#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани "Яккабоғ" маҳалласида маҳалла идораси ва гузари бузилаётгани ва бундан аҳоли норозилиги ҳақидаги хабарлар чоп этилди.
Бу борада шуни маълум қиламизки, Чилонзор туманидаги "Яккабоғ" МФЙ ҳудудидаги маҳалла идораси биноси бундан 50 йиллар олдин 1980 йилларда қурилган бўлиб, маънан эскирганлиги боис, деворларида ёриқлар ҳам пайдо бўлганлиги, қолаверса, маҳалланинг янги тизимига мослашмаганлиги, шунингдек, маҳалла "еттилиги"га хизмат хоналари ҳам етишмаётганлиги сабабли янги лойиҳа асосида қурилиши лозим деб топилди.
Шу боис, “Тошкент шаҳри туманларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида намунали маҳалла марказларини тажриба синов тариқасида ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида” 2024-йил 16-январдаги ПҚ–25-сон қарорлари ижросини та’минлаш, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 27-августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг ма’мурий регламенти”га мувофиқ, шунингдек, маҳалла институти имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли учун қулай маҳалла марказларини ташкил этиш, аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий-иқтисодий хизмат турларини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий архитектура ечимларини қўллаган ҳолда (Яккасарой туманидаги “Дилбулоқ” маҳалласи мисолида) Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда кўп қаватли замонавий барча қулайликларга эга бўлган “Маҳалла марказлари”нинг истиқболли лойиҳаларини жадаллаштириш мақсадида 2024 йил 29 ноябрдаги 877-14-0-Q/24-сонли ХДФУ Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори ҳамда 2024 йил 5 декабр 478-14-204-Q/24-сонли ХДФУ Чилонзор туман ҳокимининг қарорлари тасдиқланган ушбу қарорга асосан “Яккабоғ” МФЙ идорасини “ORIENT TELECOM STROY” МЧЖ томонидан қуриш ҳамда жиҳозлаш белгиланган.
✅✅✅ Маълумот учун айтиш жоизки, қуриладиган 3 қаватли бинонинг биринчи қавати тўлиқ маҳалла идорасига берилади. МФЙ идорасида маҳалла еттилиги ходимларига алоҳида алоҳида хизмат хоналари, мажлислар зали, кутубхона, тиббиёт хонаси, маҳалла профилактика ходимлари учун ҳам хоналар ажратилади ва МФЙ еттилиги аҳоли билан ишлаши учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилади.
👉👉👉 2- ва 3-қаватлар бинони қурадиган қурувчи тадбиркорга тегишли бўлиб, бу ерда маиший хизмат шаҳобчалари, ўқув курслари очилиши режалаштирилган.
☝️ Юқорида қурилиши мўлжалланаётган 3 қаватли бинонинг умумий кўриниши☝️
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi