МС
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
НВ
Николаевский Ванёк
МС
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
ТУ
Труха⚡️Україна
НВ
Николаевский Ванёк
XO

XazonRezgi (Official Channel)

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
TGlist 评分
216.82
0.02
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置Узбекістан
语言其他
频道创建日期Feb 06, 2025
添加到 TGlist 的日期
Sep 06, 2024
关联群组

Telegram频道 XazonRezgi (Official Channel) 统计数据

订阅者

54 418

24 小时
228
0.4%一周
9 819
22%一个月
16 773
44.6%

引用指数

0

提及9频道上的转发0频道上的提及9

每帖平均覆盖率

5 316

12 小时5 506
31.8%
24 小时5 316
0.7%
48 小时5 283
12%

参与率 (ER)

2.05%

转发41评论0反应69

覆盖率参与率 (ERR)

9.74%

24 小时0%一周
3.18%
一个月
1%

每则广告帖子的平均覆盖率

5 627

1 小时1 06118.86%1 – 4 小时4147.36%4 - 24 小时5 50697.85%
将我们的机器人连接到频道以了解该频道的受众性别。
过去 24 小时内的帖子数
27
动态
11

"XazonRezgi (Official Channel)" 群组最新帖子

Хайрли тун, яхшилар. Эртагача...
Ассалому алайкум Гулбаҳор опа соғ саломатмисиз, асарга гап бўлиши мумкин эмас, аввал ҳам ўқигандим яна такрор ўқияпман. Воқеа ривожини шунақа териб ёзасизки асарни ичига кириб кетаман ўзимни асар қаҳрамонлари ичида юргандек ҳис қиламан.
Биргина "Кўнгил ифори " эмас барча асарларингиз шу таърифга лойиқ. Асарларингиз қаҳрамонига айланиб қолгим келади. Ўзбекона ҳурмат иззат, меҳмондўстлик, меҳр оқибат, эр хотин, қайнона келин муносабатларини шундай чиройли ифодалаб берасизки тилим лол.
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қўймайсизда сиз ҳам , Мирсаиджон ука?! - кулимсиради Аҳмад синиқчи ,- аслини олганда гапингиз юз фоиз тўғри . Мен ҳам шўрпахта демоқчи эдим , бироқ қарасам керакли дори- дармонларни сотиб олиб қўйибсиз. Шунга индамай қўяқолгандим. Аммо бу муолажаларни алмаштириб қўлласангиз ҳам бўлади. Мисол учун шўрпахтани кечқурунга боғласангиз ҳам яхши бўлади.

- Энг яхшиси ҳам ўзи шу . Шўрпахтадан қўймасин,- Мирсаид ака шундай деб Аҳмад ака билан хайрлашишга тушди, - майли Аҳмад ака , катта раҳмат , у шундай деб чўнтагига қўл суқди- ю , қўлига олган пулни юзига қарамай стол устидаги ликопчанинг тагига бостириб қўйди ,- яна бир бор раҳмат.

- Уялтирманг , ука. Бир жойнинг одамимиз ,- деди Аҳмад ака Мирсаид аканинг қилмишидан ҳижолат чекиб .

- Иримида , ака . От билан туя бўлармиди , - Мирсаид ака ташқарига йўл олар экан , - ўтганларда киринг , бу йил беҳимиз ажабтовур солган. Ҳар бири нақд чойнакдек келади.

- Ўўў зўр- у , ундай бўлса албатта бораман. Кечки нокимдан олиб бориб беҳингизга алишиб келганим бўлсин.

- Кутаман, - деди Мирсаид ака, - ҳадемай барча меваларни териб оламиз, бу иссиқлар ҳам ғанимат бўлиб қолди...

У хайрлашиб аллақачон машинасидан жой эгаллаган оила аъзолари томонга йўл олди .

Мирсаид ака уларни дарвоза олдида туширди- ю , ўзи "Маҳина опамларни бир йўла олиб келақолай" деб машинани яна ортига бурди.

Бир соатга қолар-қолмас Мирсаид ака Маҳина опа ва унинг набиралари Шаҳло ҳамда Шоюсуфларни олиб келди.

Мастура опанинг қайинэгачисига Ҳилола ҳақида гапиришига хожат қолмабди. Эри йўлда барчасини гапириб уни бу савдодан озод қилибди.
Маҳина опа келини билан остонада кўришиб бўлгач , тезда Ҳилоланинг ҳам ҳолидан хабар олиб чиқди.

- Опажон , оввора бўлиб сомса пишириб келибсиз-да,- деди Мастура опа Маҳина опага миннатдор нигоҳларини тикиб , - аммо лекин бирам мазали чиқибди. Меҳмонларни кутишга сабримиз чидамасдан Сулаймон билан биттадан еб олдик.

- Ош бўлсин , Мастураой , - деди чуқур хўрсиниб Маҳина опа ,- шу сомсани қандай пиширганимни билмасам денг.

- Тинчликми опа ?- сўради Мастура опа ҳайрон бўлганча, - Шаҳлохонниям кайфияти пастроқдек кўринди ?

- Эээ Мастураой, асти сўраманг. Хабарингиз бор, Шоюсуф бу йил мактабга чиқиши керак эди. Аммо уни мактабга олишмади. Биласиз , у чақалоқлигида ўқига ўралиб жуда қийналиб туғилган эди. Шунга болам бояқиш доим шифокорларнинг назоратида турган.
Кеча қўшним "Набирангизни ақли бироз заиф деб топилганмишми ? Шунинг учун мактабга олишмаган экан- а?" деса бўладими? Ер билан битта бўлиб тўкилдим. Қўшнимга гап уқтириб ўтирмадим- у , аммо эртага мактабга бориб кўтара савдо қилмоқчиман. Бу гап қаердан чиқди, бир тагига етай?!

- Шоюсуфжон қаерда ўзи ? Шаҳло билан ошхонадами ? - сўради Мастура опа Маҳина опанинг сўзларини хаелчан тинглаганча.

Шоюсуф бу вақтда Ҳилоланинг дарсхонасида ўз ҳолича компьютерни ёқа бошлаган эди. Экран ёришди. Шоюсуф дарҳол компьютерни видеолар сақланадиган файлига кирди. Дуч келган биринчи видеони очиб уни томоша қила бошлади. Экранда чиройли мусиқа ҳамоҳанглигида катта сув бўйида чопқиллаб юрган қиз тасвири кўринди. Шоюсуф экранга кўзларини ўйчан қадади...

#давоми_бор /42
Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

-Унақа дейишмайди, дадаси . Нимага унақа дейишсин , - Мастура опа ўрнидан қўзғала туриб сўради,- Сиз дам олмоқчи бўлсангиз , Ҳилолани Сулаймон иккимиз шифокорга кўрсатиб келақоламиз.

- Бекорларни бештасини айтибсан, хотин. Мен уйда "Ҳилолага нима бўлдийкин?" деб ич- этимни еб ўтираманми ? Келинни ўзим олиб бораман шифокорга. Сўра-чи, тайёрмикан ?

* * *

- Келинингизни оёқ рентгени тоза чиқди. Суяги бутун , дарз ҳам кетмаган , синмаган ҳам. Қайрилган пайтда эти узилган. Шунга қаттиққина оғриқ ҳам бор. Мен ёзиб берган дориларни ичиб , суртмаларни суртиб турсалар тез кунларда яхши бўлиб кетади. Ҳозирча уч кун ётоқ режими . Юриш асло мумкин эмас. Тушунарли- а ?

Мирсаид ака навбатчи шифокорнинг сўзларини эшитиб енгил нафас олди : "Ҳайрият , синмабди...".

Сулаймон Ҳилолани етаклаб олиб чиқиб машинага ўтгазгач, Мирсаид ака ҳам Мастура опа билан машинага чиқишди.

Машина бироз юргач , Мирсаид ака йўл четида тўхтаб дорихонадан шифокор ёзиб берган дориларни харид қилиб чиқди. Уни Мастура опага тутқазди- ю , ўзи яна изига қайтиб кетди . Кўп ўтмай ўроғлиқ каттагина елим тоғорача олиб келиб бу сафар қўлидагини Сулаймонга тутқазди.

- Ушла ,- деди у ва машинага чиққач Мастура опага изоҳ берди ,- қудаларни кутиб олишга норин олақолдим. Ўзинг битта суюқ ташлаб қўйсанг бўлди . Қолган барча нарса бор. Нонни ҳалироқ Сулаймон олиб келар,- Мирсаид ака шундай деб Ҳилолага бир зумга кўз ташлади ,- сиз эса шифокор айтганидек энди уч кун ўзингизни асранг . Бугун якшанба. Келди - кетди учун ойисига Сулаймон ёрдам бериб туради. Кейин Маҳина опамни ҳам набиралари Шаҳло билан чақирамиз . Йўқ, яхшиси уларни ўзим сал туриб олиб келаман. Шаҳло келса ҳамма ёқни тиндириб ташлайди.

Мастура опа эрининг сўзиларига бош силкиб тасдиқлаб турди.

Махалла гузарига етганда Мирсаид ака аёлига қаради:

- Менга қара , Мастура. Келинни Аҳмад синиқчига бир кўрсатиб ўтамизми а , нима дейсан ? Нега десанг рентген синганни кўрсатади , чиққанни кўрсатмайди . Келинни тўпиғи чиққан бўлишиям мумкин-ку ? Шу Аҳмад синиқчиям-чи, лекинига жуда кўп нарсадан хабардор одам ?

- Майли дадаси , сиз нима десангиз шу , - Мастура опа эрига қаршилик қилмади ,- Аҳмад аканинг уйлари йўлнинг юзида- ю, бир кириб ўтиш қийин эмас- ку ?!

- Яхши унда ҳозир бирровга келинимизни кўрсатиб чиқамиз.

Аҳмад ака ҳовлида узум узаётган экан. Бошлашиб келган махалладошларини кўриб ,улар билан сўрашиб бўлгач , Ҳилолани тўғридаги ўриндиққа ўтказишларини илтимос қилди.

Мирсаид ака синиқчига ҳалақит бермаслик учун уй эгасининг тўнғич ўғлининг таклифи билан ҳовли бурчагидаги шинғил солиб ётган нок ҳосилини кўришга йўл олди.

- Ҳмм, демак рентгени тоза чиқди денг ?! Аҳмад ака Сулаймон узатган рентген қоғозини бирров кўрган бўлди , сўнгра Ҳилолага деди :

- Қизим қани оёғингизни ўриндиқ устига узатинг, қўрқманг биров кўраман, бўш қўйинг- у шундай деб Сулаймонга кўз қисиб "Маҳкам ушла" дегандек кўз қисиб қўйди.

Аҳмад синиқчи Ҳилоланинг лат еган оёғини бироз силаб туриб , кутилмаганда қаттиқ тортиб қайириб юборди. Ундан эшитилган "қарс" деган овозни Ҳилоланинг атрофидаги барча эшитди.

- Вооой ...

Оғриқ сабабли Ҳилоланинг кўзлари дувиллаб ёшга тўлди.

- Анааа бўлдиии ! Насиб қилса уч кунда яхши бўлиб кетади.

- Нима қилган экан келинимнинг оёқларига,- Мастура опа Ҳилолага ачинганча овози титраб сўради.

- Келинингиз сирпаниб йиқилганда оёқдаги суяклар ўз ўрнидан қўзғалиб , қайтиб жойига тушган. Аммо асл ҳолатига мос ҳолда ўз ўрнига тушмаган. Энди ҳаммаси яхши бўлади. Бу ёғига докторни ёзиб берган муолажаларини қилаверасизлар .

- Шўрпахта боғланг демайсизми , Аҳмад ака? - деди уларга яқинлашиб келган Мирсаид ака ,- ота- боболаримиздан қолган даво усулини тавсия қилмайсизми ?

@Xazon_Rezgi /41
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

14 - ҚИСМ

оёғини қайиртириб олибди.

- Нима ? Қаерда ? Қандай қайиртириб олади? - Мастура опа ҳуноби ошганча Сулаймондан сўради.

- Қўрқманг , ойижон. Ҳавотир оладиган ери йўқ. Ҳилола боя супураман деб ғира- ширада кўчага чиққан экан. Сув оламан деб бетон ариқчага сирпаниб кетибди. Шунда оёғи сал қалтис тушибди. Мен боғлаб ...

-Ҳозир уйғоқми ? - Мастура опа ўғлининг жавобини кутмай ҳовлига қараб йўл олди ,- юр-чи ?

Мастура опа ичкарига киргач овоз берди :

- Ҳилола , уйғоқмисиз ? Кирсам бўладими ?

Ичкаридан Ҳилоланинг :

- Кираверинг , ойижон, - деган товуши эшитилди.

Мастура опа ичкарига кирганда ётоғида ёстиққа суяниб ўтирган Ҳилолага дуч келди :

- Ассалому алайкум...

- Ваалейкум ассалом, - деди Мастура опа келинининг саломига алик олиб ,- нима бўлди , қизим ?

Ҳилола қайнонасининг тўғрисида оёғини чўзилтириб ўтиришга уялди. Уни йиғиштиришга харакат қилиб қимирлатган эди лат еган ўнг оёғи бутун танаси бўйлаб оғриқ тарқатиб юборди шекилли лабини маҳкам тишлаб , нафасини ичига ютиб қимирлай олмай қолди. Пешонасида тер томчилари кўринди. Ҳилоланинг ҳолатини кўрган Мастура опа аҳвол жиддийлигини зумда англади.

- Қимирламанг , - деди у Сулаймон маҳкам қилиб боғлаб қўйган оёқни кўздан кечириб ,- вазият жиддийга ўхшаяпти.

- Оёғим нохосдан сирғаниб кетди,- бошини эгиб тушунча берган бўлди Ҳилола ,- кечиринг...

- Қимирлатмай ўтирсангиз оғримаяти а ? Аммо сал ҳаракат қилсангиз ...

- Жонимни кўзимга кўрсатиб қўяпти ,- деди Ҳилола дардли овозда , - бироз шишди ҳам . Энди нима қиламан ?

- Додангиз уйғонсинлар , шифохонага олиб бормасак бўлмайди . Илоҳим синмаган бўлсин- да . Кўнгил ҳотиржам бўлиши учун ҳам рентген қилдиришимиз керак.

- Бугун уйимиздагилар келишмоқчи эди. Мен бўлсам бу аҳволда ... - деди Ҳилола йиғламоқдан бери бўлиб .

- Хабарим бор , кеча гаплашгандик- ку. Аввал шифохонага борайлик , у ёғини кейин кўрармиз, - Мастура опа шундай деб Сулаймонга юзланди ,- сен Ҳилолага ул- бул егулик келтир . Нариги хонада бир пиёла иссиқ чой ичиб олсин. Мен дадангларни уйғотай.

Мастура опа келинининг "Ҳожати йўқ, чой ичмайман" деган сўзларига парво қилмай ташқарига йўл олди . Ҳовлида эндигина уйқудан туриб ўзини қидириб юрган Мирсаид акага дуч келган Мастура опа уни меҳмонхонага бошлади.

Бир пиёла чой устида бўлган воқеаларни гапириб берган Мастура опа эрига савол назари билан тикилди:

- Келинни шифохонага олиб бормасак бўлмайди, дадаси...

Мирсаид ака бор гапни эшитиб тўнғиллади :

- Ойда , йилда бир бозор ,
Униям ёмғир бузар ...

Бир кун "оддих"да дам оламанми деган эдим. Шу атала ичган келининг яна бир балони бошлаб қўйибди-да ... Айтгин , айтгин оёғи синган бўлмасин ...

- Ундай деманг , дадаси. Ҳилола ҳам ўғлингизни изидан келган боламиз. Уни ҳам ажратмай ўз қизимиздек кўришимиз керак.

- Хўп , майли , майли. Ҳилола ҳам бизнинг қизимиз. Шунинг учун ҳар куни битта қилиқ чиқариб ўтиришига руҳсат, - Мирсаид аканинг янада асаби бузилди.

- Ўзига қолса шундай бўлсин дебдими ? Ким ҳам ўз бошига дард чекишни тилаб олади , дадаси ? Келиним бечора бугун уйимлагилар келади деб ҳурсанд бўлиб учиб , қўниб юрувди . Кўрмайсизми бу фалокатни? Қаерда пойлаб турган экан ?!

- Келининг бир хафта олдин уйидагиларини оч қоринга кола ичиб букчайиб ошқозон оғриқ билан кузатиб қўйганди. Бугун бу аҳволда ўтирган ўрнида кутиб олса . Қудаларинг ҳам "Эссизгина қизим-а , шу хонадонга келди- ю, боши дарддан чиқмай қолди" деб кетишса керак .

@Xazon_Rezgi /40
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

ажабланди , сўнгра "Ҳа , тинчликми?" дегандек қош қоқиб қўйди.

- Ҳилола келиб менга уйда иш қолмади , ишсизликдан зерикиб кетиб сизни кутиб ўтирибман, дадаси,- деди Мастура опа эрига тушунтириш беришни ўзининг вазифаси ҳисоблаб , - ўзингиз ҳизматга яхши бориб келдингизми ?

- Ҳаа яхши ,- деди Мирсаид ака ўзига бўлган эътибордан талтайиб кетганини билдирмасликка ҳаракат қилиб ,- кечки менюда хонимми дейман? Бутун ҳовлини иси тутиб кетибди .

- Хоним ҳам , манти ҳам ,- деди Мастура опа керилганнамо ,- Ҳилола қизим ўқишдан кела сола овқат тайёрлашга киришибди , барака топгур.

Шу пайт келинлик уйи остонасида Ҳилола кўринди :

- Ассалому алайкум , додажон . Ишга яхши бориб келдингизми ?

Мирсаид ака Ҳилоланинг саломига алик олиб ўз хонасига кириб кийимларини алиштириб чиққанда, зинада уйда киядиган шиппаги ўнглаб қўйилгани , ҳозиргина кўчадан кийиб келган туфлиси артиб , оёқ кийимлари турадиган митти жавончага тахланиб кетилганини кўриб , ўзини кузатиб чиққан Мастура опага им қоқди :

"Келинимиз ҳам анойилардан эмас шекилли..."

Эр- хотин кичик меҳмонхонага киришганда чиройли қилиб тузалган дастурхонга кўзлари тушди.

- Бу сафар дастурхонни ҳақиқатдан ҳам келининг тузабди. Унинг ҳам диди чаккимас экан ... - деди Мирсаид ака

"Ёққани рост бўлсин- ей",- ичида тин олди Мастура опа, аммо буни ташига чиқармай эридан сўради ,- овқат ҳам пишган , дадаси , сузиб келаверсинми ?

- Майли , хонимни иссиғида еган яхши. Хамир овқат кеч ҳазм бўлади-ю, шунга вақтлироқ есак , еяқолайлик .

Ҳилола чой дамлаб келганда Мастура опа ундан бир йўла овқат сузишни ҳам сўради.

Ҳилола "хўп" дея бош ирғади. Кўп ўтмай эшикда битта патнисга тўртта коса қўндирганча Сулаймон кўринди . У ота-онасига салом бериб , кичиккина косаларга бир пиёладан сал кўпроқ қилиб сузилган тефтель шўрвани хонтахтанинг бир четига қўйди.

- Бу биринчисига экан , - Сулаймон шундай деб аввал дадасига, сўнгра онасига таом тутди ,- Ҳилола ҳозир иккинчисини олиб келади.

Ҳилола додажониси айтгандек хоним ва мантини санъат даражасида безатиб олиб кирди.

Овқатдан сўнг Мирсаид ака дастурхонга фотиҳа ўқир экан , Мастура опа келинига "Пиширган овқатингиз жуда мазали чиқибди, раҳмат" деб миннатдорчилик билдирдириб қўйди. Ҳилола қайнотасидан хам мақтов кутган бўлди , бироқ Мирсаид ака келинининг кўнгли учун бир оғиз раҳмат демади.

"Ёмон демаганлари мукофотим шекилли",- дея бир тўхтамга келган бўлди Ҳилола, сўнгра хонадагиларга "Ош бўлсин!" деди- ю , ўзи овқатдан бўшаган юқли идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди.

Сулаймон бир соатлардан сўнг ўз хоналарига кирганида китоб - дафтарлар ёйилиб турган столга бошини қўйганча ухлаб ётган Ҳилолани кўриб ачиниб кетди.

"Келинпошша..." - у шундай дея жилмайганча Ҳилолани аста кўтариб ётоқхрнадаги ўрнига ётқизиб чиқди. Ҳилола азбаройи толиққанидан кўзларини ҳам очишга мадори қолмаган эди.

Сулаймон қайтиб чиқиб дарс столига ўтирди. Бир четдан Ҳилоланинг конспектларини ўз дафтарига кўчира бошлади.

Шу тариқа орадан бир хафта ўтди.

- Эртага якшанба , сал кечроқ турсангиз ҳам бўлади ,- дея шанба оқшомида келинини огоҳлантирган бўлди Мастура опа, - сиз ҳам бир кун дам олинг . Ўзи ҳавоям айниб турибди.

Ҳилола қайнонасига "хўп" дея бош ирғади.

Якшанба тонгида ошхонадан қаттиқ эшитаётган тарс - турс овози Мастура опани сергаклантирди.

"Тинчликмикан ?!"

У ошхонада кирган пайт чой тайёрлаётган Сулаймонни кўриб беихтиёр :

- Чойни сен тайёрлаяпсанми ? Ҳилола қани?- дея сўради юраги нима учундир беҳаловат бўлиб .

- Ассалому алайкум ,- деди Сулаймон кўзини ерга тикиб,- Ҳилола уйда.

- Уйда ?! Тушунмадим ? Ўзимизни уйимиздами ? Тинчликми ўзи ? Нима учун юрагимни сиқиб яримта гапирасан ? - Мастура опа алик олишни ҳам унутиб кетма - кет савол қалаштира кетди.

- Ойижон, ҳавотир олманг . Келинингиз шунчаки бехосдан...

#давоми_бор /39

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
​#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Келганларингизни пайқамай ҳам қолибман ? Овқат ҳам пиширдингизми ?

- Дам олаётган бўлсангиз сизни безовта қилмайлик деб шовқинсиз киришга ҳаракат қилдик-да ўзимиз ҳам,- Ҳилола қайнонасига тушунча берган бўлди, - ўғлингиздан нима таомларни яхши кўришингизни сўраб озроқ хоним билан манти тайёрлаётган эдим.

- Умрингиздан барака топинг , қизим. Аммо ўзинглар нимага тефтель шўрвани ичмадинглар ? Кастюльдаги овқат Сулаймон иккингизга қолган эди.

- Ҳали университетда овқатлангандик . Шунга қорнимиз очмади. Буни ,- Ҳилола қайнонаси пиширган таомга ишора қилиб , -кечги дастурхонга иситиб тортаман. Майлими , ойижон ?

- Майли , қизим , майли.

- Мен уйларни бирров тозалаб чиқай ,- Ҳилола ўрнидан қўзғалаётганда Мастура опа уни тўхтатди.

- Хоналарни ўзим чангютгичда тозалаб , артиб - суртиб олдим. Сиз хонангизга кириб бироз дам олинг .

Ҳилоланинг қошлари чимирилгандек бўлди :

- Ойижон, илтимос мени ундай ҳижолат қилманг . Ахир бу хонадонга оғирингизни енгил қилишга келганман- ку. Мени чарчаб қолади деб ташвишланманг. Шу ишларни ўз уйимиздаям бажарганман. Ўзимни ойижонимлар ўқитувчи бўлганликлари сабаб мактабдан чарчаб келадилар деб иложи борича қўлларидан ишларини олишга ҳаракат қилардим. Бу ерда ҳам... ,- Ҳилола қайнонасига кулимсираб қаради, - энди бу ишлар менга тан , хўпми ойижон?!
Мен бўлмасам кўча ва ҳовлиларга бир қараб қўяқолай унда ?

Мастура опа келининг изидан мамнун бўлиб қараб қолди.
"Илоҳим охиригача шунақа суюнтирсин, - дея ўйлади у ,- аммо Ҳилола бу ишларни қўлимдан олса ғирт бекорчи бўлиб қоламан-ку ?! Майли бу ҳам маълум муддатгача . Аллоҳ насиб қилиб келиним ҳомиладор бўлса , ундан кейин набира кўрсак , юмушларимиз яна кўпайиб қолади. Ўша кунларни кўришлик насиб этсин . Ин шаа Аллоҳ". Мастура опа ширин жилмайиб ўз хонасига кириб кетди.

Ҳилола кўчани супириб , сув сепиб ичкарига кираётганда ўзи томонга пастаккина стулча кўтариб келаётган қайнонасини кўриб ажабланди.

Келинининг юзидаги савол аломатини кўрган Мастура опа унга изоҳ берган бўлди:

- Ҳадемай додажонингиз келиб қоладилар . "Келганингизда сигнал чалиб қўшниларни безовта қилманг" десам , гапимга сира унамаяптилар . Шунга тоза ҳаводан баҳра олиб , китоб ўқиб уларни дарвозахонада кутиб ўтирмоқчиман. Машинамизни овози эшитилиши билан дарвозани очаман.

Ҳилола қайнонасига "Яхши нарса ўйлабсиз , ойижон" деди-ю , аммо ўзича "Шу додажоннинг феъллари бирам оғир ва қайсар экан- ей. Шу сигнални чалмасалар ёки бир марта "бип" деб қўяқолсалар бўлади- ку ! Аммо илтимос қилган сари баттар билганларидан қолмас эканлар . Аллоҳнинг чеварлиги пешоналарига ойижондек дилбар аёлни битиб қўйибди.
Тавба, агар шу додажон Амир Олимхон даврида у билан ака- ука бўлиб туғилганларида борми эди, шу феъллари билан тахт эгаси аниқ улар бўлардилар" - дея ўйланганча ҳовлини саранжомлашга киришди .

Ҳилола ҳовлини саришта қила туриб чой қуймагани ёдига тушди . Қайнотаси ишдан келса кечагидаги каби питирлаб қолмаслик учун ошхонага бориб чой қўйиб келмоқчи бўлди. Аммо ошхонага киргач , қайнонаси аллақачон газ оловини паст қилиб чой қўйиб қўйганини кўргач , енгил тин олди . "Ойижон ҳақиқатдан рўзғор илмининг профессори эканлар. Уни қилинг , буни қилинг демай ўз ҳолларига барча ишни бажариб дарс бериб қўярканлар. Энди улар билан қайси ишни ким биринчи қилишда мусобақа ўйнайман шекилли".
Ҳилола қўлини чайиб сочиққа артди- ю ҳали ҳам тагида олов ёниб турган қасқоннинг қопқоғини очди.

