03.05.202511:07
“Жамиятимизда журналистнинг профессионал меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантириш муҳимдир” — Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби ОАВ вакилларига янги ютуқлар, мустаҳкам соғлиқ ва ижодий илҳом тилади.
——-
Анақа, шунда танқидий журналистлар назарта тутиляптими, ё пахтакор?! Шунга аниқлик киритиб олсак!
Энди ижодий илҳомга келсак, илҳом лиқ-тўла. Фақат “амалда ҳимоя қиладиган” одам бўлса бас, қалпоғини чиқараман!
@jurnalistuz

02.05.202509:08
"Мен ўзбекман, шунинг учун..."
Айнан шу ибора билан бошланувчи ижтимоий роликлар бугун ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинмоқда. Кимлардир бу чиқишларни миллат номи билан боғлаш таъсирли ва самарали, деб ҳисоблаётган бўлса, бошқалар эса бунақа материаллар миллат имиджига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Бироқ, муҳим жиҳатни унутмаслик керак: Ўзбекистон — кўп миллатли мамлакат. Ва энг муҳими, ҳар бир ўзбек фуқароси ижтимоий тармоқларда намоён бўлаётгани каби фаросатсиз эмаслар. Ўзбек миллати фақат бир хил фикр юритувчи ёки бир хил хулқ-атвор эгаси эмас, балки турли дунёқарашга эга инсонлардан ташкил топган. Шундай экан, ўзбекман дея, бутун миллатни қоралашга ҳеч кимни ҳаққи йўқ.

30.04.202516:24
Германиядаги озарбайжонлар тўйларида меҳмонни қандай кутиб олишади?
Қуда-анда учун бошқа, ишхона учун бошқа дастурхон тузашмаган, ҳамма учун бир хил стол. "Уятли-уятсиз" меҳмонлар қилиб столларни ажратишмас экан. Чақ-чуқ, қанд-қурсларсиз ҳам тўй ўтказса бўларкан-а.
Бизда эса мана бунақа қарорлар билан тўйларни ихчамлаштиришмоқчи. Фақат шу тепадагиларга кимдир айтворсин, пастда яшаётган халқнинг тўйи тепадагиларникидан сал ихчамроқ ўтишини. Улар ўрнак бўлишлари керакку халққа!?

28.04.202517:42
Электр узилишларининг Ғарбий Европага таъсири
Португалия, Испания ва Европанинг бошқа бир қатор мамлакатларида электр таъминоти кенг масштабда узилди. Ҳолат туфайли телефон алоқаси ва светофорлар ишламай қолди, Мадрид, Барселона ва Лиссабонда метро тўхтади.
___
Бу хабар Энергетика вазирлигини кўпроқ хурсанд қилгандир? Чунки бу ҳолат вазирликка ўз позициясини ҳимоя қилишга ёрдам бериши мумкин.

28.04.202512:16
"Сен буюк дангаса бўлиб етишасан"
Абитуриентлар учун янгилик, хитойликлар вариант белгилайдиган ва жавоб текширадиган қурилмалар яратишди!
Технологиялар ёрдамга тайёр. Абитуриентлар шундоқ ҳам ўқишга эринаётган ва очмаётган китобларини энди очмасалар ҳам бўлади.
Ўқишга кириб қойиллатиб ўқиб қўймайдиган ёшлар учун олий таълимда ўқиб берадиган робот яратиш қолди...

25.04.202517:54
Замон биздан тезликни истяпти. Аммо ҳақиқий бойлик - хотиржамликдир
Реелс: “тез ўрган”
Реклама: “тез бойиб кет”
Хабарлар: “тез жавоб бер”, "тез ўқи" (2х тезликда)
Дунё эса ҳар лаҳза “шошил” дея ундаяпти.
Ҳар томонда тезлик тарғиб қилиняпти. Лекин тезлик бор жойда хотиржамлик йўқолади. Хотиржамлик бўлмаса, сифат ва самарадорлик пасаяди.
Шунинг учун шошилманг, зеро секин лекин узвийлик билан натижа бўлади!

