Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Zafarbek Solijonov avatar
Zafarbek Solijonov
Zafarbek Solijonov avatar
Zafarbek Solijonov
11.05.202512:58
Майкл Джексон болалигида отаси Жозеф Жексон томонидан жисмоний жазоларга дучор бўлган. Майкл бу ҳақда бир неча интервьюларида очиқ гапириб, отасининг қатъий ва баъзида шафқатсиз тарбияси ҳақида сўзлаган.

1993 йилда Опра Винфрей билан бўлган интервьюсида Майкл, отаси репетициялар вақтида қўлида камар тутиб ўтирганини ва агар хато қилинса, дарҳол жазолаганини айтган. У, шунингдек, отасининг уни "семиз бурунли" деб масхара қилганини ва бу уни руҳий жиҳатдан чуқур ранжитганини билдирган. Майклнинг сўзларига кўра, бу каби тажовузлар уни отасидан қўрқишга олиб келган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/q4ZkdOIj-do?si=AKdOFIJ0hgVTgjPw
“Хотира Нури” — бу фақат ўтмиш эмас, бу келажак учун ҳикоя

Бугун биз тарихни нафақат эслаш, балки ҳис қилишга муҳтожмиз. “Хотира Нури” — айнан шу эҳтиёждан туғилган китоб. Оддий, лекин жуда муҳим ғоядан илҳомланган: фахрийларимизнинг ҳаётий ҳикояларини ёзиб қолдириш, уларнинг ёдини асраш.

Лойиҳа муаллифи — Шаҳноза Мирзиёева. У нафақат ғояни илгари сурди, балки уни амалда ҳаётга тадбиқ қилди, қаҳрамонлар билан шахсан учрашди. Талабалар фахрийларнинг уйига бориб, суҳбатлашди, эшитди, ҳис қилди ва эшитганларини китоб саҳифаларида ёзишди.

“Хотира Нури” — бу фақат тарих эмас, бу авлодлар ўртасидаги кўприк. Бу — ёшлар ва улуғлар ўртасидаги тирик мулоқот. Ва бу мулоқотдан келиб чиққан ҳикоялар ўз ичига Ватанга хизмат, матонат ва улуғ сабоқларни жамлаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Таълим мавзуси доим долзарб. Қуйи палатада Ҳисоб палатасини ўтган йил бўйича ахбороти эшитилди. Ўша пайт Депутат Шаҳноза Жолдасовани олий таълим масъулларига берган саволлари эътиборимни тортди.

Депутат айтишича, олий таълим тизимидаги деярли 500 та ўқитувчида кўчадаги "принтердан чиқарилган" сертификатлар билан устама олиб юрибди, анча-мунча талабага ноқонуний устама тўланган.

Таълим — ислоҳот эмас, инқилоб талаб қилаётган соҳалардан бири. Агар биз сохта сертификатларга кўз юмсак, эртага ҳақиқий билимли мутахассис ўрнига, қоғоздаги "билимдонлар" тўла жамиятга айланиб қоламиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқ машнақа деяпти

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ажрашиб тўғри қилганакан хотини, ўзига ўхшаган майда пул опкепти😁

👉 @Zafarbek_Solijonov
Фарғона шунчалик бўлиб кетдими? Фарғона ИИБ манаман деган "олиптача"ларни жойига ўтқазиб келган даргоҳ эди. Жуда кўп гувоҳи бўлганман. Тартибни сақлашига доим беш кетардим. Кўрамиз, бундайларниям жойига сола оладими? 😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
11.05.202512:03
Профессор Азамат ака Акбаров бир вақтлар университет ректорлари билан “Таянч нуқтаси” деган дастурни олиб борарди, дастурга 20дан ортиқ олийгоҳ ректорлари таклиф этилиб, олий таълимнинг турли мавзулари муҳокама қилинганди.

Олий таълим фидойиси Азамат ака дастурни қайта жонлантирган шекилли, бугун қарасам янги сони чиққан. Охиригача томоша қилишга арзийдиган видео бўлган лекин.

ТЎЛИҚ ВИДЕО
08.05.202515:17
Дипломатия тарихи дарҳақиқат жуда қизиқарли мавзу. Чунки у инсонлар тақдири ва бутун империяларнинг сўзлар, имо-ишоралар ва музокараларга қай даражада боғлиқ бўлганини очиб беради. Бу тинч ечимлар санъати бўлиб, битта хат ёки учрашув тарих йўналишини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин эди. Дипломатия орқали турли маданиятлар бир-бирини тушунишга ёки алдашга уринганини кўриш мумкин.