Қопқоқ тагида йиғилган буғ чиқиб кетгач, икки бармоғининг орқа тарафи билан таом пишган ёки пишмаганлигини текшириб кўрди.
Энг устки қаторда турган мантининг хамири қўлга ёпишмади. "Овқат ҳам пишибди "- Ҳилола қасқоннинг тагини ўчирди, таом ўз иссиғида бўкиб ивиб кетмаслиги учун қопқоқни қайта ёпа туриб бир четини қолган иссиқлик чиқиб кетиши учун хиёл очиқ қолдирди. Сўнгра қўлларини яна бир бор чайиб ҳовлидаги ишларини битириб олиш учун ташқарига чиқди.

Сал ўтмай Мирсаид ака ишдан қайтди. У дарвоза ёнида ўзини кутиб ўтирган аёлини кўриб аввал

@Xazon_Rezgi /38
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

13- ҚИСМ

сизнинг оғирингизни енгил қиламан деб , бугун додажонни ёнларида юзим шувит бўлди.

Энди бу хатоларни такрорламайман, яъни бу ёғига конспектингизни ёзиб берадиган анойи йўқ ,яъни уйда бўлган вақтим нонушта , тушлик ва кечки овқат учун дастурхонларни ўзим тайёрлайман. Тушунарлидир- а ?

- Вой-ей, Ҳилола , жаҳлинг бурнингни учида турар экан-ми ? Мен сенга нима дедим , ё товба ? Хазилни ҳам тушунмайсанми ?

Сулаймон тез - тез юриб Ҳилолага етиб олди :

- Бўлди, сен эмас ўзим уйқучиман . Уйқучи бўлмасам ярим кечасигача конспектимни ёзиб чиққанингни кўрмасмидим ?! Мен сендан кечирим сўрайман Айбимни ювишим учун нима қилишимни истайсан ? Тила тилагингни ?

Ҳилола бирдан тўхтади. У Сулаймонга аразли кўзларини тикиб , қатъий шарт қўйди :

- Ҳар куни мен билан бирга барвақт уйғониб кўча тозалашимга ёрдам берасиз !

Сулаймоннинг юзига зумда табассум югурди :

- Бор мақсадинг шуми эди ҳали ? Оббо айёр- ей ? Ўзингча тилимдан тутдингда- а ? Аммо- чи , мен ваъдамдан қайтмайман . Сен билан албатта тонг сахардан кўчага қўриқчинг сифатида чиққаним бўлсин . Ўзи айтмасанг ҳам шундоқ қилмоқчи эдим, сабаби сени битта ўзингни кўчага ишониб бўладими ?

Ҳилола Сулаймонга ортиқча ҳеч нарса демади , агар яна гап бошласа ораларидаги суҳбат кун бўйи тугамаслигига кўзи етди чоғи астагина :

- Майли , сиз билан кейин гаплашаман ,- деди- ю ўзини сал нарида кутиб турган дугоналари томонга йўл олди.

Сулаймон ҳам кўтаринки кайфиятда гуруҳдош йигитлар даврасига қўшилди.

* * *

Сулаймон ва Ҳилолалар ўқишдан айтилган вақтларида қайтишди. Дарвоза ёнига яқинлашганда Ҳилола Сулаймонга савол берди :

- Сиз ҳам ҳозир сигнал берасизми ?

Сулаймон унинг саволига тушунмади:

- Ҳозир ойижон дам олаётган бўлсалар керак. Уларни безовта қилмай уйга секин шовқинсиз кирайлик. Дарвозанинг калити бор-а сизда ?

- Ҳаа , мана калит .

Ҳилола машина ғаладонини турган калитни қўлига олди ва:

- Мен секин эшикни очаман, сиз овоз чиқармасдан машинани йўлакка олиб кирарсиз ,- деди- ю , машинадан аста сирғалиб тушди.

Ҳилола ўзи айтганидек овозсиз дарвозани очди , Сулаймон машинани олиб киргач, унга улов эшигини қарсиллатиб ёпмасликни тайинлаб , ўзи ҳам кўча эшикни яна оҳиста ёпди.

- Қорнингиз қанақа ? - сўради Ҳилола ўз хоналарига киришгач , - чой тайёрлаб берайми ?

- Қорним-ми? Қорним юмалоқ ,- деди Сулаймон Ҳилолага хазиллашиб,- аммо бироз мизғиб олишга йўқ демасдим.

Ҳилола Сулаймоннинг сўзларига жилмайди :

- Мизғиб олиш ? ! Адашмасам сиз зийрак , мен уйқучи эдим шекилли эди а?

Сулаймон унга "эээ , қўйсенг-чи ?" деди ва ичкари ётоқхонага зипиллади.

Ҳилола унга бошқа индамади. Кўчалик кийимларини уйлик кийимларга алиштириб аста ҳовлига чиқди.

Мастура опа тушликдан сўнг ошхонани саришталаб қўйган эканлар. Ҳилола стол устида ўзларига атаб сирли кастюлькада олиб қўйилган тефтель шўрвани кўриб ҳайрон бўлди .

" Вой бизгаям овқат олиб қўйибдилар"

Ҳилола янги хонадондагилар ўзини шу оиланинг аъзоси ҳисоблашганидан юраги эриб , кўнгли бузилди.

Томоғига нимадир тиқилди. Кўз ўнгидан доимо ўзига ниманидир илиниб олиб қўядиган ўз онаси ўтди. "Ойижон , - деб ўйлади Ҳилола юраги тўкилиб ,- қизингиз яна бир онага қиз бўлди. Бу онанинг ҳам кўнглини ола билармиканман? Ойижон ва додажон мени келин эмас , астойдил , чин кўнгилдан "қизим" деб чақиришармикан..."
Ҳилола шу тарзда хаёл сурганча хамир қоришга тушди. Қорган хамири битта-ўртачадан каттароқ зувала бўлди. У ўша зувалани ҳам иккига бўлиб тиндиришга ўраб қўйди- ю , ўзи хамирнинг ичига солинадиган масаллиқларни арта бошлади.

Ҳилола мўъжазгина қасқоннинг ярмини хоним , ярмини мантига тўлатиб газга қўйган ҳам эди- ки , ҳовлидан Мастура опанинг қадам товушлари эшитилди .

- Ассалому алайкум , ойижон. Яхши дам олдингизми ?

Ҳилола қайнонасининг истиқболига пешвоз чиқар экан , Мастура опанинг ҳам чеҳраси ёришиб кетди.

- Ваалейкум ассалом, Ҳилола қизим. Қачон келдинглар ?


@Xazon_Rezgi /37
post sticker
МЕН ДУНЁГА САВОЛМАН

🎙Дилноза Кубаева

https://t.me/xazon_rezgi
АЕЛ ВА КИЗЛАРИМИЗНИ ОНЛАЙН ИШГА ТАКЛИФ КИЛАМАН
  🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰🫰
☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️
МАЛУМОТ УРНИДА ОПА СИНГИЛЛАРИМ
1️⃣ KAMПАНИЯ АЗОСИ БУЛИШ ТЕКИН 😍✔️✔️✔️✔️
2️⃣ИШЛАШ ТАРТИБИ УРГАТИЛАДИ 👩‍💻👭
3️⃣ОНЛАЙН ДАРСЛАРНИМИЗ МАВЖУД 📋📝
5️⃣ИШИМИЗ ХАКИДА ТУЛИК МАЛУМОТГА ЕГА БУЛАСИЗ 🗂
6️⃣ОЙЛИК НАКД ЁКИ ПЛАСТИК(СИЗНИ ХОХИШИЗГА КАРАБ) 💰💰💰🏦
7️⃣ИШЛАШ ВАКТИНИ УЗИНГИЗ БЕЛГИЛАЙСИЗ 🕘🌞❗️❗️
8️⃣КОНУНИЙ⚖ СТАЖ БОР ✅🔠
9️⃣ДОИМИЙ ХАРИД ЁК🚫🚫🚫
🔟КУЧАМА КУЧА СОТУВ ЁК 😀
Тулик малумот олиш учун
👇👇👇✔️✔️🔽🔽🔽
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️❗️

https://t.me/+rI7wPWRnof0yNzEy
https://t.me/+rI7wPWRnof0yNzEy
https://t.me/+rI7wPWRnof0yNzEy
Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.


– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»

– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.

– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:

– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади,  ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...

Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:

– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?

– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...

– Келишгандик.?!  Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...

...Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин...

©интернет

@xazon_rezgi
OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT

🎯1 oyda ortiqcha vazndan xalos bo‘lishni xohlaysizmi?

🎯Tashvishsiz, ochliksiz, sport zalga bormasdan
🎯To‘g‘ri ovqatlanish, oddiy harakatlar va deyos kakteyllar yordamida
🎯 Oshqozon-ichak muammolarini hal qilib

🔑 Bu marafon aynan siz uchun!
🔑 Nima olasiz?

✍️Semizlikning asosiy sabablarini tushunish
✍️To‘g‘ri ovqatlanish odatlariga o‘tish
✍️Motivatsiya va to‘liq qo‘llab-quvvatlash

OZISH MARAFONGA MARHAMAT
OZISH MARAFONGA MARHAMAT

✔️Joylar cheklangan! Ro‘yxatdan o‘tish uchun yozing:

https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
https//
t.me/soglom_ozish123
⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️⤴️
Агар...

- Агар Қорун пластик
карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кўтариб юрган хазина калитларидан воз кечар эди.

– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра бизнинг уйимиз залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳшроқ эканини билганида борми....?!

– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

– Ҳеракл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳеракл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!

– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!

– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.

– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимиздаги қулайликларга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.

Демак, кўзимиз тўлгани сари қалб торайиб бораверар экан.

@xazon_rezgi
#Diqqat

⚠️ Muhammadjon degan psixolog yigit…

Telegram kanalida bepul 7 kunlik dars qilib, minglab insonlarga:

- Pulsizlikdan chiqib ketishni
- Qarzlardan qisqa vaqtda xalos bo’lishni
- Asabiylik va stressdan xalos bo’lishni
- Maqsadlarga tezroq erishishning sirli texnika va formulalarini o’rgatayabdi !!!

https://t.me/+KLZz_qsWSP84ZGU6

‼️ Ulanib oling, hozir bepulga qatnasha olasiz

Mana o’sha yigitning telegram kanali👇🏻

XazonRezgi (Official Channel) 广告投放

记录

24.04.202523:59
54.4K订阅者
05.02.202509:41
1467引用指数
04.03.202511:30
8.1K每帖平均覆盖率
13.03.202502:37
8.1K广告帖子的平均覆盖率
07.09.202423:59
5.02%ER
08.01.202502:15
24.94%ERR
订阅者
引用指数
每篇帖子的浏览量
每个广告帖子的浏览量
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

XazonRezgi (Official Channel) 热门帖子

🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

https://t.me/Xazon_Rezgi
14.04.202513:51
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳай, аммажониси, келинжонимни йиғлатманг, Нодиржонга нима деб жавоб берамиз кейин?

Раъно ёшли кўзлари билан Раҳбар аяга юзланди:

- Ассалому алайкум, аяжон.

Раҳбар ая Раъно икки юзидан чўлпиллатиб ўтди:
- Ўзингни анча олдириб қўйибсан-ку, Раъножон. Сени ўзимизнинг қишлоққа олиб кетиб бир тоғни ҳавосида иштаҳангни очиб тандир нон ва кабоб билан боқмасамми ?

- Йўл бўлсин, онаси? - орқа тарафдан Ҳомид аканинг гулдираган овози эшитилди,- келмасингдан кетаманга тушяпсанми? Аввал Нодиржонни ҳимояси ўтсин, кейин қишлоққа йўл оламиз. Ахир келинимизни у ердагиларга ҳам таништиришимиз керак-ку?
Раъно уялиб ўзини Раҳбар аянинг панасига олди:
- Ассалому алайкум, додажон...

-Ваалайкум ассалом, болам.

- Ҳай, Раъно, келганлар ким экан?

Ҳовли бурчагидан эшитилган онанинг саволига Қалдирғоч амма ўктамлик билан жавоб қайтарди:

- Бизмиз, қудажон... Сизлар билан яқиндан танишайлик деб уйингизга беруҳсат келавердик. Мумкинми?

Ичкаридан Раънонинг онаси ҳайрон бўлганча шошилиб меҳмонлар истиқболига пешвоз чиқиб кела бошлади:

- Келаверинглар, айланай. Бош устига...

Меҳмонлар ичкарига кириб кетишгач уларнинг ортида қолган Раъно эшикни ёпмоқчи бўлди. Шу пайт ташқаридан титроқ аралашган овоз эшитилди:

- Мени уйингга киритмайсанми, Раъно?

- Нодир ака...- юраги тўхтаб қолгандек нафаси ичига тушди Раънонинг.

- Сен кўнглимдан беруҳсат жой олдинг, Раъно... Мен эса остонангда руҳсат сўраб турибман. Дунёнинг ишлари қизиқ-а?

- Ассалому алайкум, Нодир ака...
-Раъно эшик табақасини кенг қилиб очар экан,- марҳамат... Эшигимиз сиз учун ҳамиша очиқ...

#тамом

#АСАР_ЯКУНЛАНДИ...

Эътиборингиз учун раҳмат!
Ҳамиша соғ ва саломат бўлинг...

-120-
06.04.202512:15
Онамнинг ўгитлари

Сут қайнатаётганда қозонингга битта қошиқ солиб қўй, сут тошиб кетмайди.
-
Қолган овқатни ҳеч қачон алюмин идишда сақлама.
-
Эланмаган ундан хамир қорма, жигар тиқилиши шундан, болам.
-
Сувни тиндириб ишлат, тагидаги чўкмаси тошга айланади буйракда.
-
Гуручни увитишдан аввал обдон ўйлагин, бу қачонги гуруч? Эски йилникими, янгисими?
Эски гуруч кўпроқ сувда туради, эзилмайди, палови танага роҳат, янги гуруч оз сув ичади, тезда эзилиши мумкин. Увитганингда озроқ туз сепишни унутма, бир донаси ҳам увол бўлмасин.
Юваётганда силаб, сувини бир тарафлама тўк, кейин бу тарафидан оқиз.
-
Гуручни товоққа солиб яхшилаб елписанг, ялтираб пишади овқатинг.
-
Паловни сариқ сабзидан тайёрла, қизили чирой беради, суви кам.
-
Шолғомни таъми ёқмаса ҳам шўрва бн маставага солгин, балғамни давоси, ўпкани тозаловчиси у. Айниқса қовурилган маставада.
Кубик қилиб тўғраб, қизил сабзи бн баробар солгин қозонга.
Шўрвага эса қайнатганда фойдаси кўпроқ.
-
Турупни майда, кўм-кўк ранглисини танлагин, қарсиллаб турсин. Агар лағмон, ганпан қилсанг, турупни сомонча шаклида тўғрагин, игнадан ўтадиган ингичка бўлсин, иссиқ сувга солиб, туз сепиб, бир четга олиб қўй.
-
Паловга эса йирик тўғраб, сувга солиб келтиргин.
Йўтални давоси, буйракни ҳам тозалайди.
-
Пиёзни ўртачасини олгин, қизил пиёзни қирсилдоқ пўстини ташламай, ажратиб тўплаб, сочингни ювсанг, қазғоқ тушмайди. Бош терламайди.
Қизил пиёзни қизартирсанг, овқатингга ранг беради, аммо куйдириб юборсанг, ошқозонга, ичакка ёпишиб қолади.
-
Помидорни иложи борича пўстини арчиб ташлагин овқатга солсанг.
Помидорни кесганингда эътибор бергин, ўртасида оқарган жойи бўлса, кесиб ташла, дори у, селитра.
Кони зиён организмга.
-
Булғори қалампирни кесганингда узун, сомонча шаклида кессанг, салатингга фойда, кубик қилиб кессанг, овқатинг мазаси бошқача бўлади.Булғори қалампирни кўкидан кўпроқ хом еган одамни юрак қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади.
-
Картошкани қишда кўпроқ ейиш керак, крахмал бор таркибида.
-
Самсоқпиёзни узмагин рўзғордан.
Оғриётган тишингга кесиб боссанг, оғриқ босилади.
-
Шўрва қилмоқчимисан?
Қайнаётган сувга гўшт солма, хом сувга солсанг, ҳам суви, ҳам гўшти шифоли пишади.
Қайнаётган сувга гўшт солсанг, шўрвани ранги хирароқ бўлади, мазаси ҳам бошқача.
-
Музлаган гўштдан шўрва қилмагин.
-
Лағмонни қайнаб турган намакобли сувга ташлагин, сув юзига сузиб чиқдими, ранги бироз сарғайиб, тамом, пишгани шу.
Чўзма лағмонни назарда тутдим, сузиб ол.Агар меҳмон кутаётган бўлсанг, лағмонни совуқ сувда ювма, човлида сузиб, тахта устига ёйиб ташлаб, бироз ёғ бер.
Ялтираб туради, ҳам ёпишмайди.
-
Лағмонни хамирини ҳамиша совуқ сувга қорсанг, кокилдай бўлади.
-
Тиндирилган хамир- таоми мазали бўлади.
-
Кўкатларни доим аввал тоғорачага совуқ сувга икки, уч қошиқ туз солиб, қолдиргин, 10-15дақиқа.
Кейин яхшилаб ювиб ташласанг, зиёнмас, роҳатижон бўлади.
-
Райҳон,жамбил,шивит ҳаммасидан қишга ҳам худди шундай тозалаб,қуритгин.
Қуригач,ичига қора ялпиз қўшиб сақлагин,қурт тушмайди,моғорламайди.-
Қишга ёпаётган банкаларингни иложи борича офтобда қуритгин.
Помидор,булғор қалампири,бодринг,ҳаммасини совуқ сувни оқизиб қўйгин.
Кейин икра ёпсанг,отилмайди,эзилмайди,болам.
Эзилган помидор,булғорилардан қоқи солгин.
Балиқ пиширганда, еганда албатта тезда қўлни ювишни ўргат, балиқ ёғи соч, киприк, қошни оқартириб юборадия.
-
Гўштни тахтакачга қўйганингда эътибор бериб қарагин, чизиқлари бор, ўша чизиқлари кўндаланг тушсин тўғраганингда.-
Ҳар қандай гўштни албатта аввал ювиб кейин ишлатишни одат қил.
-
Ошхонага бошингда рўмолинг, олдингда фартуғинг билан таҳоратли киргин.Эрнинг топиб келган ҳалол рисқингларни пок тайёрлаш сени қўлингда.
Таҳоратли тайёрланган таомга шайтон зиён қилолмайди.
Таҳоратсиз тайёрланган таомни қозони четида шайтон ўтиради пешоб қилиб кетармиш...
Заҳарланиш, қусиш шундан бўлади, болам.

