Notcoin Community
Notcoin Community
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
Whale Chanel
Whale Chanel
Proxy MTProto | پروکسی
Proxy MTProto | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
iRo Proxy | پروکسی
👑 Bekalar Uchun 💕 avatar
👑 Bekalar Uchun 💕
👑 Bekalar Uchun 💕 avatar
👑 Bekalar Uchun 💕
时间范围
浏览量

引用

帖子
隐藏转发
22.02.202511:37
- Эрта ўқийман энди,- деди ўзига-ўзи,- ҳозир ҳаёлим жойида эмас.
Ростдан унинг ҳаёллари жойида эмасди. Жуда тушкун эди. Қанча ҳайдашга уринса ҳам, кўз олдидан ўша мудҳиш кун кетмасди... Ўша куни у жуда ёмон аҳволда уйғонди. Негадир танаси оғир ва ўзига бўйсунмасди. Бошқа жойда эканини англарди, лекин бунга ваҳима қилишга ақли етмасди. Кейин ишдан уйга қайтганида холаси "иш бор юр" деб судраб келганини эслади. Ҳуррият бир аёлни уйини уй ишларини қилиб пул оларди. Яна шунақа ишга мени олиб келяпти деб ўйлади. Аммо бошқа уй экан. Тоза-озода айтарли иши ҳам йўқ. Ҳуррият ошхонани артиб тозалаётган пайти кола билан кириб келди.
- Ма ич.
Гулниҳол колани жуда яхши кўрарди. Ичди... У ёғи... Гулниҳол у ёғини эслолмади. Шифтдан кўзини узиб, зил ~замбилдек бўлиб қолган қаддини кўтарди. Шундагина нима бўлганини англади. У бадном бўлганди... Бу ишни қилган одам эса ёстиққа юзтубан ётарди....
- Ё, Аллоҳим нега бундай бўлди...
Гулниҳол қўллари билан юзини ёпиб йиғлаб юборди.
- Шайтон намоз ўқишни бошлаган одам билан жуда кучли курашади. Уни онгига энг жўяли баҳоналарни, энг кучли оғриқларни, энг ёмон хотираларни юборади. "Кейин", "Ҳозир эмас", "Эртадан" бу баҳоналар унинг севимли каломи. Агар ўқишни бошлаганингдан кейин намозни кейинроқ албатта ўқиш ҳақида, юрагингга ҳуш ёқувчи баҳоналар пайдо бўлдими, билгинки шайтон сен билан курашаётган бўлади,- Гулниҳол ёдига лоп этиб тушган фикрдан сесканиб кетди. Кўзёшларини артиб ўрнидан туриб таҳорат олиш учун кириб кетди.

- Тўй қилмасак бўлмайди энди,- Сулҳида қўлида ушлаб турган ҳомиладорлик ижобий чиққан тестни ушлаб сохта кўзёш тўкарди.
- Бўлди. Йиғлама, мен ўзим ҳал қиламан,- Бурхон суюнишни ҳам, куюнишни ҳам билмай ўтирарди. Буни тезроқ Маҳзуна аммасига айтиши керак. Онасидан фойда йўқ. Фақат аммаси бу ишни силлиқ битиради. Ана Ҳабибни ишини индамай ёпти~ёпти қилиб берди. Буниси чўт эмас. Тўйни тезлаштириш ҳам иш бўлибдими? Энди Ҳабиб қачон қиз топади деб юрадими?
Шу ўйлар таъсирида ўзига ҳам, Сулҳидага ҳам далда бериб, тўйни тезлаштиришга ваъда берди. Тўғри аммаси бошида роса койийди. Кейин барибир оила обрўси учун тўйни тезлаштиради.

🌹🌹🌹

Сафардан қайтиб келиб, биринчи навбатда Гулниҳолни йўқ қилмоқчи бўлган Маҳзуна опа Саминани қаршилигига учради. Анча ўзини тутиб олган қиз Гулниҳолни бўшатишга рози бўлмади. Уни қайсарли ва ҳолатини ҳисобга олиб Маҳзуна опа ўзини босди. Гулниҳолни оддий оила қизларини менсимайдиган жияни нега бунча яхши кўриб қолганини сира тушунолмади. Ҳабибни тўйини қайтаргани шу қиз билан боғлиқ бўлмаса эди деб боши қотиб турган бир пайт, Бурхон "ҳушхабар" айтиб қолди. Тўйдан олдинги муносабатларни ҳеч қанақасига оқламайдиган Маҳзуна опа жиянини юзига тарсаки тортиб юборди.
- Аҳмоқ, бунча тийиқсиз бўлмасанг. Қисиб юролмадингми....
Бурхон аммаси кўнглини бўшатиб олгунча шаънига айтилган гапларга индамай бўйин эгиб ўтирди.
- Бир илож қилинг энди. Мен Ҳабибни кута олмайман.
- Бўпти... Бор йўқол, бирон нарса ўйлаб топарман.
Маҳзуна опа боши ғалвадан чиқмай қолган оилаларига нима бўлгани ҳақида ўйга толди.
- Шу Гулниҳол пайдо бўлгандан бери шу аҳвол... Ҳали Ҳабиб уйланаман шунга деб қолмаса эди...
Аёл оғир тин олиб, тўй ҳақида гаплашиш учун отасини олдига йўл олди.

