Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
Шифо-инфо avatar
Шифо-инфо
❗️ ҚИЗИЛ ПИЁЗ ЖИГАР УЧУН ФОЙДАЛИ


⭕️ Қизил пиёз таркибида фитоцидлар, темир, магний, калий, кальций, фосфор, селен, азот каби фойдали модда ва элементлар мавжуд. Ундан жигар учун фойдали малҳам тайёрлаш мумкин.
✔️ Бунинг учун 1 кг қизил пиёз, 800 г шакар кукуни керак бўлади. Пиёзни гўшт майдалагичдан ўтказиб оламиз ва шакар билан аралаштирамиз. Тайёр малҳамни қоронғи жойда хона ҳароратида 10 кун давомида сақлаймиз.

Ана шу шифобахш неъматдан кунига 4 ошқошиқ истеъмол қилиб туриш керак.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Болаларнинг кўзлари тагидаги белгилар қандай касалликлардан дарак беради❓

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
04.05.202513:05
🌈 РАНГЛАР СИЗ ҲАҚИНГИЗДА СЎЗЛАГАНДА...


Кишининг асосан қайси рангдаги кийимларни танлаши ҳам унинг феъл-атворини белгилайди. Ранг — инсон онгостидаги жараёнларни белгилашдаги муҳим омиллардан бири.

🫧Оқ ранг — сиз хушфеъл ва меҳрибонсиз. Жаҳлингизни чиқариш қийин.

⚫️Қора ранг — безовталик белгиси. Ташқи оламга нисбатан исён кўтаргансиз. Атрофингиздагиларнинг сизга бўлган муносабатидан норозисиз.

▶️Кулранг — ишхонангиздаги раҳбарият сиздек ходими борлигидан фахрланса арзийди. Ўта масъулиятлисиз, бошлаган ишингизни охирига етказмай қўймайсиз. Анчагина ақлли бўлишингизга қарамай, буни намоён этишга интилмайсиз.

🔵Кўк ранг — ички «мен»ингиз билан келишиб яшайсиз. Олтинчи туйғунгиз (интуиция) панд бермайди. Орзу қилишни, фантазиялар оламини яхши кўрасиз.

💎Ҳаворанг —  янгиликка интилувчилар ранги. Улар учун вақт ва замоннинг аҳамияти йўқ. Ижод қилишни, илм билан шуғулланишни яхши кўришади.

🌸Пушти ранг — мўъжизаларга ишониб яшайсиз. Қўл етмас орзулар, нореал мақсадлар қуршовидасиз. Реал воқеликни тан олишни истамайсиз.

🪹Жигар ёки қаймоқранг — улар ўз фикрига эга эмас. Оқимга қараб сузишни яхши кўради. Ортиқча шовқинларсиз, тинчгина ўз ҳаётида яшашни истайди.

🌻Сариқ ранг — ўз устингизда ишлашни яхши кўрасиз. Тиниб-тинчимас. Кайфияти тез-тез ўзгариб туради.

🌹Қизил ранг — сиздан ажойиб етакчи чиқади. Жўшқин, ҳаракатчан, эҳтиросли, интилувчан, ташаббускор.

🟢Яшил ранг — ички хотиржамликка эришган, унча-мунча нарсага кайфиятини бузмайди. Табиат ва жамият қонунларига бўйсуниб яшайди.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Табиатнинг ўзи табиб

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥ЯНА ШУНДАЙ ГАЗЕТА БОРМИ ДУНЁДА?!

‼️ Инсонлар бирор жойи оғриб қолса дарров тиббиёт ходимлари ҳузурига югуради.Тиббиёт ҳам табобатдан келиб чиққанини, табиий усулда ҳам даволаниш ёки ҳар бир касалликнинг олдини олиш мумкинлигини унутишади.
☄️Ушбу расмдаги Зулфия Данегулова Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида марказий шифохонасининг невропатолог шифокори бўлсада табобат илмини тарғиб қилувчи «Шифо-инфо» газетасини ўқиб, фойдаланиб, газетада эълон қилинган Тибет машқларини ўрганиб, яқинларига ҳам тавсия қилиб келишмоқдаю

🔔 Telegram | Instagram | Youtubе
➡️Уйингизда файз-у барокот бўлишини истасангиз...

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Энг, энг, энг...

Энг фойдали таркибга эга мева қайси эканлигини биласизми❓

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Ҳамма билиши керак бўлган тиббий кўрсаткичлар

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
已删除05.05.202512:39
2 ТА МАҲСУЛОТДАН АЖОЙИБ МАСКА



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Хотирани кучайтирувчи маҳсулотлар

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
❗️Овқат - бу дори. Уни тўғри танланг

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🤸‍♂ Хар куни 10 дақиқа ЛИККИЛЛАБ ҚЎЙИНГ фойдаси кўп экан:

Қон айланиши яхшиланади
• Қон босими тушади
• Қон томирлари фаолияти яхшиланиб инфаркт бўлмайсиз



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБ!


➡️200 мл қайнаган сувга 1 чой қошиқ куркума аралаштириб, овқатдан сўнг ичилса, жигарни тозаловчи фойдали, табиий дори бўлади

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
💥👑Бугун, 5 май - Бутунжаҳон маликалар куни!

Маликалар нафақат эртакларда, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам ёнимизда яшайдилар. Булар бизнинг оналаримиз, опа-сингилларимиз ва хотинларимиз. Ҳар бир қиз малика, уни фақат эслатиб туриш керак.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
ЗАРДОБ – ТАБИАТ ШИФОСИ!


✔️ Ичаклар тозаланади, микрофлора тикланади.
✔️ Озишга ёрдам – метаболизм тезлашади, ортиқча суюқлик чиқади.
✔️ Иммунитет кучаяди – антиоксидант ва фойдали бактерияларга бой.
✔️ Жигарга ёрдам – ҳужайралар қайта тикланади.
✔️ Терига фойдали – угри ва яллиғланишга қарши.
✔️ Суяк ва бўғимлар мустаҳкамланади – кальций ва магний манбаи.

Қабул қилиш тартиби:
👉 Эрталаб, оч қоринга 1 стакан
👉 10-14 кунлик курс қилиб ичиш тавсия этилади.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
02.05.202508:02
➡️Терингиз учун фойдали бўлган табиий cоллаген рецепти

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Қулай ҳамда бахтли болаларнинг дунёқарашидаги фарқлар

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
"ТОЗА ҚЎЛЛАР" ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ


❗️Қонунчиликка кўра, барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қуйидагиларни назарда тутувчи «Тоза қўллар» дастури амалга оширилади ва аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади:

🔹қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;

🔹санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;

🔹йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш.


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
➡️Озиш учун табиий ичимлик рецепти

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
04.05.202516:04
АРАЗЛАБ КЕЛМАГИН, ЖОН ҚИЗИМ!


Кел  қизим,  тинчликми, нима гап?
Ўтган ҳафта келгандинг йўқлаб.
Вой ўлай, келдингми аразлаб?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Гап айтма, оқлама  ўзингни.
Фаришта   деб билма ўзингни.
Маъқуллама  айтган сўзингни.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Ҳеч қачон  сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Додажонинг дуода доим.
Ойижонинг ғамхўр, мулойим.
Ўша ерда тингин илойим.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Қани бўл, кўтар тўрвангни!
Уйингда ич карам шўрвангни!
Юрагим кўтармас ғалвангни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сезяпман, хаёлинг ёрингда.
Ўғлинг, қизинг икки ёнингда.
Пушаймонсан қилган корингга.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эгмагин дадангнинг  бошини.
Синама аканг бардошини.
Кўтаргин фалакнинг тошини.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эринг ҳеч келмайди  ялиниб.
Ўзим олиб бораман бош эгиб.
Сени деб, бахтнинг деб, тахтинг деб.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- йигитлар сараси.
Совумасин эр- хотин ораси.
Фарзандларинг кутар дадаси.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- бир очиқ, бир қувноқ.
Йўриғига юргинда сен аҳмоқ.
Нима бўпти урса бир шапалоқ?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Турмушнинг мушти бор, чидагин..
"Лик" этиб аразлаб келмагин.
Бу "ақлли" чора, деб билмагин!.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Айбинг топ, узр сўра, эг  бошинг!
Қовоқ уйиб, чимирма қошинг!
Заҳар бўлмасин тотли   ошинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тилингни тий, билиб қил ишинг.
Қоровул қил тилингга тишинг.
Келинсан- малайга тенг киши.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Чиққан қизсан, чиғриқдан нари.
Бировнинг хасмисан ва ёри.
Оиланг номуси ва ори.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Лойқа сувлар тинар, кўрасан.
Ўша уйда даврон сурасан.
Юк кўтар, юзага чиқасан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ўргатдим бардошни, сабрни.
Меҳрла енгишни қаҳрни.
Борга шукр, йўққа сабрни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Бошпананг тешикмас, бор томинг.
Дастурхонингда бор чой,  нонинг.
Шукр қил,  ямоқсиз либосинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тўғри, келсанг хурсанд бўламан.
Онаман, бағримга оламан.
Аразласанг қувиб соламан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

"Онам ҳайдаб солди"- демагин.
Уйига сиғдирмади,- демагин.
Келсанг ҳам аразлаб келмагин!
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ғийбатчи қўшнилар билмасдан.
Билиб- билмай гап, сўз қилмасдан.
Отангнинг обрўйин тўкмасдан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Амма, холанг  келса  не қилай?
Келинлар олдида ноқулай.
Болама, айланай, ўргилай.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сақлагин  обруйинг, ҳурматинг.
Ўзинг келиб,  ўзинг кетиб юрмагин.
Гапларим унута кўрмагин.
Аразлаб келмагин, жон қизим.
Мастурахон севган ой қизим!
Ақлга, чиройга бой қизим!

