Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ШАМСИНУР ижоди avatar
ШАМСИНУР ижоди
ШАМСИНУР ижоди avatar
ШАМСИНУР ижоди
05.05.202516:58
🌙 ХАЙРЛИ ТУН 🌙

Умр - окар дарё...
Мана бугунги кун хам уз поёнига етмокда
.

Азизлар, яхши амаллар қилишга шошилинг! Биз билан ва биздан кейин факат яхши амалларимиз колади!


🌙 Хайрли тун, қадрдонларим! 🌙

Яқинларингиз ҳам улашинг!
👇

https://t.me/shamsinurijodi
05.05.202515:59
Фитна учун
https://t.me/shamsinurijodi
05.05.202514:46
#МЕНГА_КЕРАКСАН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

4-қисм


Улар қишлоқдан чиқиб далалар томон одимлашди.
— Тинчроқ жой маъқул, қишлоқда ҳаммани кўзи бизда бўлади.
Комил нега бу томонга юрганларига изоҳ берди.
— Ҳм, тўғри.
Захро ердан кўз узолмас, икки юзи шолғомдек бўлиб кетганди.
— Тўйга қаршимасмисиз?
Комил юрак ютиб сўради.
— Йўқ, нега қарши бўлай? Ота- онам менга ёмонликни раво кўрмайдилар.
Комил энди Зилола ва Захрони таққослай кетди. Зилола ўйламасдан гапирар, шўхроқ, уст бошигаям жуда эътибор беравермасди. Захро эса, балки учрашувга чиққанигами ундан ширин ифор таралиб турарди.
— Синглингиз яхшими?
Комил нима деб гапиришни билмай шу саволни берди.
— Яхши, нега сўраб қолдингиз?
Захрони ичида ғалати туйғу ўрмалади.
— Қайдам, гап йўқлигида, бир гапда.
Иккиси ҳам кулишди. Комил қизга термулиб қолди. Кулса янаям чиройли бўлиб кетаркан. Шаҳло кўзлари одамни юрагига ўт қалайди.
— Нега менга совчи юбордингиз? Бирор кимни севмаганмидингиз?
Захро савол берди бу гал. Комил ўйлаб ўтирмай жавоб берди.
— Балки сизни кутгандирман?
Йигитни қош қоқишига Захро маҳлиё бўлиб, кўз узолмай қолди.
— Йўғе?
— Рост, ота- онам танлаган бўлсалар ҳам, танловларидан хафа эмасман.

Захро жилмайиб қўйди.
— Ойим айтдиларки, тўйни тезда қиламиз дейишибди .
— Сиз қарши эмасмисиз? - Комил синчков боқди.
— Мен... Мен нима ҳам дердим. Менга маъқул.
Улар анча суҳбат қуришди. Комил қайтишда қизни уйигача кузатиб қўйди. Деразадан уларни Зилола кузатиб турарди.

***

Уйга кирган Комилни онаси савол билан қарши олди.
— Келинбола ёқдими?
— Ҳа бўлади.
— Мужмал жавоб берма, ёққани юз кўзингдан маълум.
— Аммо ойи, уни синглиси...
— У ҳам тенгги чиқса эрга тегиб сени эсламай ҳам қўяди. У билан алоқани уз.
Комил хонасига кириб кийим алиштириб чиққач, ерни ичига ўт ўриш учун кирди. Миясида саволлар ғужғон ўйнарди. Зилола билан қандай орани очиқ қилади?

Давоми бор...

👍👍👍 Давомини тезлаштиради


https://t.me/shamsinurijodi
Қатиққа + кўк чой қўшсангиз, натижадан шокка тушасиз! 

Бу оддий рецепт билан бужмайиб, қорайиб камига доғ тушиб кетган юзни, 18 ёшли тиниқ юзга
айлантириш кимни хаёлига келибди дейсиз? Камига 15 Кунда, 15 кг га озиб, 20 йилга ёшаришга нима дейсиз?

Сувдек текин бу рецептни 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас! Сабаби эрингиз танимай қолиши мумкин 😉

Мана уша рецепт: ёзиб олинг!