Машҳура опа қизини иш жойига кўргани борди. Уни бир оз очилган рангиги қараб кўнгли кўтарилди.
- Қийналмаяпсанми, қизим.
- Йўқ. Уйда ҳам зиқ бўлиб кетаман. Яхши ҳам очиб берибсиз,- жилмайди Самина.
- Нега зиқ бўласан?
- Бир ўзим... Абубакр кун бўйи ишда. Ҳафиз амаким билан Сора келинойим бир ҳафта ўн кунда бир кечки овқатга келади. Қайнона қайнотам бўлмаса... Ҳамма ишни хизматкор қилса...
- Ўзим атай сени шунақа жойга бетганман. Энди иш бошлаган бола бўлса ҳам, ўзига пишиқ. Тергайдиган онаси, аралашадиган опа~синглиси йўқ. Сорани ҳам яхши биламан. Биров билан иши йўқ.
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#Бадал. '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Мафтуна Абдуллаева



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
22.02.202508:49
Сулҳида ўзидан пул ундириш учун келиб, тағин тўшакка ҳам тортиб кетган алфонсига ёв қараш қилди.
- Бор йўқол.
Йигит кулиб, ҳаводан бўса юборганча чиқиб кетди. Сулҳида эса висол онларида ёдидан чиққан қорнидаги "муаммосини" ёдига тушиб уфф тортди. Бир томонда юлғич алфонс, бошқа томонда кимданлигини ўзи ҳам билмайдиган ҳомиласи.


Фаёза хоним Азат билан гаплашганидан бери бир соат вақт ўтган бўлса ҳам, ҳалиям хонасини у бошидан, бу бошига бориб келиб, ўйлаяпти. Интиқом онларига ҳам оз қолди. Азат баҳор келиши билан ишларини битириб кетишларини айтди. Демак бир ой. Бир ой ичида Артём банкрот бўлади. Аҳрор Зоирович оиласи эса ундан баттар. Ҳамма товонни Самина тўлайди Машҳура учун.
- Мана "азизларим",- деди Фаёза хоним ҳар доимгидек ўзига~ўзи гапириб,- ҳа демай, сизлар мени ўйин қилган манзилга яна қайтиб келамиз. Кўрамиз Артём сен бу гал кимни орқасидан ўзингни тиклаб олар экансан. Мени шу бойликларингга алмашган эдинг. Улардан айриласан энди. Машҳурахонни эса лайчаларига ҳўрлатиб, тириклайин ёқиб юборгани учун қизи жавоб беради. Кўрамиз ўшанда бу мени ишим эканига ақли етармикин.
🌹🌹🌹

Ҳабиб ҳамма ундан ёппасига қўл силтаганига анча кўнгли ҳира ҳам бўлди-ю, бироқ тўғри қарор қилганини виждони тинчиб қолганидан билди. Энди олдида Гулниҳолга ўша воқеа ҳақида айтиш ва уйланиш таклифини бериш турарди. Бироқ бу ишнинг мураккаб жиҳатлари кўп эди. Биринчи бўлиб, қизни кузатиб, холаси айтган йигит билан муносабатини аниқлаштирди. Жимлик. Холаси айтган пайтдан кўп ўтмай йигит уйланган экан. Ажрашиб ҳам улгурибди. Фақат иккинчи хотинини ҳалиям яшаш умиди бор экан. Ажрашмайман деб туриб олибди. Лекин Гулниҳол атрофида ҳам бир ~икки ўралашиб кўрибди. Гулниҳол рад жавобини берибди. Қолаверса хотини маҳкам эканидан, ўзи билан-ўзи бўлиб қолибди.
Ҳабиб унақаларни ўзига рақиб ҳисобламасди. Гап Гулниҳолни ҳақиқатни билгач нима қилишида. Бошида даъво қилмаган қиз рози бўлармикин ҳали?! Бу ёқда холаси ҳам кутиб турибди, Гулниҳол тамон битта қадам ташласа, ишни расвосини чиқариш учун ҳамма нарса қилиши мумкин...
Ҳабиб шу сабаб фотиҳа мажороси бир оз тинчишини кутишга қарор қилди. Биринчи Солиҳа бахтини топса яхши бўларди. Ҳар ҳолда у қиз бола. Ҳабибни кўнгли ҳам жойига тушарди. Шунинг учун Гулниҳолни кўздан қочирмай, ҳаммасини вақт измига ташлади.


Самина иш билан чалғиган одамга ўхшаб кўрингани билан аслида, ҳамма нарса жонига тегиб умрбод уйқуга кетиш ҳақида кўпроқ ўйлайдиган бўлиб қолганди. Икки кундан бери эса уйқу дорини бир кафт қилиб ғижимлаб яна идишига солиб қўйяпти ҳатто.
Бугун ишхонасида яна дунёдан тўйиш ҳисси уни бўғзидан тутди. Қанчалик малакали психологга бормасин, уни ҳаста руҳи ором тополмаяпти. Ҳозир ҳам арзимаган нарса, унга тажаввуз қилишган кунни эслатиб юборди. Хонасига кирди-ю, қўлларини бошини орасига олди. "Менга тегма... Тегма... Тегма..." ҳаёлида ўз овози кетмасди. Кийимлари юлқиб ташлангандаги совуқ ва қўрқувни ҳозир ҳам ҳис этяпти... Нафаси қайта бошлади.
- Яшагим келмаяпти,- деди пичирлаб... Кейин миясига урилган фикрдан сумкасини очди. Шифокор асабийлашганда ичасиз деб ёзиб берган дори билан бирга уйқу дорисини ҳам солиб олганди. Иккисини ҳам ҳамма дорисини кафтига бўшатди. Сув... Сув қидириб аланглаётган маҳал эшик очилиб Гулниҳол кириб қолди. Бу вақтда кўзлари бежо бўлиб, юзлари оқариб кетган Самина сув ўрнига қаҳвадан фойдаланишни кўзлаб турганди.
- Нима қиляпсиз?- Гулниҳол қизни олдига югуриб бориб дориларни сочиб ташлади.
- Бор, йўқол! Мен билан нима ишинг бор! Ўлмоқчиман! Нега ҳалал берасан?!- Самина жазавага тушиб Гулниҳолга ташланди. Ҳозир ичидаги йиғилган қора энергия қандай бўлмасин ташқарига чиқиши керак эди
Шунинг таъсирида Самина Гулниҳолни уриб~туртиб йиқитди.
- Тинчланинг,- Гулниҳол сочларини Саминани қўлидан чиқаришга уриниб зўрға гапирарди,- ҳали ҳаммаси яхши бўлади!
🌙XAYRLI TUN AZIZLAR.

