22.04.202512:17
❗️Тўйларни тартибга солиш бўйича навбатдаги уриниш
Президент фармонига кўра, жорий йил август ойигача тўй, маърака ва маросимларни тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ҳашамат ва исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари ҳам кучайтирилади.
☝️Маълумот учун, парламент палаталари кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги қўшма қарорига асосан Ўзбекистонда тўйлар ва маросимларни тартибга солиш бўйича низом қабул қилинган эди. Аммо бу низом талаблари амалда деярли ишламаяпти. Бу билан бирор масъул идоранинг ҳам иши йўқ.
Ишламайдиган ҳужжатни қайта қабул қилиш амалда нимани ўзгартиради, тушунарсиз.
👉 @r_kusherbayev

22.04.202507:21
❗️Коррупцияга қарши курашда янги тартиблар жорий этилади
2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент сифатида қуйидаги янгиликлар амалга оширилади:
➖ Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши бўлимлари раҳбарлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларидан тайинланади;
➖ 2026 йил 1 январгача барча давлат хизматлари туман/шаҳар даражасида аҳоли томонидан баҳоланади. Қониқарсиз деб баҳоланган раҳбарларга шахсий жавобгарлик юкланади.
➖ 2025 йил 1 июлгача “E-anticor.uz” сайтида электрон реестр, ҳисобот ва аноним сўров модуллари ишга туширилади.

21.04.202514:47
❗️Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади.
"Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади." - Президент

21.04.202511:15
"Туманга бириктирилган “Фейхан-Текс” МЧЖ пахта кластеридан мана уч йилдирки 2022 йилдаги ҳақимизни ололмаяпмиз.
Биз бу кластерларни ўзимиз танламаганмиз, Ҳукумат томонидан бириктирилган!
Президентимиз 2024 йил 1 апрелгача қарздорлик тўланишини буюрган эдилар. Аммо орадан бир йил ўтди, “Фейхан-Текс” яна жим.
Биз фермерлар йили билан совуққа ҳам иссиққа ҳам қарамай далада ишлаб, бир тийин ололмасак, қандай яшаймиз? Қарзга ботиб кетдик".
Фурқатлик фермерлар

21.04.202508:41
❗️Тошкентда судя маст ҳолда машина ўғирлагани айтилмоқда.
Судялар олий кенгаши текширув бошланганини, ҳолатга аниқлик киритилиб, тегишли чоралар кўрилишини билдирди.
GENERALISSIMUS каналига кўра, бу ҳаракат Жиноят кодексининг 267-моддасига тўғри келиб, 20 йилгача қамоқ жазоси бор.

21.04.202506:15
❗️ТАЙИНЛОВ
Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг қарорига асосан Қаюмов Асадулла Уролович Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

22.04.202510:22
❗️Қозоғистонда ҳоким ўринбосари отиб кетилди
Маҳаллий манбаларига кўра, ҳоким ўринбосарига суиқасд қилинган ва унинг аҳволи оғир, лекин барқарор ҳолатда қолмоқда. Суиқасдда гумонланган шахс қўлга олинган.
Ҳодиса бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

22.04.202505:56
❗️Ўзбекистонда 2025 йилги ҳаж нархи маълум бўлди
2025 йилги ҳаж зиёрати учун ўзбекистонликлар 78 млн 670 минг сўм тўлайди.
Бу ҳақда “Дарё” ўқувчилари хабар берди. Аммо ҳозирча бу тўғрида Дин ишлари бўйича қўмита ёки Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан расмий маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам расмий сумма аввал эълон қилинмаган, кейинроқ 73 млн 970 минг сўм экани маълум бўлган эди.

21.04.202514:08
❗️Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди
Аброрбек Аҳмадалиев Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бу лавозимга келгунга қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.
1988 йили Избоскан туманида туғилган, 2012 йили Андижон машинасозлик институтини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида бир қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.

21.04.202510:43
❗️Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

21.04.202508:04
❗️Рим папаси Франциск вафот этди
👉 @r_kusherbayev
👉 @r_kusherbayev

21.04.202505:38
❗️Бухоро вилоятида ички ишлар тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Қуйидагилар лавозимидан озод этилди:
➖ Вилоят ИИБ бошлиғининг тергов бўйича ўринбосари;
➖ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи;
➖ Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари;
➖ Ғиждувон тумани ИИБнинг тезкор қидирув ва тергов бўлими бошлиқлари;
➖ Когон тумани ИИБнинг тезкор қидирув хизмати бўйича биринчи ўринбосари.
Қўшимча равишда, бир қатор масъулларга интизомий жазо берилди, жумладан:
➖ Жамоат хавфсизлиги хизмати ва профилактика бўлимлари раҳбарлари;
➖ Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари;
➖ Вилоят ИИБ котибият бошлиғи;
➖ Ғиждувон ва Когон туманлари ИИБ раҳбарлари ва ўринбосарлари.

