Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Raqobat qo‘mitasi avatar
Raqobat qo‘mitasi
Raqobat qo‘mitasi avatar
Raqobat qo‘mitasi
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 28 апрель - 3 май кунлари)

🗓 28 апрель

Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилди;

Ташқи реклама объектларини қуриш ҳуқуқи очиқ аукцион шаклида сотувга чиқарилди;

Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳудудий бошқармалар кесимида;

Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди;
___

🗓 29 апрель

Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди!

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;

Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг ўтказилди;

Рақобат қўмитаси огоҳлантиради;
___

🗓 30 апрель

Истеъмолчиларнинг ўқув маркази ва умумий овқатланиш шохобчаларида бузилган ҳуқуқлари тикланди;

Истеъмолчилар ҳуқуқи-доимий ҳимояда;

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан тадбир ўтказилди;
___

🗓 1 май

Республика бўйлаб савдо, банк ва суғурта хизматлари бўйича истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда;

Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан қонун ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тегишли маълумотлар берилди;

Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан семинар ўтказилди;

Бухоро вилоятида кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди;
___

🗓 2 май

Товар бозорининг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлил натижалари;

Янги тадқиқотлар, илғор ислоҳотлар йўлида ҳамкорлик;

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни қўмитаси томонидан семинар ташкил қилинди;

Навоий вилоятида кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди;
___

🗓 3 май

3-май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
02.05.202508:00
🎙Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассиси Ф.Юсупов томонидан "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан бошқарма томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

🔝 Батафсил “JIZZAX” радиоканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
01.05.202509:00
#Истеъмолчи_қонун

⚡️ Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

✅ Тадбирда истеъмолчи ким, унинг ҳақ-ҳуқуқлари нималардан иборат, маҳсулотларни танлаш тартиблари, шунингдек, нуқсонли товар, сифатсиз иш ва хизматлар кўрсатилганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳамда қаерга ва қандай тарзда мурожаат қилиш тартиблари ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида. Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий бошқармага 1100га яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўрганишлар натижасида 400 млн сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинган.

📹 Батафсил "FARG‘ONA 24" дастурида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
01.05.202505:00
ПО ВСЕЙ РЕСПУБЛИКЕ ОСУЩЕСТВЛЯЕТСЯ ЗАЩИТА ПРАВ ПОТРЕБИТЕЛЕЙ В СФЕРЕ ТОРГОВЛИ, БАНКОВСКИХ И СТРАХОВЫХ УСЛУГ

🏬 Комитет по развитию конкуренции регулярно изучает и анализирует обращения граждан, поступающие в отношении торговли, банковских и страховых услуг.

В частности:
В Кашкадарьинской области:

Житель Гузарского района Х.С. приобрел в рассрочку мобильный телефон за 4 000 000 сумов в магазине «Асил медиа» в городе Карши. Несмотря на своевременное выполнение всех платежей, на его имя необоснованно оформили дополнительную задолженность в размере 350 000 сумов и передали дело в отдел принудительного взыскания. В связи с этим он обратился в территориальное управление.
В Самаркандской области:

Гражданин Б. У. обратился в территориальное управление, сообщив, что приобрел солнечную панель стоимостью 62 млн сумов для своего дома на условиях банковского кредита в магазине «Спутник» в Самарканде. Однако солнечная панель до сих пор не работает. Несмотря на неоднократные обращения к сотрудникам магазина, неисправность так и не была устранена.
В Ташкентской области:

Гражданин оплатил покупку через приложение «Uzum Market», при этом с карты была списана сумма, но терминал выдал отказ. Тогда он оплатил покупку с другой карты. Несмотря на обещание сотрудников вернуть ошибочно списанные средства в течение одного рабочего дня, деньги до сих пор не возвращены, в связи с чем он подал жалобу в территориальное управление.
В Наманганской области:

Житель махалли Нуробод Папского района сообщил, что, взяв онлайн-кредит в «O‘zsanoatqurilishbank» и погасив его досрочно, потребовал возврата страховой премии за неиспользованный срок в размере 886 858 сумов, обратившись в территориальное управление.
✈️ По результатам рассмотрения этих обращений территориальными управлениями Комитета установлено, что обслуживающие организации действовали с нарушением статей 4, 6, 13, 19 и 21 Закона «О защите прав потребителей». На основании жалоб граждан обеспечено полное возмещение ошибочно удержанных денежных средств.

🚪 Кроме того, обслуживающим организациям были даны разъяснения о действующих правилах и о правовых последствиях их нарушения.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Истеъмолчиларнинг ўқув маркази ва умумий овқатланиш шохобчаларида бузилган ҳуқуқлари тикланди

✈️Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан турли йўналишлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда.

Мурожаатлар ҳудудлар кесимида
Қашқадарё вилояти

🔴 Ҳудудий бошқармага Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.З.нинг “Junior IT Akademiyasi” фаолиятидан норози эканлиги билдирилган.
🔴Хусусан, фуқаро ўқув марказига укасини қўшимча дарсларга иштирок этиши учун 1 млн 52 минг сўм тўловни амалга оширган, аммо ўқув машғулотлари жараёни уларни қониқтирмагани сабабли маркази маъмурияти ҳамда тегишли органларга мурожаат қилган, аммо муаммо ечим топмаган.
🔴Ўрганишлар натижасида фуқаронинг талаби билан ўқув курси учун тўланган маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Фарғона вилояти

🔴Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона вилоятидаги умумий овқатланиш шохобчаларида мавжуд таомномаларнинг давлат тилига мослиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

🔴Хусусан, Қувасой шаҳридаги "SUMAYa’S SWEETS" оилавий корхонасига қарашли “Сумайя”ошхона таомномаси хориж (рус) тилида ёзилганлиги аниқланди.

🔴Шунингдек, Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган "Xolmat buva choyxonasi" хусусий корхонасига қарашли "Xolmat buva choyxonasi" номли ошхонада эса истеъмолчилар учун умуман таомномалар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

🔴Мазкур овқатланиш корхоналарига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилиши натижасида истеъмолчилар учун таомномалар ўзбек тилида (давлат тилида) тайёрланиб, тақдим этилиши таъминланди.
__________
Восстановлены нарушенные права потребителей в учебном центре и заведениях общественного питания

✈️ Комитет по конкуренции и его территориальные управления продолжают рассматривать обращения потребителей по различным направлениям, поступающие со всех регионов, и добиваются их положительного решения.

Обращения по регионам

Кашкадарьинская область

🔴 В территориальное управление поступила жалоба от гражданина Р.З., проживающего в Камашинском районе, на деятельность «Junior IT Академии».
🔴 В частности, он сообщил, что оплатил 1 052 000 сумов за дополнительные занятия для своего младшего брата, однако из-за неудовлетворительного качества учебного процесса он обращался как в администрацию учебного центра, так и в соответствующие органы, но вопрос не был решён.
🔴 В результате проведённой проверки по требованию потребителя была обеспечена полная компенсация уплаченной суммы за курс.

Ферганская область

🔴 Территориальным управлением проведены проверки соответствия меню заведений общественного питания государственному языку.
🔴 В частности, было установлено, что в кафе “Сумайя”, принадлежащем семейному предприятию "SUMAYa’S SWEETS", расположенном в городе Кувасай, меню составлено на иностранном (русском) языке.
🔴 Кроме того, в чайхане “Xolmat buva choyxonasi”, принадлежащей частному предприятию в Алтыарыкском районе, меню для потребителей вообще отсутствовало.
🔴 В связи с этим указанным заведениям общественного питания были направлены официальные предупреждения с требованием соблюдать нормы Законов Республики Узбекистан «О государственном языке» и «О защите прав потребителей». В результате предпринятых мер меню было подготовлено и предоставлено потребителям на узбекском (государственном) языке.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.

📚Ушбу курс давомида иштирокчилар қуйидаги асосий мавзулар юзасидан назарий ва амалий билимларга эга бўлдилар:
“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг асосий тамойиллари;
Устун мавқе, монополия ва табиий монополиялар;
Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва картель келишувлари;
Давлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобатга оид қонунбузарликлар;
Рақамли платформаларнинг бозордаги ҳукмрон мавқеини баҳолаш;
Биржа савдоларидаги манипуляция ва ҳуқуқий жавобгарлик.