©интернет

@Xazon_Rezgi
12.04.202515:12
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   Ўзим эса Лайло Тошкентга қайтадиган кун унинг уйидан чиқиб кетдим.
   Майли нима бўлган бўлса бўлиб ўтди. Лайлога "Қиймати сариқ чақага арзимас уйни ваъда қилиб мени обдон лақиллатибсан" дея таъна қилганим йўқ.  Аслида мен ўша ҳовли-жойдан ҳам қийматли нарса ҳазрати инсонлар меҳрига сазовор бўлдим.
    Энг қувонарлиси эса нашриётда ишлайдиган дугонам Муҳтарамнинг саъй-ҳаракатлари билан "Соғинч дафтари" номли китобим нашр қилина бошлади. Муҳтарам барча ташкилий ишларни ўз зиммасига олди. Шартномага кўра китоб сотувини нашриётнинг ўзи таъминлар экан. Нашриёт маъмурияти менинг ҳисоб рақамимга муаллиф ҳақи сифатида "Соғинч дафтари"  учун яхшигина ҳақ тўлаб берди. Шу сабаб уйимга бемалол ёруғ юз билан қайтиб боролдим.
   Уйда мени яна бир нечта хушхабар қарши олди. Укам Дилёрнинг севган қизининг оиласидагилар биз билан қуда бўлишга рози бўлишибди. Синглим Дононинг эса эри қилмишларига пушаймон бўлиб кечирим сўраб ўғилчаси билан уйига олиб кетибди.  Энди кичкинтойни чет элга олиб бориб даволатишар эмиш.  Илоҳим Дононинг ўғилчаси тузалиб дард чекмагандек бўлиб кетсин...

-115
-
11.04.202514:23
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Муяс,- деди Лайлонинг ортидан хонага кирган қирқ ёшлардаги келишимли шифокор аёл,- кеча сизга Шоқодирова Жамила исмли аёл таҳлил топширган бўлиши керак. Шунинг натижалари чиқдими?

- Ҳозир кўриб бераман, Аида Юнусовна

- Барака топинг. У аёл муҳим иш билан вилоятга кетадиган бўлиб қолибди. Шунга телеграмм аккаунти орқали хулоса беришимни илтимос қилганди.

- Ҳўп ҳозир топиб бераман.

Аида Юнусовнанинг лаблари бурилди:
- Муяс, ҳозирги чиқиб кетган аёл атирга чўмилганми нима бало? Атирини ҳиди тушликкача хонангиздан анқиб туради шекилли?
- Эээ сўраманг, Аида Юнусовна, - қоғозларни варақлар экан Муяссар,- атиридан ўргилдим уни. Бадани билан юзларига тошма тошиб кетибди. Таҳминимча аломатлардан жинсий йўл орқали юқадиган ёмон касалликка чалинганга ўхшаяпти.
- Ишончингиз комилми, Муяс?- қошлари чимирилди Аида Юнусовнанинг,- ё ўзига роса оро бериб башанг кийиниб олганига қараб шунақа таҳмин қиляпсизми?
-Йўқ унга қараб эмас. Шубҳага бориб аста оилавий аҳволини сўрасам, бундан икки ой аввал Дубайда бўлган экан. Эри бор экан-у, бироқ у ҳам аёлининг келишига Польша сафарига кетган экан. Хуллас эр-хотин уч ойдан буён бирга эмас. Буларнинг бари шубҳали эмасми? Касаллик эса тахминан икки ойдан сал аввал юққанга ўхшайди.

- Шубҳалиии...- ўйланиб қолди Аида Юнусовна,- шу аёлнинг исми нима экан, Муяс? Шубҳаларингиз мениям қизиқтириб қўйди-да!?

- Исмими? Мана ҳозир...- Муяссар стол устидаги кафтдек қоғозни олиб кўзига яқинлаштириб ўқиди,- исми Лайло...Ҳаа, Лайло Алишерова экан...

- Лайло Алишерова,- паст овозда такрорлади Аида Юнусовна,- бир ой Дубайда бўлган. Эри Польшага хизмат сафарига кетган Лайло Алишерова...

- Муяс, шу аёл кўзимга жуда иссиқ кўринди-я? Натижалари чиқса мен ҳам бехабар қолмай. Сизнинг гумонларингиз қанчалик тўғри чиқиши менгаям қизиқ.

- Хўп бўлади, Аида Юнусовна. Мана бу сиз сўраган Шоқодированинг таҳлил натижалари.

- Раҳмат, азизам...

Аида Юнусовна хаёлчан тарзда хонани тарк этди...

-112-
13.04.202514:36
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Нодир самолётдаги ўзига белгиланган ўриндиққа жойлашиб ўтиргач, кўзларини ҳорғин юмди:

- Ҳайрият...

Кейинги икки кун ичида ҳаётига шунчалар кўп янгиликлар кириб келди-ки, бундан Нодирнинг боши айланиб гарангсираб қолгани рост.

Энг аввалида кафедрадаги Нодирнинг илмий ишлларидаги муваффақиятларини кўра олмай мудом унга чоҳ қазиб юрган кимса топилди. Унинг Амирхон эканлигини Ёсин исмли ҳамкасб йигит тасодифан пайқаб қолибди. Ёсин ўша "Қаҳва воқеаси"дан буён Яраш Туроповичнинг кўрсатмаси билан Амирхонни мунтазам кузатиб юрган экан. Нодирнинг номидан атай соҳта илмий фаразлар сақланган кейс айнан Амирхон томонидан йўқ қилингани барча исботи билан Яраш Туроповичнинг қўлига етиб боргач , Амирхон " ўз ҳоҳишига кўра ишдан бўшабди".

Бир вақтлар ўқувчиси Жаъфар томонидан қилинган башорат бугунги кунда реал ҳаётга кўчадиган бўлибди: Нодир Алишеровнинг илмий иши республиканинг етакчи олимлари томонидан салоҳияти, кўлами, долзарблиги юзасидан докторлик илмий ишига лойиқ кўрилибди. Ўн бешинчи май куни Нодир Алишшеровнинг докторлик илмий ишини ҳимояси ўтказилиши ҳамма ёққа овоза бўлиб кетди.

Нодир Алишеровнинг навбатдаги чет эл сафарлари рўйҳатлари тасдиқланибди. Рўйҳатда Франция, Ҳиндистон, Германия давлатлари етакчилик қилмоқда эмиш.

Бу хабарлар ҳақда эшитган тери-таносил касалликлар касалхонаси даволанувчиси Лайлонинг аҳволи оғирлашиб қолди...
Беморга томчи дори улаб чиқиб кетган ҳамшира ундан хабар олишга кирган вақт юзидаги яраларини юмдалаб юзини қонига ботириб ташлаган беморни тинчлантира олмай шифокорларни чақиришга мажбур бўлди.


-11
8-
14.04.202514:44
Ассалому алайкум, азизлар...

Гуруҳга қўшилаётган қадрдонларни кўриб менга нимадир демоқчисиз деб ўйладим.

Айни дамда Хазонрезгингиз сизнинг дуоингизга муҳтож. Мушкуллари осон бўлсин деб дуо қилиб қўярсиз.(Лозим топсангиз, раво кўрсангиз албатта) Кўпнинг дуоси кўл дейдилар...
Борингизга шукр, яхши одамлар...

🍂🍂🍂
08.04.202514:12
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#феврал_Тошкент

- Йўқ, аяжон,- Раҳбар аяга илтижоли боқиб зорланди Раъно,- илтимос кетманглар. Ахир бир ойга келганмиз дегандизлар.