- oддий кўк чой
- қатиқ ва… Батафсил ўқиш👇🏻
#ҲАЁТ_ҲИКОЯСИ
Малика келин бўлиб тушган хонадони катта оила эди.
Эрини ажрашган аммаси, ва аммасини қизи Ёдгора ҳам улар билан яшарди.
Тушлик пайти ошхонада.
—Келинойи, ҳалиги салатиздан қилиб беринг, жуда егим келяпти. -Малика Ёдгорага кулиб қаради.
—Ҳўп, кечга қилиб бераман.
Ёдгора овқатга қошиқ солдию, ўқчиб ўрнидан туриб ташқарига чиқиб кетди. Малика ортидан ҳавотир олиб борди.
—Яхшимисиз Ёдгора? -сўради Малика.
—Келинойии... -Ёдгора йиғлаб юборди. —Мен ҳомиладорман.
—Нимаа? -Маликани кўзлари катта-катта очилди. Турмуш қурмаган қиз ҳомиладор?
—Ким? -деди бир ютиниб. —Болани отаси ким?
—Шокир акам...
Малика, Ёдгорадан ўз эрини исмини эшитиб кўзи тиниб кетди...
05.05.202507:18
​​#Қисқа ҳикоя

- Қўрқма қизалоғим, мен яхшиман, - дея юпатди иситма аралаш ҳансираётган аёл. Беш-олти ёшлар атрофидаги қизча йиғлашдан тўхтаб бир муддат онасига тикилди. Аммо яхшилигига ишонмади шекилли яна йиғлай бошлади. Шу пайт дадаси келиб қолди. Юзига умидвор тикилиб турган қизалоғига нима дейишини билмай бир оз ўйланиб турди.
- Онам ўладими? - сўради қизча тўсатдан.
- Ким айтди бу гапни?
- Кеча ўлсам, уйлансангиз ҳам қизимни зинҳор болалар уйига берманг, менга ўхшаб меҳрга зор бўлмасин, дедилар-ку.
- Онанг ёлғон гапирибди, ҳали узоқ яшайди.
Қиз болалигидаги шу хотираларни эслаб меҳрибонлик уйи деразасига тикилар экан, ҳақиқий ёлғончи ким эканлиги ҳақида ўйларди.

✍️ Саида Ибодинова

@shamsinurijodi
Кеча 16 ёшли қиз ўзини осиб, кутилмаган бир хат қолдириб кетди‼️

3 май куни 2009 - йилда туғилган Малика исмли ўқувчи қиз ўз уйида ўзини осган ҳолда топилди. 2008-йилда туғилган қизни қолдирган хати ҳаммани шокка солиб қўйди. Кизнинг онаси хатни очиб ўқиганида, унда шундай сўзлар ёзилган экан. 

Менинг ўлимим тасодиф эмас
…👇
05.05.202515:29
#ФИТНА_ДАРДИ_БЕДАВО:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

128-қисм

Бозор атрофидаги шовқин ичида ҳеч ким Нурия тушган ҳожатхона тарафга эътибор бермади. У эса қора илондек чириган тахталарнинг орасидан ўра ичига гуп этиб тушганди. Сув ва нажас қоришмаси бурнини куйдириб юборди. Дод дейишга ҳам кучи йўқ эди. Қоронғулик, ифлослик ва яккалик… айнан шу ерда Нурия ўзининг «қудрати»дан асар ҳам қолмаганини ҳис қилди.
— Йўқ… бу… бу мен эмасман! Мени бу ерга… ҳеч ким олиб келолмасди! — деб типирчилай бошлади. Аммо ҳаракат қилган сари чуқурроққа ботаётганини сезди. Оёқлари силжимас, қўллари сирғанарди.
Бирдан мийиғида кулган овоз қулоғида жаранглади. Бу овоз таниш эди. Зайнабнинг ғамга тўла, аммо сабрли оҳанги, гўё юрагини титратди.
— «Аллоҳу ла илаҳа илла Ҳувал-Ҳайюл-Қайюм...»
Нурия бирдан ҳушидан кетаёзди. У дуони эшитаётганини тушуниб етди. Ҳеч ким айтмаётган бўлсада, бу овоз ичида, онгида, юрагини ўртаётгандек эшитиларди. У бунга қарши тура олмади. Йиллар давомида ўрганган афсунлари, пичирлари, фол варақлари, ясалма тасбеҳлар – барчаси ҳозир ёрдам бера олмаётганди.
— Мени… ким… лаънатлаган? — деб ичида оний лаҳзага ўйлашга улгурди.
Қолгани тезликда рўй берди. Ис гази энг хавфли газ. Нажосат Нурияни ютиб юборди.