03.05.202505:58
Россия армиясида Украинага қарши уришаётган ўзбекистонликларга тегишли тартибда чоралар кўрилади — ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинага қарши урушда қатнашгани айтилган 1 110 нафар ўзбекистонлик фуқаро бўйича текширув бошланган.
ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг таъкидлашича, агар юқорида келтирилган фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этгани тасдиқланса, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, улар тегишли жавобгарликка тортилади. Унга кўра, мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш қатъиян тақиқланган.
Шунингдек, рўйхатда келтирилган Ўзбекистон фуқароларининг айримлари Россия фуқаролигини ҳам олгани кўрсатилган. Ўзбекистонда икки фуқаролик амалда тақиқланган. Бу бўйича ҳам чоралар кўрилиши айтилди.
——-
Уларга катта пул вада қилишганмикан, нега уруш ўчоғига киришди? Тинч юртда яшаш бахтини ҳис қилиш учун ўз жонини хавфга қўйиш бу аҳмоқлик эмасми?

30.04.202517:30
Тепадагилар ўқисин...
Бир куни подшоҳ вазирларни йиғиб, ўртага шундай савол ташлабди:
— Салтанатимда солиқлар кун сайин ошиб борса ҳам, хазинада пуллар кўпаймаяпти?! Бунинг боиси недир?
Йиғилганлар орасида доно бир вазир катта муз бўлагини олибди-да, “Шоҳимга узатиб юборинглар!” дебди. Ҳалиги муз бўлаги қўлма-қўл бўлиб подшоҳга етиб келгунча кичкина томчига айланиб қолибди. Шунда подшоҳ вазирнинг ақлига таҳсинлар айтиб, барча қўл остида ишлаётган амалдорларни ва хазинага келадиган пулларни қаттиқ назоратга олган экан.
___
Бизда ҳам солиқларни, газ ва электрларни, метанни оширавермасдан, қўл остидагиларни назоратга олиш керагов?

29.04.202514:29
RASMIY MUNOSABAT
✅ Kuni kecha Xorazm viloyati, Qoʻshkoʻpir tumanidagi 14-son maktab direktorining dars vaqtida 11-sinf oʻquvchi qizlari bilan tortishganligi bilan bog‘liq xabar ijtimoiy tarmoqlarda muhokamalarga sabab boʻldi.
✔️ Mazkur holat bugun Xorazm viloyati Maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasi Odob-axloq komissiyasi tomonidan koʻrib chiqildi hamda boshqarma boshligʻining tegishli buyrugʻi bilan maktab direktori M. X. bilan tuzilgan mehnat shartnomasi bekor qilindi.

28.04.202517:16
Автобусларда ҳаво ҳарорати 26 даражадан ошса, кондиционер ёқилиши керак. Бундан бош тортган ҳайдовчига чора кўрилади
Агар ҳайдовчи кондиционерни ёқишдан бош тортса, фуқаролар 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилишлари ёки АЖ нинг мурожаатлар бўлимига, ўз шикоятларини билдириши мумкин.
___
Автобусларда кондиционер бормикан? Ҳаво ҳароратини қаердан билади йўловчи? Бу қарор фақат пойтахтдаги автобуслар учун, шекилли. Туман, шаҳарларда асосан дамаслар, улардаги кондиционер вазифасини олди ва ўртадаги ойналари аъло даражада бажаришади.

