Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
bakiroo avatar
bakiroo
bakiroo avatar
bakiroo
时间范围
浏览量

引用

帖子
隐藏转发
24.02.202514:36
Украина албатта озод бўлади

Газета уруш бошланганига 3 йил тўлган кунда катта материал тайёрлаган. Шу ўринда айрим шахсий мулоҳазалар.

3 йил аввал Путин Россияси Украинага бостириб кирганида, Украина давлати босқинчиларга қарши ҳеч қурса 3 кун туриб бера олишига ишонганлар улуши жуда кичик эди. Ўзини буюк давлат деб ҳисобловчилар ҳам илк кунларда Украинага таклиф этган ягона ёрдами ҳукуматни эвакуация қилиш билан боғлиқ бўлган. Босқинчиларнинг умиди ҳам шундан эди: Зеленский ҳукумати қочиб кетади. Агар адашмасам, Борисполдаги аэропортда Туркиядан юборилган иккита катта самолети айнан шу мақсадларда ушлаб турилган (босқинчилар ҳам шу самолетларга ҳужум қилишмаган). Буям майли.

Айрим давлатлар март охирига қадар ҳам Украинадаги урушга нисбатан бирон бир муносабат билдирмай турди (Ўзбекистонимиз бундан мустасно, мамлакатимиз Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олишини таъкидлаб келган.) Чунки уларнинг ишончи комил эди, уруш тез орада Путин армияси ғалабаси билан тугайди ва шундан кейин тарозининг оғир палласига ўтволиб, муносабат билдирса бўлади. Улар Украинанинг қулашига ва босқинчилар олдида тиз чўкишига аввал 3 кун, кейин 3 ҳафта, кейин 3 ой муҳлатлар беришди.

Мана 3 йил ўтди. Украина ҳалиям оёқда турибди. Ҳа, 2025 йил 24 февралдаги вазият 2022 йил 24 февралдагидан кўра енгилроқ эмас. Қонхўр босқинчилар олдига чайқовчи лўттивозлар қўшилиб, Украина ортидан тил бириктиришга тушишган. Украина келажагига умидсизлик бордек. Пессимистик қарашлар, чала прогнозлар яна кўпайган.

Лекин 3 йил аввалги оғир кунда Украинага ишонганлар, Украина халқига ҳамдард бўлганлар бугун ҳам Украинанинг мустақиллиги, тинч ва ёрқин истиқболига ишонишда давом этмоқда. Шулардан бири масалан, менман. Ва мен яна ишонаман, Украина албатта озод бўлади!
23.02.202513:30
Энергетикада тубга қулашнинг янги бешйиллиги бошланди

2025 йил январида беш йил олдин бошланган энергетикадаги деградациянинг янги бешйиллиги тубларига қараб шўнғиш бошланган. Ой давомида ўтган 2024 йил январига нисбатан энергетик товарлар ишлаб чиқариш қисқариши барча йўналишларда яққол намоён бўлган. Хусусан:

Газ 3 874,8 млн.куб (қисқариш 119,8 млн.куб);
Нефть 55,1 минг тонна (- 5,3 минг тонна);
Газ конденсати 101,0 минг тонна (-10,7 минг тонна);
Дизель 33,2 минг тонна (-17,0 минг тонна). Мутлақ минимум;
Бензин 99,0 минг тонна (-25,6 минг тонна);
Электр энергияси 7 253 млн.кВт.соат (-323,5 млн.кВт.соат).
🔥 “Башкент” ТЖМда 30% гача чегирмалар амал қилаётганда тайёр таъмирланган хонадонлар сотиб олишнинг 7 сабаби:

1. Дид ва қулайлик. Гранитдан замонавий фасад, кенг ва ёруғ холл, пухта ўйланган планировка. Бу ерда яшаш ва меҳмонлар кутиш роҳатнинг ўзгинаси.
2. Хавфсизлик. Уйлар сейсмик фаолликни ҳисобга олган ҳолда ва 8 балгача зилзилага бардошли қилиб қурилади.
3. Болалар ҳақида қайғуриш. ТЖМда ўз болалар боғчалари ва мактаблар бўлади, 24/7 видеокузатув, қўриқланадиган ҳудуд.
4. Автомобил соҳиблари учун инфратузилма. Ер ости ва ер усти паркинги, электромобиллар учун зарядлаш стансиялари, авосервис ва автоювиш кўзда тутилган.
5. Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш. Шаҳар тармоғида узилиш бўлганда, захиравий трансформатор тубстанцияси 8 соатгача энергия билан таъминлайди.
6. Кўкаламзор ҳудуд. Мажмуада сайр учун ободонлаштирилган хиёбонли кўкаламзор ҳудуд қурилади.
7. Уй олдида дам олиш ва спорт. ТЖМда фитнес-марказ, СПА-салон, workout-ҳудуд, кинотеатр, кафе ва дўконлар жойлашади.

🎁26 февралга қадар катта чегирмалар амал қилади ва қимматли совғалар ўйналади!

Тафсилотларни Telegram ва Instagram'да билиб олинг
ёки Сотувлар офисига қўнғироқ қилинг: 78 148 55 55
Реклама
21.02.202509:30
Электр тармоқларидаги йўқотишлар камайиш ўрнига ортган

Давлат раҳбари ўтган кунги йиғилишда электр тармоқларидаги йўқотишлар 14 фоизни ташкил этаётганини кўрсатиб ўтган. Рақамларда айтилса, бу 2024 йилда 11,4 млрд.кВт.соатни ташкил этган.

Бу кўпми ёки камми деган, савол берилса, айтиш мумкинки, жуда кўп. Энг ёмони, йўқотишлар улуши камайиш ўрнига ортишни бошлаган.

2023 йилдаги йиғилишда Давлат раҳбари йўқотишлар улуши 12 фоизни ташкил этганини қайд этиб, 2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлигини таъкидлаганди.

Афсуски, йўқотишларнинг манбаи, таркибий мундарижаси ва таҳлиллари ҳақида очиқ маълумотлар мавжуд эмас. Йўқотишлар статистикаси, генерация ва истеъмолдаги манипуляциялар корреляцияси ҳақида алоҳида мустақил ўрганишлар керак. Бусиз қўйилган вазифага эришиш жуда қийин бўлади. Бунинг учун ишлаб чиқариш, импорт, экспорт, магистрал тармоққа узатиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, улгуржи ва чакана истеъмолгача бўлган барча занжирлардаги статистика шаффоф юритилиши, ҳар ойда очиқ бериб борилиши, монитооринг қилиниши керак.

Қуйида янги дейилган даврда электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмоли маълумотлари келтирилган. Мавжуд ва узуқ-юлуқ маълумотлардан ҳам (бори шу) йўқотишлар даражаси ўтган йили ошганини кўриш мумкин.
20.02.202513:19
Энергосамарадорлик учун дея қилинаётган ишлар ва ўзлаштирилаётган пулларнинг энергосамарадорликка алоқасини ҳозирча кўрганим йўқ

Қанчадир миллиардга тушадиган "Япония тажрибаси" қанақа иш беришини ҳам билмайман.

Лекин биламанки, энерсамарадорликни ошириши мумкин бўлган маиший техникалар импортига қарши аждарҳо божлар ўрнатилган, соғлом ақлга зид равишда . Аждарҳо божлар ҳам кифоя қилмай, "энергосамарадорлик тестлари" дейилган, аслида нотариф тақиқларни ўйлаб топишган. Ўтган йили бир неча ой айнан шу тақиқларни деб кондиционерлардан тортиб музлатгич ва лифтларгача Ўзбекистонга киритиш тўхтатиб қўйилди. Шу тақиқларни киритган олигархлар шотири кеча Ахборотга кўзини лўқ қилиб, энергосамарадорлик ҳақида интервью ҳам берди.

Яна биламанки, энергосамарадорлик ғоясига зид равишда электромобиллар учун утилизация йиғими дейилган, аслида тақиқ божи 4 каррага оширилди.

Буям ҳолва. Яшил иқтисодиёт йилида қуёш панелларини импорт қилиш учун яширинча ҳужжатлар билан тақиқлар киритишди. Дунёда ҳеч ким қилмаган ишни қилган шонлилар ҳалигача қилган бузғунчи ишларини тан олишганиям йўқ.

Шундай экан, ўзбек чиновниклари энергия самарадорлиги ҳақида сўз очишса, кулгим келади. Ростанам, бу кулгули, айни пайтда ачинарли. Чунки уларнинг энергосамарадорлик бўйича қилаётган ишлари бюджет ўзлаштириш ва олигарх хўжалари манфаатларига хизмат қилишдан бошқа нарса эмас.
Агар 50 млрд.куб газ ишлаб чиқаришга эмас, истеъмолга оид, дейишадиган бўлса, электр энергиясига оид рақам чизилган бўлиб қолади.

Чунки 2024 йилда расмий маълумотларга кўра, жами 81 млрд. кВт.соат эмас, 67,5 млрд.кВт.соат электр энергияси етказиб (таъминлаб) берилган.

Бошқача айтганда, рақамлар каттароқ ва чиройликроқ кўриниши учун газ бўйича истеъмол ҳажми, электр бўйича эса ишлаб чиқариш ҳажми намоён этилган бўлиши эҳтимоли юқори.

Шунинг учун ҳам, репутациясини йўқотмаган ва ишонч мавжуд Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кечаги тақдимотдаги рақамларга батафсил тушунтириш ва шарҳ бериши, ҳаққоний рақамлар билан қайтадан бўлишиши керак.
24.02.202511:00
Энергокризис январдаги иқтисодий ўсишни кескин секинлаштирган

Январда йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумлари кескин қисқаргани ҳақида ёзган эдик.

Солиқ тушумларининг қисқариши илдизлари тўхтамай авж олаётган энергокризис оқибатида иқтисодий ўсишнинг секинлашаётгани билан боғланади.

2024 январь билан солиштирганда саноат ишлаб чиқариш ўсиши 16,6%дан 4,3%гача, қурилиш ишлари ўсиши 24,5%дан 17,9%гача, хизматлар соҳаси ўсиши 16,8%дан 11,4%гача секинлашган. Расмий статистика электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатида 2,4% пасайишни, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш 81,0%га, фармацевтика ва дори маҳсулотлари ишлаб чиқариш 97,9%гача қулаганини кўрсатган (яъни бу соҳалар амалда тўхтаб қолган).

Албатта, 2024 йил январь учун 2023 йилнинг аномал январи базис ҳисобланади. Лекин 2025 йилда иқтисодий ўсиш ҳисобларида яширин иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳам киритилаётганини инобатга олиш керак.

Ҳозирги Ўзбекистонда иқтисодиётнинг асосий муаммоси бу энергокасофат. Энергокасофатдан халос бўлинмагунича иқтисодий ўсиш ҳам, даромадлар ўсиши ҳам, таркибий ўзгаришлар ҳам боши берк кўчага кириб қолаверади.
23.02.202510:30
UzGasTrade Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?

Якка таъсисчиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлган UzGasTrade АЖ Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясига эга монополист ҳисобланади. Яъни газ импорт қилиш ҳам шу компания орқали, газ экспорт қилиши ҳам шу компания орқали амалга оширилиши керак, республикадаги ишлаб чиқарувчилар қазиб олган газини ҳам шу компанияга сотиши зарур. Яъни, UzGasTrade АЖ том маънода бассейн. Тўғри, айрим олигархик гуруҳлар UzGasTrade АЖни четлаб ўтиб, газ экспорти билан шуғулланади, лекин бу яширин қарорлар билан амалга оширилгани учун, расман тан олинмайди.

UzGasTrade АЖ бюджет субсидияларини энг катта ўзлаштирувчиси ҳам ҳисобланади (2022 йилдан буён бюджетни тоғдек ўпириб юбораётган субсидиялар ҳам шу ёпиқ компанияга йўналтирилади).

Энди тасаввур қилинг, шу улкан компания молиявий ҳисоботларини умуман эълон қилмайди. Яъни солиқ тўловчи ўзбекистонликларнинг триллионлаб пулини ўзлаштира туриб, ўзбекистонликлар олдида ҳисобдор эмас.

