Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov avatar
Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президентимиз "Иннопром" бешинчи халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди. Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш лойиҳаси тақдимот қилинди. Давлат раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президентимиз "Иннопром" бесинши халықаралық санаат көргизбесинде қатнасты.
Ал-Хорезмий университетин шөлкемлестириў жойбары таныстырылды. Мәмлекет басшысының Хорезм ўәлаятына сапары.

Обзор важнейших событий за неделю: Президент принял участие в пятой Международной промышленной выставке "Иннопром". Представлен проект создания Университета Аль-Хорезми. Поездка главы государства в Хорезмскую область.

Weekly review of the most important events: The President took part in the fifth International industrial exhibition “Innoprom”. The project to establish Al-Khwarizmi University was presented. Visit of the Head of State to the Khorezm region.

Facebook|Instagram|X
02.05.202512:05
Ёзи жазирама иссиқ, қиши қаҳратон совуқ, ерлари кучли шўрланган Хоразмда нафақат меҳнат қилиш, балки боғ яратиш, мўл ҳосил ундириш – бу, очиқ айтиш керак, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун хоразмлик деҳқонларни бир эмас, икки марта қаҳрамон, десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Кеча Президентимиз борган Хонқа туманидаги “Собиржон Юсуф” оилавий фермер хўжалиги раҳбари Ойимжон Отажанова ана шундай фидойи инсонлардан бири.

Ҳалол меҳнати билан нафақат оиласи, балки маҳалладошларини ишли қилиб, фаровонлигига ҳисса қўшаётган деҳқон аёлимизнинг ибратли фаолияти муносиб эътироф этилди. Президентимиз фармони билан унга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими" фахрий унвони берилди.

Facebook|Instagram|X
Боғот, Гурлан Хонқа, Янгибозор, Ҳазорасп ва Урганч туманида 49 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга халқаро молия ташкилотларидан 61 миллион доллар жалб қилинади.

Бундан ташқари, жорий йилда 70 та оғир маҳаллага тадбиркорлик инфратузилмаси учун бюджетдан 233 миллиард сўм ажратилди. Бунга қўшимча яна 10 та маҳаллани танлаб олиб, 15 миллиард сўм йўналтириш топширилди.

Хоразм гужумини кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Маҳалла, кўча, дала чети, йўл бўйларида, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экиш бўйича уч йиллик дастур қилинади. Бу ерларда тут ва жийда ҳам кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|X
Австриянинг “Bauer” компанияси билан Хоразмда 7,5 минг гектарда ёмғирлаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бундай технология синов тариқасида республикадаги 24 та фермернинг 2,5 минг гектар майдонида жорий қилиниб, сув сарфи 40 фоизга, ўғит сарфи 35 фоизга, қўл меҳнати 90 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 25 фоизга ошган.

Бунда фермерларга жами 15 миллион евролик ёмғирлатиб суғориш техникалари тайёр ўрнатилиб, лизинг асосида сўмда йиллик 2,5 фоиз ставкада 10 йил муддатга берилади.

Австрия техникалари учун 10 йилга кафолат берилади ва мутахассислар бепул ўқитилади.

Мутасаддиларга бу йил 1,5 минг гектарда 2 миллион евролик лойиҳани тажриба қилиб, келгуси йили буни 7,5 минг гектарда жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йилги инвестицияларнинг ярмидан кўпи Урганч шаҳри, Қўшкўпир ва Урганч туманига тўғри келган.

Лекин инфратузилмаси яхши Гурланда атиги 40 миллион доллар, 250 гектардан ортиқ саноат зонаси бўлган Ҳазораспда 30 миллион доллар, 2 мингдан ортиқ тадбиркори бўлган Хонқада 10 миллион доллар инвестиция бўлганига эътироз билдирилди.

Шу боис, бу туман ҳокимлари ўзгартирилган эди. Янги раҳбарлар учун бу йил синов бўлиши қайд этилди.

