Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi avatar
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi avatar
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
02.05.202513:43
СУВ НАЗОРАТЧИЛАРИНИНГ УЗОҒИ ЯҚИН, ОҒИРИ ЕНГИЛ БЎЛАДИ

Ангор туманида сув сарфи ҳисобини аниқ юритиш, сув ресурсларини бошқаришда янгича ёндошувларни амалиётга жорий қилиш мавзусида семинар ташкил қилинди.

Туман ирригаторлари, канал бошлиқлари, мироблар, фахрий сувчилар, сув назоратчилари иштирокида ўтказилган семинарда туман ҳокими Қосим Мардонов, сув хўжалиги вазирлиги масъул вакили Шавкат Исроилов, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сурхондарё минтақавий маркази директори Ойбек Ғуломовлар Президентимиз томонидан сув хўжалиги соҳасига берилаётган эътибор, олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, сув ресурсларини иқтисод қилган ҳолда тежамкорлик билан фойдаланиш борасида ўз фикрларини билдиришди.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ва 7 майдаги ПФ-74-сонли фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун туман ирригаторлари олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимларининг узоғини яқин, оғирини енгил ҳамда уларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида 12 нафар сув назоратчилари ва миробларга электроскутерлар топширилди. Бундан ташқари ДМнинг барча ходимлари махсус кийим ҳамда сув ўлчаш воситалари билан таъминланди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
17.04.202516:56
Yangi rukn

STAJYORNING BIR KUNI

Safarov Diyorbek Sadridin o‘g‘li

✍️Zarafshon ITHB matbuot xizmati
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

5
Юқоричирчиқ гидроузели
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

4
Юқоричирчиқ сув иншоотлари бошқармасига қарашли автогараж
10.04.202508:00
“Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядан лавҳа
07.04.202513:20
Biz suv resurslarini tejash maqsadida irrigatsiya tizimlarini betonlashtiryapmiz.

Shavkat Mirziyoyev,
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti
26.04.202510:03
Сурхондарё вилояти

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИНШООТДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

«Тўпаланг-Қоратоғ» ирригация тизим бошқармаси балансидаги «Тўпаланг» сув тақсимлаш иншооти «Тўпаланг» дарёси сувини вилоятнинг 66 минг гектар экин майдонларига тақсимлаш учун хизмат қилади.

Ушбу иншоот «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш «Ҳазорбоғ-Оққапчиғай» каналлари тизимини қайта тиклаш» лойиҳаси доирасида қайта реконструкция қилинган, барча затворлари янгисига алмаштирилиб, ишчи ҳолатига келтирилган.

Затворлар масофадан бошқарилади ҳамда гидропостларга «Ақлли сув» қурилмалари қўйилган. Ўрнатилган видеокамералар ва датчиклар ягона тармоққа уланган. Жараён компьютерлар ёрдамида бошқарилади.

«Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси мутахассислари сув тақсимлаш иншоотида бўлиб, жамоа аъзолари иштирокида семинар ўтказди. Семинарда сув тақсимлаш иншоотини хавфсиз ва техник соз ҳолатда эксплуатация қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
14.04.202511:22
Бухоро вилояти

Сув хўжалиги вазири Вобкент туманида ўтказган оммавий сайёр қабул тафсилотлари маҳаллий телеканалда ёритилди.
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

2
“Катта Келес” магистрал канали
10.04.202512:58
“СИРДАРЁ” ҲАВЗАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАСИ СЕМИНАРЛАР ЎТКАЗДИ

“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан Юқоричирчиқ сув иншоотлари бошқармасига тегишли гидроучасткаларда семинар ўтказилди.

Семинарни “Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғи О.Холхўжаев очиб берди.

Унда гидротехник иншоотларнинг суғориш мавсумига тайёргарлиги, диспетчерлик хизматларининг юритилиши, участкаларда ташкил этилган ёрдамчи хўжаликлар ва ободонлаштириш ишлари муҳокама қилинди.

Тадбирларда бирлашманинг тизим ташкилотлари бўлган Норин-Қорадарё сув иншоотлари бошқармаси, Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси, шунингдек “Чорвоқ” сув омбори бошқармасининг раҳбари ва ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда гидроучастка масъуллари иштирок этди.

Батафсил


Batafsil
10.04.202506:52
Соҳадаги ислоҳотлар, ўзгаришлар, ҳудудлардан янгиликлар, жойларда ўтаётган семинарлар ҳақидаги ахборотлар билан телеграм тармоғидаги “Suv xo'jaligi vazirligi” расмий каналида лотин ёзувида танишиб боринг.
Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/suvchivazirlik
07.04.202511:33
Сурхондарё вилояти

ВОҲАДАГИ ЙИРИК КАНАЛНИНГ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

«Сурхон-Шеробод» ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги «Шеробод» магистрал каналининг умумий узунлиги 68,7 километрни ташкил этиб, воҳанинг Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ ва Шеробод туманларидаги 86 минг гектардан зиёд экин майдонларини сув билан таъминлайди.

Каналнинг ПК-84+30 қисмида жойлашган дюкерда «Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан каналга хизмат кўрсатувчи барча мутахассислар, шунингдек, сув истеъмолчилари вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда каналнинг бош иншооти, сув берувчи иншоотлар ҳамда гидропостларнинг техник ҳолатини доимий назорат қилиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Батафсил

Batafsil
26.04.202509:04
“МАХСИМ ОВУЛ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари Қўнғирот туманидаги “Махсим овул” насос станциясида амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.