27.04.202517:29
Хитойда очкиларни нархи
Сиз 50-100 долларга олиб юрган очкилар Хитойда 20 цент экан, яъни 2000-3000 сўм.
____
Нега баъзи тадбиркорлар хитойликларни ёмонлаб, диний фон яратиб, «ҳалол» ва «ҳаром» деган таъбирлар билан буюртма асосида қоралашмоқда?
Сабаб шундаки, улар мусулмонликни театр саҳнасидаги ролга айлантириб, диний конспирологик фикрлар орқали арзон маҳсулотларни олиб келиб, устига юзлаб баробар нарх қўйиб ўз халқларига сотишмоқда.
Виждон ва иймон эса йўқолган. Бошига дўппи кийиб, соқол қўйиб, «Хитойликлар келди, ҳаром маҳсулот сотишяпти!» деб дод солиш орқали, аслида ўзларининг виждонсизлиги ва нафс қуллигини яширишга ҳаракат қилишмоқда.
Бир донишманд шундай деган экан:
«Ғарбга бордим — Исломни кўрмадим, лекин иймонни кўрдим; Шарққа бордим — Исломни кўрдим, лекин иймонни топмадим».

25.04.202516:52
Битта дарахт бир йилда ҳаводаги 27 килограммгача ифлосланишни тозалаш қобилиятига эга.
Дарахтлар ҳаводаги азот диоксиди, углерод оксиди, озон, чанг кабиларни ютиб, атроф-муҳитни тозалайди. Шунингдек, улар кислород ишлаб чиқаради ва инсон саломатлиги учун муҳим бўлган экотизимни барқарорлаштиради. Аҳоли зич жойлардаги кўчат экканида фойда нафақат кўркамликда, балки соғлом ҳаётда ҳам намоён бўлади.
___
Шунинг учун эканда, кўкармаса ҳам, суғорилмаса ҳам дарахт экаверамиз. Доим экдик деб мақтанамиз, мана ўша навниҳоллар дарахт бўлди, деб қачон мақтанар эканмиз-а!?

02.05.202516:03
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.
Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!
Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.
Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇
👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

30.04.202517:20
Мисрда ўзбек тилини ўрганиш бўйича дарслик яратилди
Ўзбекистон элчихонаси томонидан инглиз тилида соддалаштирилган услубда ўзбек тилини нолдан ўргатувчи қўлланма чоп этилган.
Мазкур китоб ҳозирда Мисрдаги кутубхоналар, ўзбек тилини ўрганаётган Қоҳира университети талабалари орасида тарқатилмоқда.
___
Ўзбекистонда қадр-қимматини юқорига кўтара олмаётган ўзбек тилимизни чет давлатларда ўрганиб, қадрлашармикан?

29.04.202511:29
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
Ҳолат Қўшкўпир туманида содир бўлган. Мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилган ва педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан жазосини олган.
——-
Итдан тарқаган директор битта ҳайфсан билан қутилдими?

28.04.202517:15
"ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактабининг магистратурага қабул шартлари
МИСиС Фан ва технологиялар университети ва ОКМК ҳамкорлигида "ГеоМетТех" илғор муҳандислик мактаби ташкил этилмоқда. Бу мактабда “Кон иши ва бойитиш”, “Нодир, ноёб, камёб ер ва оғир металлар металлургияси”, “Рақамли материалшунослик ва янги технологиялар”, “Технологик жараёнларнинг рақамли трансформацияси” каби асосий йўналишлар қамраб олинади.
Ўқитиш 2025-йил 1-сентябрдан "Металлургия" таълим дастури бўйича бошланади. 2025/2026 ўқув йилида магистратура талабалари иккита йўналишни танлашлари мумкин бўлади: "Фойдали қазилмаларни бойитиш" ва "Технологик жараёнларни рақамли бошқариш".
___
Бакалаврни амаллаб битирган талабаларни мажбурлаб магистратурага ўқитишадими шунда?

26.04.202517:58
2024-йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди.
Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи “яшил” (2023-йилда 31 та), 35 таси “сариқ” (43 та) ва 13 таси “қизил” (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.
___
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқларидаги расмий тармоқлари орқали бу жадвални шакллантирмаган бўлсин-да! Ҳатто кўча хотинлари ҳам билишади, ташкилот расмий каналлари фақат пиар учун ишлашади, йўқни йўндириб, борни бўрттириб, маълумотларни "шишириб" кўрсатишади.