Дипломатия тарихи драматик воқеаларга бой: махфий вазифалар, фитналар, элчиларнинг ақл-заковати ва жозибаси. Дипломатия шуни кўрсатадики, куч бу ҳар доим ҳам қурол дегани эмас. Бу келишиш маҳоратидир. Қурултой илмий-оммабоп подкастининг бу галги меҳмони тарихчи олим, PhD Шерзодхон Маҳмудов. У киши Қўқон хонлиги тарихи билан шуғулланиб келадилар. Мазкур суҳбатда қурултойчилар у киши билан Қўқон хонлигининг дипломатияси, хусусан, Усмонли салтанати билан муносабатлари ҳақида мулоқот қилишди.

👉 https://youtu.be/0gzbKXJWs2g

@Zafarbek_Solijonov
"Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳолат юзасидан расмий муносабат берди. Барчаси назорат остида, тегишли чоралар кўрилган, ваҳимага ҳожат йўқ.

Жанубий Фарғона магистрал каналининг бош қисмида сув сарфи тўлиқ тўхтатилган бўлиб, ҳозирда масъуллар томонидан барча зарурий хавфсизлик чора-тадбирлари олиб борилмоқда ҳамда каналдаги сув оқимларини хавфсиз ўтказиш жараёнлари таъминланмоқда.

Ҳудудда Россия компанияси ГЭС қуряпти. Айланма каналнинг лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти 60 м3 мўлжалланган бўлиб, амалда сув сарфи миқдори 70 м3 келганлиги сабабли, Жанубий Фарғона каналининг ўнг қирғоғини ювиб кетиш ҳолати юз берган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
07.05.202511:33
Айрим ҳудудларни биламан, ҳоким ўша ҳудуднинг мутлақ эгаси, тадбиркорларини эса ўз истакларини бажарувчи "шамчироқ"дек кўради. Узоққа бормаяпти. Чунки бу ишлаш принципи эскирган, бўлмайди. Ҳоким тадбиркорга қонун доирасида кўмаклашувчи, унга кимдир зарар етказса, ўшаларни жазоловчи мансабдор бўлиши керак.

Тошкент вилоятида шу тизим ишлаяпти. Ҳоким келди. Кўрди. Ўрганди. Камчиликларни билди. Айбдорларни жазолади. Энди ҳамма хулоса қилади. Ишлайди. Йигирмадан ортиқ Микро ГЭСларам қурилади. Президент ҳужжати ижроси амалда. Тадбиркорнинг иши битади. Ҳаммага фойда. Машнақа бўлиши керак ўзи. "Ишлашни ўрган, студент"😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
Агробанк халқаро "Best Corporate Bank 2025" унвонига сазовор бўлди

Халқаро "Global Banking & Finance Review" нашри Агробанкни "2025 йилда Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк" (Best Corporate Bank Uzbekistan 2025) деб
топди.

Мукофот Агробанкнинг корпоратив мижозларга тақдим этган ечимлари ва мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси натижаси сифатида баҳоланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Халқни гапмас, натижа қизиқтиради

Блоклар, коалициялар, фракциялар – буларнинг барчаси сиёсий конструкция. Лекин халқ учун керакли конструкция — иш берадигани.

Энди одамлар “қайси партия қанча ўрин олди?” деб эмас, “қайси партия нима қилди?” деб сўраяпти.

Парламентда реформалар бошланган. Фракцияларларни маъсулияти ошган. Бу сиёсий саҳнадаги катта ўзгариш. Парламентда ислоҳотлар бошланган, фракциялар масъулияти ошган.

Бу эса Президентимиз бошчилигидаги давлат сиёсатига парламентда қонунчилик таянчи яратилаётганини кўрсатади. “Тараққиёт блоки” – ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш”нинг янгича сиёсий ҳамкорлиги — айнан шу талабга жавоб бериш учун шаклланди.

Бу блокнинг ҳар бир аъзоси ташаббус кўрсатиши, амалий ечимлар таклиф қилиши ва реформа жараёнида фаол иштирок этиши керак. Чунки одамлар умиддан кўра натижани кутяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Хитойда дарахтни тирилтириш

👉 @Zafarbek_Solijonov
Давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири бу — аҳолисини ҳимоя қилиши ҳисобланади. Бу йўлда нима зарур бўлса қилиши керак. У тарғибот бўладими, янги тизим ишга туширишми, рўйхатдагиларни банд қилишми, фарқи йўқ, барчаси олқишланиши керак. Самарали ишларни эса кенгроқ жорий қилиш лозим.

