Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Mufasa avatar

Mufasa

Долзарб мавзулар ва мулоҳазалар
Instagram 👉 https://www.instagram.com/mufasa_mh?igsh=eWNlbHZrZjQxOHY0&utm_source=qr
Twitter (x) 👉 https://twitter.com/mufasa_mh
Мурожаат 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Sep 11, 2020
添加到 TGlist 的日期
Nov 05, 2024
关联群组

记录

12.03.202523:59
11.2K订阅者
11.03.202506:47
200引用指数
28.02.202515:40
6.6K每帖平均覆盖率
11.02.202509:59
3.5K广告帖子的平均覆盖率
11.03.202506:47
2.93%ER
28.02.202515:40
60.76%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25APR '25APR '25APR '25

Mufasa 热门帖子

07.04.202511:57
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.

Зайнилобиддин Низомиддинов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
25.03.202505:57
🏦 АСАКАБАНК: КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ МУСТАҲКАМ ПОЗИЦИЯ!

«Асакабанк» АЖ Комплаенс назорат департаменти 19-20 март кунлари Наманганда «Коррупцияга қарши муросасиз кураш – тоза бизнес ва ишончли молиявий муҳит йўлида» мавзусида тадбир ўтказди.

Тадбирда:
• Коррупцияга қарши курашиш усуллари муҳокама қилинди
• Ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича тавсиялар берилди
• Коррупцияга қарши ҳуқуқий асослар бўйича тушунтиришлар ўтказилди

Шунингдек, прокуратура ва Марказий банк вакиллари иштирокида банкда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, маҳалла банкирлари фаолияти ўрганилиб, уларга коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳужжатлар жамланмаси ҳамда зарур тавсиялар берилди.
28.03.202508:00
Энергия тарифлари нархи оширилиши кечиктирилди!

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди:
Электр энергияси ва газ бўйича янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради!

Бу қарор аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун яна бир имконият: уй-рўзғор ва бизнес харажатларини режалаштириш, янги шароитга тайёргарлик кўриш мумкин. Президентимиз бу топшириқни «аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ишончли таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш» мақсадида берган.

Демак, муҳим ўзгаришларга бир ой вақт бор. Энг муҳими — давлатнинг эътибори ва халққа бўлган ғамхўрлиги яна бир бор намоён бўлди.
«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммитига ташриф буюрган Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бой тарихимизни катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Унга Бош вазир А.Арипов ҳамроҳлик қилмоқда.
Эртага барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади

Бу тадбир 25 март – «Ер соати» куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция доирасида амалга оширилмоқда. Унинг асосий мақсади – табиий ресурсларни тежаш, экологияга эътибор қаратиш ва сайёрамизни ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш.

Экология вазирлиги барчани ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка, ҳамжиҳатлик намоён этиб, камида 60 дақиқа давомида электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирган.
01.04.202507:34
Самарқанд – геосиёсий мулоқот марказига айланмоқда

3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида тарихий воқеа — «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» (ЕИ) биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бу халқаро саммит Европа Кенгаши ва Европа Комиссияси раҳбарлари, Марказий Осиё мамлакатлари президентлари иштирокида ўтказилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу саммитга раислик қилади.
Самарқанднинг танланиши тасодифий эмас. Бу шаҳар тарихан Ипак йўли маркази, цивилизациялар чорраҳаси бўлиб келган. Энди у халқаро сиёсий ва иқтисодий мулоқотлар, олий даражадаги форумлар ва саммитлар марказига айланмоқда.

Бугун дунё Самарқандга қараб турибди. Чунки бу ерда келажакни шакллантирадиган ташаббуслар муҳокама қилинади. Ушбу саммит Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва дипломатик салоҳиятини ёритувчи муҳим воқеа ҳисобланади.
07.04.202515:55
«Panorama Airways» ва «Gulbakhor Airways» фирмалари 2,5 мингдан зиёд «Умра» зиёратчиларини жами 25 млрд сўмга «ухлатган».

