❗️Эндиликда банк балансига тушган мол-мулклар тезкор реализация қилинади
Президент қарорига мувофиқ (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.), 2025 йил 1 майдан банклар балансидаги мол-мулкларни тез ва самарали сотиш учун янги имкониятлар яратилди.
☑️ Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган банклар, шунингдек, улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари эндиликда қарздорлик ҳисобига тушган мол-мулкларни:
▪️аукционсиз, бозор нархида, тўғридан-тўғри сотиши мумкин бўлади.
☑️ Сотиш шакли: кредит асосида, бўлиб тўлаш шартида, лизинг орқали ёки бошқа қонун билан тақиқланмаган битимлар асосида.
☑️ Шунингдек, банк балансидаги фойдаланилмаётган бинолар ва ускуналар негизида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти тикланади. Улар тайёр бизнес сифатида инвесторларга сотилади.
☑️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб судга берилган даъволарни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун максимал баҳолар оширилади:
▪️Юридик шахслар учун — БҲМнинг 150 бараваригача;
▪️Якка тартибдаги тадбиркорлар учун — 100 бараваригача;
▪️Жисмоний шахслар учун — 50 бараваригача.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar