Совуқ қиш учун Президентдан иссиқ ёрдам
🔰 Эшитдингларми-йўқми, Президент яқинда имзолаган хабарда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича катта янгиликлар бор.
Қарорга кўра, 2025-2026 йилги иситиш мавсумида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Қарорга кўра:
✅ Реестрларга киритилган 1 271 546 та эҳтиёжманд оилаларга;
✅ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Реестрга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож деб топилган оилаларга (ҳар бир маҳаллада 40 фоизгача) 2025 йил ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилaди.
❗️ “Маҳалла еттилиги” рўйхатни шакллантиришда қуйидаги фуқароларга биринчи навбатда эътибор қаратади?
🔹 Боқувчисини йўқотганлар;
🔹 Ногирон аъзоси бор оилалар;
🔹 Ногирон болаларни парваришлаётганлар;
🔹 Жиддий касалликка чалинганлар;
🔹 Ёлғиз кекса ва парваришга муҳтож инсонлар;
🔹 Бир неча оила яшайдиган хонадонлар;
🔹 Газ ва иситиш тизими йўқ уйларда яшовчилар.
Мана буни енгиллик, ёрдам деса бўлади!
Бу ёрдам — нафақат пул, балки ижтимоий ҳимоя, ғамхўрлик, эътибор ва ҳамжиҳатликнинг яққол намунасидир.
👉 @Tezkor_video - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!