🌘 ҚАДР КEЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар:
Мен: «Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ
تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Аллоҳумма иннака 'афуввун, туҳиббул 'афва фаъфу 'анний», деб айтгин»,– дедилар»
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
🫴 Маъноси: «Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт»