#ота
87-қисм
- Ҳа. Ҳозир ойим билан гаплашдим. Кеча укам уйга келибди. Анув олиб қочиб келган қизининг ёнида қолмабди. Битта кўришишда ошиқ қилибсиз...
- Ростанми? – Лайлонинг ҳам кўзлари порлаб кетди. – Шунақа дедими, укангиз?
- Укам ҳали айтмаган. Лекин сиз айтишга мажбур қилинг, Лайло. Кеча “Укангиз ёқди, мард йигит экан”, деётгандингиз... Демак, сизнинг ҳам укамга кўнглингиз чопган. Энди биргалашиб ҳаракат қилайлик демоқчи эдим.
- Рухшона опа, укангизнинг мардлиги, ростгўйлиги чин. Чунки мард бўлмаса ўша қизни олиб қочмасди, мард бўлмаса бу ҳақда менга айтмасди. Характери ҳам яхши экан. Шу жиҳатлари ёқди менга, - яшириб ўтирмади Лайло.
- Ўзим айланай, Лайлойим, шу укамга телефон қилиб ўраб ташланг, илтимос сиздан, - деди Рухшона. - Ўзи ўралай-ўралай деб турибди...
Лайло мириқиб куларкан, деди:
- Майли, ҳозироқ бошлайман, унда...
🦋
Камрон неча кунлик беҳаловатликдан сўнг қимир этмай ухлабди ўзиям. Онаси ҳам уйғотмабди. Ким билсин, агар телефон роса жирингламаганида у яна қанча ухларди. Кўзларини зўрға очиб, телефонига қараркан, нотаниш рақамдан роса қўнғироқ бўлганига ҳайрон бўлди. Кейин эринибгина терди.
- Ниҳоят, ниҳоят, - нариги томондан қиз боланинг қувноқ овози эшитилди. – Жавоб берадиган кунингиз ҳам бор экан-ку.
Аввалига Камрон ҳайрон бўлди. Овоз таниш, аммо кимлигини билолмаётганди.
- Ким бу? – деди у уйқуси очилиб кетиб.
- Топинг-чи? – қизнинг овозига эркаланганнамо оҳанг ҳам қўшилди.
- Топа олмаганим учун “ким”, деяпман-да, - эътироз қилди Камрон.
- Мендек қизни бир кунда унутиб юборасиз, деб ўйламагандим...
- Ҳа-а-а, Лайло... – деди Камрон туриб ўтираркан.
- Ҳо-о-о, исмимни унутмабсиз...
- Лайлини эслаб қолганман, шундан тез эсладим, - ростини айтди Камрон.
- Ўҳ-ў-ў, Лайлини эслаб қолган бўлсангиз, деб ҳадемай Мажнуним бўларкансиз-да, - қиқирлади Лайло.
Камрон ҳам кулди. Аммо ҳеч нарса демади.
- Ҳазил ўз йўлига. Камрон ака, - жиддийлашди Лайло.
- Лаббай...
- Сизга бир илтимосим бор...
- Бемалол, - деди Камрон Лайлонинг мафтункор кулгичларини кўз олдига келтириб.
- Бугун мени ҳимоя қилиб бера оласизми?
- Ҳимоя? – Камроннинг қошлари чимирилди...
Давоми бор
@usanboyeva