Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Pressuzb avatar

Pressuzb

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot
Рэйтынг TGlist
0
0
ТыпПублічны
Вертыфікацыя
Не вертыфікаваны
Надзейнасць
Не надзейны
РазмяшчэннеУзбекістан
МоваІншая
Дата стварэння каналаБер 09, 2025
Дадана ў TGlist
Вер 20, 2024

Апошнія публікацыі ў групе "Pressuzb"

“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кичик автомобил ҳалқа йўли ва Буюк ипак йўли йўли кўчалари кесишмасида жойлашган “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди.

Натижада аниқланган қўпол камчиликлар асосида “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди.

Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди.

23 апрель куни соат 12:00 да Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

@pressuzb
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@pressuzb
Аркадағ Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

@pressuzb
Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори

@pressuzb
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан битирувчи синфларнинг якуний аттестациясида таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар учун давлат тили мажбурий фанлар блокига киритилди.

Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактабларнинг битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади.

@pressuzb
Бир қатор тижорат банкларининг 2025 йил биринчи чорагидаги соф фойдаси очиқланди

Octobank чоракни 108 млрд 466 млн сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган 21,8 миллиард сўмлик фойдага нисбатан 397,5 фоизга кўпдир.

“Туронбанк” чоракни 7 млрд 256 млн сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу эса ўтган йилнинг мос даврида қайд этилган 11,7 миллиард сўмлик фойдадан 4,5 миллиард сўмга ёки 38,2 фоизга кам деганидир.

“Капиталбанк” чоракни 276 млрд 346 млн сўм соф фойда билан якунлади. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 26,9% га камдир. 

“Ҳамкорбанк” чоракни 393 млрд 409 млн сўм соф даромад билан якунлаган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 23,1 фоизга кўпроқдир.

Smartbank чоракни 628 млн 518 минг сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,4 фоизга камроқдир.

“Тенге банк” чоракни 920,9 млн сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,6 фоизга кўпроқдир. Таққослаш учун, “Тенге банк” 2024 йилнинг биринчи чорагини 7,3 млрд сўм зарар билан якунлаган.

“Ҳаёт банк” чоракни 17,2 млрд сўмлик соф фойда билан якунлади. Бу натижа ўтган йилнинг шу даврида қайд этилган 11,2 млрд сўмлик зарар билан солиштирганда сезиларли ижобий ўзгаришни англатади. Банкнинг соф фойдаси бир йил ичида 253,7 фоизга ошган.

“Ўзмиллийбанк” чорак якунида 467,9 млрд сўм соф фойда қайд этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз (0,5 фоиз) юқоридир.

“Ўзсаноатқурилишбанк” чоракни 404 млрд сўм соф фойда билан якунлаган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ёки 64,2 млрд сўмга кўпайган.

“Трастбанк” 2025 йилнинг биринчи чорагини 200,8 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ёки 6,5 млрд сўмга кўпроқдир.

Apex bank чоракни 26,7 млрд сўм зарар билан якунлади. Молиявий ҳисоботларини эълон қилган банклар орасида ҳозирча Apex bank зарар қайд этган ягона банк ҳисобланади.

@pressuzb
Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради. ЙҲХБ бошлиғи ҳам ҳокимга муносиб жавоб қайтарди

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиевдан ҳудуддаги ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради. Ҳоким шу мақсадда 2025 йил 12 апрел куни вилоят ЙҲХБ бошлиғига расмий хат билан мурожаат қилган.

Бунга жавобан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев ҳам Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевга хат чиқарган.

ЙҲХБ бошлиғининг жавоб хатида қайд этилишича, Наманган шаҳар ҳокимлиги балансидаги автомобиллар доимий равишда, кўп марта қоидабузарлик содир этиб келган. Шунингдек, жарималар бўйича муддати ўтиб кетган қарздорликлар мавжудлиги маълум қилиниб, буларни тўлаб қўйиш сўралган.

@pressuzb
Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

Президент фармонини Одил Абдураҳмонов ўқиб эшиттирди. Бош вазир Абдулла Арипов медалларни, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов эса автомобиллар калитини эгаларига топширди.

@pressuzb
Президент йиғилишида мактаб ёшидаги болалар учун миллий контентлар етарли эмаслиги қайд этилди

Таҳлилларга кўра, мактаб ёшидаги болаларнинг 80 фоизи интернет ва ижтимоий тармоқларда фаол. Уларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилаяпти. Лекин, ёшлар таълим-тарбиясига кучли таъсир кўрсатадиган, қизиқарли миллий контентлар яратаётган ижодкорлар саноқли.