22.04.202504:34
❗️ДХХ томонидан қатор мансабдорлар пора билан ушланди
ДХХ ва Бош прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
➖ Тошкентдаги туман ММТБ раҳбари ўқитувчини мактаб директори қилиб тайинлаш эвазига $3000 олган ҳолда ушланди;
➖ “Янгийўл” божхона инспектори Қозоғистондан келаётган буғдой маҳсулотларини муаммосиз расмийлаштириш учун $2700 пора олган;
➖ Жомбой тумани ФВБ бошлиғи хусусий боғча очишга рухсат бериш учун $200 олган;
➖ Пахтачи тумани Экология бўлими бошлиғи карьер фаолиятига рухсат бериш эвазига $2000 пора олган.
Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.

21.04.202513:06
“Асал” билан ухлатган асалфуруш: 192 миллионлик сохта келишув фош бўлди
Бойсун туманида 4 нафар асалчи жами 192 миллион сўмга алданган. Жалақудуқлик асалфуруш асал етказиб бериш ваъдаси билан пулни олган ва бир неча ойдан буён уйига қайтмаган. Унинг яна бир неча фуқарони ҳам шу йўл билан алдагани айтилмоқда.
Айтишларича, ҳатто Наманганлик ҳожи акалардан бири асалфурушнинг бўғзига пичоқ тираб, “самосуд” қилган. Аммо ҳозиргача унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмагани, қидирувга берилмагани танқидларга сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Сурхондарё ва Андижон вилоят ИИБларидан расмий муносабат кутилаяпти.
Батафсил томоша қилинг 👉 🎬 Тўлиқ видео YOUTUBE'да

21.04.202509:46
❗️Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабул қилинмоқда!
Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.
1. Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000).
2. Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000).
3. Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб ускуналар учун ссуда (18 750 000).
Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:
- Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
- "Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.
Oнлайн ариза бериш

21.04.202507:40
❗️Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
У тайинловгача Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келган.
👉 @r_kusherbayev
У тайинловгача Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келган.
👉 @r_kusherbayev

20.04.202517:10
❗️Ўзбекистон — Осиё чемпиони!
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини финалда мағлуб этиб, Осиё кубогини қўлга киритди!
Ғалаба муборак!
👉 @r_kusherbayev
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини финалда мағлуб этиб, Осиё кубогини қўлга киритди!
Ғалаба муборак!
👉 @r_kusherbayev

22.04.202508:42
Текширувлардан сўнг Тошкентдаги ресторанлар менюси ўзбек тилига таржима қилинди
Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқ ва бошқа ахборот ресурсларида республикада фаолият юритаётган умумий овқатланиш шохобчалари хизматлари давлат тили қолиб, бошқа тилларда кўрсатилаётганидан норозилик билдирилган мурожаатлар ўрганиб чиқилди.
Basri Baba, Bon!, CakeLab каби бир неча муассасалар текширувдан ўтказилди. Улардан баъзиларида меню ўзбек тилида тақдим этилмагани ва мижозларга хорижий тилларда хизмат кўрсатилгани аниқланди.
Қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди, эндиликда таомномалар ўзбек тилида ҳам тақдим этиляпти.

21.04.202517:37
❗️Давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ҳамда унинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган чегарасидан четга чиққан ҳолда харидларни амалга оширган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади — Президент фармони.
👉 @r_kusherbayev
👉 @r_kusherbayev

21.04.202512:01
❗️Фарғонада ЙПХ инспектори рухсатномасиз тонировка қилинган машина эгасига маъмурий баённома тузмаслик эвазига танишининг картасига 1.2 млн сўм ташлатиш йўли билан пора олганлиги сабабли 2 йилга қамалди.
Манба
👉 @r_kusherbayev
Манба
👉 @r_kusherbayev
21.04.202509:21

21.04.202507:08
Тайинлов
Исломов Бобир Ҳуснидинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Навоий ҳудудий филиали Бош директори лавозимида фаолият юритган.

20.04.202514:45
Кеча менинг ИИБда ушлаб турилишим ва телефоним олиб қўйилишига асос бўлган матн мана шу.
Бу фикрдан ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаган кимдир ариза ёзган экан.
Қачондан бери матнни экспертиза қилиш учун шахснинг телефони олиб қўйиладиган бўлган, буниси тушунарсиз.
Яна кимдир бу фикрим учун ўзини ҳақоратланган деб ҳисобласа бемалол ИИБга ариза ёзавериши мумкин, қолган телефон ва техник қурилмаларимни ҳам бераман.
Яшасин сўз ва фикр эркинлиги!

显示 1 - 24 共 1022
登录以解锁更多功能。