Қўшкўпирдаги 175 гектарда “Ўзбекистон – Хитой технопарки” ташкил қилинмоқда. Бу ерда 1 миллиард долларлик 16 та инвестиция лойиҳалари бўлади.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида ҳам барча шароити бўлган тайёр ер бўш турибди. Бу ерга юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳаларни жойлаштириш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Яқин йилларда мис ишлаб чиқариш 2 карра ошиши кутилмоқда. Ҳозирдан тайёргарлик кўриб, мисдан экспортбоп тайёр маҳсулот чиқарадиган янги қувватлар яратиш лозимлиги қайд этилди. Чунки Хоразм Европа бозорига чиқишда қулай логистикага эга.

Вилоятда худди Оҳангарондаги каби мисни қайта ишлаш кластери ташкил қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда иқтисодий комплекс масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда 2025 йилда:

- камида 6 фоиз иқтисодий ўсишни таъминлаб, ялпи ҳудудий маҳсулотни 60 триллион сўмдан ошириш;

- ишлаб чиқаришни 6,5 фоиз, савдо ва хизматларни 15 фоизга ўстириш;

- 265 минг аҳолини банд қилиб, 104 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиш;

- айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларни 50 нафарга, 500 миллиард сўмдан ошганини 10 нафарга етказиш асосий вазифа бўлиши белгиланди.

Энг асосийси, бу ишларнинг натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
“Менимча” телелойиҳасида бугун таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Улуғ аждодимиз Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмийнинг ўлмас меросига муносиб ишлар;
- Ўзбекистон етакчисининг Хоразм вилоятига амалга оширган сафари тафсилотлари, ташрифнинг энг самимий ва ҳаяжонли дамлари;
- Ақлимиз ва меҳнатимиз билангина кўзлаган буюк марраларимизга етишамиз.


Кўрсатувни бугун, 3 май куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 4 май куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
"Бугун сизлар билан Хоразмни янада ривожлантириб, унинг қадимий шуҳратини тиклаш бўйича катта-катта режа ва мақсадларни белгилаб олдик.

Бу марраларга эришиш учун мард, олижаноб ва меҳнаткаш Хоразм элида куч ва имконият ҳам, хоҳиш ва ирода ҳам етарли.

Ҳақиқатдан ҳам шиддатли ўзгаришлар даврида қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиз, мақсадларимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз.

Буюк тарихга, цивилизацияга, маданиятга эга бўлган Хоразм вилоятини ҳар томонлама равнақ топтириш, унинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этиш учун биз битта эмас, ўнлаб йўлларни излаяпмиз.

Ишончим комил, сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан бу вазифаларни албатта муваффақиятли адо этамиз",

- деди Президентимиз йиғилиш якунида.

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркор ва фермерларнинг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Урганч шаҳрининг ўзида 100 та замонавий автобусга эҳтиёж борлиги қайд этилди.

Тадбиркорлар билан биргаликда бу йил 80 та, кейинги йил яна 20 та замонавий автобус ва 50 та микроавтобус олиб келиниши, Қўшкўпир, Хонқа, Янгибозор, Хива шаҳрида 4 та янги автостанция қурилиши, йил якунигача 10 та янги замонавий троллейбус харид қилиниши белгиланди.

“Бухоро-Хива” темир йўлини электрлаштириш якунланди. Натижада йўловчи ташиш 500 мингдан 3,3 миллионга, юк ташиш 1,1 миллион тоннадан 5,8 миллион тоннага етади.

Мутасаддиларга келгуси йилда 6 та тезюрар электропоезд олиб келиш топширилди. Натижада Тошкентдан Урганчга етиб келиш 14 соатдан 7 соатга, Бухородан Хивагача эса 6 соатдан 3 соатга қисқаради.

2025 йилда Гурланда янги темир йўл вокзали қурилиши, Ҳазораспдаги вокзал реконструкция қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда вилоятда 60 миллион долларлик 56 та лойиҳани ишга тушириш, 3 минг 400 гектар ерларни қайта фойдаланишга киритиш, 31 километр катта канал ва 1 минг 600 километр ички ариқни бетонлаштириш, 1 минг 200 гектар саноатлашган мевали боғларни ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Экин экишда сувни иқтисод қилиш бўйича Хоразм ўз тажрибасини яратгани эътироф этилди. Ерларнинг 93 минг гектари лазерли текислашга ўтган, 196 минг гектарга сув тежовчи технология ўрнатилган.

Ушбу ишлар ҳисобига йилига 1 миллиард куб метр сув иқтисод бўлмоқда.

Жорий йилдан шоли майдонларини лазерли текислаш учун гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш бошланди. Энди бу пахта ва ғалла майдонлари учун ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда инвестиция ва экспорт масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозир жаҳондаги мураккаб шароитда ким инновация ва инвестиция жалб қилса, ўша ғолиб бўлаяпти”,

- деди Президент.

Жорий йилда Хоразмда:

- 900 миллион долларлик 12 та йирик, 480 та ҳудудий лойиҳани ишга тушириш;

- 65 турдаги маҳсулот, 5 турдаги ускуна ишлаб чиқаришни бошлаб, маҳаллийлаштириш ҳажмини 1,7 триллион сўмга олиб чиқиш;

- 510 миллион долларлик экспортни таъминлаш;

- хорижий инвестицияни 1,5 миллиард долларга етказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Қорақалпоғистондан Хоразмга келадиган йўл сифати ёмонлиги боис йилига қўшимча 300-400 минг турист жалб қилиш имконияти йўқотилаётгани қайд этилди.

Масъулларга “Урганч – Гурлан – Манғит” йўлини реконструкция қилиш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан музокара ўтказиш, 10 та туманни ўзаро боғловчи ички йўлларни таъмирлаш учун Осиё инфратузилма ва инвестиция банкидан 75 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Хоразмнинг 13 та туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари туризм ва сервис бўйича илғор тажрибани, муҳитни ўрганиш учун Испания, Италия, Франция каби давлатларга юборилиши белгиланди.

Кейинчалик бу тизим барча туризмга ихтисослашган ҳудудларда жорий қилинади.

Умуман, жорий йилда Хоразмда жами 200 миллион долларлик 91 та лойиҳани ишга тушириш; 2 миллион хорижий ва 10 миллион маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 700 миллион доллардан ошириш; туризм ва хизматлар соҳасида 100 мингта янги иш ўрни яратиш мутасаддиларнинг асосий вазифаси бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
03.05.202514:01
"Миссия" лойиҳасининг 4-сони

Серия 4 проекта "Миссия"

Facebook|Instagram|X
Хоразм аҳли ҳурматини қозонган машҳур аёл раҳбарлардан бири бўлган Шакаржон Хўжаниёзова 8 йил олдин оламдан ўтган эди. Мен Шакаржон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Ҳар сафар Хоразмга келганимда самимий мулоқот қилардик.

У инсон эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар”,

- деди Президент.

Давлатимиз раҳбари шу йил 12 июнь куни Ш.Хўжаниёзованинг 70 йиллик юбилейини Хоразм вилоятида кенг нишонлашни таклиф этди.

Боғотдаги кўчалардан бирига ва ўзи асос солган бадиий гимнастика мактабига Шакаржон Хўжаниёзова номи берилади.

Вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танлови ўтказилади. Жасоратли ва меҳнаткаш аёл сифатида Ш.Хўжаниёзованинг ҳаёти кенг ёритилади.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда қурилиш ва инфратузилма соҳаларидаги вазифалар муҳокама қилинар экан, жорий йилда Хоразмда:

- 12 триллион сўмлик пудрат ишларини бажариш, қурилишда 20 минг нафар аҳолини банд қилиш;

- 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қуриш;

- 1,5 минг километр йўл ва 20 та кўприкни реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

- 80 та автобус олиб келиб, 6 та янги йўналишни ишга тушириш мақсад қилиб олинди.

Вилоятдаги ичимлик суви тармоғининг 16 фоизи ва канализация тармоғининг 27 фоизи ярим аср олдин қурилгани боис, реконструкцияга муҳтожлиги кўрсатиб ўтилди. Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларининг канализация тизими янгиланиши керак.