Кўргазмали семинар шаклида ўтказилган тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев ҳар ҳафтанинг жума куни насос станцияларида муҳокама қилинадиган масалалар, хусусан, электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва иқтисод қилиш, насос станциялари атрофидаги ер майдонларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиб, ишчилар даромадларини ошириш борасидаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда бошқарманинг мутахассислари насос агрегатларида амалга ошириладиган ишларни бажаришда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини кўргазмали тарзда тушинтириб бердилар.

Батафсил: https://krminwater.uz/25/04/2025/3784/
ИЦМ экспозициясида қадимги сув иншоотларининг нусхаси ёки макети эмас, ҳақиқийси жойлаштирилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш мақсадида тузилган илмий-инновацион лойиҳалар доирасида қадимги сув иншоотларини замонавий услубда намойиш этиш ишлари бошлаб юборилди. Экспозицияда тарих, бугун ва келажак уйғунлигига эътибор қаратилмоқда, ҳар бир лойиҳа эса музейлаштиришга инновацион ёндашув асосида шакллантирилмоқда.

Батафсил — cisc.uz

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

1
“Паркент” каналининг бош иншооти
ИЛМИЙ-АХБОРОТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ҚЎМИТА РАИСЛИГИГА САЙЛАНДИ

2025 йил 7-8 апрель кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТ Европа Иқтисодий Комиссиясининг Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциясини (трансчегаравий сувлар бўйича Конвенция) амалга ошириш қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тўққиз нафар мустақил экспертдан иборат қўмита сув билан боғлиқ можораларни ҳал этиш учун қарама-қаршиликларсиз, шаффоф ва ҳамкорликда, Конвенция асосида иш олиб боради.

Бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиё минтақасида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг Илмий-ахборот маркази директори Динара Зиганшина 2025-2027 йилларда қўмитанинг раиси этиб сайланди.

Қўмитанинг янги таркиби Конвенциянинг глобал характерига мос бўлиб, унинг аъзолари Африка, Европа, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси вакилларидир.

Батафсил - https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/45088

Batafsil - https://gov.uz/oz/suvchi/news/view/45088
09.04.202512:08
Миллий тадқиқот университетидаги тадбирдан лавҳа
07.04.202509:17
Қорақалпоғистон:
ОҒИР ҲУДУДЛАРНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Қораўзак туманида ҳам “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури асосида амалга оширилаётган лойиҳалар якунига етказилмоқда.
Ушбу лавҳада мазкур тумандаги сув таъминоти энг оғир бўлган “Қойбақ” ОФЙ ҳудудидаги таморқа майдонларига сув етказишга қаратилган навбатдаги лойиҳа ишга тушгани акс эттирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати
26.04.202508:02
СУВ ХЎЖАЛИГИДА КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ!

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида коррупцияга қарши муросасиз муҳитни яратиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Уни вазирнинг биринчи ўринбосари Тимур Бутунбаев олиб борди.

Семинар-тренингда вазирлик марказий аппарати, вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 5 март куни иштирок этган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгуси вазифалар белгиланди.

Семинар тренингда ана шу вазифаларнинг сув хўжалиги тизимида ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 21 апрелдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-71-сонли Фармони ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-147-сонли қарори мазмун-моҳияти билан таништирилди.

Қарорга биноан, 2027 йил 1 январгача Коррупцияга қарши ички назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича ҳуқуқий эксперимент жорий этилади. Унга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари тайинланади.

Семинар-тренинг якунида сув хўжалиги соҳасида коррупцияга ўрин йўқлиги таъкидланди. Иштирокчилар коррупциясиз муҳитни шакллантиришга даъват қилинди.

Ахборот хизмати
10.04.202516:17
ҲУРЛИКДАН ҲАЛОВАТ ТОПГАН БУ ЮРАК

"Токи хотиржамлик неъмат аталса,
Токи қадрласа уни дун, башар.
Тиллардан умрбод тинчлик таралса,
Бу Ватан яна минг, миллион йил яшар".


Шеър муаллифи: Ўткир Раҳмат
Ижрочи: Латофат Юсупова

Ушбу роликни тайёрлаган Хоразм вилояти телевидениеси жамоасига миннатдорлик билдирамиз!
10.04.202513:16
“Сирдарё” ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси томонидан ўтказилган семинардан лавҳа

3
“Зах” канали
10.04.202511:30
“Марказий Осиёда сув дипломатияси: барқарор ривожланиш йўлида ишонч, мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси

Конференция доирасида Сув хўжалиги вазири хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди.
08.04.202513:01
Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги сув истеъмолчилари билан ўтказилган видеомулоқотдан лавҳа.
07.04.202503:53
СУВ ОМБОРЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ ГЕОАХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА РАҚАМЛАШТИРИШ

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти томонидан Тошкент Гидрометеорология техникумида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Техникум гидрометеоролгия йўналишида Марказий Осиёда ягона таълим муассаси ҳисобланади. Семинар сув омборларида юз берадиган ўзгаришларни мониторинг қилиб боришни рақамлаштиришга бағишланди.

Унда сув омборлари иш режими ва лойқа босишини геоахборот технологиялари орқали бошқариш моделини ишлаб чиқиш, дарё оқимини бошқаришда ўзан ва қуйилма сув омборларининг аҳамияти, сув омборлари иншоотлари хавфсизлиги, тўғонлар деформациясини моделлаштириш мавзусида маърузалар тингланди.

Ахборот хизмати
显示 1 - 24 87
登录以解锁更多功能。