💫Inson yetti narsani sevib, yetti narsani unutarkan...

1✨Yorni sevib➖Ota-Onani unitarkan.

2✨Dunyoni sevib➖Jannatni unitarkan.

3✨Umrni sevib➖Oxiratni unitarkan.

4✨Qasrni sevib➖Qabrni unitarkan.

5✨Boylikni sevib➖Zakotni unitarkan.

6✨Uyqini sevib➖Namozni unitarkan.

7✨Yaratishni sevib➖Yaratgani unitarkan.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

💫✨Yaxshi dam oling. Ertagacha Xayrlashamiz. Gʻoyibona diydor qadar. Omon boʻling Qadrligim.
已删除22.02.202512:17
📖 Қуръон Каримни 0дан бошладик, Уни тиловат қилишни истайсизми ❓

👇👇👇Каналга кириш👇👇👇
已删除22.02.202512:16
—Катта қизим қамалиб қолди..
Дилдора ерга қаради
—Нима, уларни хам ўзингдек тарбия қилдингми?
—Бахтсиз ходиса.. эри еқилиб ўлди. Жайрона айбдор бўлди.
—Эй худо...
Бўря асабий бошини ушлади.
—Кичик қизингиз мана бир йил бўлаяпти, изсиз йўқолган. На ўлиги бор, на тириги. Бир киши билан четга чиқиб кетганини эшитдим. Шундан кейин хабар йўқ... Топишга ёрдам беринг.
—Исмини нима қўйгансан?
Бўря, Гулсун туғилгандан кейин уйдан чиқиб кетган эди. Хатто юзини хам кўрмаган эди қизини.
—Гулсум...
—Гулсумм..
Бўря ўрнидан туриб кетди..
—Расми борми?
Юраги безовта қила бошлади
—Ха мана..
Дилдора, телефонидан Гулсумни расмини кўрсатди.
—Бўлиши мумкин эмас...
Мен ахмоқ ўз қизим билан...
💃Marafonga qabul boshlandi📢
✅Uy bekalari👩‍👧‍👦
✅Ishlaydiganlar👩‍💻
✅Emiziklilar🤱
✅Homiladorlar🤰
✅7yoshdan👧 70yoshgacha👵ayollar
✅ Natija 101% kafolatlanadi

Ramazon oyida ham roʻza menyusi bilan sogʻlom ozishni xoxlaganlar

lichkam @Dietolog_Gulchehra_a ✍ tezroq aloqaga chiqamizzzz✅ Joylar chegaralangan❤️

Sogʻlom vazn tashlashni xoxlaganlar tez guruxga qoʻshilib olamiz

https://t.me/tabiiy_ozamiiiiz
https://t.me/tabiiy_ozamiiiiz

Shu yozuvni👆👆 ustiga bosing
​​⚫️ ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД
😰😨😱

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган хонадан томонидан келаётган эди. Ҳарқалай, қандайдир фожиа юз бергани аниқ эди...
...Никоҳ тўйи кутилганидек, дабдаба билан ўтди. Куёв чимилдиққа киргач:
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола тиржайиб. - Тилло узук муборак бўлсин, жоним. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Лекин сиз қўрқманг... хўпми?..
Шундан сўнг у ...😱😱😱 Буни кўрган келинчак қўрққанидан юзини беркитиб олди.
-Энди қарайверсангиз ҳам бўлади, - деди куёвбола...
😱😡😰😨🙊


ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...👇🏻👇🏻
22.02.202504:32
Siliq yetilgan xamir tayyorlash va qovoq manti retsepti❤️😋

220 gr suv
1 ch/q tuz
1 ta tuxum
15 gr yogʻ
550 gr un

Qovoq 400 gr
Piyoz 2 ta
Qiyma 150 gr
Dumba 50 gr
Yogʻ 20 gr
Tuz, murch, zira


Balan olovda 40 daqiqa

Padliv uchun
Piyoz
Tamat
Tuz murch
Ozgina suv

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
21.02.202515:58
НОШУКУР

Бир йигит бўлган экан. У доим ИБОДАТда бўлиб, жуда кўп китоб ўқир экан... 
Бир куни бир китобни олиб ўқибди. Китобда бандаларнинг барчаси барибир «НОШУКУР» деган ёзувга кўзи тушибди. Ўйланиб қолибди: ...- Нега энди, беш вақт НАМОЗимни ўқисам, Яратганга ШУКРОНА қилсам, РЎЗА тутсам, ЗАКОТ берсам, САДАҚА қилсам яна қандай ношукрлик қиламан?! Шуларни ўйлаб ўтириб, уйқуга кетиб, ТУШ кўрибди...Тушида оппоқ соқолли бир НУРОНИЙ отахонни кўрибди. Отахон йигитга дебди: —- Ҳа ўғлим, нега ўйланиб ўтирибсан? Йигит отахонга салом берибди-да, шундай дебди: —- Ота, мен китобдаги бандаларим НОШУКУР деган жойига тушунмадим. Тоат ибодатда бўлсам, Аллоҳни буюрганларини тўлиқ АДО этаётган бўлсам, яна ношукрманми? Отахон: Ўғлим, юр мен билан ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман, - деб йигитни ўзи билан олиб кетибди. Улар жуда ҳам ЧИРОЙЛИ БОҒГА киришибди. Боғда гуллар очилган, дарахтларда мевалар ғарқ пишган, қушлар сайраган, ариқларда сув оқиб ётибди экан, яна боғнинг ўртасида фаввора бормиш, фавворадан камалак жилосидек сув чиқармиш... Шунда отахон йигитга дебди: Ўғлим, сен ПАНАРОҚда кузатиб тур, - дебди-да, ғойиб бўлибди. Йигит кузата бошлабди... Бир пайт бир ОТЛИҚ ўтиб қолибди. Йўлдан чарчаб-хориб, ЧАНҚАБ келаётган экан. Боғга кирибди-да: - Ассалому алайкум отахон, жуда чанқадим СУВ бероласизми? дебди. Отахон: - Ҳа болам, бероламан. Ана ариқда булоқдан сув чиқиб ётибди, отдан тушингда, бориб ичақолинг, - дебди. Йўловчининг бир оёғи чўлоқ экан, отдан тушибди-да, ариққа энкайиб тўйиб-тўйиб сув ичибди, отини ҳам суғорибди. Сув ичиб бўлиб қараса, отахоннинг белидаги ПИЁЛАга кўзи тушибди: - Отахон, раҳмат сув учун, ёнингизда пиёлангиз бор экан, мендек бир ногиронга шу пиёлангизда УЗАТСАНГИЗ бўларди-ку, дебди отлиқ. Отахон эса: - Узр болам, пиёламни лаби «УЧГАН ЭДИ», сизга ЛОЙИҚ кўрмадим, - дебди. - Сувсаганда пиёлани ЁРИҒИ кўринармиди, отам?! дебди-да, раҳмат айтиб жўнаб кетибди... Бир оз вақт ўтгач яна бир йўловчи ўтибди. У ҳам отахонга салом бериб, сув сўрабди. Отахон бу сафар пиёласини олиб, булоқдан сув олиб йўловчига узатибди. Йўловчи тўйиб-тўйиб сув ичибди. Чанқоғи босилгач, пиёладаги ЁРИҚНИ кўриб қолибди: - Отахон сув учун раҳмат. Лекин шу ёриқ, лаби учган пиёлада узатганиз ЧАТОҚ бўлди-да. Бу ёриқларда қанчадан-қанча одамларни "ҚЎЛИНИ КИРИ" қолиб кетган бўлса, ажабмас, дебди-да, раҳмат айтиб жўнаб қолибди... Йигит ҳамон отахонни кузатишда давом этаверибди, лекин нима қилаётганини тушунмасмиш... Бир оз ўтиб, учинчи йўловчи келибди. Отахонга салом берибди ва сув сўрабди. Отахон ўйлаб қолибди: "энди нима қилсам экан, бири пиёлада бер деса, бири пиёлани ёриқ", дейди: - Ҳа болам келинг, ана фавворадан ича қолинг, - дебди. Йўловчи фавворанинг сувидан мазза қилиб ичибди, чанқоғи босилгач қараса ҳамма ёғи шалаббо сув эмиш: - Раҳмат отахон, мазза қилдим, аммо шу ҳамма ёғим ШАЛАББО бўлгани ёмон бўлди-да, - дебди ва ўз йўлида давом этибди... Отахон секингина йигитни чақирибдилар: - Ҳўш болам, мана воқеаларни гувоҳи бўлдинг. Бу ерда НИМА ЕТИШМАДИ, айтчи? Йигит бўлса: - Тушунмадим, ҳаммаси сув учун сизга раҳмат айтишди-ку, - деди. - Ҳа, менга раҳмат айтишди, лекин Яратганга ШУКРОНА келтиришмади. Биринчи йўловчига ёриқ пиёлада сув бергим келмади, у бўлса ариққа энкайиб сув ичганига "ОҒРИНДИ". Чанқоғи қонгунича буни сезмади, чанқоғи босилгач Аллоҳга ШУКУР қилиш ўрнига НОШУКУРлик қилди... Иккинчи йўловчига эса пиёлада сув бердим, у пиёлани ёриғини чанқоғи босилгандан кейингина кўрди. Кўрди-ю, ШУКРОНА айтиш ўрнига, бир нималарни рўкач қилди... Учинчи йўловчи ҳам фавворадан мириқиб сув ичди-ю, кийимини хўл бўлганидан НОЛИДИ.. Йигит бу гапларни эшитиб уялганидан ерга қаради... Аллоҳнинг ҳар бир НЕЪМАТИ учун ШУКРОНА келтиришимиз керак, ҳаттоки ичимизга кирган БИР ТОМЧИ СУВ учун ҳам. Азизлар, Яратганга барча инъомлари учун шукронада бўлайлик... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
已删除22.02.202512:17
Telegram ijtimoiy tarmogʻida yagona boʻlgan 🎂
@tortlarr kanali. Siz bu kanaldan 👇

✔️Turli xil tort retseptlari 😋
✔️Tort uchun ajoyib idealar😍
✔️Oʻzgacha layfhaklar , rasmlar 🫠
✔️Topishingiz anniq 🥳

Asosiysi bu kanaldagi videolarni koʻrib ham koʻnglingiz ❤️‍🔥, ham koʻzingiz quvnaydi🤩 va zerikib qolmaysiz🫰🏻

Kirib oʻzizngiz guvohi boʻling👇
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
20.02.202515:49
- Нега бунча бефарқсан ҳамма нарсага?- Абубакр қизни хизматкорга ҳамма нарсани жойлаштиришни буюриб, ўзи тоза ҳаво олиш учун ташқарига чиққанида изидан борди.
- Биринчи марта кўришим эмас~ку.
- Дўкончи?
- Ойим айтдим~ку холамни ёрдамчиларини ўзи эплар экан.
- Демак сенга қизиқ эмас...
- Абубакр,- қиз эрига исмини айтиб мурожаат қиларди,- мен ҳамма нарсадан совиб бўлганман...
- Ҳиммм. Буни сезганман... Менга сакраб, назар ~писанд қилмаган қиздан асар ҳам қолмаган.
Саминани ичи қаттиқ оғриди. Ҳалиям юраги жойида экан ажаб... Жавоб бермади. Зеро жавобини иккиси ҳам яхши билишарди.

🌹🌹🌹

Гулниҳол мижозга хизмат кўрсатиб турган пайти, иш бошқарувчи Зилола келди.
- Гулниҳол.
- Лаббай.
- Мижозга Алина қарайди. Сен мен билан юр.
- Ҳўп.
Зилола опа сал четга ўтиб қизга жилмайиб қаради.
- Сени Маҳзуна опани жиянини дўконига юборамиз. Нозима опа ёрдам сўраяпти. Оёқ~қўлинг чаққон. Бу ердан иш кам, уддалаб кетасан. Яхши ишласанг, ишончига ҳам кирасан.
Гулниҳол энди кўникканда, яна янги жойга ўтишини эшитиб кайфияти тушди. Аммо бошлиғи Ҳабибни синглиси эканини эшитиб, негадир қизиқсинди.

- Ишингиз оғир эмас,- Нозима опа Гулниҳолга ишлари ҳақида батафсил тушунча берди,- мижозлар билан яхши муносабатда бўлсангиз бўлди.
- Ҳўп бўлади.
- Энди иккинчи масала,- Нозима опа томоқ қириб қизни қўлтиқлаб олганча чеккага тортди.
- Мен бекорга сизни олдимга олмадим... Хуллас, мени бир жияним бор... Сизга ўхшаб бахти тинмаган (қиз ажрашганман деб айтганди оилавий аҳволи билан қизиққанларга)... Шу бир учрашиб кўрсангиз... Нима дейсиз? Маъқул келсангиз бу ёғи тўй.
Гулниҳол кутилмаган таклифдан қизиб кетди. Кўзини олиб қочди.
- Мен...
- Сиз ҳали жиянимни кўрмай, бирон нарса дейишингиз шарт эмас. Эрта келади. Илтимос, фақат йўқ деманг. Ёқмаса, хафа бўлмайман. Аммо ўзи яхши йигит. Ота-онаси билан туради, улар ҳам жуда яхши одамлар. Иши таъйин. Ичмайди, чекмайди. Фақат шу аёли нобоп чиқди.
Гулниҳол бош эгиб эшитиб турар экан, ичига ҳадик кирди. Янги кўчиб келган жойидагилар~ку, билмас, аммо суриштириб боришса, ҳақиқатни билиб қолишади.
- Мен... Мен укамни ташлаб турмушга чиқолмайман...
- Укангизни ҳам олиб кетсангиз бўлади.
- Йўқ... Барибир...
- Ҳозир жавоб берманг. Сиз ўйланг ҳўп,- Нозима опа Гулниҳолни елкасига аста қоқиб нари кетди. Қизни эса кўзлари ёшланди. Энди нима бўлади? Ҳаммаси жойига тушди деганда нега ҳаммаси чаппасига кетаверади... "Ўша бойвачча мазза қилиб ҳеч нарсани ўйламай юргандир,- қўллари мушт бўлди қизни,- Худодан топ ким бўлсанг ҳам... Агар бахтли яшасанг рози эмасман..."

Бу вақтда эса чаллари ўтиб фотиҳа масаласи кўтарилган эди. Солиҳани отаси гарчи қизини фотиҳаси бузилишини истамасада, унинг фикрига қарши чиқмади. Унга оғир ботгани, йигитни бунга қарши чиқмагани бўлди. Қизи~ку тақволи қиз, доим иккиланишларини Аллоҳга ҳавола қилишни ўзи ўргатган. Йигитчи, бир айби бўлмаса, нега сўзсиз бу гапга кўнди.
Аҳрор Зоирович эса қаттиқ ғазабланди.
- Сени бир дардинг бор, тўғрими,- деди бош эгиб турган Ҳабибни нуқиб,- бекорга бу қадар орқага сурмаяпсан ҳамма нарсани. Айт! Нега шундай яхши қиз билан ҳарактерингиз тўғри келмайди.
Ҳабиб ҳеч нарса демади. Онаси ва телефонда тергов қилган холасига ҳеч бир изоҳ бермагани каби, бобосига ҳам гапирмади. Бир ҳафта ичида янги уйга кўчиб ўтиб кетди.
Ҳеч қайси гапи кор қилмай Ҳабибни тўйни бекор қилиши Машҳура опани жуда қучли жаҳлини чиқарди. Ва ўғли билан гаплашмай қўйди. Онасини юз буриб кетганини, янги уйида ёлғиз ўтказган илк кунидан яхши англади Ҳабиб. Уни ҳолини сўраб ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Яқинларини ҳаёли бошқа нарсада эди. Энди таниш~билиш нима дейди?!

🌹🌹🌹

Самина яқинлари акасини тўйи можароси билан юрган пайти, дўкон иши билан танишиб чиқди.
- Зўрма~зўраки бу иш нега керак сенга?- кечки овқат маҳал савол берди Абубакр. Иккиси ҳар куни нонушта ва кечки овқатни бирга қилишар эди.
22.02.202510:31
💥Бадал. 8-қисм.

Муаллиф:
#Мафтуна_Абдуллаева.

Гулниҳолни кўзлари ёшланган бўлса ҳам, юзида табассум балқди.
- Яхши ҳам қутқариб қолишган... Бўлмаса, у дунёда бундан баттар синовларга дучор бўлар эканман. Вақт ўтиб ўзимни қўлга олдим. Укам учун яшашим керак эканини тушиндим.
- Ота-онангиз йўқми?
- Йўқ. Улар Россияга ишлагани кетиб, бедарак кетишди. Ҳеч ким қаерда эканликларини билмайди. Ноқонуний яшашгани учун қаердан излашни ҳам билмаганмиз... Анча бўлди...
- Мен яшашдан совудим,- Самина нурсиз жилмайди,- ота-онамни ҳам ўйлашни истамайдиган даражада совудим.
- Аммо ўлим сўнгги чора эмас. Вақт ҳамма нарсани даволайди.
- Наҳот унитдингиз? Мен... Ҳазм қила олмаяпман... Сиз эслай олмаяпсиз. Аммо мен токи уриб ҳушимдан кеткизмагунча ҳаммасини эслайман... Уни исканжасида қолганимни ҳис этаман...- Самина юзларини ёпиб олди.
- Сизга мендан оғирроқ,- Гулниҳол Саминани ботинмайгина қучоқлади,- лекин... Яратган бизга шуни раво кўрган экан, давосини ҳам беришини кутишимиз керак.
- Нега? Ахир айбимиз нима эди?! Нега бизга ёрдам бермади?!
Гулниҳол энди намоз ва диний китоблар ўқишни бошлагани учун кўп нарсани билмасди. Лекин Замира доим айтадиган бир гапга иймон келтирганди.
- Тақдиримизда бор экан. Исён қилганимиз эмас, сабр қилганимиз ажрини оламиз.
- Қийин экан. Сабр қилиш жуда қийин экан.
Гулниҳолни яраси ҳам янгиланди. Ўзининг ҳам ҳафталаб емай-ичмай қоронғу уйга қамалиб кўзёш тўккан кунлари ёдига тушди.
- Жуда қийин... Лекин енгиб ўтасиз ҳали.