Бу ишлар учун жорий йилда 1,1 триллион сўм ажратилиб, тез фурсатда Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари ва Гурлан тумани марказидаги оқова сув тизимини реконструкция қилиш бошланади.

Мутасаддиларга йил якунигача 101 километр сув ва канализация тармоғи, 6 та сув иншооти қуриш, халқаро молия ташкилотларидан Хоразмнинг барча туманларидаги оқова тизимига яна 85 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Словакия компанияси Тупроққалъага 10 миллион доллар киритиб, 500 гектар қумли ерни ўзлаштиришни бошлади.

Ушбу инвестор 170 миллион доллар ҳисобига яна 4,5 минг гектар қумли ерни фойдаланишга киритиб, рапс ўсимлигини экиш ва ундан
биоэтанол ишлаб чиқаришни режа қилган.

Масъулларга бу лойиҳа учун зарур кўмакни кўрсатиш топширилди.

Президент Тупроққалъадаги “Дамас” заводи бўйича катта янгиликни айтди. Бу заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади.

Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.

Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, кейинги йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги саккиз йилда Хоразмда мебель саноати 3 карра ўсгани таъкидланди. Ўтган йили 311 та корхона қарийб 300 миллиард сўмлик мебель ишлаб чиқарди. Мебелчиликка ихтисослашган 9 та маҳаллада 2 мингдан ортиқ аҳоли банд.

Хонқадаги 10 гектар ерда “Мебелчилик зонаси” ташкил этилди, 5 та маҳалладаги мебелчилар ушбу зонага кўчиб ўтди. Бу ерда устоз-шогирд амалиётини йўлга қўйиш бўйича 3 қаватли ўқув биноси ҳам қурилди.

Мебелчилик мактаби учун хориждан дизайнер, маркетолог, инженер-технолог олиб келиш топширилди.

Мебель корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун четдан ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.

Вилоятда йилига 16 минг янги оила пайдо бўлаяпти, 7 мингдан зиёд хонадон қурилаяпти, яна шунчаси таъмирдан чиқарилаяпти. Шу муносабат билан маҳаллий мебелчиларни янги қурилаётган уй эгалари ва девелоперлар билан боғлайдиган тизим яратилади.

Facebook|Instagram|X
Маҳаллий рейсларнинг 95 фоизи “Ҳаво йўллари” ва “Силк авиа” авиакомпанияларига тўғри келади. Қолган 14 та рейсни 4 та маҳаллий авиакомпания амалга ошираяпти.

Сабаби, ички рейслар жозибадор эмаслиги учун хусусий компаниялар асосан хорижга қатнаяпти. Ички бозорда рақобат бўлмагани учун, Тошкент-Урганч йўналишида бир ҳафта олдин чипта қолмайди, нархи қиммат.

"Бу ҳолатда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳлар ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради",

- деди Президент.

Шу муносабат билан мутасаддиларга хусусий компанияларни жалб қилиб, Тошкентдан Урганчга қатновларни 2 карра ошириш топширилди.

Барча резидент компанияларга ички рейсларни субсидиялаш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, дам олиш кунлари поездлар таркибига қўшимча вагон улаб, йўловчи ташишни 1,5 баробарга кўпайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бугун Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланмоқда. Ушбу сана яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини демократиянинг асосий устунларидан бири — сўз ва матбуот эркинлиги масалаларига қаратади.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фикр эркинлигини таъминлаш, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини кафолатлаш тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу стратегия инсон манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат халққа хизмат қиладиган очиқ ва адолатли жамият қуришга қаратилган.

Кучайиб бораётган глобал таҳдидларга қарамасдан, биз демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлидан бормоқдамиз. Дунёдаги сиёсий ва иқтисодий беқарорлик, зиддиятларнинг кескинлашуви ва дезинформациянинг кучайиши шароитида Ўзбекистон журналистика, холис мулоқот ва фикрлар хилма-хиллигини ривожлантириш учун зарур шароит яратиш сиёсатига содиқ қолмоқда.