🟦Маърузаларни соҳада катта тажрибага эга мутахассислар – қўмита масъуллари ва юридик доира вакиллари олиб борди.
🟦Амалий мисоллар, мутахассислар билан очиқ мулоқот ва тест синовлари орқали ўқув жараёни янада самарали ўтди.

➡️Мазкур курс рақобат муҳитини такомиллаштириш, давлат идоралари ва бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда шаффофлик ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

🍔Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
3-май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни

🏛 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳамда ахборот майдонида фаолият юритадиган фидойи ижодкорларни Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан самимий муборакбод этади!

📰 Бугунги глобаллашув ва ахборот тезлиги ортиб бораётган замонда ОАВ жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. Айниқса, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ёритиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда журналистлар ва блогерларнинг ўрни беқиёсдир.

🎤 Матбуот эркинлиги — бу нафақат сўз эркинлиги, балки адолат, ошкоралик ва тараққиёт гаровидир. Сизларни бу юксак масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда бардавом бўлишингиз, мустаҳкам соғлик, мустақил фикр ва ижодий парвоз доимо ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз!
________

May 3 — World Press Freedom Day

🏛 The Competition Promotion and Сonsumer Protection Committee sincerely congratulates all media professionals, journalists, bloggers, and dedicated creators of the information space on the occasion of "World Press Freedom Day"!

📰 In today's era of globalization and rapid information exchange, the media has become an integral part of public life. Especially in promoting fair competition, raising public legal awareness, and protecting consumer rights, the role of journalism and digital voices is of immense value.

🎤 Press freedom is not only the right to speak — it is a cornerstone of justice, transparency, and sustainable progress. We wish you continued strength in your honorable mission, sound health, creative energy, and the courage to speak truth to power.
___________

3 мая — Всемирный день свободы печати


🏛 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей сердечно поздравляет всех представителей средств массовой информации, журналистов, блогеров и активных участников медиапространства с "Всемирным днём свободы печати!"

📰 В современную эпоху цифровизации и стремительного обмена информацией СМИ играют ключевую роль в жизни общества. Особенно важен ваш вклад в освещение вопросов честной конкуренции, повышение правовой грамотности населения и защиту прав потребителей.

🎤 Свобода печати — это не только свобода слова, но и залог справедливости, открытости и прогресса. Желаем вам неиссякаемого вдохновения, крепкого здоровья и стойкости в благородной миссии служения истине и обществу!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
ЯНГИ ТАДҚИҚОТЛАР, ИЛҒОР ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИДА ҲАМКОРЛИК

✈️ Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув Меморандуми имзоланди.

✈️ Ушбу меморандум доирасида қуйидаги устувор йўналишларда ҳамкорлик қилинади:
⏺Монополияга қарши тартибга солиш ва рақобатни баҳолаш бўйича қўшма тадқиқотлар ва таҳлиллар олиб бориш, уларнинг натижалари асосида қонунчилик ва амалий механизмларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
⏺Давлат бошқаруви учун институционал ва технологик инновацияларни ривожлантиришга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш;
⏺Бозорларга киришдаги тўсиқларни аниқлаш ва рақобатни рағбатлантирувчи чоралар ишлаб чиқиш;
⏺Таҳлилий ҳисоботлар, нашрлар ва маълумотлар алмашинуви орқали илмий ва амалий ҳамкорликни кучайтириш;
⏺Монополияга қарши сиёсат бўйича халқаро тажриба алмашиш ва форум, семинар ҳамда конференциялар ташкил этиш;
⏺Жамоатчиликни хабардор қилиш ва рақобат маданиятини оширишга қаратилган ахборот кампаниялари ўтказиш;
⏺Миллий ва халқаро грантлар доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш.


✈️ Иқтисодий сиёсатдаги ҳар бир ижобий ўзгариш замирида чуқур таҳлил ва самарали ҳамкорлик ётади. Тарафлар бу келишувни амалий ҳаракатлар билан мустаҳкамлаб боришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Тарафлар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, конференциялар, форумлар, семинарлар уюштириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
01.05.202508:01
🟢 Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди.

🔍Тадбирлар давомида аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқлари, уларнинг ҳимоя механизми ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

🔘Батафсил "RUXSOR FM" да.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
30.04.202509:00
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Фарғона вилояти Тошлоқ туманида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини билиши ва уларни амалий ҳимоя қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида истеъмолчиларга ўз ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида амалий маълумотлар берилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар ва савол-жавоб жараёнлари уюштирилди.

📹 Батафсил "RUXSORTV" телерадиоканалида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган материаллар “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига мослиги юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

🔎 Охирги вақтда Қўмита томонидан ўтказилаётган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётганлиги кузатилмоқа.

💬 Ушбу ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:

✈️ Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ, рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади.

✈️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди.

✈️ Қонунда истеъмолчиларга — жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.

✈️ Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.

❗️Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!

✈️Реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

✈️Ҳурматли тадбиркорлар, Сиздан ўз фаолиятингизга доир реклама маълумотларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишингизни сўраб қоламиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
29.04.202507:00
#Навоий_очиқ_мулоқот

ҲУДУДЛАРДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА

✈️ Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Мухаммадиев ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

✈️ Мазкур очиқ мулоқот давомида, жисмоний ва юридик шахслардан 30 га яқин мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.
Жумладан,

➡️ фуқоро О.Ташпулатовнинг газ таъминотидан асоссиз қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда янги газ ҳисоблагични ўрнатиш;
➡️ “NAVOIY KOMMUNAL BSK” МЧЖ вакилининг табиий газдан 2024 йил май-ноябрь ойларида қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича ўрнатилган тартибни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифи;
➡️ Мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи “FORMULA UYUTA” МЧЖ вакилининг сув таъминоти томонидан ҳисобланган нореал қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қабул қилиниб, тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

✈️ Шунингдек, ёғ-мой ишлаб чиқарувчи “ZAMIN-AGRO OIL” МЧЖ вакили ишлаб чиқарган маҳсулотларини биржа савдоларига чиқариш юзасидан, “Товар хом-ашё биржаси” вилоятдаги вакилининг биржа савдоларига қўйиладиган АИ-80 маркали бензин маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан, “TASVIRIY OYINA POLIGRAF SERVIS” ХК вакилининг давлат ташкилотлари томонидан ижтимоий материалларни ташқи реклама объектларига жойлаштиришдаги меъёрлар юзасидан таклифлари тингланди ва уларни кўриб чиқиш юзасидан тегишли таклифлар киритилиши белгиланди.
Маълумот ўрнида.
Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 2024 йил якунлари бўйича жами 1100 га яқин ва 2025 йил I-чораги давомида 600 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
✈️ Амалга оширилган ишлар натижасида, 2024 йил давомида 13,5 млрд сўмдан ортиқ ҳамда 2025 йил I-чорагида эса 1 млрд сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
02.05.202505:10
ТОВАР БОЗОРИНИНГ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ТЎЙИНГАНЛИК ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ

🏬 Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари амалга оширилмоқда, жумладан:

💬 Деразалар учун фурнитура ва маҳкамлаш арматураси:
Мавжуд ҳолат: Республикада 3 та корхона томонидан 1,1 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 1,7 минг тн.
Экспорт: 330 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 43,7 фоиз.

💬 Акрил ёки модакрил толалардан йигирилган ип:
Мавжуд ҳолат: Республикада 2 та корхона томонидан 889 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 3,9 минг тн.
Экспорт: 327 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 19,9 фоиз.

💬 Елимлар ва адгезивлар (оғирлиги 1 кг дан кўп бўлмаган):
Мавжуд ҳолат: Республикада 22 та корхона томонидан 5,3 минг тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 8,2 минг тн.
Экспорт: 162 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 39,9 фоиз.

💬 Эпоксид смолалар:
Мавжуд ҳолат: Республикада 4 та корхона томонидан 779 тн маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 3,2 минг тн.
Экспорт: 89 тн.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 19,8 фоиз.

💬 Керамикдан тайёрланган ванналар, унитазлар ва раковиналар:
Мавжуд ҳолат: Республикада 33 та корхона томонидан 997 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Импорт: 724 минг дона.
Экспорт: 179 минг дона.
💻Маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси: 64,7 фоиз.