Бизда жиноят қилганлар, яна такрорлаши мумкин бўлган ёки шунга мойил бўлганларнинг (ҳуқуқда девиант хулқ-атвор дейилади) "қизил рўйхати"ни тузиш деган нарса бор. Шунингдек, бизда маҳалла еттилиги ахборот алмашадиган, ўзаро ҳамкорлигига хизмат қилувчи "E-ijtimoiy profilaktika" тизимиям мавжуд.

Сенаторларимиз офисида кондиционер тагидамас. Пойтахт, Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудларда жиноятчиликнинг олжини олишга хизмат қилувчи ишлар фаолиятини ўрганиш билан банд.

👉 @Zafarbek_Solijonov
07.05.202517:03
Қонунчилик палатасида онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда давлат ташкилотлари, блогерлар, экспертлар, журналистлар — бир сўз билан айтганда, интернетда яшайдиганларнинг ўзи иштирок этди.

Гап шунчаки тартиб ёки назоратда эмас. Гап ҳақиқатни ким гапиради, ёлғон билан ким манипуляция қилади, деган масалада. Қонун лойиҳасида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган зарарли контент: зўравонлик, нафрат, фейк ахборотларга қарши аниқ механизмлар таклиф этилмоқда.

Блогер ва инфлюенсерларга келадиган бўлсак, уларнинг роли қонунда алоҳида кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, блогерлар учун айрим мажбуриятлар енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Болалар ҳақида алоҳида банд бор. Улар соғлиғига зарар етказувчи ахборотлар шунчаки фильтрланмайди, балки қонун билан ҳимояланади. Бу — катта қадам. Чунки интернетда ким кўпроқ вақт ўтказаётганини ҳаммамиз биламиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov
07.05.202510:55
Имконият бериляптими, ишлатиш керак

Парламентда муҳокамадаги янги қонун лойиҳаси  парламентда муҳим янгиланишлар бошланиши мумкинлигини кўрсатяпти.

Мухолифатга аввалгидай рамзий эмас, амалий ваколатлар берилиши мумкин: қонунларга муқобил таклиф, қўмита раҳбарлигида ўрин, амалдорларни “Ҳукумат соати”да жонли сўроқ қилиш имконияти.

Бу — “фақат бир овоз эшитиладиган” даврлар тугаяпти дегани.

Лекин, бошқа тарафиям бор. Микрофон берилдими, энди гапни эшиттирадиган ҳақиқий сиёсий фаоллигам керак.

Энди мухолифатнинг имтиҳони бошланяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Иш қидириб юрганлар борми? Сизлар учун иш эмас, лекин фойдали подкаст топиб келдим. Қўштирноқни бу сонида меҳнат бозори ҳақида суҳбат экан. Меҳнат бозори бу сизни иш топишингиз ва компанияларни қандай қилиб етарли ва сифатли кадр топиши ҳақида.

⬇️ https://youtu.be/wRoUxmCa8Fg
04.05.202507:41
Одобсизлик – жамиятни иллат каби емиради

Бугун, “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган ва “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган мунозара клубида жамиятимиздаги долзарб масалалар — одоб, ахлоқ, тарбия ва миллий қадриятлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Айрим ёшлар виртуал ҳаётда яшаб қолмоқда. Миллатимизга мутлақо мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар сони ортиб бормоқда. Хорижда ўзини номаъқул тутган ҳамюртимиз фонида бутун миллат ҳақида хулоса чиқаришга уринаётганлар ҳам бор.

Мунозарада сўз олган зиёлилар, депутатлар, педагоглар бир оғизда таъкидлашди:
миллий қадриятларни асраб қолиш — бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир.

— Ёшларимизнинг маънавий дунёсига ким таъсир қилмоқда?
— Ота-она ўз фарзанди билан қай даражада мулоқотда?
— Интернет – тарбия қуролими ёки хатарми?

Фикрлар айтилди. Саволлар қўйилди. Хулосалар чиқарилди.

Энди эса навбат жамоавий хулоса ва амалий қадамларда.

Миллий қадриятлар – бу миллатнинг юраги. Унинг уриши сўнмасин.

👉
@Zafarbek_Solijonov
Ўрта асрлар Европасида одамлар ўз ҳаётини эҳтиёт қилиш ўрнига — уни қурбон қилишга тайёр эдилар.“Қутқарувчи юриш” деган ғоя миллионлаб инсонларни йўлга чиқарди. Улар нима учун юриб кетишди? Худо учунми? Ёки омманинг қичқириқларига ишонишгани учунми  Салиб юришлари — бу фақат уруш эмас, бу оммавий гипноз, диний эҳтирос ва назоратнинг тарихий намунасидир. Шу воқеалар орқали биз оммага эргашиш инсонни қай даражагача бошқариши мумкинлигини кўрамиз.