Тешиб чиқиши аниғу, лекин шунча одам чув тушиб қолгани ачинарли.
31.03.202517:14
Бирлашган Араб Амирликлари суди Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлган раввин Зви Коганни ўлдирган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Манба: газета.uz
06.04.202516:12
Март охири — апрель бошларида Японияда сакура гуллайди. Шу фаслда миллионлаб сайёҳлар бу гўзал манзарани кўриш учун мамлакатга ташриф буюришади.

Уддабурон андижонликлар ҳам баҳорда туристларни жалб қилиш учун ўзларига хос саёҳат брендини яратишганга ўхшайди. Ҳозирда Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Асака туман марказларида павлония дарахтини айни гуллаган пайти. Кўчалардаги бу манзара одамларни суратга тушишга, сайр қилишга ундаётгани кўзга ташланади.

Албатта, павлония ҳали сакура каби миллионлаб туристларни жалб этадиган даражага чиқмаган. Бироқ келажакда у Андижоннинг ўзига хос ташриф қоғозига айланиши аниқ. Ҳозирнинг ўзида ижтимоий тармоқларда гуллаган павлония акс этган сурат ва видеоларнинг кўпайиб бораётгани шундан далолатдир.
31.03.202510:08
Президентлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари туташган ҳудудда барпо этилган Дўстлик стеласини тантанали очдилар.

PS. Бугун кун тарихий сана ҳисобланади. Марказий Осиё дунёдаги энг зиддиятли чегараларга эга минтақалардан бири эди. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида йиллар давомида тортишувлар ва ҳатто қуролли тўқнашувлар бўлган.

Чегара билан боғлиқ тарихий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этилишида Шавкат Мирзиёвнинг ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари муҳим ўрин тутади.
27.03.202513:47
Чиқинди хизмати учун тўловни энди «Toza Makon» мобил иловаси орқали амалга оширса бўларкан.

Илова ёрдамида жорий қарз, тўловлар тарихи, турар-жойда рўйхатдан ўтганлар сони, кадастр рақами ва уларнинг ҳудуди учун масъул бўлган санитар тозалаш корхонаси ҳақида аниқ ва тушунарли маълумотларга олиш мумкин.

Иловадан фойдаланиш учун App Store ёки Play Market дан «Toza Makon» иловасини юклаб олиниг.

«Мусор»га пул тўламасангиз, «свет»га ҳам тўлов қилолмайсиз.
27.03.202506:53
Ахборот манипуляциясидан ва ёлғон ахборотдан
ҳеч кимга фойда йўқ
Раззоқ Алтиев

Хитой масаласи атрофида жуда кўп гаплар бўлди, кимдир тўғри масалани кўтаришга ҳаракат қилган бўлса, айримлар бу мавзуни ўзини пиар қилиш, обуначи ва лайклар йиғиш учун суистеъмол қилишга ҳаракат қилди.

Ёлғон гаплар, тасдиқланмаган хабарлар ва манипулятив чалғитувчи маълумот урчигандан урчиди. Жамият сифатида ушбу ахборотларни ҳазм қилиш, яъни оқни қорадан ажратиш қанчалик муҳим ва зарур эканлигини тушунганлар тушунади. Чунки, ҳар қандай масалада майли ҳатто конструктив мулоқот бўлмасада, ҳеч бўлмаганда ёлғон ва чалғитувчи ахборотларни тарқатишдан тийилиш жамият барқарорлиги учун зарурдир.

Тошкентни 60 фоизини хитойликлар сотиб олди деган, олтин конларини олишди деган, Тошкент картасини кўрсатиб, хитойликлар олган ерлар деб тарқатилган фейклар афсуски шулар жумласидандир. Энг ачинарлиси, шунга ўхшаган ёлғон ахборотларни расман ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтган таҳририятлар, таниқли блогерлар ва фаоллар тарқатди. Ҳеч ким муҳокамаларга, сўз эркинлигига қарши эмас, албатта буни қўллаш керак ва яқин тарихимизда эришилган энг катта ютуқларимиздан бири ҳам сўз эркинлигидаги жиддий қадамлардир.