Афсус билан тан олиш керакки, бугунги кунда ҳатто анъанавий равишда демократия таянчи ҳисобланган мамлакатларда ҳам сўз эркинлиги ғояси кўпинча сиёсий, тижорат ёки мафкуравий манфаатлар босими остида қолмоқда. Очиқ журналистика ўрнини нохолис ёндашув эгаллаб, "сўз эркинлиги" тамойили ўзининг асл қийматини тобора йўқотиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Халқаро ташкилотларнинг таҳлилларига кўра, 2025 йилда дунёдаги умумий вазият илк бор "мураккаб" даражага тушиб кетгани соҳадаги аҳволнинг тобора ёмонлашиб бораётганидан далолат беради.

Шу боис жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган, факт ва ҳалоллик қадрланадиган, мулоқот очиқликка асосланадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш айниқса муҳимдир.

Бу кунда журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар, операторлар, техник ходимларга - ҳар куни маърифат ва ахборот улашиш, воқеаларни холис ёритиш йўлида хизмат қилаётган барчага чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз.

Масъулиятингиз, жасоратингиз ва касбингизга садоқатингиз учун ташаккур. Сизларга янги ютуқлар, мустаҳкам соғлик ва ижодий илҳом тилаймиз!

Сегодня отмечается Всемирный день свободы печати. Это день, когда мировое сообщество вновь обращает внимание на одну из краеугольных основ демократии — свободу слова и печати.

В Узбекистане под руководством Президента Шавката Мирзиёева обеспечение свободы выражения мнений, права на получение и распространение информации является важной и неотъемлемой частью нашей стратегии развития. Эта стратегия направлена на защиту интересов человека, построение открытого и справедливого общества, где государство служит народу.

Мы идем по пути укрепления демократических институтов, даже несмотря на растущие глобальные вызовы. В условиях политических и экономических потрясений, обострения конфликтов и усиления дезинформации в мире Узбекистан сохраняет верность курсу на создание необходимых условий для развития журналистики, честного диалога и плюрализма мнений.

С сожалением приходится признать, что сегодня даже в странах, традиционно считающихся оплотами демократии, идея свободы слова нередко оказывается под давлением политических, коммерческих или идеологических интересов. Все чаще мы становимся свидетелями того, как открытая журналистика подменяется ангажированной риторикой, а принцип «свободы слова» теряет свою подлинную ценность. Об ухудшающемся положении сферы свидетельствует тот факт, что по оценкам международных организаций в 2025 году общая ситуация в мире впервые опустилась до отметки «сложная».

Тем важнее сохранять и развивать в нашем обществе среду, где уважается профессиональный труд журналиста, где ценится факт и честность, где диалог опирается на открытость.

В этот день мы выражаем глубокую признательность журналистам, блогерам, редакторам, операторам, техническим специалистам — всем, кто ежедневно служит делу просвещения, информирования и объективного освещения событий.

Спасибо за вашу ответственность, мужество и преданность профессии. Желаем вам новых достижений, крепкого здоровья и творческого вдохновения!

Facebook|Instagram|X
Президентимиз ижтимоий соҳага алоҳида тўхталиб ўтди.

Жорий йилда юқори технологик жарроҳлик амалиёти улушини 35 фоизга етказиш, техникумлардаги 6 минг битирувчининг бандлигини таъминлаш, техникум ва олийгоҳларнинг 7 минг талабасини дуал таълимга қамраб олиш, олий таълимнинг муҳандислик, тиббиёт, иқтисодиёт, аграр йўналишидаги 7 та таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Урганч шаҳридаги тиббиёт олийгоҳида йилига 1 минг 600 нафар врач тайёрланади, 500 та хусусий клиника фаолият юритаяпти. Лекин, сервисдаги тиббий хизматлар улуши 2 фоизга ҳам етмайди.

Шу муносабат билан йил якунигача Шовот ва Янгиариқда соғломлаштириш хизматларини ташкил қилиш топширилди.