➡️ Таҳлил натижаларига кўра, мазкур товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси паст бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд ҳисобланади.

🍔Ҳурматли тадбиркорлар!
Республикамизда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги каби маҳсулотларнинг тўйинганлик таҳлил натижалари эълон қилиб борилмоқда. Шу билан биргаликда, қўшимча қайсидир маҳсулотлар бўйича таҳлил ўтказиш ва улар тўғрисида маълумотларни олишни истасангиз Рақобат қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
01.05.202507:00
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан қонун ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида тегишли маълумотлар берилди.

Хусусан,
🟢 Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
🟢 Сифатсиз маҳсулот учун қайси ҳуқуқий механизмлар орқали мурожаат қилиш мумкинлиги;
🟢 Рақобат муҳитини соғломлаштиришда истеъмолчиларнинг тутган ўрни.

📹 Батафсил "NAMANGAN" MTRK телерадиоканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
30.04.202508:00
🟢Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг натижалари хусусида бошқарма мутахассиси Т.Нормуродов томонидан маълумот берилди.

📹 Батафсил "NAVOIY FM" (FM 101.6) радиосида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
29.04.202510:02
#брифинг

⚡️Рақобат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025-йилнинг I-чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган вилоятдаги оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг ўтказилди.

➡️ Батафсил: “JTV” телеканалида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди!

💬 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига “ENERGOMER SERVIS” МЧЖ томонидан мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркор Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган “энг яхши таклифларни танлаш” савдосидан асоссиз четлаштирилганини билдирган ва савдо натижаларини қонун доирасида ўрганишни сўраган.

🟢 Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада, савдо жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 32-, 46- ва 61-моддалари талаблари бузилганлиги аниқланди.

🔎 Аниқланган қонунбузарликлар асосида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

📎 Шунингдек, қонун бузилишига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

______

Обращение предпринимателя было удовлетворено!

💬 В территориальное управление Комитета по развитию конкуренции по Сырдарьинской области поступило обращение от ООО “ENERGOMER SERVIS”. В нем предприниматель сообщил о необоснованном отстранении от участия в торгах по “выбору наилучших предложений”, проведённом по заказу Управления насосных станций и энергетики при Нижнесырдарьинском бассейновом управлении ирригационных систем, и попросил изучить результаты торгов в рамках закона.

🟢 По данному обращению Комитет провёл проверку. В результате установлено, что в ходе торгов были нарушены требования статьи 29 Закона Республики Узбекистан “О конкуренции”, а также статей 32, 46 и 61 Закона “О государственных закупках”.

🔎 На основании выявленных правонарушений, в соответствии с Положением, утверждённым постановлением Кабинета Министров от 12 октября 2005 года №225, в отношении Управления насосных станций и энергетики при Нижнесырдарьинском бассейновом управлении ирригационных систем было возбуждено дело и выдано обязательное к исполнению предписание.

📎 Также в отношении ответственных должностных лиц, допустивших нарушение закона, были применены меры административной ответственности.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
02.05.202509:00
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан семинар ташкил қилинди.

Тадбирда иштирок этган Қорақалпоқ давлат университети талабалари дастлаб мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида яъни истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида атрофлича тушунчага эга бўлишди. Сўнг ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тўлиқ жавоблар олишди.

📹 Батафсил "QARAQALPAQSTAN MTRK" телерадиоканалида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
#Очиқ_мулоқот

📆 Жорий йилнинг 1 май куни Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи В.Қаҳҳоров ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

✅ Мазкур очиқ мулоқот давомида, жисмоний ва юридик шахслардан 20 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.

Жумладан,
➡️ М.Бобоеванинг вилоятда фаолият олиб борувчи қурилиш корхонасидан тадбиркорлик қилиш мақсадида савдо дўкони сотиб олиш учун тўлов қилган пул маблағларини қайтарилиши;
➡️А.Эллиевнинг буюртмасига асосан BTS почта орқали етказиб берилишида чолғу асбобни носоз ҳолатга тушганлиги;
➡️А.Усмонов газдан асоссиз ҳисобланган қарздорликни қайта кўриб бериш юзасидан қилган мурожаатлари қабул қилиниб тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

📌 Шунингдек, тадбирда тадбиркор Д.Ражаповнинг банкдан кредит олиб уни муддатидан олдин ёпиб бўлгандан сўнг суғурта учун қилган тўловларни фойдаланилмай қолган қисмни қайтариш ва бу тизимни такомиллаштириш юзасидан, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси вакили А.Ахмедовнинг давлат мактабгача таълим ташкилотларида масъул ходимларни тиббий кўрикдан ўтиш тизимидаги муаммолар ва уни такомиллаштириш юзасидан, шунингдек истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш тизимида рақамли назоратни жорий этиш бўйича ва бошқа таклифлари ҳамда К.Ҳафизов суғурта ташкилотларининг оммавий оферталарини истеъмолчилар манфаатлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлари тингланди ва уларни кўриб чиқиш юзасидан тегишли масъул органларга таклифлар киритилиши белгиланди.

✈️
Маълумот ўрнида. Pақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 2024 йил якунлари бўйича жами 1300 га яқин ва 2025 йил I-чораги давомида 400 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

🌀 Амалга оширилган ишлар натижасида 2024 йил давомида 5 млрд сўмга яқин ҳамда 2025 йил I-чорагида эса 1,5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ САВДО, БАНК ВА СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🏬Рақобат қўмитаси томонидан савдо, банк ва суғурта хизматлари бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан,
Қашқадарё вилояти мисолида

Ғузор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.С. Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “Асил медиа” дўконидан 4 000 000 сўм эвазига мобил телефонини муддатли тўлов асосида сотиб олади. Тўловни доимий равишда вақтида амалга ошириб келсада, унинг номига ортиқча 350 000 сўм асоссиз қарздорлик чиқарилиб, мажбурий ундирув бўлимларига ўтказилганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Самарқанд вилояти мисолида

Ҳудудий бошқармага фуқаро Б.Унинг банк кредити асосида яшаш хонадонига 62 млн сўмга қуёш панелини шартнома асосида Самарқанд шаҳридаги “Спутник” савдо дўконидан харид қилганлиги, ҳозирги кунгача қуёш панели ишламаётганлиги, “Спутник” савдо дўкони ходимларига бир неча маротаба мурожаат қилишига қарамасдан қуёш панелини ишчи ҳолатига тушириб бермаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қолдирган.
Тошкент вилояти мисолида

Фуқаро “Uzun Market” иловаси орқали сотиб олган маҳсулоти учун карта билан терминалда тўлов қилганида, картадан пул ечиб олинганлиги лекин, терминалдан рад жавоби келганлиги сабабли, бошқа картадан пул тўлаган. Масъул ходимлар пул маблағи 1 иш кунида қайтарилиши ҳақида маълум қилишган бўлсада, бугунги кунга қадар қайтарилмаганлигидан норозилик билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Наманган вилояти мисолида

Поп тумани Нуробод МФЙда яшовчи фуқаро “O‘ZSANOATQURILISHBANK”дан онлайн кредит олганлиги ва кредит тўловларини муддатидан аввал тўлиқ тўлаганлиги, шунга кўра, фойдаланилмаган қолган муддат учун 886 858 сўм суғурта пулини қайтариб олиш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 4,6, 13, 19 ва 21 моддаларига зид равишда иш тутган деб топилиб, истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида келтирилган тўловлар тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

🚪 Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга мавжуд тартиб-қоидалар ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
30.04.202507:01
Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан ҳудуддаги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида кенг кўламли тарғибот ишлари амалга оширилди.

📹 Батафсил "XORAZM MTRK" телерадиоканалида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
29.04.202509:05
#радио_маҳалла

Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролар томонидан “Ҳудудгаз” Самарқанд филиали олиб бораётган фаолиятидан норози бўлиб жорий йилнинг ўтган давр мобойнида 2500 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.

Ўрганишлар натижасида, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

🔝 Батафсил “Mahalla” радиоканалида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
28.04.202510:30
#Хабарлар #брифинг

⚡️Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг 1 чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил: “XORAZM MTRK” телеканаллида

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
显示 1 - 24 555
登录以解锁更多功能。