Ҳуқуқшунос ўлароқ мен бу масалаларни тўғри англашга ҳаракат қиламан. Муҳим нарсани тан олиш керак, унинг жамият учун жуда зарурлигини баралла айтиш керак. Сўз эркинлиги айнан шундай институт. Шунинг учун, сўз эркинлиги билан баробар сўз масъулияти ва қоидалари юради. Бири бирисиз бу икки тушунча яшай олмайди, акс ҳолда жунгли қоидалари билан яшаш керак бўлади. Кўплаб давлатларда айнан ахборот манипуляцияларга йўл қўймаслик учун масъулият кўндаланг жой жойига қўйилган, жавобгарликлар ҳам белгиланган. Бизда ҳам бор.

Демократ.уз вебсайти хитойликлар масаласида бу балансни унутган кўринади. Чунки, юқорида мисол сифатида келтирилган Тошкент харитасини кўрсатиб, халқа қилиб хитойликлар олган ерлар деб ёлғон маълумот тарқатганлар шу таҳририят аслида. Нега мен амин бўлиб бу маълумотни ёлғон деяпман, чунки Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ерни чет элликлар сотиб олиши мумкин эмас. Ундан ташқари, Тошкентни бу даражада катта майдонлари чет элликларга ўтиб кетгани йўқ, бу ҳақиқатдан йироқ маълумот. Айнан шу харита расми тинмасдан барча сайтларда ва тармоқларда тарқатилди, дод войларга туртки бўлди.

Мен эътибор қилган битта жиҳати шу! Бошқа томонлари ҳам бўлиши мумкин балки. Хўш, шу тарқатилган ёлғон бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тегишли ўрганиш юритиши керакми? Улар ўз функцияларини бажариши керакми? Қонунлардаги тартиб бўйича сўров бўлиши керакми ёки йўқми? Журналистлар ёки ОАВ учун қонун ишламайдими? Улардан сўров бўлса, ўз аудиториясидан фойдаланиб, асоссиз дод-войлаб ваҳима қилиш керакми? Албатта йўқ, ҳеч кимни бунга ҳаққи йўқ. Қонундаги мажбуриятларни бажариш ОАВларга ҳам тегишли. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ишига аралашиш нотўғри ва ноқонуний! Процессуал жиҳатдан барча ҳуқуқлар кафолатланган, ҳеч ким ўзича қарор қабул қилиб, кимнидир қамаб қўймайди ҳозирги шароитда.

Шунинг учун, айрим ўзини ҳуқуқ ҳимоячилари деб атайдиган, пиарга ўч, охирги пайтларда билимида катта тешиклари кўзга яққол кўриниб қолган инсонларни ваҳима ва асоссиз айбловлар тарқатилиши жуда ачинарлидир.

Мана шу нопрофессионал ишловчи таҳририятни ёнини олиб, яна бизнинг машҳур ҳуқуқбонимиз Ташанов жаноби ўзи охиригача тушунмаган соҳасида тилга кирганиям бор гап. Одамда бет қалин бўлса қийин экан, давоси йўқ ҳисоб. Ўзини бир тийинга қиммат фикрини асослаш учун бу сафар манипулятив методларни қўллаб, амалдорларни фамилиясини қўшиб пост қилибди, бу жуда қўл келадиган тактика ҳозир, ваҳима қилиб, хайп қилмасанг, ким ҳам сени постингни ўқирди. “Уддабурон” Ташанов, ҳар сафаргидек биронта қонуннинг нормасини келтирмай, биронта асос келтирмай, Демократ.узнинг фейкига шерик бўлган.

Тўғриси, бу каби сохта экспертлар, сўз масъулиятини унутиб қўйган, оммани чалғитишдан бошқасини билмайдиганларга нисбатан жамиятимизда “ҳимоя вакцинаси” шаклланиши устувор вазифа, деб ҳисоблайман. Бу каби инсонлар, ўзларини қабиҳ мақсадида ҳар қандай нарсага тайёр, бу кундан кунга аён бўлиб бормоқда.
07.04.202514:42
Шавкат Мирзиёев: «Хотин-қизлар фаоллигини ошириш глобал аҳамиятли масала»
 
Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқида глобал дунё учун муҳим бўлган бир қатор масалалар қаторидахотин-қизлар ҳуқуқи тўғрисида ҳам тўхталди.

Президентимиз хотин-қизларнинг ўқиши ва ишлаши жамият ва давлат учун қай даражада муҳим эканини рақамларда аниқ қилиб тушунтирди.

Агар иқтисодиётда аёллар ва эркаклар иштироки тенг бўлса, жаҳонда ЯИМ 26 фоизгаўсади. Яъни инсоният янада фаровонроқ яшайди.

Сўнгги 30 йилда дунёда аёл депутатлар 27,2 фоизга кўпайибди. Демак, аёлларнинг сиёсатдаги, қарор қабул қилишдаги иштироки ошяпти. Ўзбекистонда ҳам сўнгги парламент сайловларидан кейин аёл депутатларнинг улуши 38 фоизга етди.

Ўзбекистон халқаро миқёсда хотин-қизлар фаоллигини сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаётган ташаббускор давлатлардан биридир. Айнан Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисидаги резолюциясини илгари сурди.

Хотин-қизлар – юмшоқ ва барқарор куч. Дунёда бу ҳақиқатни англаган давлатлар жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон ҳам шундай прогрессив мамлакатлар қаторида экани қувонарли, албатта.
 
31.03.202515:55
Вазирлар Маҳкамаси Избоскандаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ва жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида фармойиш қабул қилибди. Ҳукумат комиссияси тузилибди, унга доимгидек Раматов бошчилик қиларкан.

Агар битта фармойиш билан бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мумкин бўлса, нега ҳукумат шу фармойишини аввалроқ қабул қилмаган? Андижонда масжид таҳоратхонаси портлашини кутиб ўтирганми? Тўхтанглар, бахтсиз ҳодиса бўлсин, кейин олдини олиш чорасини кўрамиз дегандек, тавба. Кабминдаги Зокиров Орифхон иш вақтида котибият раҳбарини шахсий топшириғи билан ҳали қуриб битмаган таҳоратхоналарда ўралашмай, масжидларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқса бўлмасмиди?
31.03.202515:29
31 март – Марказий Осиёда «Дўстлик куни» деб эълон қилиниши лозим!

Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида катта қадамлар қўймоқда. Шу нуқтаи назардан, 31 март санаси минтақа давлатларида «Дўстлик куни» деб эълон қилиниши керак, деб ўйлайман.

Яқин вақтгача қирғиз-тожик чегарасидаги, ёки умуман минтақадаги ҳар қандай низоли ҳолат биз, ўзбекистонликлар учун ҳам хавотирли эди. Чунки қўшниларимиз ўртасидаги зиддият бутун минтақанинг барқарорлигига таъсир кўрсатади.

100 йил аввал Туркистон миллий чегараланиши жараёнида сунъий ҳудудий бўлинишлар амалга оширилган. Ўша пайтдаги ҳийлакор сиёсат натижасида минтақадаги давлатлар ҳеч қачон чегара масаласида келиша олмаслиги кутилган. Аммо бугун бу тарихий жараён барчанинг ўнгида, мулоқот ва тинчлик йўли билан ҳал этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги низоли ҳудудларга доир ечимлар таклиф этилиб, узоқ музокаралар натижасида адолатли келишувга эришилди. Бугун мазкур уч давлат раҳбарлари тарихий учрашув ўтказиб, давлат чегараларининг кесишган нуқтаси ҳақидаги шартномани имзоладилар.

Бу улкан воқеа муносабати билан Тошкент вилоятининг 60 дан ортиқ маҳаллаларида, айниқса, чегараолди қишлоқларида катта байрам сифатида нишонланди.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги тотувлик ва ҳамкорлик бугунги ва келажак авлодлар учун тинч ва фаровон ҳаёт кафолатидир!
登录以解锁更多功能。