***

Муродни қўлини ушлаб ётарканман кўзи бирдан очилди. Чуқур нафас олди.
-Мурод ака яхшимисиз?
Мурод мени ҳайрон қолдириб ўрнидан турди.
-Яхшиман.
-Бирдан яхши бўлиб қолдизми?
Ҳайрон эдим.
-Устимдаги оғир юк бирдан йўқолди.
Уни қучиб олдим.
-Ортда қолгани рост бўлсин.

Давоми бор...

Биламан бу қисмам анчааа 👍👍👍 арзийди а
😀😀😀😊

https://t.me/shamsinurijodi
​#Мулоҳаза

✍️ Сизни ўзгартира оладиган инсонни кўришни истайсизми?

🔹Сизга бахт берадиган инсонни кимлигини биласизми?

🔹Сизга ҳурмат олиб келадиган инсонни кимлигини биласизми?

🔹Сизни тўғри йўлга бошлайдиган инсонни кимлигини биласизми?

🔹Сизни жаннатга етаклайдиган инсонни-чи?

🔹Ҳаётингизга шодлик қувонч олиб келадиган инсонни-чи.....

🔹Шаънингизни ва обрўйингизни юксакларга кўтарадиган инсонни кимлигини биласизми?

✅ Кимлигини билишни жуда хоҳласангиз, секин бориб кўзгуга қаранг.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Бизнинг каналимизда қолинг.



👉 @shamsinurijodi
05.05.202512:00
Агар актив бўлсангиз мен кўпроқ ёзаман❤️❤️☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️
Ғусл қилмасдан юриш

САВОЛ?

Ассалому алайкум! Эр ва хотинликдан сўнг ғусл қилмаса гуноҳи борми? Баъзи бир одамлар алоқадан кейин ғусл қилмас экан. Ҳозирги ёш оилаларда бу ҳолат кўп учрамоқда, бу илмсизликданми ёки эринчоқлик орқасидаги гуноҳми?


ЖАВОБ:👇🏼
Икром хотини вафот этганидан кейин анча йиллар ўтиб уйланди.Ўғли 10-синф бўлиб каттагина йигит бўлиб қолгани учун аввалига бироз қаршилик қилди аммо ўгай онаси ўзидан унча катта бўлмагани учунми ўрганиб кетди.Аммо охирги пайтлар Икром аёлида ўзгаришлар сеза бошлади.Кўпроқ бўянадиган,кийимларни ҳам калтароқ киядиган бўла бошлагач Икром тергади лекин иши кўпайиб эътибор қила олмай қолди.Ўғли ҳам энди кўчада саёқ юрмас доим уйда ўгай онаси билан дарс қилаётганини кўриб Икромни ҳаёлига ёмон ўй келмабди аммо бир куни ишдан эртароқ қайтиб хонаси томон юраркан пойгакда ўғлини оёқ кийимини кўриб дахшатга тушди,қўллари қалтираб эшикни очди не кўз билан кўрсинки у ерда хотини ва ўғли...
05.05.202516:35
ЁНИНГДАМАН...:
#ЁНИНГДАМАН...

84-қисм

Муаллиф Шамсинур

#ЁНИНГДАМАН...:
Бахтиёр генерални олдида тураркан Дурдонага қараб қош қоқиб кўз қисиб қўйди. Дурдона эса ҳудди тикан устида ўтиргандек ўтирарди. Тезроқ тугасаю, тезроқ кетса. Бахтиёрга нималар демаган. У ҳатто бу безори йигитни орган ҳодими эканини ҳаёлига ҳам келтиролмасди.
Тақдирлаш тугаб машхур хонандалар концерт беришди. Ўша вақтда эса Бахтиёр формаси ўзига ярашганча олд қаторда ўтирарди. Қизиқ у қачон кийимини алмаштириб улгурган? Дурдона буни англаёлмай қолганди. Концерт ҳам тугаб ҳамма бирин кетин тарқала бошлади. Дурдона эса чўғ устида ўтиргандек эди.

-Зерикиб қолмадингми?

-А... Йўқ... Зерик... Зерикмадим.

-Нега дудуқланяпсан?

-Ҳаммаси... Ҳаммаси жойида.

-Қани кетдик унда.

Бахтиёр билан олдинма кетин машинага бориб ўтиришди.


-Хўш зоти олиялари қорнинг очдими?

-А?
Дурдона ҳаёл суриб ўтирган экан чўчиб тушди.

-Дурдона ҳаёлинг қаерда? Сенга нима бўляпти?

-Ҳеч нима.


-Нима еймиз? Қаерга ҳайдай?

-Фарқи йўқ. Сиз нима десангиз шу

-Ўзгариш катта.

-Нега? Нега кимлигингизни айтмадингиз?

-Сен сўрадингми?

Бахтиёр мийғида кулганча машина бошқариб кетарди.

-Йўқ сўрамадим.

-Сўрамаганингдан кейин, ўзимдан ўзим айтавермайманку.

-Ҳмм. Энди ўқишингиз нима бўлади?

-Аслида бу соҳа ҳам зарар қилмайди. Тўртинчи курс амалиёт. Келмасам ҳам бўлади.

-Менчи бир ўзим қатнайманми?

-Буни ташвишини қилмай қўя қол. Ўйлаб қўйганман. Ана етиб келдик.


Бахтиёр фавворалари отилиб чиройли манзара ҳосил қилган, ям-яшиллик уфуриб турган ресторанга олиб келганди.

-Ҳуш келибсиз! Залда ўтирасизларми, ёки алоҳида?

-Алоҳида бўлаверсин.

Бахтиёр ресторан ичига бир қур назар ташлаб йигитлар кўплигини кўргач алоҳида ўтиришни афзал билганди.

-Кунам исиб кетди.

-Жудаям, яхшиям бу ерда совутгич ишлаб турибди.

-Тўйимизда бунданам исиб кетса керак?

-Балки.


Дурдона ҳамон тили айланмасди. Доим бир нималар деб Бахтиёр билан тортишиб турарди. Энди эса тилига сўз келмаяпти.

-Овқатни танла, нима буюрасан?

Бахтиёр менюни қизга узатди. Дурдона таомларни ўқиб ўзига маъқулини танлади. Официант ёзиб олиб чиқиб кетди.

-Хўш булбулигўё гапирчи.

-Нимаям дердим.

-Кўйлакни ёпиқроқ танла

-Сизам борасизми танлашга?

-Мен аёлларни бунақа ишига аралашишни ўзимга эп кўрмайман.

-Ҳмм.

-Ўзингга ёқса бўлгани. Менга ҳам ёқади. Фақат енглари узун, бўйнингни ҳам ёпадиган бўлсин. Тўйда юзингни очмайсан.

Дурдона Бахтиёрга энди кўраётгандек қараб қолди.


-Унақа қарама, тўйимга жуда кўп дўстларим келади. Мени, дадамни танишлари бари эркаклар биласан буни. Сени томоша қилдириб қўйиз мени шаънимга тўғри келмайди. Мен буни қабул қилолмайман.


Дурдона ноилож бошини эгди.

-Очиқ сочиқ қизларизга ёпишиб ўтирардизу.


-Сенга неча марталаб айтганман. Уларга ўзингни тенг қилма. Улар сариқ чақага ҳам арзимайди. Шу сабаб ҳам қўлма қўл бўлади. Менга эса фақат мен учун аталгани керак.


Официант таомларни келтирди. Бахтиёр шарбатларни олиб бокалларга қуйди.

-Қани ол. Мен жуда очқаб кетдим. Эрталаб ҳам ҳеч нарса еганим йўқ.


-Нега?

-Тайёрлаб бергувчи топилмади. Ҳизматчи аёл ҳали келмаганди. Шунга ўзим эриндим. Майли кам қолди. Кейин эрингни нонуштасиз қолдирмассан?

Бахтиёрни бу гапидан Дурдонани эти жимирлаб кетди. Қаршисидаги бугун қайтадан таниб турган одамидан илк бора бу сўзни эшитиш ғалати.