Мастура хожи она шеърларидан


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔥 4 май «Халқаро ўт ўчирувчилар куни»

Ушбу кун билан фидокор хизмат қилаётган, кўплаб инсонларни ҳаётини сақлаб қолаётган барча ўт ўчирувчиларни табриклаб қоламиз!

🔥 Байрамингиз муборак бўлсин олов билан курашувчилар!

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
02.05.202506:48
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Табобат оламига хуш келибсиз

📌📚Китобларимиз рўйҳати📚📌
🌱🌴🌿☘🍀🪴🍃🌱🌴🌿☘🍀🪴🍃

Зулук ва қортиқ
Зулукнинг фойдалари
Сирли табобат

Турли дардларга турли шифолар
Бир дарднинг ўн давоси 1,2,3
Касал битта давоси мингта
Дард борки дармон бор 3,4,6
Ҳар дарднинг давоси бор
Табобатимиз хазинасидан
Саломатлик сабоқлари 1,2
Малҳамий китоблари

Каноп ёғи
Цигун эликсири
Нейгун
Ёшариш сирлари 1,2
Ўз-ўзини даволаш сирлари
Табобат ва қайта ёшариш сирлари
Абадий ёшлик алкимёси
Умр соҳиби дарслиги

Оддий сабзавотлардан мўжизавий даволар
Пол Бреггнинг китоблари: Очлик мўжизаси...
Пол Брегг (Саломатлик кутубхонаси - сара асарлари тўплами)
Аллен Карр (энг сара асарлари - ортиқча вазн, кашандалик, ичкиликдан қутилиш, ташвиш ва ҳавотирсиз яшаш)

Уқалашнинг замонавий хитойча сирлари
Массаж

Бош оғриғи (Алижон Зоҳидий)
Асаб касалликлари ва улардан ҳимояланиш йўллари
Уйқусизликни енгиш
Қон босими
Ички безлар
Юқумли касалликлар
Ўта хавфли юқумли касалликлар
Саратон касаллиги
Жигар касалликлари
Тери касалликлари
Тери ҳасталиклари ва бузилишларини даволаш
Қандли диабетни даволаш
Соғлом қўл ва оёқлар
Гемарройни жарроҳлик амалиётисиз даволаш

Эркаклар учун тиббий қўлланма
Сир сақланмайдиган касаллик
Мижоз сустлигини табиий даволаш
Жинсий ожизлик
Хавосул ашё
Ишқий лаззат сирлари
Агар танда дард бўлса...

Қадимий боғдорчилик изоҳли луғати
Туркий табобат илмлари
Ҳалқ табобати ва табиблар сирлари
Табиатнинг ўзи табиб
Соғлом бўлай десангиз
Мураккаб дориларни тайёрлаш усуллари
Кундалик табобат

100дардга 100даво
200дардга 200даво
500дардга 500даво
1000дардга 1000даво
Халқ табобатида инсон саломатлиги
Халқ табобатида парҳез таомлар
Баҳорий шифобахш неъматлар
Шифобахш мевалар ҳосияти
Алой, наъматак, лимон, мойчечак, саримсоқ ва шифобахш даволар

Асалдан шифо топишни истайсизми?
Асал ҳақида китоблар
Мисвак
Шифобахш сут ва сут маҳсулотлари

Табобат асослари ва ҳижома
Мизож илми
Шахс физиологияси ва гигиенаси
Кўз - руҳнинг ойнаси

Ҳотин-қизлар энциклопедияси
Соғлом она ва соғлом бола тарбияси
Болалар ҳасталиклари
Болалар касалликлари
Болалар астрологияси


Атласлар
Қонуни Боситий
Шифоул илал
Табобат уммонидан томчилар
2073 хил доривор воситалар
Халқ табобати хазинасидан жавоҳирлар
Шифо хазинаси 1
Ҳаммабоп тиббиёт қўлланмаси
Касалликлар тарихи
Шарқ табобати
Навоий даври табобати
Ўсимликлар аниқлагичи
Ажал комидан

📍PS.: Бундан бошқа ёзилмай қолган ноёб китоблар ҳам бор. Аста секин эълон қилиб борамиз. Бунинг учун каналмизга обуна бўлиб қўйишни унутманг.

✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
☎️ Телефон: +998889996341
💥 Бугун — 2 май, Ака-ука ва Опа-сингиллар куни!

Суянчиғим — Акам,
Ишонганим — Укам,
Юрагимда нур — Опам ва Синглим.

Жигарларим, борингизга шукур!
Ҳар доим соғ-саломат, хурсанд ва бахтли бўлинглар. Ҳаётимнинг энг қимматли туҳфалари — сизларсиз!

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
Тана аъзоларимиз нималардан қўрқади

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
显示 1 - 24 179
登录以解锁更多功能。