🌹🌹🌹

Гулниҳол Саминани мажбурлаб овқат едириб, яна ухлагунича ёнида ўтирди. Орада бир Ҳабиб ҳам келди. Гулниҳол ака~сингилни ёлғиз қолдириб ошхонага чиқди.
- Бу қизни танийсизми?- деди Самин,- кўп гап айтиб юбордим.
- Танийман. Аввал котибам бўлиб ишлаган. Қўрқма, у бировни изидан гапириб, обрў топадиган қизлардан эмас. Замирани ўзи.
- Ҳа, гапларидан билиняпти.
- Овқатланишинг керак.

- Истамайман. Ухлаймай... Доримни беринг.
- Аввал овқатланасан. Туришни истамасанг, шу ерга олиб келади Гулниҳол. Эътирозинг қабул қилинмайди.
Ҳабиб огхонага Гулниҳолни олдига борди.
- Рахмат сизга. Оввора бўлдингиз.
- Ҳеч қиси йўқ.
- Менга қулоқ солмайди. Амаллаб овқат едирсангиз... Агар малол келмаса... Кейин уйингизга олиб бориб қўярдим.
- Малоли йўқ,- Гулниҳол овқат солинган патнос билан Саминани олдига йўл олди.
Гулниҳол агар аввалги Саминани кўрганида ҳозир ёнига ҳам йўлашга юраги бетламасди. Аммо ҳозирги ҳаётдан толиққан қизга жуда ёрдам бергиси келарди. Чин дилдан яхши кўриб қолди.
- Яна бир бор, рахмат,- деди Самина ҳайрлашиб кетаётган қизга,- орамиздаги гаплар...
- Орамизда қолади. Ҳотиржам бўлинг.
- Рахмат.
- Яхши дам олинг.
Гулниҳол сумкамини елкасига илиб чиққанида Ҳабиб уни кутиб турганди.
- Дорисини ичдими?
- Ҳа, ҳа демай ухлаб қолади.
- Унда мен сизни кузатиб қўяман.
- Ўзим ҳам кета оламан.
- Кўча совуқ. Кеч бўлиб қолди. Шунча ёрдам берганингиздан кейин сизни шундай қўйиб юбора олмайман.
Гулниҳол кўзларига жуда самимий тикилиб турган йигитни кўриб, секин бош иғради. Йўл бошлаган Ҳабибга эргашди. Иккиси ҳам ўз ҳаёллари билан банд эди. Айни дамда бир~бирига яқин ўйда эдилар. Аниқроғи битта воқеадан озор кўраётган икки инсон...
- Рахмат сизга,- деди Ҳабиб Гулниҳолни ярим йўлда гапга тутиб,- агар сиз бўлмаганингизда... Ўйлашга ҳам қўрқаман.
- Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади.... Буни ҳам енгиб ўтади. Ёнида яқинлари бор,- Гулниҳол иложи борича Ҳабибни кўнглига тегмайдиган қилиб гапирди. Ҳабиб эса... У тишларини~тишига қўйиб кетарди. "Сенга ҳам осон бўлмаган, тўғрими?" дегиси келарди. Аммо айта олмайди... Қани айтиб енгил тортса... Синглисига қилингин тажовуздан кейин, "мени гуноҳим бадалига синглим қолди" деган азоб, азобига яна заҳар қўшиб келяпти. Шу нарсани дилидан юлиб, ҳотиржам бўла олса.

Гулниҳол уйига келганида укаси телевизор кўриб ўтирган экан. Бечора болалигидан бери қаровсиз. Ёмон йўлларга юриб кетмаса эди деб қўрқиб кетади,баъзан. У билан бир оз гаплашиб,хонасига кириб, ўзини ётоғига ташлади. Бугун уни ўтмиши билан юзлаштиргани учун, жуда оғир ўтди. Намозларини ҳам ўқимади.
22.02.202509:51
- Нима яхши бўлади?! Ташқарингда ҳиринглаб, ҳамманг ажаб бўлибди деб юрибсанлар~ку. Билмаяпманми?- Самина ғазабини сочишга одам топиб олиб бундан баттар қутирарди. Гулниҳолни сочини чангаллаб, бошини ҳиёл қайириб жазавали пичирларди,- юзимга мулойим кулиб, изимдан пичирлаб қоляпсанлар!
- Биламан азоб чекяпсиз, аммо...
- Нимани биласан?!- Самина Гулниҳолни итариб юбориб, полга чўккалаган кўйи йиғлаб юборди,- нимани ҳам билардинг?! Мендан нималар ўтаётганини қаердан ҳам билардинг?!
- Мен ҳам сиз тушган ҳолатга тушганман...