25.04.202509:10
Дубайдаги ўзбекистонликлар ўртасидаги пичоқвозлик визасиз режимга таъсир кўрсатиши мумкин
Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.
Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
——-
Бизни қадамимиз етган жой борки, қовун туширадиганлар албатта топилади.

02.05.202512:19
Ижтимоий тармоқларда “ГАИ ходимини аёллар калтаклашди” — сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат аслида қандай бўлган эди?
Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

30.04.202517:19
Корхоналарда ҳам сунъий интеллект мавзуси
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида илғор сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган инновацион ишланмалари мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига бундай технологияларни жорий этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
___
Ўзи кўп жараёнлар электрон шаклга ўтказилиб, иш ўринлари қисқариб бормоқда. Энди сунъий интеллектдан ҳам фойдаланиш бошланибди, охири бахайр бўлсин, ишқилиб.

28.04.202519:38
Брат, шеър илҳом келганида ёзилади! ))
@jurnalistuz
@jurnalistuz
28.04.202513:27
Ало, бу Соғлиқни сақлаш вазирлигими?
Баҳодир Искандаров Япониядаги болалар саломатлигига эътибор ҳақида лавҳа тайёрлабди. Ҳатто японларнинг узоқ яшаш сирлари ҳақида ҳам тўхталибди.
Лавҳа сўнгида Соғлиқни сақлаш вазирлигига нотўғри тизим оқибатида нобуд бўлаётган, сурункали касалликларга чалиниб қолаётган ҳар битта гўдак учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.
Шу вақтга қадар тиббиёт тизимида айтарли ўзгаришлар қилолмаган, шифохоналарни тартибга соломаган, керакли шифокорлар билан таъминлай олмаётган Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар ҳақида ўйлармиди?
Улар ҳозир бор давлат поликлиникаларини ҳам хусусийлаштириб, ўзларидан соқит қилиш билан овора. Хусусий клиникалар очилса, уларнинг ташвиши камаяди. Нархлар уларни қизиқтирмайди. Халқ катта-катта пул сарфлаб даволанса, соғлигини қадрига етадиган бўлади, дейишса керакда!

26.04.202517:17
❗️1 майдан бошлаб ҳужжатсиз мигрантлар Россиядан чиқариб юборилади.
Миграция агентлиги маълум қилишича, 2025 йил 30 апрель куни Россияда фуқароларнинг ҳуқуқий мақомини тиклаш учун берилган муддат тугайди. 1 майдан бошлаб, мақомини тартибга солмаганлар чиқариб юборилади ва келажакда Россияга кириши тақиқланади.
Фуқаролар тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВ органларига ёки "Сахарово" марказига мурожаат қилишлари зарур.
___
Бу бизда ҳам ишсизлар сони ортишига бир ишора. Россиядаги мигрантларнинг кўпчилиги тегишли рухсатнома асосида ишламайди. KPIни юқори қилиб юрганлар энди реал тер тўкишига тўғри келади.

24.04.202515:42
❗️IQ даражаси бўйича дунё давлатларининг янги рейтинги эълон қилинди.
Аммо бу рўйхатда Ўзбекистон йўқ, биздагиларга санъаткорлар қизиқ, биздагиларга спортчилар ва уларга автомобиль совға қилиш муҳим, биздагиларга бузиб қуришлар муҳим, биздагиларга солиқларни ошириш муҳим. Бу рўйхатни анчааа давом эттириш мумкин.
Рўйхатда биринчи ўринда турган Хитой эса Ўзбекистонда ишлаб чиқаришларини очиб, ўзбеклардан энг арзон ишчи сифатида фойдаланаётгани бизни ҳали бери IQ даражамиз ўсмаслигига ишорадир.

显示 1 - 24 共 179
登录以解锁更多功能。