Бу тарихий ҳақиқатларни билиш учун видеони томоша қилинг: https://youtu.be/DX0_WT3hbL4?si=WsC1jLUOiDMJ0F6r
08.05.202513:37
Айримларимизда бир қонун таклиф қилинса, бирдан ундан хавфсираш, ваҳима қилиш бор. "Вой-дод фаолиятимизни чеклашмоқчи" деб ваҳима қиламиз. Бироқ ҳужжатни кутиш, муҳокама қилиш, фикр бериш, тўғри фикр билдириш деган нарсаларни ўйлаб кўрмаймиз. Бундан албатта тийилиш керак. Шошмаслик лозим.

Масалан кеча онлайн платформа фойдаланувчилари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонуни муҳокамаси хабари чиқди. Аммо айримларда ҳужжатга негатив қараш кўряпман. Дунё тажрибасида қайси янги фаолият бўлса, у ҳақда қонун ишлаб чиқилиши, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши, қўриқланиши нормал ҳолат ҳисобланади. Бирдан ваҳимага тушмаслик керак.

Тармоқ фейк хабар, зўравонлик, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотларга тўлиб кетди. Буни албатта назоратга олиш керак. Алоҳида механизм, филтр ишлаб чиқишсин. Йўқ, йўқ, цензура ҳақида гапирмаяпмиз. Бунга ҳаммамиз қаршимиз. Бироқ қонуншунослар таклиф қилаётган ечимни эшитишимиз, кўришимиз, ўқишимиз, муҳокама қилишимиз, керак бўлса таклифлар билан ҳужжатни мукаммаллаштириш ҳақида бош қотиришимизам керак.

Тармоқда "блогерлик фаолиятини лицензиялашмоқчи, сўз эркинлиги тугайди" мазмунидаги ёлғон ахборот сизиб юрибди. Ҳолатга депутатнинг ўзи муносабат берди. Депутат Жавлон Абдуллаевга кўра, қонун лойиҳасида лицензиялаш ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
07.05.202512:46
“Бизни уйда доим шу қоида бўлган. Болани лабидан ўпиш мумкин эмаслигини, оиламизда ҳамма биларди”- блогер Феруза Жамалдинова

Жуда фойдали подкаст бўлибди. Кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db
07.05.202507:16
Байрам муносабати билан янги фильм премьера қилинади

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида ўзбек халқининг матонатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган.

Маълумки, 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2 миллион юртдошимиз фронтга отланди. Ҳар бири том маънода қаҳрамон бўлган бу азиз инсонларнинг 500 мингдан зиёди шафқатсиз жангларда ҳалок бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз бу рақамларни ҳар йили қайта-қайта эслаймиз. Бу шунчаки рақамлар эмас. Уларнинг замирида камтарона оналаримиз, бувиларимиз, мард ва жасур оталаримиз, бобо ва боболаримиз, бутун халқимиз қалбидаги чексиз қайғу мужассам. Бу дард ва изтиробни на сон, на сўз билан ифодалаб бўлмайди”.

Фильм "Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да), "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да ўзбек тилида намойиш қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзи тоғли йўлга "пробка" пайдо қилиш учун шунақа ишларга индамайсизлар шекилли а? Жуда жонга тегади шу жой.

👉 @Zafarbek_Solijonov
03.05.202515:46
Профессор Азамат Акбаров асос солган ва барча 15 та анжуманларига ўзи раислик қилиб келган  FLTAL уюшмасининг навбатдаги 15-Чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик бўйича анъанавий йиллик конференцияси (Foreign Language Teaching and Applied Linguistics – FLTAL) жорий йилнинг 2-3 май кунлари Жиззах давлат педагогика университетида ўтказилди.

Анжуманда 23-дан ортиқ давлатдан таълим, педагогика, дискурс, ва амалий тилшунослик соҳасида 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассислар офлайн ва онлайн форматда қатнашишди. Конференция вебсайти www.fltal.org   

Бу йилги конференциянинг мавзуси "Хорижий тилларга мослашган синфлар учун инновацион педагогика: тил таълимида маданий компетенцияни ривожлантириш" назария ва амалиёт ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қаратилган.

Ўзбекистоннинг таълим соҳасининг халқаролашувига индивидуал шахс сифатида катта ҳисса қўшган бошқани танимайман. Дунё олимлари профессор Акбаров орқали Ўзбекистонни танимоқда. Бор бўлинг ака! ЖДПУ эса халқаро стандартлар билан илмий тадбирларнинг замонавий моделини ўрнатмоқда!

👉 @Zafarbek_Solijonov
显示 1 - 24 297
登录以解锁更多功能。