Гулниҳол ҳамдардлик кучи билан бориб Саминани қучиб олди.
- Ҳис этаётган ҳамма нарсангизни биламан... Ҳамма тасалли беришни истаган пайтда, сиз ўлишни истайсиз... Лекин... Бунга ҳам йўл қўйишмайди... Унитишингизни исташяпти... Аммо одам ўз танасида ўзини унута олмаслигини тушинишмайди... Аввалгидек бўлишга ундашяпти... Аммо энди сизда ҳеч нарса аввалгидек эмаслигини ҳисобга олишмаяпти...
- Ундан кўра ўлдиргани яхши эди!- Гулниҳолнинг сўзлари юрак~юрагигача етиб борган Самина, уни маҳкам қучди.
- Бу изтироблар ўлимдан оғир эканини билишганда эди...
Гулниҳол Саминага тасалли бермади. Йиғлаб кўнглини бўшатиб олишига қўйиб берди. Аммо йиғлаб ҳолдан тойган Саминани кўзлари тиниб кела бошлади. Кейин:
- Самина... Самина,- деган овозни элас-элас эшитиб ҳушидан кетди.

🌹🌹🌹

- Самина,- тиниқиб уйқудан турган қиз қаршисидаги қизни аввал танимади. Кейин бугунги иши ёдига тушиб қизни исмини эслашга уринди.
- Аҳволингиз яхшими? Акангизни чақирайми?
- Исмингиз нима эди?- қизни икки саволига ҳам жавоб бермай.
- Гулниҳол.
- Мени кечиринг,- деди орқасига ёстиқ қўйиб ўтирар экан.
- Ҳеч қиси йўқ,- деди жилмайиб Гулниҳол,- ҳушингиздан кетдингиз... Ўзингизга келтирсам ғалати бўлиб, қотиб қолдингиз... Шунга акангизни чақирдим...
- Ҳиммм,- Самина элас~элас акасини, шифокорини эслади. Кейин ўзига ҳавотир билан қараб турган Гулниҳолга нигоҳларини қаратди,- сиз... Сиз қандай ўзингизни қўлга олгансиз... Мен... Мен чидолмаяпман.
- Мени... ўгай холам сотган... Дори беришгани учун ҳеч нарсани эслолмайман... Нима бўлганини англаганимда жуда даҳшатга тушганман... Буни тасвирлаб бўлмайди... Бутун дунёда битта ҳам яшаш учун сабаб тополмаганман. Ўзимдан жирканганман... Тезроқ руҳимни шу танадан қутқаргим келган... Жонимга қасд қилганман,- Гулниҳол қўлини кўрсатди. Билагида чок излари билиниб турарди.

Давоми бор.



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
22.02.202502:10
YAXSHI KAYFIYAT TILAB QOLAMIZ



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱

ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ
ЭНДИ АЙНАН РАСМДАГИДЕК ЧИҚАДИМИ 🤔🧐 ДЕБ БОШ ҚОТИРИШ ШАРТ ЕМАС. ЧУНКИ БИЗДА РЕАЛНИ ОБЗОРЛАР 🥰🥰 БИЛАН СОЛИШТИРИШИНГИЗ МУМКИН 😇😇

ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇

ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇
https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
21.02.202504:49
📹 "Новинка" Салат с картошкой фри///Янгича Салат картошка фри билан!!!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
已删除22.02.202512:16
#АСТАҒФИРУЛЛОҲ!!!

Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқчи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади"деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрдаги холатдан ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи....


ДАВОМИНИ ӮҚИНГ 👇
22.02.202510:30
7-qism
300$ kursim ❌❌🫣
Atigi 2 kun skidkada
100 ming sóm✅✅✅⚠️

SIZ 100 MING SUM EVAZIGA 1 EMAS
6 TA XUNARNI URGANIB OLASIZ😮💎

TEZDA KANALIMGA ULANIB OLING😄

1. RESINART ( Etajerka, Lavh, svitinlik, SOATLAR, kartinalar....)
2. Interyerart...
3. Art kolegrafiya
4. Temu (Xitoydan zakaz urish uyizgacha dastavkasi tekin programma...
5.TÓQUVCHILIK ( LYULKA BOLAJONLAR UCHUN, SHAPKA SHARF, RÓMOL....)💞💎
6. Instagram 0 dan yurgazib yuqoridagi kurslarim orqali biznes boshlash...

Ushbu hunarlarni egallab óquvchilarim yaxshigina natijaga chiqanlar....

Uyda ótirgan XOLDA halol Hunaringiz orqali daromadingizni toping✅❤️😎

✍️MUROJAT UCHUN: @Biznes_Ledy_Odinabonu

👇TEZZ Gruppamga qo'shilish uchun👇
https://t.me/resin_art_Odinabonu
https://t.me/resin_art_Odinabonu
Medoviy retsepti
Biskiviti uchun:
6 ta tuxum
1chimdim tuz
150 gr shakar
100/150 gr yog
200 gr asalga bir chimdim soda
300gr un solib kam bosa yana solas
Krem uchun ;
1litr sut
2 ta tuxum
1cimdim tuz
1pela shakar
2/3 qoshiq un
100 gr saryoq
100 gr sgushonka.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
21.02.202513:09
ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ КИМ?

Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар.

Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан.

Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”.

Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин"

Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди.

Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади.

Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар дўст эмас. Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
20.02.202516:52
- Ойим хафа бўлмасин. Қанча ҳаракат қилган ахир. Ўзи акамдан қаттиқ жаҳли чиққан.
- Аканг нега бундай қилди ўзи?
- Билмадим.
Рости ҳам у акасидан бирон марта бу ҳақида сўрамади. У оҳирги пайтлар борган сари ўз қобиғига ўралиб борарди. Абубакрни одатий эр-хотинлар орасида бўладиган каби суҳбатларида ҳам қисқа жавоб бериш билан кифояланарди. Йигитни олдида ўзини ёмон ҳис этарди. Гарчи Абубакр бирон шаъма билан ҳам орада ўтган гапни эслатмаган эсада, қиз уни кўзларига қарай олмасди.

- Самина, эртага бир жойга боришимиз керак,- ҳаёл суриб қолган қизга деди Абубакр.
- Майли.
- Ўқишингдан салонга ўтасан. Ҳайдовчинг олиб боради. Яқин дўстим чақирган.
- Ҳўп.
- Аёли жуда димоғдор хотин. Онаси ва опалари эса жуда ажойиб инсонлар.
- Ҳиммм.
Шу билан суҳбатлари тугади. Самина Абубакрни изидан хонасига кириб кетди. Шифокор буюрган дориларини қабул қилиб ўрнига чўзилди. Тезроқ ухлаб қолишни истарди.

🌹🌹🌹

Гулниҳол Самина билан биринчи кўришгандаёқ юрагидаги дарди янгиланди. Қизни кўзлари... Бу кўзлардаги мунг унга таниш. Бечора юрагидаги дард билан қандай эрга ҳам тегди экан...
Ҳатто ишга ҳам қизиқмади. Юзаки қараб чиқди ҳамма нарсага. Кейин кетди. Таҳминан бир ҳафтача кўринмади шу билан. Ишни Нозима опа бошқариб турди. У чаққон аёл ҳамма нарсани уддаларди. Орада жияни Масрур билан Гулниҳолни таништиришга ҳам улгурди. Биринчи учрашувда қиз, тасодиф бўлгани учун довдираб қолди. Ноқулай аҳволга тушганидан нима деярини ҳам билмай қолди. Довдирга ўхшаб кўриндим шекилли, деб ўйлаганди. Аммо йигитга ёқибди.
- Яна бир учрашайлик деяпти,- деди Нозима опа ялинганнамо.
- Мен эрга тегмайман... Тўғриси... Укамни ҳеч кимни эшигида сарғайишини истамайман.
- Бу нима деганингиз, ўзим кафил, укангизни ҳеч ким ўкситмайди. Ахир бутун бошли умрингизни укангизга бағишламайсизку.
- Йўқ, опа, мендан умид қилманглар.
Гулниҳол ишдан айрилиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, рад жавобини берди. Аммо шу куни ишдан қайтишда яна йўлида Масрурни учратди. Бу албатта тасодиф эмасди.
Гулниҳолни бу йигит ҳақидаги биринчи таассуроти ҳам, иккинчиси ҳам яхши бўлмади. Биринчисида йигит бир оз беписандлик билан келган бўлса, иккинчисида кўп кулди. "Ўзим кал, кўнглим нозик деб мени айтсалар керак,- деди ўз ҳолига кулиб. Аммо мен ростдан эрга тенмайман... Энди эркак зотига ўзимни бахшида эта олмасам керак".
- Яратганни режалари ўзи аён,- Замирани гапи ёдига тушиб беихтиёр жилмайди қиз. Кейин телефонини қўлига олиб, уни номерини терди. Ҳозир уни фақат Замирагина чалғита олади.

Машҳура опага синглисини ўрни жуда билинди. Ишидан чалғимасин деб кўп ҳасрат қилмади. Аммо қизини тақдири камдек, ўғлини ҳам қилмиши қўшилди.
- Нега бунақа бўляпти?-- деди ўзига~ўзи. Рақиблари роса суюнаётган бўлса керак... Аммо эрта суюнишади. Мени йиқилишимни кўриш бандасига эмас,- Машҳура опа қўлларини мушт қилиб ўтирган диванига бир муштлаб қўйди.

🌹🌹🌹

- Энди нима бўлади?- Ҳабибни фотиҳаси бекор қилингандан кейин Сулҳида Бурхонга чиқди,- ахир... Тўй қилмоқчи эдингиз?
- Бундан ҳавотир олма. Бувам тўй ўз вақтида бўлади деб айтди.
- Ҳа, унда яхши,- Сулҳидани овози жойига тушди.
- Ҳа, тутқич бермай юргандинг қўрқиб кетдингми? Мени ҳам айниб қолади деб.
- Нега айнир экансиз? Мендек қиздан а?- қиқирлаб кулди Сулҳида.
- Унда қочмада сен ҳам.
- Яхшироқ қувиб кўринг қани,- нозланди Сулҳида.
- Бўпти. Унда эртага ўқишдан чиқишингни пойлаб ўтираман.
- Майли.
- Сени бир квартирамда меҳмон қиламан.
- Ҳиммм. Бунисини ўйлаб кўраман.
- Фақат яхшилаб ўйла,- Бурхон эшик тақиллагач "киринг" деб алоқани узди:
- Ўзим кейин қўнғироқ қиламан.
- Ҳўп.
Бурхон эртанги висолни ўйлаб оғзини таноби қочиб турар экан. У ёқда Сулҳида собиқ алфонсини қучоғида эди.
- Бўлди, энди даф бўл,- деди Сулҳида уни итариб.
- Майли кетаман. Лекин келишув эсингда а? Ҳар ой айтган пулимни бермасанг... Ҳафалашиб қоламиз.
已删除22.02.202512:16
20.02.202514:28
Ozib keyin yana qayta semiryapsizmi?

Yoki siz:
Qattiq dietalar, stress va tez semirishdan charchadingizmi?
❌ Ramazonda ochlik sabab kuchsizlanish yoki noto‘g‘ri ovqatlanishdan qo‘rqyapsizmi?
❌ Yosh o‘tgan sari teri xiralashib, energiya pasayishini sezayapsizmi?

Endi ortiqcha vazndan charchoqsiz va stresssiz xalos bo‘lish mumkin! Sizni sog‘lom ozish bo‘yicha eksklyuziv masterklassga taklif qilamiz!

Masterklassda nimalarni o‘rganasiz?

Sog‘lom ozish va qayta semirmaslik – tabiiy va oson usullar
Ramazonda tanani to‘g‘ri tayyorlash – 80% natija aynan shu bosqichda!
Go‘zallik va yosharish sirlari – tabiiy ravishda husningiz ochilsin

Masterklassga BEPUL qatnashish uchun quyidagi havola orqali o’ting:
👉https://t.me/+NiFk_WGzmWsxMWIy
👉https://t.me/+NiFk_WGzmWsxMWIy
显示 1 - 24 535
登录以解锁更多功能。