Шулардан келиб чиқиб, болаларга хавфсиз ахборот муҳитини яратиш, миллий контентларни кўпайтириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

@pressuzb
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университетига айлантирилади — президент

@pressuzb
Пойтахтда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш бўйича кинология пунктлари ташкил этилиши мумкин

Тошкент шаҳридаги жамоат жойлари, хусусан, истироҳат боғлари ва хиёбонлар ҳудудларида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 30 сентябрга қадар тажриба-синов тариқасида кинология пунктларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, қуйидагилар кинология пунктларида хизмат олиб борувчи ходим ва ҳарбий хизматчиларнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

⁃ фуқаролар ва уларга тегишли бўлган транспорт воситалари, қўл юклари, нарса ва буюмлари ҳамда ашёларида гиёҳвандлик воситаларини хизмат итларини қўллаган ҳолда аниқлаш чораларини кўриш;

⁃ жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш, шунингдек гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишда фаол иштирок этиш;

⁃ аҳоли гавжум бўладиган хиёбон, истироҳат боғларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда иштирок этиш;

⁃ кинология пунктида гиёҳвандлик воситалари ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганда зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларига хабар бериш.

@pressuzb
Исломов Бобир Ҳуснидинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар Б. Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича 17 ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

“...Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади.

Айниқса, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Сизлар ушбу ғалабадан руҳланиб, шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман.

Бахт ва зафар сизларга доимо ёр бўлсин, азиз фарзандларим”, дейилади давлат раҳбарининг табригида.

@pressuzb
Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2019 йилдан буён “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

@pressuzb
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

А.Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

@pressuzb

Рэкорды

30.10.202423:59
39.6KПадпісчыкаў
23.04.202513:39
250Індэкс цытавання
03.03.202523:19
27.5KАхоп 1 паста
03.03.202523:59
27.5KАхоп рэкламнага паста
04.03.202519:40
3.47%ER
03.03.202523:59
93.30%ERR

Развіццё

Падпісчыкаў
Індэкс цытавання
Ахоп 1 паста
Ахоп рэкламнага паста
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Папулярныя публікацыі Pressuzb

Президент администрацияси собиқ раҳбари Низомиддинов Зайнилобиддин Шаҳобиддинович Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

@pressuzb
14.04.202509:39
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин.

@pressuzb
26.03.202512:17
30 март — Рамазон ҳайити

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келади.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.

@pressuzb
14.04.202509:51
❗️Road24 иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилди.

@pressuzb
24.04.202510:53
“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади

14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кичик автомобил ҳалқа йўли ва Буюк ипак йўли йўли кўчалари кесишмасида жойлашган “YUKSALISH CONSTRUCTION” (“Танзиландия”) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилди.

Натижада аниқланган қўпол камчиликлар асосида “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.

Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди.

Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритилди.

23 апрель куни соат 12:00 да Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.

@pressuzb
Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди

Андижон вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
Ҳамшира топиш осонлашади: AloqaVentures “Onlayn Hamshira” стартапига инвестиция киритди

AloqaVentures венчур фонди соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам эътибор қаратиб, уйда тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган “Onlayn Hamshira” стартапига инвестиция киритди.

Платформанинг ишлаш модели:
⁃ Uber принципи асосида;
⁃ Илова орқали жойлашув + хизмат тури танланади;
⁃ Ҳамшира буюртмани қабул қилиб, беморнинг уйига боради.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ ҳамширалар мавжуд.

@pressuzb
09.04.202511:20
AloqaBank томонидан “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредити эълон қилинди

Жорий йил февраль ойида Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжат билан AloqaBank ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиши белгиланганди.

Шу йўналишда AloqaBank томонидан ёшлар тадбиркорлиги учун кенг имкониятлар йўлга қўйилиши бошланди. Хусусан, банк томонидан “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредити эълон қилинди.

Кредит шартлари:

⁃ Йиллик фоиз ставкаси: 18,0%

Максимал сумма:

⁃ Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун – 100 млн сўмгача;

⁃ Якка тартибдаги тадбиркорлар учун – 1,5 млрд сўмгача;

⁃ Юридик шахслар учун – 5,0 млрд сўмгача.

