Биз хамма нарса бизга мослашишини хохлаймиз, хатто кийган кийимимизга об-хавони мослашини кутамиз, бугун ташқарига куртка кийиб чиқсак албатта қор ёғишини, соябон билан чиқсак ёмғир ёғишини кутамиз базида. Кайфиятимиз ёмон бўлганда, атрофдагиларни бунга мослаштиришга урунамиз. Ёки энг камида атрофимиздаги хамма нарсани, базан инсонларниям ўзимизга мослаштирворамиз. Шунчалик худбинлигимиздан севган одамларимиздан биз учун ўзгаришини талаб қиламиз, ундаги бизга ёқмайдиган харакатлари ва характерларини юқотмоқчи бўламиз, базан юқотамиз хам, лекин бизга ёқмаган характери, харакати уни ўзига ёқиши мумкинлиги хақида вапшее ўйлаб кўрмаймиз. Катта эхтимол билан хаммамиз шунақамиз, кимнидур ўзгартирганмиз, кимлардир биз учун ўзгарган. Вахоланки хеч кимни ўзгартиришга хаққимиз юқ эди, лекин биз хаққимиз юқ бўлган нарсаларга эришишга харакат қиламиз. Тушун хеч ким сани/мани расво характеримизга мослашишга мажбурмас .