#ҚОНЛИ_ҚАСОС
#МУАЛЛИФ
#ҲАЙИТОВА_ЧАРОС
#H_185
Экрандаги тасвирлар ғойиб бўлди. Бир неча сониялик оғир сукунат бутун залга ёйилди. Бирдан Эмели такрор қаттиқ бақирди. Аламидан териси тугул дунёга сиғмай кетаётган эди шу чоғ.
-- КИМ ҚИЛДИ БУНИ?! КИМ?! КИМНИ ҲАДДИ СИҒДИ?...
Унинг овози чинқириб чиқди, ҳис-туйғулари чигаллашган, нигоҳлари тўфон ичида қолгандек эди. У саҳна ўртасида турар, гўёки осмон бошига қулаб тушгандай, титрарди.
Унинг рўпарасида турган отаси ҳам ғазабдан қизариб кетган эди.
-- Етар! Тўй БЎЛМАЙДИ!
Деди у совуқ, буйруқ оҳангида. Бу гапдан кейин зал ичида пичир-пичирлар кўпайди. Ҳар ким ёнидагига эгилиб, паст овозда нимадир дер, кимдир телефонида ёзиб олаётган бўлса, бошқалар видеони таҳлил қиларди.
-- Бунақа бўлади деб ким ўйлабди...
-- Ҳаммани олдида шарманда бўлишди.
-- Барибир зоти пастлигига борибдида.
-- Серҳатларга муносиб куёв шумиди ҳали?...
Клара дахшат ичра дадасига қараб қотиб қолган Эмелининг ёнига югуриб борди, қўлидан тутиб, четга олиб кетмоқчи бўлди.
-- Эмели, юр. Бу ерда турма. Кетдик.
Лекин Эмели унинг қўлидан қочиб, яна саҳнага қайтди
-- Нега тўй бўлмас экан? Бу тўй бўлади дада. Ёки бу сизни ишингизми? Бошидаёқ қарши эдингиз. Рамонга тузоқ қўйдингизми?
-- Эсингни едингми аҳмоқ?!
Серҳат жаноблари атрофга бир разм солдида, ақлдан озаётган қизини соқчиларга олиб кетишини ишора қилди. Бу ҳолат эса гап-сўзларни янада кўпайтириб юборди. Серҳатлар бир вақтда ҳам тўйга келган ҳамкорларию, ҳам обрўси баланд бўлган танишларини олдида шарманда бўлишганди. Рамон эса ҳали ҳам саҳна олдида, ҳайкалдек қотган, юзида ранг қолмаган, оғзи очиқ, лекин сўзсиз турар, бу вазиятдан завқ олаётган залда фақат биргина инсон бор эди ҳалос.
Reaksiya💜