзи тадбиркорлар бу ишончни суиистеъмол қилиб, айтилган сифат ёки қийматга мос келмайдиган товар ёки хизматларни таклиф қилишлари мумкин.

2. Ёлғон ваъдалар: Кўпинча фирибгарлар хайрия маблағларини ажратиш каби эзгу ишларни ваъда қилишади, лекин аслида бу ваъдалардан савдони кўпайтириш учун маркетинг воситаси сифатида фойдаланишади.

3. Заиф гуруҳларни эксплуатация қилиш: Ёрдам ва тушунишни излаётган одамлар пул ёки хайрия эвазига "бахтли ҳаёт" ёки "молиявий барака" ваъда қилувчи фирибгарларнинг қурбонига айланишлари мумкин. Бу катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.

4. Сектага хос амалиётлар: Баъзи ҳолларда компаниялар диний қасамлар баҳонасида ўз аъзоларидан қатъий қоидаларга риоя қилишни ва маблағ ажратишни талаб қиладиган секталар каби иш юритишлари мумкин. Бу бошқариш ва қарам қилиш муҳитини яратади.

Бу жамият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун янги турдаги муаммо ва қийинчиликларни келтириб чиқариши аниқ. Шу мавзудаги текширув ва тадқиқотлар кўпайиши керак.

🧠@nurbekalimov
09.04.202511:40
Бугун — Амир Темур туғилган кун🫡

Тарихдаги энг катта таъсирга эга давлат арбобларидан бири — Амир Темур 1336 йилда Кеш яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида туғилган. У XIV асрда Марказий Осиёда кучли марказлашган давлат тузган, бу давлат қисқа вақт ичида катта ҳудудларни ўз ичига олган.

Амир Темурнинг давлати ислом тамаддунига суянган. Унинг Самарқандни пойтахт қилиши, бу шаҳарни илм-фан ва маданият марказига айлантириши ҳам бежизга эмас. Темур юришлар давомида фақат бойлик эмас, меъморлар, табиб ва олимларни ҳам олиб келган экан.

Самарқандда қурилган обидалар ҳам унинг маданий меросга бўлган эътиборини яққол кўрсатади. Соҳибқирон давлатни адолат тамойилига асосланган ҳолда бошқариш керак деб билган ва Оқсарой пештоқида ёзилган: “Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир” сўзлари унинг бу борадаги қарашларини очиб беради.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган бу видеони кўриб, Темур даври фақат жанг-жадаллар эмас, қайта тикланиш, қурилиш ва марказлашган давлатчилик даври бўлганини янада чуқурроқ ҳис қилдим. Унинг тарихи ҳозирги давлат қурилиши, маданият сиёсати ва маърифий ҳаракатлар учун ҳам катта манба бўлиб хизмат қилади.

🧠@nurbekalimov
12.04.202513:10
Марказий разведка бошқармаси 10 йилдан ортиқ вақт давомида Жанубий Америкадан Гитлерни излаган экан

МРБ томонидан яқинда ошкор этилган ҳужжатларга кўра, АҚШ махсус хизматлари Адольф Гитлернинг ўлимига оид аниқ далиллар мавжуд бўлишига қарамай, уни 1955 йилгача Жанубий Америкада излашни давом эттирган. Бу ҳақда The New York Post нашри маълум қилган.

Ҳужжатларда айтилишича, 1945 йил октябрь ойида АҚШ ҳарбий вазирлигининг агентлари ФҚБга Аргентинадаги Ла-Фальда шаҳрида жойлашган меҳмонхона Гитлер учун махфий бошпана бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Меҳмонхона эгаси ва унинг оила аъзолари Гитлернинг ашаддий тарафдорлари бўлган ва у ерда яширин бошпана тайёрлангани айтилган.

1955 йилдаги МРБ ҳужжатларида эса агент “CIMELODY-3”нинг маълумоти келтирилган: унга кўра, Филипп Ситроен Гитлернинг Колумбияда яшаб келаётганини билдирган. Ҳатто у билан тушган расмини МРБга тақдим этган. Расмдаги шахс “Адольф Шриттельмайор” исми билан таниш бўлган ва 1955 йилнинг январь ойида Аргентинага кетгани қайд этилган.

1955 йил 4 ноябрда ЦРУ “Адольф Шриттельмайор” ишини ўрганиш учун яна бир агент — “GIRELLA” билан алоқа ўрнатган. Лекин тез орада операция тўхтатилган — агентлик бу версияни исботлаш эҳтимолини жуда паст деб топган.

2023 йилда эса Россия ФСБ си Гитлер ва Ева Брауннинг 1945 йил 30 апрель куни ўз жонига қасд қилганини тасдиқловчи гувоҳлик баённомаларини ўз ичига олган ҳужжатларни ошкор этган.

🧠@nurbekalimov
02.04.202517:17
Доллар белгисининг пайдо бўлиши ҳақида

Кеча, 1 апрель куни доллар белгисининг туғилган куни эди. Бутун дунёда энг машҳур пул белгиларидан бири бўлган “$” ишорасини биринчи бўлиб америкалик тадбиркор Оливер Поллок ишлатган. У янги ташкил топаётган Америка Қўшма Штатларининг мустақиллик уруши даврида испанлардан қурол-яроғ сотиб олиб, уни америкаликларга етказиб бериш билан шуғулланган.

Поллок ўз бухгалтерия ҳисоботларида испан песосини белгилаш учун “Ps” ёзувидан фойдаланган. Вақт ўтиши билан бу ёзув соддалашиб, ҳарфлар бир-бирига қўшилиб кетган ва охир-оқибат “$” белгиси шаклланган. Кейинчалик бу рамз бутун Америкада оммалашиб, расман доллар ишораси сифатида қабул қилинган. Бугунги кунда доллар нафақат АҚШнинг миллий валютаси, балки халқаро молия бозорларида энг кўп ишлатиладиган пул бирлиги ҳисобланади.

Бошқа назариялар ҳам мавжуд бўлиб, улар “$” белгисининг келиб чиқишини испан гербидаги Геркулес устунлари тасвирига боғлайди. Бу устунлар атрофида “S” шаклидаги лента ўралган бўлиб, бу тасвир испан пулларида акс этган.

Шунингдек, “$” белгисининг пайдо бўлиши ҳақида яна бир қанча назариялар ҳам бор, лекин уларнинг барчаси умумий қабул қилинмаган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, “$” белгиси ҳозирги кунда дунёда энг машҳур пул белгиларидан бири. Ва ҳамманинг севимли белгисиям😇

🧠@nurbekalimov
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.