Мазкур кредит “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга берилади.

@pressuzb
Давлат хавфсизлик хизмати Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Агзам Фахриддинович вафот этди.

А.Избосаров яқинда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ДХХ тизимига ишга ўтказилганди.

@pressuzb
30.03.202511:57
Шаҳноза Мирзиёева Рамазон ҳайити билан табриклаб, оилавий сумалак тайёрлаш жараёнидан видео эълон қилди

“Бу ёруғ кун бир ойлик маънавий юксалиш ва янгиланиш даврининг якунланишини англатади. Рамазон ойи бизга яхшилик қилиш ва сабрли бўлишни ўргатди, бугун эса яқинларимизга меҳр ва эътибор улашмоқдамиз.

Ушбу муборак байрам оила аъзолари ва яқинлар билан ўтказилган ҳар бир лаҳзани қадрлаш, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш ва ҳар куни ғамхўрлик кўрсатиш қанчалик муҳим эканлигини эсга солади”, деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.

@pressuzb
23.04.202514:03
Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори

@pressuzb
02.04.202507:17
Хориж фуқаросидан 70 минг доллар “откат” талаб қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги юристконсульти ва унинг шериги — Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассиси қўлга олинди.

@pressuzb
Китоб ўқиб ота-онасига электромобиль совға қилган қизлар

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиб келинадиган “Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсумида барча ёш тоифасида қизлар биринчиликни қўлга киритди.

Ғолибларга BYD Chazor электромобиллари топширилди.

@pressuzb
18.04.202514:35
Рақамлаштириш бўйича соғлиқни сақлаш тизимида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соҳада коррупцион омилларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вазир ўринбосари Олим Омонов батафсил маълумот берди.

Маълум қилинишича, вазирлик UZINFOCOM билан ҳамкорликда ягона тиббиёт ахборот тизими — DMED ишлаб чиқилган. Бугунги кунда ушбу тизим 24 млн аҳолини электрон мед картасини киритиш имкониятига эга бўлди.

Қолаверса, тиббиёт ходимлари ва фармацевтика компаниялари ўртасидаги яширин келишувларнинг олдини олиш мақсадида ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED)да “Электрон рецепт” модули ишлаб чиқилган.

Бу модул дори воситаларининг дозалари ва шаклларини ҳисобга олган ҳолда рецептларни электрон шаклда бериш, уларнинг маркировкасини назорат қилган ҳолда сотиш, ҳисобот юритиш жараёнини автоматлаштириш ҳамда беморлар учун мобил илова орқали рецептлар ҳаракатини кузатиб туриш имконини беради.

Шунингдек, аҳоли ва шифокорлар учун мобил иловалар яратилган. DMED ахборот тизими 2 571 та бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларидан 2 475 тасига ўрнатилган. Ҳозирда зарур жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш, тиббиёт ходимларини тизимда ишлашга ўқитиш ва маълумотларни ахборот тизимига киритиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

@pressuzb
25.03.202507:47
Қозоғистонлик шахс судда адвокат сифатида ChatGPT’дан фойдаланди ва ютиб чиқди

2024 йилнинг декабрь ойида Кенжебек Исмоилов йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 5,8 минг тенге (тахминан 149 минг сўм) жаримага тортилган. У чорраҳада олдида турган юк машинасини айланиб ўтиш учун жамоат транспорти йўлагига чиқиб кетган. Бироқ ҳайдовчи жарима ўзига ноқонуний равишда белгиланганига амин бўлиб, дастлаб ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган, сўнг рад жавоби туфайли судгача чиққан.

ChatGPT даъвогарга аризани тузишда ёрдам берди. “Сапа” хабарига кўра, нейротармоқ эркакка судянинг саволларига реал вақт режимида жавоб бериш жараёнида ҳам ёрдам берган ва бор-йўғи 10 дақиқа давом этган суд мажлисидан сўнг жарима бекор қилинган.

“Пул учун судга бормадим. Бу принсипиаллик масаласи эди. Ходимлар кейинги сафар ўз ишига жиддий ёндашишларини истардим. Судда ходимлар ўзини қўпол ва нопрофессионал тутди. Бу фуқаролик бурчи эди”, — деди Кенжебек Исмоилов

Энди у полиция департаментига мурожаат қилиб, маънавий зарар учун товон ундиришни режалаштирмоқда.

@pressuzb
Увайдзіце, каб разблакаваць больш функцый.