Давоми бор...


https://t.me/shamsinurijodi
Shunaqa ajoyib bulgan dvoyka kuylaklar 1:1 lux kiyimlar abaya onaxonlarimiz uchun kuylaklarni arzon narxda xarid qilishni xoxlayszmi unda bu guruh aynan siz uchun bunaqa narxda bunaqa kiyimlarni topmaysz
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
😍😍😍😍😍😍😍😍

Vaqtingizni va naqdingizni tejang!
🛍 Soatlab bozorma bozor kiyim izlab yurishingiz shart emas! Endi izlagan kiyimlaringizni bitta kanaldan topishingiz mumkin. Buyurtmalaringiz 24 soat ichida qo'lingizda bo'ladi.
©️ Sifatli ✅
©️ Hamyonbob ✅
©️ Brend kiyimlar mavjud! ✅
Shu silka orqali kirvoliyla
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🌷
https://t.me/+7n25af-am200MDIy
🌷
https://t.me/+7n25af-am200MDIy
🌷https://t.me/+7n25af-am200MDIy
➡️ @Malak_47_74 SHU LICHKADA ZAKAZLARNI QABUL QILAMIZ.
#Диққат_тест

Сизнинг жуфтингиз қандай бўлиши керак?

Марҳамат жуфтликлардан ёққанини танланг🫵

Жавоблар👇
05.05.202511:56
#МЕНГА_КЕРАКСАН

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

3-қисм


— Учрашув...
Синглисини довдираётганини Захро бошқа нарсага йўйди.
-Воееэй гўзалим, ҳалитдан кетишимга шунча хафамисан? Келиб тураман, ўзимам бу уйдан кетишни ўйласам...
— Мен оғилхонага ўтай, сув бериш керак эди сигирга.
— Майли борақол.
Зилола аранг турганди дарров орқа ҳовли томон ўтиб кетди. У қандай қилиб опасидан бу қувончни тортиб олсин? Опасини кўзлари бахтдан ёниб турибди. Қандай қилиб унга айта олади?


****

Комил хонасида ўйчан ўтирибди. Онаси аста бош суқди.
-Нимага аза тутиб ўтирибсан?
Комил кўрпачадан туриб ўтириб олди.
-Келинг ойи.
-Нима бўлди?
Комил айтишни ҳам, айтмасликни ҳам билмасди.
-Ойи, мен Захрога уйланолмайман.
Жамила опа чўчиб тушди.
-Нима? Мени тириклай ўлдирмоқчимисан? Бу қандай гап? Отанг эшитмасин яна.
— Ойи, мен...
Комил гапиролмай чайналди.
-Довдирама гапир.
— Мен... Захрони синглисини яхши кўраман,- ниҳоят йигит иқрор бўлди.
-Нима? Эсинг жойидами сени? Нега олдинроқ айтмадинг?
-Худди мендан сўрадингизда.
Чиндан Карим ака қарорни доим ўзи чиқариб ўрганган. Ҳеч ким билан маслаҳат қилгани йўқ.
-Вой шўрим, энди буёғи нима бўлади? Мен ҳозир иккинчи қизингизни келин қиламан десамам барибир синглиси тегмаса керак.
- Тегади ойи.
-А? Сен қаердан биласан?
-Биламан.
- Ҳммм, тушунарли. Демак ўша жинқарча билан кўз сузишиб юрган экансан. Икки қулоғинг билан эшит, икки дунёдаям келин қилмайман уни. Тарбияли қиз ҳеч қачон севишиб юрмайди. Эсингдан чиқар уни.
- Ойи...
Комил нима дейишни билмади.
-Ўчир, бу гапни шу ерда тугатамиз. Яна ковлаб саситиб юрма тушундингми? Яхши қиз етаклашмайди. Агар нимадир бошламоқчи бўлсанг отангни биласан. Сениям, мениям аямайди. Битта ўғлим бор ўзи, шу ҳам бошимни эгди дейишини истамассан. Ҳуллас бугун кечга учрашувга борасан. Тағин Захрога нимадир дема, агар шунақа қилсанг эшитиб қўй, синглисини бориб айтиб бераман, опасини тўйига қарши бўлиб, ўғлимга осиляпти дейман.
Комил жойида тош қотди. Онасидан бу гапни сира ҳам кутмаганди.


****

Қошларига усма қўйиб, кўзига сурма суртган Захро қизил гулли кўйлагида яшнаб турарди.
-Зилола, қара чиройлиманми?
Зилола ичидан ўтаётганларни яшириб жилмайди .
-Чиройлисиз опа.
- Комил акам кўриб ёқтириб қолсинда.
Захро соатга қарарди. Кутилган вақт келиб қўшни ўғилчаси Захрони чақирди.
-Захро опа кўчада сизни бир йигит кутяпти. Менга шоколад берди.
Захро қизариб кетди.
-Хўп чиқаман ҳозир.
Онаси қизини дуо қилди. Захро бахтдан ёниб чиқиб кетди. Зилола эса ўзини касалга солиб ўраниб ётди. Тўйиб йиғлади.


****


Комил эшикдан чиққан қизни чиройига бир муддат тикилиб қолди. Зилола жуда ўхшаш, аммо ундан ҳам гўзал қиз у томонга келарди. Қиз аста яқинлашиб , уялибгина салом берди.
-Ассаламу алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз?
Захро ерга қаради.
- Шукр.
Комил қизга тикилиб қолди.

Давоми бор...


Реаксия бу илҳом

Кейинги қисмни тезлатувчи катализатор 😘😘👍👍👍

https://t.me/shamsinurijodi
05.05.202509:19
#МЕНГА_КЕРАКСАН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

2-қисм



— Уфф, шу етмай турганди ўзи.
- Комил ака, бир йўлини топинг. Мен... Мен чидолмайман.
Комил қизни қўлларидан ушлади.
-Бугуноқ ҳал қилишга ҳаракат қиламан.
— Аниқ а?
— Аниқ.
Комил қизнинг узун ўрилган сочини орқага ташлаб қўйди. Зилола югурганча тутзордан узоқлашди. Юраги оғрир, кўзига дунё тор кўринарди. Опаси Комилга тегиши мумкинмас, буни иложи йўқ.

***

Захро ишқ уммонида сузиб юрибди. Онаси қизини кўриб кулиб қўяди. Қизгинани юрагига мухаббат ин қура бошлабди.
-Захро синглинг қани?
Захро чўчиб тушди.
-Билмадим ойи.
-Шу синглинг охирги вақтлар ғалатими дейман?
Захро индамади. Уни фикри ҳаёли Комилда эди. Бўйлари баланд, сочлари жингалакка мойил, қарашлари ўткиргина бу қора кўз йигит уни аллақачон ўзига ром этиб улгурган. Қачон у билан учрашаркан?
Учрашувга қайси либосини кийиб борса? Янги тиктирган, қизил гулли кўйлак лозимини кийсинми, ёки бодом гулли пушти кўйлакними? Кўзгуга қараб кийимларини устига қўйиб кўради, сочини ҳали ёйиб қўяди, ҳали тепага йиғади. Нима қилсаям йигитда яхши таъсурот қолдириш пайида бўлади.

Зилола тушкун ҳолатда кириб келди, опаси ҳамон кўзгу олдида турибди.
-Зилол қаерда эдинг? Маслаҳат бер Комил акам билан учрашувга қайси кийимни кийиб чиқсам?
Зилолани ичидан зил кетди. Ҳозирдан опаси уни севгимисини “Комил акам“ лаб қолибдими? Бу тўй қандай бўлмасин, тўхташи керак. Бўлмаса Зилола аниқ ўлиб қолади.
— Иккиси ҳам зўр.
Зилола бепарво гапирди.
-Зилол сен ҳатто қарамадинг.
-Опа кийганизда кўрганманку. Яна нима дей.
Зилолани овози кескин чиқди.
-Синглим сенга нима бўляпти?
Захро ҳайрон бўлиб сўради.
-Бошим оғрияпти.
-Аччиқ чойдан ичиб ол. ўтиб кетади. Айтганча Комил акам эртага учрашувга чақирибди мени.
Зилола бирор сўз айтолмади.

Давоми бор....