- Болам, - ҳокисор жилмайди Раҳбар ая,- мана Нодиржонни кўрдик. Сен билан танишдик. Кўнглимиз тўлди. Энди уйга қайтмасак бўлмайди. Уч хафтадан ортиқ меҳмонингиз бўлдик. У ёқда овсининг оғироёқ. Бир кўнглим уйда бўлиб қолди. Ҳомиладордик ҳам кўз оғриғидек бир гап. Дард қачон келишини олдиндан билиб бўлмайди. Шунга йўлга тушмасак бўлмайди, Лайложоним...

- Зебожоним ҳам ўқишдан қолиб кетмасин.Бу ерда сен дарс қилдирганинг билан у ёқда устозлари сўраб қўйишмаётганмиш,- Қалдирғоч амма суҳбатга қўшилди,- энди бориш навбати сенлардан, болам. Нодиржонни таътилида сизларни қишлоқда кутамиз.

- Ҳали меҳрингизга тўйганимиз йўқ эди-да, аммажон.

- Бизни ҳам бир кўнглимиз Тошкандда қоладиган бўлди, Лайложон. Сенам сизларга тўймадим деб юрагимизни эзавермагин-да?! Ҳозир йиғлаб юборамиз унақада. Бўлди,- кўз ёшларини енгига артди Қалдирғоч амма,- ана йиғлатиб ҳам бўлдинг. Ака, бир фотиҳа қилинг.
Аёлларни кузатиб турган Ҳомид ака овози титраганча дуо қила бошлади:
- Қани амийн. Амийн деганлар омон бўлсин, тўкин-сочин замон бўлсин. Аллоҳим кўп қилсин, кўл қилсин, кўлдек маъмур қилсин. Ўғил- қизингиз кўп бўлсин. Бизлар сизларни роҳатингизни кўриб юрайлик. Нодиржонимни ҳам ишлари юришиб, юртнинг олдида юзлари ёруғ бўлсин. Амийн. Аллоҳимга омонатсизлар, болаларим.

- Келганда уйимизни тўлдириб, кетганда бағримизни ҳувиллатиб кетадиган бўлдингизлар...
Раънонинг ҳам кўзларида ёш милтирарди...

-103-
03.04.202515:08
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

#январ_Тошкент

- Майли, қизим, ҳижолат чекма,- деди Ҳомид ака узр сўраб ер чизиб турган Раънога,- отангга минг раҳмат. Мана икки хафтадан буён сидқидилдан хизматимизни қиляпсан. Бу ёқда ишинг ҳам қолиб кетди. Бемалол ишхонангдан хабар олиб келавер.

- Додажон, аяжонларим. Имкон қадар у ерда узоқ қолиб кетмайман. Бораман-у, ишларимни тезда битказиб ортга қайтаман. Тушликка қозонга нўхат шўрва солиб қўйдим.

- Боравер, қизим. Тайёр овқатни сузиб ичиш қўлимиздан келади,- Қалдирғоч амма Раънонинг ёнига кирган бўлиб кулимсиради,- бугун сени ўрнингга ўзим дежурман.

Раъно уйдагилар билан хайр-маъзур қилиб минг бир хаёлда йўлга тушди. У икки соат аввал Аида Юнусовнанинг қўнғироқ қилганда ҳайрон бўлганди. Унинг "Лайлохон, сизнинг бир масалада жуда муҳим ёрдамингиз керак.Мумкин бўлса албатта. Илтимос, ишхонамга соат ўн бирларга бирровга келиб кета оласизми?" деган таклифини эшитганда ҳайронлиги яна бир неча бор ортди.
Раъно Аида Юнусовна ишлайдиган касалхонанинг тегишли бўлимини қийналмай топиб борди. Белгиланган учрашувга ўн беш минут вақт қолган экан. Раъно турнақатор тизилган беморлар навбатини кўриб Аида опанинг учрашув учун вақт ажратиши осон кечмаганини, унинг ўзида жуда муҳим гапи борлигини фаҳмлаб юраги орзиқди.

- Ассалому алайкум, Аида опа! - Раъно навбати келганда хонага кириб шифокор аёлни иш столига нималарнидир мук тушиб ёзаётганининг устидан чиқди.

- Ваалейкум ассалом, Лайлохон,- Аида Юнусовна ўрнидан туриб Раъно билан қуюқ сўрашиб тўрдан жой кўрсатди,- сизни безовта қилиб қўймадимми?

- Йўқ, опажон. Нега безовта қилар экансиз? Қўлимдан келса ёрдамга бажонидил тайёрман.

- Ҳа, бир масалада масалада ёрдамингиз керак эди. Ҳозир...

Аида Юнусовна столи устидаги қўл телефонини олиб ундан керакли саҳифани топиб аста ўқий бошлади.

Юрагимга тўлганда дардлар,
Ҳаётимга қўйилса шартлар ,
Ҳар лаҳзамни қучганда гардлар ,
Туман йўл берганда қировга ,
Кўнглим очолмадим бировга ...

Дил туғёним кимдир билмади,
Кимдир билиб  парво қилмади ,
Онамга ҳееееч айтгим келмади ,
Мунисам , яккам, бир донамга ,
Кўнглим очолмадим онамга ...

Синовларда қадди дол бўлган,
Машаққатлар оддий ҳол бўлган,
Барисини тақдир деб билган,
Асир тушмасин  дея  ғамга ,
Кўнглим очолмадим акамга ...

Ўксик дилин доғлаб қўймай деб,
Армонларга боғлаб қўймай деб, 
Мушфиқамнинг  ғамларини еб ,
Қулф осганча барча сиримга ,
Кўнглим очолмадим синглимга ...

Аида Юнусовна шеърни ўқир экан Раънонинг ранги аста-секин ўчаётганини кўз қири билан кузатиб турар ва шеърни янада таъсирлироқ ўқишга ҳаракат қилар эди:

Бошимни эгганда ёмонлар ,
Умримни қилганда хазонлар ,
Шаъним сотилганда  арзонлар,
Осмон қуласа-да устимга,
Кўнглим очолмадим дўстимга....

Дилозор бўлмасин деб ғолиб ,
Юзим  кулди , юрагим ёниб ,
Ўзимдан минг кетсам-да тониб ,
Тиғ урар деб озурда танга,
Кўнгил очганим йўқ душманга...

Кимлар қилса бағримни куюк,
Бандам де- бас !  Бўламан суюк,
Сенинг ўзинг ҳар недан буюк,
Барчасидан огоҳим - огоҳ,
Кўнглимнинг эгаси - танҳоим
                 АЛЛОҲ !!!


- Лайлохон... Биласизми бу шеърни ёзган муаллиф Раъно Азимова менинг энг севимли адибам. Мен унинг "Соғинч дафтари" канали очилганидан буён ғойибона мухлисиман.

-88-
06.04.202514:29
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Ундан ҳавотирга тушиб синф раҳбарига юзландим. У ҳам икки кундан буён Миркамолнинг уйига хабар олиш учун бораётгани, бироқ у ердан на Миркамол, на унинг укасини топа олмаётганини айтиб ҳуноб бўлди. "Отаси ҳам қўнғироқларимга жавоб қайтармаяпти, - деди у надомат билан,- бугун дарсдан сўнг маҳалла фаолларига учрашмоқчиман"
- Болалар, Миркамолдан ҳеч кимнинг хабари йўқми?- дедим 11-"Б" га дарсга киргач,- наҳотки бирортангиз у билан гаплашмаган бўлсангиз?

- Устоз, у ўқишни ташламоқчи,- деди синфдоши Аҳмаджон "афсус" деган оҳангда, - айтишича унга аттестат ҳам керак эмасмиш.
- Тинчликми, нима учун? - ҳайрон бўлдим мен, - бунақа бемаъни гап қаердан чиқди?

Аҳмаджон оғир ҳўрсинди:

- Билмадим, устоз. Ҳеч нарсадан хабарим йўқ менинг.

Йўқ Аҳмаджоннинг барчасидан хабари бор экан. У танаффусда мени излаб топиб бор гапни аста шипшиди:

- Устоз, мени кечиринг. Сиз бор гапдан хабардор бўлишингиз керак чамамда. Бироқ бу гапларни сизга қандай айтишга...

- Қулоғим сенда, Аҳмаджон...

- Гап шундаки, Миркамолнинг аммалари уни отасини уйланишга кўндиришибди. Уч йилдан буён уйланишга қайсарлик қилаётган Мирафзал ака бу сафар уйланишга қаршилик қилмабдилар.
- Бир уйга бир она керак-да барибир,- дедим мен юрагимдагиларни яшира олмай,- отаси турмуш қурса Миркамолнинг ҳам оғири енгил бўларди. Ўғил сифатида у буни тўғри тушуниши керак, ёш бола эмас-ку ҳар ҳолда?!
- Миркамол яқинда онасининг ўта ёмон аҳволда яшаётганидан хабар топиб, жудаям эзилиб кетди. Минг қилса ҳам онаси. У отасига "Онамни уйга қайтаринг, майли бирга яшамасангиз ҳам уларга ҳовли бурчагида алоҳида уй солиб берайлик" дебди. Отаси унга нима жавоб қайтарган буни билмайман. Аммо аммалари Мирафзал амакига бир аёлни олиб берамиз деб қатъий аҳд қилишган экан.Мирафзал амакига ҳам сингилларининг танлови ёққанмиш дейишяпти. Миркамолга эса бу таклиф ёқмабди, сабаби...

