Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
STATISTIKA | Rasmiy kanal avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
STATISTIKA | Rasmiy kanal avatar
STATISTIKA | Rasmiy kanal
01.05.202509:20
Таҳлилий статистик кўрсаткичлар

Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус ва профессионал таълим

🇷🇺 Читать на русском
01.05.202504:31
#2025yilaprel

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


Ўзбекистон Республикасида истеъмол нархлари индекси (2025 йил апрель)

🇷🇺 Читать на русском
📊 3 ойда Ўзбекистонда 564,1 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг умумий ҳажми 52,7 трлн сўмни ташкил этган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 % га кўп.

✅ 2025 йил январь-март ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ҳажми:

— Гўшт (тирик вазнда) – 564,1 минг тонна

— Сут – 2 млн тонна

— Тухум – 1,5 млрд дона

— Сабзавотлар – 79 минг тонна
📊 Ўзбекистонда 211,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида 211,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,5 % га ошган.


✅ Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига 56,3 мингта саноат
корхоналари фаолият юритиб келмоқда.
29.04.202507:51
#2025yilmart

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

🇷🇺 Читать на русском
28.04.202512:37
🫂 БМТ Статистика департаменти, Жаҳон банки, ХВЖ ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22-25 апрель кунлари Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик баҳорги учрашувлари доирасида Миллий статистика қўмитаси вакиллари бир қатор йирик молиявий халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга борди.

Миллий статистика қўмитаси раиси 22 апрель куни БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашиб, Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, соҳага оид илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди. Стефан Швайнфест Ўзбекистон БМТ Статистика комиссиясига 2026-2029 йилларга илк бор аъзо бўлганлигини эътироф этди.

Жаҳон банки Бош статистики – Маълумотларни ривожлантириш гуруҳи директори Хайшан Фу, ХВЖ Статистика департаменти директори ўринбосари Карол Бейкер ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2026–2030 йилларга мўлжалланган Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да янада юқори натижага эришиш, Миллий статистика қўмитасини трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва яхшилаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар мобайнида Осиё тараққиёт банки билан статистик маълумотлар йиғишни такомиллаштириш учун 1 миллион долларлик грант лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

———

📢 Расмий саҳифалар | Официальные каналы
| 🔝Telegram | 🔝Instagram |🔝Facebook | 🔝Youtube | 🔝X | LinkedIn
📊 Бир килограм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи қанча?

🤩 Миллий статистика қўмитаси кузатув натижаларига кўра, ҳудудлар кесимида бир килограм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қиймати (2025 йил апрель ойи учун):

🔸Қорақалпоғистон Р. – 95 700 сўм

🔸Андижон вилояти – 102 000 сўм

🔸Бухоро вилояти – 105 500 сўм

🔸Жиззах вилояти – 106 800 сўм

🔸Қашқадарё вилояти – 107 400 сўм

🔸Навоий вилояти – 106 400 сўм

🔸Наманган вилояти – 106 500 сўм

🔸Самарқанд вилояти – 108 400 сўм

🔸Сурхондарё вилояти – 106 900 сўм

🔸Сирдарё вилояти – 102 200 сўм

🔸Тошкент вилояти – 108 900 сўм

🔸Фарғона вилояти – 112 300 сўм

🔸Хоразм вилояти – 102 600 сўм

🔸Тошкент шаҳри – 112 500 сўм

📊 Бир килограм палов учун керакли маҳсулотлар:

кунгабоқар ёғи – 0,3 л

пиёз – 300 гр

мол гўшти – 700 гр

сабзи – 1 кг

гуруч – 1 кг

нохат – 100 гр

зира – 10 гр

ош тузи – 20 гр


❗️Эслатиб ўтамиз, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.
✈️ Ҳаво транспорти хизматидан 1 кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади?

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-март ойларида хаво транспортида бир кунда ўртача 18,5 минг нафар йўловчилар ташилган.

📊 Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 минг нафар йўловчига ошган.


🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
30.04.202504:04
#2025yilmart

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


Ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш (2025 йил январь-март)

🇷🇺 Читать на русском
📊 Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 6,8 % га ўсди

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 333,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,8 % га ўсди.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми ва ўсиш суръатлари йиллар кесимида, (январь-март):

2021 йил – 152,9 трлн сўм (104,8 %);

2022 йил – 186,7 трлн сўм (105,1 %);

2023 йил – 228,9 трлн сўм (106,4 %);

2024 йил – 276,9 трлн сўм (106,4 %);

2025 йил – 333,6 трлн сўм (106,8 %) ни ташкил этди.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
29.04.202507:46
#2025yilmart

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий даромадлари (2025 йил январь- март)

🇷🇺 Читать на русском
📊 3 ойда темир йўл транспортида 2,9 миллионга яқин йўловчи ташилган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида темир йўл транспортида 2,9 млн нафар йўловчи ташилган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 91,1 минг нафар йўловчига ошган.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг апрель ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га қимматлашган.

✅ Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил апрель ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,1 % ни ташкил этган.

✅ 2025 йилнинг апрель ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,8 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,4 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 1 % га ошгани кузатилган.

✅ Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.

✅ Кузатув давомида 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари ўрганилган.
📊 Ялпи ички маҳсулот ўсишида тармоқларнинг ҳиссаси

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 6,8 % га ўсди.