👍👍👍 Сони кўпайса давоми тезроқ ёзилади.

https://t.me/shamsinurijodi
05.05.202506:31
#ЁНИНГДАМАН...:

83-қисм

Муаллиф Шамсинур


-Бу ҳар нарса деяверади.

Бахтиёр уларни олдидан узоқлашди.


Мана бугун барча режадаги ишлар ўз ниҳоясига етди. Қолгани эса қонун ҳимоячиларини қўлида. Бахтиёр ташқарига чиқаркан тўйиб нафас олди. Чўнтагидан телефонни чиқариб Дурдонага қўнғироқ қилди.


-Алло

-Ассалому алайкум.


-Яхшимисан?

-Ҳмм яхши.

-Ҳалиям қовоғинг солиқми?

-Нега?

-Ўша куни мени ўлгудек ёмон кўриб уйингга кетвордингку


-Жўнатиб юбордим десангиз тўғрироқ бўларди.

-Сени кўргим келяпти.

-Масофалар узоқ.


-Бораман икки соат кутсанг.


-Йўқ жуда кеч бўлиб кетади.

-Унда тайёрланиб тур эртага сени бир жойга олиб бораман.

-Ишларим кўп


-Бир кунда зарари йўқ.

-Мен... Мен курсга боряпман

-Нега? Қанақа курс.

-Овқат қилишни билмайман.

Бахтиёр кулиб юборди.

-Кулманг.

-Ўзим ўргатаман. Жаа ўхшамаса бир икки калтак есанг кейин ўхшайди.


-Хооо яна нима тусайди кўнгиллари?


-Билиб туриб сўрайсан. Сени.

-Хўп майли эртага гаплашамиз.

-Кўришгунча.


Эртасига Бахтиёр соат тўққизларда Дурдонани олишга келди.

Дурдона қаймоқранг либосда жуда очилиб кетганди.

Бахтиёр кулганча қаршисидан чиқди.


-Мен билан бир жойга боришга розимисан?

-Қайерга?

Дурдона ишонқирамай сўради.

-Фикрларингни, йўқ қарорларингни, ўйларингни буткул остун устун қиладиган жойга.

Дурдона кулиб юборди.

-Йўғеее бунча ишонч қайердан?

-Мен ишончим комил бўлмаган нарсани гапирмайман.


-Майли кўрамиз...


Улар машинага ўтирганча айтилган манзилга йўл олишди.


-Қовоғингни очмадинг ҳалиям.

-Мен совуқ муносабатга лойиқ эмасдим.

-Ўшанда асабийлашиб тургандим.

-Менга захризни сочишингиз шартмиди?

-Фақат сенга мумкинми бу?

-Мен қачон захримни сочдим?

-Доим, ўзингга билинмайдида.

-Бошқа қизлариз ширин гапирадида а?

-Яхшиси қўшиқ эшитайлик.

Бахтиёр сокин мусиқа қўйди. Жимгина тинглаб боришарди. Манзилга етишганда ҳам Дурдона жим эди савол бермади. Бино ичкарисига киришгач фаоллар залига йўл олишди. Фаоллар залида ҳам анча одам бор эди. Бахтиёр Дурдонани аёллар олдига жойлаштирди

Ўзи эса бошқа эркаклар олдига бориб ўриндиққа ўтирди. Дурдона шундагина эътибор берди ҳамма формалилар йиғилганди. Тадбир бошланди. Бир қарироқ формали эркак чиқиб нутқ сўзлади. Кейин эса тақдирлаш маросими бошланди. Дурдона ҳеч кимни танимаса ҳам томоша қилиб ўтираверди. Бирдан қулоқлари таниш исмни эшитди.

-Капитан Валиев Бахтиёр Зиёдуллаявич йирик одамфурушларни ва жамиятимизга хавф солаётган психатроп дори сотувчиларни, ҳамда бир қатор катта-кичик жиноятларни фош қилишдаги ёрдами учун...


Дурдона қолганини эшитмади. Эшитолмади.