- Нима сабаби...- юрагим қандайдир ёмонликни сезиб шувиллади...

- Сабаби улар Мирафзал амакига сизни олиб беришмоқчи эмиш, устоз...

-Нимааа? ...

Аҳмаджоннинг охирги сўзлари устимдан қайнаб турган сув қуйиб юборилгандек таъсир қилди.

-97-
🔥Диққат, премъера! 🔥

Муаллиф: Хазонрезги

#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

https://t.me/Xazon_Rezgi
09.04.202514:54
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Буни бошида ўйлаш керак эди, Нодир ака. Энди эса кеч. Бўлар иш бўлди, бўёғи синди. Надоматдан фойда йўқ.

- Шу кунларда юрагим шунчалар бўм-бўш бўлиб қолдикии... Қўлим сира ишга бормаяпти. Барчанинг оғзига тушган илмий ишим ҳам кўнглимга мисқолчалик қувонч олиб кираётгани йўқ. Бошимни олиб узоқ-узоқларга қочиб кетсам қани эди дейман. Нима учун бундай бўлаётган экан-а, Раъно?

- Қаерга босангиз ҳам ўзингиздан қочиб кетолмайсиз. Барча ташвиш-муаммо, ғашликларингиз сиз билан кетаверади. Сизнинг руҳингиз чарчаган, Нодир ака. Чамамда кўнглингиз ўзи билан ўзи олишиб толиққан. Бироз вақтдан сўнг барчаси ўз ҳолига қайтади.

- Сендан битта нарса сўрасам майлими, Раъно? Фақат тўғрисини айтишга ваъда берсанг?

- Бу нимани сўрашингизга боғлиқ, Нодир ака.

- Лайло бир ой ўзининг ўрнида Лайло бўлиб туришинг учун сенга нима ваъда қилган эди?

Раъно ҳазин жилмайди:

- Бунинг энди аҳамияти йўқ, Нодир ака. Мен сизникига келган биринчи хафтаданоқ Лайлодан ҳеч нарса олмасликка аҳд қилганман. Сабаби яқинларингиз томонидан шунчалик ардоқландим-ки, бу туйғуларнинг баҳоси йўқ. Дунёнинг бор хазинаси ҳам улар улашган меҳр қийматига тенг келолмайди. Меҳрнинг бозори йўқ, Нодир ака, у пулга сотилмас экан...

Аллоҳим мени уч хафта ана шундай меҳр, муҳаббат, садоқат оғушида кўмилиб яшашимга қўйиб берди. Бу вақтни нарҳлаб, қайтарилмас онларимни пуллагим йўқ. Шу орқали ушбу кунларни умримнинг охиригача ширин энтикиш билан эслаб юрсам дейман.

- Раъно... Сен топилмас аёлсан. Шундай бўлса-да қалбимда тугун қолмаслиги учун саволимга жавоб бер, илтимос. Лайло сенга қанча ваъда пул қилган эди?

- Модомики бу охирги учрашувимиз экан, майли саволингизга жавоб берганим бўлсин. Лайло менга шаҳар четидаги олти сотихлик ҳовлингизни ваъда қилганди.

- Нима? Шаҳар четидаги ҳовли? Эсини еганми бу аёл? - Нодирнинг овозида ғазаб ҳукмрон эди.

- Айтдим-ку, мен у ҳовлини олиш ниятидан қайтдим,- шошилиб қолди Раъно,- менга сизлардан ҳеч нарса керакмас. Лайло қайтса ҳовлини номимга ўтказган нотариус ҳужжатларини ҳам қайтариб бераман

-106-
10.04.202515:25
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Бошида у аёлни Раъно деган хаёлга боргандим. Кўп ўтмай у фикримдан қайтдим.
Мен Тошкентга қайтганимда Раънони учратганим йўқ. У икки энлик хат ёзиб уйимни тарк этибди. Раъно хатида Нодир акамнинг ота-онаси жуда яхши инсонлар эканлигини, уч хафта мобайнида шундай дилбар инсонлар қуршовида бахтга кўмилиб яшаганини, улар олдида соҳта Лайло ролини ўйнаганидан минг афсусда эканлигини тан олиб ёзганди. "Ота- она меҳри пулга сотилмайди,- дея ёзганди у ўз мактубида, - мабодо ўртага пул масаласи қўшилдими у ҳолда бу мунофиқликдан бошқа нарса эмас экан. Буни ўз танамда синаб, ҳис қилиб кўрдим. Мен таклифингга кўниб бир хато қилдим. Сен ваъда қилган уй-жойни қабул қилсам, умримни охиригача ўзимни асло кечира олмайман. Ҳайр Лайло, саломат бўл. Айтганча, танловда ғолиб бўлибсан. Табриклайман. Бу ўйинда ҳеч бўлмаса биттамиз ғолиб бўлганимиз қандоқ яхши..."

Лайло Дубайдан қайтишда "Раъно ўзига тегишли келишилган ҳовли-жойни сўраса нима деб баҳона қиламан ёки ўша нарса ўрнини босишга таклиф қила оладиган яна нимам бор?" деган ҳадикда эди. Раъно икки энлик хат билан барча мушкулни осон қилгани Лайлонинг ўзига ҳам ёқиб тушди. Кўп ўтмай юрагига шубҳа оралади. Раъно бекорга келишилган нарсадан осонгина воз кечмагандир? Коса тагида ним коса бўлмасин яна? Бу писмиқ Нодир акамни севиб қолган бўлса-я? Балки шу сабаб тилини қисиқ қилмаслик учун келишилган ҳовли-жойни рад қилгандир? Ахир Нодир акамнинг баҳолари бундай ҳовли-жойлардан бир неча баробар қийматлироқдир...
Тез орада Лайлонинг бу шубҳа-гумонлари пучга чиқди. Навбатдаги синфдош қизлар учрашувида Комила барча қизларни суюнчилик хабар билан қаршилади:

-109-
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат,
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат.
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
07.04.202513:36
#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

"Эҳ, Раъно, Раъно...- телефон экранидан кўз узмай ўртанганча ўйланди Нодир,- шунчалар бағринг кенгми сенинг? Биргина ўқувчингни кўнгли учун барчасига қўл силтар даражада мардмисан, сен ? Тан олиш керак, сендаги мардлик, шижоат ҳозир унча- мунча эркакда топилмайди...
Сенинг кечмишингдан хабардор бўлганим сари ҳурматим ошиб бормоқда. Аллақаерда ўқигандим: " Баъзи инсонлар бошидан оёғига қадар, соч толасидан то тирноғининг учига қадар кўнгилдан иборат бўлади. Бундай инсонларнинг ҳаёти жуда қийин кечади" деб.
Қани энди сен билан тўйиб- тўйиб гаплаша олсам... Диллаша олсам.
Мана бир неча кундан буён хаёлим сенда. Ўзимга ўзим "Йўқ, Нодир, бу мумкин эмас!" деяпман-у, бироқ хаёлларим сен томон тинимсиз улоқиб кетмоқда. Сен ҳақингда ўйламай дейман-у, қани бу бебош кўнглим бунга кўнса...
Раъно...
Аслида мен аввал бошдан Лайло эмас, сенга кўнгил қўйганимни тобора ҳис қилиб боряпман. Ахир Лайлонинг менга юборган шеър, дил изҳорлари унга эмас, балки айнан сенга тегишли эканлигини бугун гувоҳи бўлиб улгурдим-ку... Мен ана шу мисралар орқали сени таниган ва ошиқ бўлмаган эдимми...
Румий Ҳазратлари " Ҳар нарса ўз вақтини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади,
на қуёш вақтидан олдин чиқади.

Кутгин!

Сеники бўлган нарса, албатта, сенга келади..." деган сўзларига исботми бу?

Энди нима бўлади? Ҳаётимнинг давомини Раъносиз яшаб ўта оламанми? Лайло-чи? У Дубайдан қайтиб келса, уни ҳеч нарса бўлмагандек қандай қарши оламан?
Мен ахир Раънони "таниб" қолдим-ку?
Раъно... Раъно... Мен бугун ўзим тан олишга ҳам қўрқадиган бир ҳақиқатни билиб қолдим:
Менинг кўнглим излаган, истаган, талпинган аёл бу- сенсан! Сендан бошқа ҳеч ким... Ҳеч ким..."

-100-
登录以解锁更多功能。
Cookie

我们使用cookie来增强您的浏览体验。点击“接受所有”,您同意使用cookie。