Огоҳ бўлинг биродарлар, уч нарсани севамиз, лекин уччаласи ҳам бизники эмас: 1. Жонимизни яхши кўрамиз, жон эса Аллоҳники; 2. Молу давлатни яхши кўрамиз, у эса меросхўрларники; 3. Дунёни севамиз, уни эса барибир тарк этамиз.
Абу Туроб Нахшабий қуддиса сирруҳу •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛ-МУТОЙИБАЛАРИ
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларга қараганда кўп ҳазил-мутойиба қиладиган ва хушчақчақ зот эдилар” (Имом Табарий ривояти). Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаганда доимо табассум билан гапирардилар”(Муснади Аҳмад). Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаҳқаҳа отиб кулмаганлар. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам овоз чиқариб қаттиқ кулмаганлар, балки у зотнинг кулгулари табассум эди”(Имом Молик ва Имом Табароний ривояти). Мурра розияллоҳу анҳунинг отаси айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ кулги келса, муборак кўллари билан оғизларини беркитиб олардилар”(Канзул уммол).
•🤲Аллоҳим! Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим! •🤲Аллоҳим! Ўлим ҳақдир улим фариштаси менга табассум ила юзлантир! •🤲Аллоҳим! Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, •🤲Аллоҳим! Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин! •🤲Аллоҳим! Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, •🤲Аллоҳим! Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, •🤲Аллоҳим! Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил! •🤲Аллоҳим! Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут! •🤲Аллоҳим! Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт! •🤲Аллоҳим! Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла! •🤲Аллоҳим! Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз. •🤲Аллоҳим! Бизларни солиҳ қулларингдан айла! •🤲Аллоҳим! Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт! •🤲Аллоҳим! Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер! •🤲Аллоҳим! Ота-онамни Ўзинг авф эт! •🤲Аллоҳим! Устозларимни раҳматингга ноил айла! •🤲Аллоҳим! Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин! •🤲Аллоҳим! Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин! •🤲Аллоҳим! Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, •🤲Аллоҳим! Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин! •🤲Аллоҳим! Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин! •🤲Аллоҳим! Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, •🤲Аллоҳим! Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, •🤲Аллоҳим! Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!
•АМИЙН!🤲 •АМИЙН!🤲
•☝️Бу ДУОНИ шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
- Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний... 🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн...
Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар». Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади. Аллоҳ улуғдир! Нақадар буюк Зотсан, Роббим!