Дурдонани энди фикри тиниқлаша бошлади. Шунчалик ҳам аҳмоқ бўладими? Ўтган воқеалар бирма бир кўз олдидан ўта бошлади. Бахтиёр ҳуқуқшунос, яна ўзидан кичиклар билан ўқийди. У юрган қизлар бари урушқоқ, ўзидан ким ким ясаб олганлар. Ўртоқлари безори ўзи эса... Ўзи эса бир мушт билан истаган йигитини қулата олади. Бунга жанговар тайёргарлик керак. Кўплаб тилни билади... Дурдона аввал эътибор қилмаганига ўзини койий бошлади

Давоми бор


https://t.me/shamsinurijodi
Eh bu marafondan ham quruq qolmasangiz bo'lgani
💥Sogʻlom vazn tashlashni hohlaysizmi?
💥Qimmat,majburiy menyular yoʻq❌

1 oyda 5-8 kg vazn tashlash imkoniyati
Azizlarim navbatdagi marafonga supper chegirma e'lon qildik 🔥

Endi siz qimmat qo'shilolmas ekanman deb hafa bo'lib yurmaysiz 💥

1 oylik 77 ming so'm
2 oylik 110 ming so'm

Birinchi to'lov qilgan 10 kishiga
10% chegirma bor
Shoshiling chegirmada
qo'shilib olishingiz mumkin 📣

10 may start✅

Bizning manzil
https://t.me/sarviqomatlady
https://t.me/sarviqomatlady
05.05.202514:59
05.05.202512:44
Тақдир

Ҳаётимиз шунчалар чигаллашиб кетгандики, уни ечиш учун фақат биргина йўл қолганди. Қуръа ташлаймиз: агар рақамли томони тушса турмуш қурамиз, рамзли томони тушса бир умрга ажралишамиз.
Танга ташланди. Рақамли томони тушди.
Биз унга тикилиб қолдик.
Сўнг бараварига гапириб юбордик: "Балки яна бир марта ташлаб кўрармиз?"

© Жей Рип
@shamsinurijodi
05.05.202511:36
Сўзлар

Эри хотинига аёллар бир кунда қанча сўз ишлатиши ҳақидаги мақолани ўқиб бераётганди: “...Эркаклар 15000 та сўз ишлатган бир пайтда аёллар 30000 та сўзни сарф қилиб юборади”.

Бу маълумот хотиннинг нафсониятига озгина тегиб ўтди. Шу сабабли норозилик билдирди:

– Бекорга бунақамас-да! Бу эркаклар бирорта гапни битта гапирганда тушунмайди. Доим такрорлашинг керак.

Эр газетадан бош кўтариб, хотинига қаради:

– Нима дединг?

#Hazil

@shamsinurijodi
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️
‼️    TEZ  VIDEOCHATGA KIRING

Sizlarga umuman xalaqit qimiydigan qo'shimcha daromadli Super imkoniyat

💵 PUL KERAKMIIIIII❓
Muammosiz. Keling birga ishliymiz.
Hammasi tekin obucheniya orqali
Komandamga taklif qilaman

Aziz ayol qizlarimiz uchun yosh tanlamaydigan zo'r ish bor. 🔼🔼
💯 foiz halol marketing
💵qancha xohlasez shuncha pul
❌ko'chada quyosh☀️da yurmasdan
📱telefonda hamma ishni bitiramiza

MALUMOT UCHUN GRUPPAGA QUSHILING
👇👇👇👇👇

+998 88 234 44 84

https://t.me/daromersag
https://t.me/daromersag
- Бу ёғи қизиқ бўлди-ку. Менинг айбим нима? – бақирди Бобур. - Опанг севган йигити билан қочиб кетса, мен қурбон! Сен касал бўлганинг учун эр чиқмаса, мен қурбон! Даданг касал бўлса, мен қурбон! Мен сизларнинг оилангиз учун фидо бўладиган аскар эмасман! Менам ўзимга ёққан, ўзим севган қиз билан яшагим келади, тушундинг! Сен билан яшашни истамайман.Дадангга айт, демаяпман. Дадангга айтолмасанг, ойингга айт.
Бобур трюмо устида турган Жасминанинг телефонини қўлига олиб, унга тутқазди:
- Тер ойингга! Мен Бобур ака билан яшашни истамайман, уйга кетаман, де. Агар айтмасанг, мен ўша биринчи тундаги гапни айтаман! “Қизингиз номуссиз экан”, дейман...
显示 1 - 24 3 204
登录以解锁更多功能。