⚡️ Ялпи ички маҳсулот ўсишига қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги тармоғи 0,4 ф.п., саноат тармоғи – 1,7 ф.п., қурилиш тармоғи – 0,7 ф.п. ва хизмат кўрсатиш соҳаси – 3,8 ф.п. ижобий ҳисса қўшган.

⚡️ Маҳсулотларга соф солиқларнинг ўсиши ҳисобига ЯИМ 0,2 ф.п. га кўпайган.

⚡️ 2025 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ ўсишида тармоқларнинг ҳиссаси:

хизматлар – 3,8 %;

саноат – 1,7 %;

қурилиш – 0,7 %;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 0,4 %;

маҳсулотларга соф солиқлар – 0,2 % ни ташкил этган.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.

✅ Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2023 йил якунига нисбатан (195 та мамлакат орасида 70 балл билан дунёда 30-ўринни эгаллаган) 18 та поғонага кўтарилган. Бу натижага қуйидагилар орқали эришилган:

Статистик маълумотлар қамровини таъминлаш борасида:

– Мамлакатимизни ижтимоий ва иқтисодий ўсишини тўлиқ баҳолаш имконини берувчи муайян турдаги статистик маълумотларнинг ҳудудлар, тармоқлар ва йиллар кесимида эълон қилиниши;

– Статистик маълумотларнинг охирги 5 ва 10 йил учун динамик қаторларда эълон қилиш;

– Статистик маълумотларни биринчи ва иккинчи яъни Ўзбекистон мисолида вилоят ва туман даражасида эълон қилиш.

Статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш борасида:

– Статистик маълумотларнинг метамаълумотлар билан бирга элон қилиниши;

– Статистик маълумотларни фойдаланувчилар учун қулай форматларда эълон қилиш;

– Статистик маълумотларни юклаб олиш имкониятларини кенгайтириш.

Фойдаланувчиларнинг юқоридаги талаб ва истакларини бажариш, уларга қулай имкониятлар яратиш учун Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) портали ишга туширилди.


Бугунги кунда SIAT ахборот тизимида жами 2 900 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар 3 та тилда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 5 хил форматда метамаълумотлар билан эълон қилиб борилмоқда.

Мазкур порталнинг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.


Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) рейтингида:

– 2017 йилда 180 та мамлакат орасида 18 балл билан 167-ўринни;

– 2018 йилда 178 та мамлакат орасида 19 балл билан 168-ўринни;

– 2020 йилда 187 та мамлакат орасида 63 балл билан 44-ўринни;

– 2022 йилда 192 та мамлакат орасида 66 балл билан 40-ўринни;

– 2023 йилда 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30-ўринни эгаллаган.
📊 Январь-март ойларида 302,5 минг тонна чақиқ тош ишлаб чиқарилган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 302,5 минг тонна чақиқ тош ишлаб чиқарилган.

✅ Чақиқ тош ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 73,1 минг тоннага ёки 31,9 % га ошган.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайланди

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика Комиссиясининг 2026-2029 йилларга аъзо давлатларини сайлаш жараёнида илк марта Ўзбекистон ушбу орган аъзоси этиб бир овоздан сайланди.

Статистика Комиссияси 1946 йилда БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган. У халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради.

Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.


Статистика Комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради.
🧑‍🎓 10 йилда хорижлик талабалар сони қарийб 18 баробарга ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

📊 Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи хорижлик талабалар сони:

2015/2016 ўқув йили – 0,7 минг нафар

2016/2017 ўқув йили – 0,6 минг нафар

2017/2018 ўқув йили – 1,3 минг нафар

2018/2019 ўқув йили – 2,7 минг нафар

2019/2020 ўқув йили – 3,6 минг нафар

2020/2021 ўқув йили – 4,2 минг нафар

2021/2022 ўқув йили – 5,1 минг нафар

2022/2023 ўқув йили – 5,0 минг нафар

2023/2024 ўқув йили – 10,8 минг нафар

2024/2025 ўқув йили – 12,5 минг нафар

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринни эгаллади. 2017 йилга нисбатан 155 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

🏢 Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) порталининг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.

❗️Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.
Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринга кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.

✅ Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2023 йил якунига нисбатан (195 та мамлакат орасида 70 балл билан дунёда 30-ўринни эгаллаган) 18 та поғонага кўтарилган.

Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) портали ишга туширилди.


Бугунги кунда SIAT ахборот тизимида жами 2 900 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар 3 та тилда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 5 хил форматда метамаълумотлар билан эълон қилиб борилмоқда.

Мазкур порталнинг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.
29.04.202510:11
#2025yilmart

Таҳлилий статистик кўрсаткичлар


Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи

🇷🇺 Читать на русском
📊 Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 24,3 % га ошган

🤩 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 16,8 трлн сўмга етган.

✅ Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,3 % га ошган.

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
📊 3 ойда 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган

🏢 Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида 304,3 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

2025 йилнинг январь-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Кўмир – 1,2 млн тонна

— Нефть – 160,8 минг тонна

— Табиий газ – 11,3 млрд куб.м

— Газ конденцати
– 296,6 минг тонна

— Юк автомобиллари – 915 дона

— Автомобиль двигателлари – 70 020 дона

— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 89 848 дона

🇺🇿 Лотинда
🇷🇺 Читать на русском
显示 1 - 24 193
登录以解锁更多功能。