Урганч туманидаги Адолат, Қўшкўпирдаги Ифтихор, Ҳазораспдаги Янгибозор маҳаллаларидаги мактаблар иккидан юқори коэффициентда фаолият юритаётгани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга бу ерда хусусий мактаб очиш ёки қўшимча бино қуриш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Бу йили вилоятдаги 359 та боғчани сув иситиш тизими гелиоколлекторлар билан жиҳозланиши, 420 та ижтимоий объектдаги мингдан ортиқ эскирган иситиш қозонлари янгиланиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмлик фермерлар таннархни тушириш учун изланиб, янгилик қилаётгани таъкидланди.

Масалан вилоятдаги 10 тадан ортиқ фермер 100 миллион сўм сарфлаб, ўзининг тракторига замонавий автопилот ўрнатган. Техникаларга автопилот ўрнатиш учун имтиёзли кредит линия очилиши белгиланди.

Республикадаги насосларнинг 21 фоизи Хоразмда жойлашган.

Хонқалик фермер насосни электр билан таъминлаш учун ўтган йили 200 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, йиллик 120 миллион сўм электр харажатини иқтисод қилди, қўшимча 53 миллион сўмлик электрни тармоққа сотди.

Барча 2 минг 138 та насосни шу тизимга ўтказиб, Хоразм тажрибасини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшкўпирда сув йўқлиги учун ишлатилмаётган 165 гектар майдонда тадбиркорлар коллектор сувидан фойдаланиб, балиқ етиштириш таклифини билдирган.

Бу таклиф маъқулланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг “драйвери”га айлантирилади.

Шу йил Тупроққалъада 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг (МТО) 1-босқичи бошланади. Бунда йилига 2 миллион тонна 14 турдаги юқори қўшилган қийматли базавий полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Ҳазораспдаги 10 гектарда кимё технопарки ташкил этилади, у ерда полимер маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар бўлади.

Хоразмдаги 663 та қурилиш материаллари корхонаси ўтган йили 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, вилоятнинг “драйвер” тармоқларидан бирига айланди.

Буни янада кўпайтириб, 100 миллион долларлик 40 та лойиҳани бошлаш, бу йил ишлаб чиқаришни 1,5 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Хусусийлаштириш дастурига асосан 2025 йилда Хоразмда 41 та давлат биноси, 350 гектар ер участкаси савдога қўйилмоқда.

“Бу хизмат кўрсатиш, туризм ва ишлаб чиқариш соҳалари учун катта имконият
”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, Урганч шаҳридаги ўрганишлар натижасида 61 минг квадрат майдони, 21 гектар ери бўлган 45 та давлат биноси аниқланди. Улар негизида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари, кўнгилочар масканлар қуриб, камида 500 кишини банд қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Ангарик маҳалласидаги бўш майдонда маъмурий бинолар қурилиб, Хива шаҳридаги барча давлат ташкилотлари шу ерга кўчирилади.

Мутасаддиларга Урганч, Хивадаги барча маъмурий биноларни савдога чиқариш бўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Хоразмда туризмнинг жадал ривожланиши учун энг катта тўсиқ, бу – транспорт экани қайд этилди.

Урганчга Россия, Туркия, Италия, Испания ва Франциядан авиақатновлар қўйилгани натижа берди. Лекин, рейс йўқлиги учун Германия, Хитой, араб давлатларидан минглаб турист йўқотилаяпти.

Мутасаддиларга Франкфурт, Урумчи, Пекин, Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейс қўйиш таклифини киритиш, туристик мавсумда Истанбулдан кунлик қатновни йўлга қўйиш топширилди.

Урганч аэропорти Кореянинг Инчхон аэропортига хусусий шерикликка берилмоқда. Ушбу аэропорт миллий меъморчилик анъаналарига мос ҳолда реконструкция қилинади.

Масъулларга ишлар бошланишини кутиб ўтирмасдан, Корея авиакомпанияларини жалб қилиш, самолёт ва аэропортдаги сервис ходимларини малака ошириш учун Кореяга юборишни бошлаш, янги ўқув йилидан Хоразмдаги транспорт ва сервис техникумларида Корея тажрибаси асосида кадр тайёрлашни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
显示 1 - 24 634
登录以解锁更多功能。