UzGasTrade АЖ ҳар йили миллиардлаб долларга газ импорт қилади ёки импорт қилдик дея расмийлаштиради. Газни қаердан, кимлардан, қанчадан ва қайси шартларда олинаётганини ҳеч ким билмайди.

UzGasTrade АЖ ҳар йили юзлаб миллион долларга бюджетдан субсидияланган ўзбек газини экспорт қилади. Кимларга, қанчадан ва қайси шартларда, ҳеч ким билмайди.

Ваҳоланки, моливий ҳисоботлардан тортиб, йирик битимларгача Ўзбекистон қонунлари ва қоидаларига кўра эълон қилиниши мажбур. Лекин масала UzGasTrade АЖга келганда Ўзбекистон қонунлари ва қоидалари ишламай туради. Бу борада регулятор бўлган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳам кўз юмиб туради.

UzGasTrade АЖ фаолияти мустақил халқаро аудитдан ўтказилганлиги тўғрисида бирон ахборот мавжуд эмас.

Балки UzGasTrade АЖ кенгаши Ҳукумат аъзоларидан таркиб топгани учун шундайдир? Ëки қанақадир ёпиқ ё яширин истисно бордир? Нима бўлгандаям, биз билмаймиз. Балки UzGasTrade АЖ компания шериклари бўлган ўртамчи олигархлар пул оқизадиган Швейцария, балки Кипр, балки Гонконг юрисдикциясига бўйсунар?

Балки бу ҳақда UzGasTrade АЖ кенгашининг мустақил аъзоси Pierre Kladny нимадир билар? Қимматбаҳо соатлар бўйича швейцариялик хос мутахассис UzGasTrade АЖ кенгашига қандай келиб қолган, газ бизнесига уни ким тавсия қилган?

Қизиқ, Pierre Kladny жанобларининг швейцария соатлари бўйича тажриба ва билимлари UzGasTrade АЖ топ менежментига қандай ёрдам бермоқда?
22.02.202506:55
Марказий Осиёга экспорт қисқаришда давом этмоқда, Хитойга экспорт қисқариши эса тезлашган

Тақвимга нисбатан бир кун кечикиб очиқланган 2025 йилнинг январь ойи ташқи савдо статистикасига кўра, экспортнинг ўсиши тезлашган. Лекин Марказий Осиёдаги қўшниларга экспорт қисқаришда давом этаётгани ва айниқса, Хитойга ўтган йилнинг январига нисбатан экспорт икки каррадан кўпга қисқарганига эътибор қаратишга тўғри келади.

Айни вақтда, Хитойга асосий экспорт товарлардан бўлган газ экспорти ўсишдан тўхтамаган. Бутун ўзбек бизнеси ва аҳолиси газдан узилиш режимини бошдан кечирган январда 21,8 млн.долларлик ёки ўтган йилнинг январига нисбатан 9,0% куп газ экспорт қилинган.

Экспортнинг ўсишини таъминлаган асосий йўналиш Афғонистон бўлган. Жанубдаги қўшнимизга экспортимиз 2,3 карра ўсган ва энди Афғонистон бизнинг экспортдаги иккинчи рақамли ҳамкоримизга айланган. Шунингдек, Туркия йўналишида экспорт ҳажмининг қайта тикланаётгани ва БААга экспортнинг каррасига ошгани қувонарли.

Январда жуда кичик 44,3 млн.долларлик олтин экспорти қайд этилган. Экспорт ўсишининг катта қисми хизматлар ҳисобига тўғри келган.

Ўтган ойда 27,8 млн.долларлик газ импорт қилинган. 2024 йил январидан 35,6 млн.долларлик газ импорти юз берганди. Газ импорти қисқарганига қарамай, статагентлик ҳисоботида ўсиш 5,4 карра деб кўрсатилган (балки бу техник хатодир). Изоҳ берилса, яхши бўларди.

Туркманистондан импорт ҳажми кескин, 2,6 карра ортганига қараганда, газни асосан Туркман қардошлардан олган бўлишимиз мумкин.

Афғонистондан импорт 65,8 карра ўсгани қизиқ. 2025 йил январда бутун 2024 йилда импорт қилинганидан кўпроқ товар ва хизмат Афғонистон импорт қилинган.
21.02.202505:46
“Жарима баллари” қонуни кучга кирмоқда

Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.
20.02.202511:02
Ўзбекистонликлар Сербияга визасиз борадими?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев етовидаги катта делегация Сербияга ташрифи чоғида ташқи меҳнат миграцияси, виза тартибини соддалаштириш, шунингдек, Сербияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Сербия меҳнат бозори ўзбекистонликлар учун жудаям жозибали (сербларнинг ўзи юқори даромад ортидан ғарбий ва шимолий Европада фаолият кўрсатишга интилишади). Жуда кўп катта малака талаб қилинмайдиган, суғурта ва ижтимоий пакетли таклифларда маош камида 1000 евродан бошланади, рус тилини билиш кифоя, асосийси, меҳнат мигрантлари ҳақлари ҳимояланган. Лекин муаммо визада. Ўзбекистонликлар виза олиш учун Москвадаги Сербия элчихонасига бориш керак.

Маълумот учун Қозоғистонликлар Сербияга визасиз боришлари мумкин. Ҳайрон бўлишларингиз мумкин, лекин ҳатто Қирғизистон фуқаролари ҳам Сербияга визасиз ташриф буюра оладилар.

Евроиттифоққа кирмаган Сербия, Шимолий Македония ва Черногория билан визасиз режим ўрнатилиши меҳнат миграцияси масаласида Россияга боғлиқликни янада тезроқ камайтирган бўларди.
20.02.202507:02
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима дейди?

Кеча 2024 йилда 50 млрд.куб газ ишлаб чиқарилди, дея маълум қилинган тақдимотда Энергетика вазирлиги билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарияти ҳам иштирок этган.

Табиийки, савол туғилади: Энергетика вазирлигининг ўзига хос репутацияси маълум. Лекин бу рақам Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳам келишилганми? Ахир Давлат раҳбарига оз эмас, кўп эмас, расмий статистикада кўрсатилганидан 12,1%га кўпроқ газ қазиб олингани айтилди. Келиб чиқадики, 2024 йилда газ қазиб олиш камаймаган, балки кескин кўпайган.

Айтайлик, қайсидир юқори даражадаги йиғилишда ЯИМ ўсиши 6,5% эмас, 7,5% деб эълон қилинса ёки инфляция 9,8% эмас, 8,0% бўлди деб айтилса, бунга изоҳ ва шарҳ бериш лозим бўлади. 50 млрд.кублик газ ишлаб чиқарилгани ҳақидаги маълумотга ҳам шарҳ ва батафсил тушунтириш берилиши керак.

Бу нафақат ички аудитория, яъни ўзбекистонликлар учун керак, балки Ўзбекистондан шаффоф ва ҳаққоний иқтисодий кўрсаткичларни истайдиган кредиторлар, халқаро молия институтлари ва инвестор ҳамкорлар учун ҳам муҳим ҳисобланади.
24.02.202508:30
Реновация инсоний қиёфага кирадими?

Давлат раҳбари фармонига кўра,
2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишда реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади.

Шунингдек, мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:
• бузилаётган турар жой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган турар жойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
• бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;
• реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳалигача Реновация тўғрисидаги қонун йўқ. Ўтган йили эълон қилинган қонун лойиҳаси таклиф этилган мундарижада қабул қилинса, уй-жой эгалари ҳақларини ҳокимият органлари билан чатишиб кетган инвесторларнинг босимига қарши тўлиқ ва тўкис ҳимоя қила олмайди. Бу лойиҳа халқ манфаатларини эмас, ҳокимиятлар билан чатишиб кетган "инвестор"лар манфаатларини ҳимоя қилади ("инвестор" бу контекстда аллақачон "қароқчи" калимасининг синонимига айланиб бўлди)..

Қатор шаҳарларда, айниқса Пойтахтда қонунсиз Реновация аллақачон бошланиб кетган. Пойтахт ҳокими реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудларни ўзича белгилаб, инвесторларни танлаб олиш учун "танлов" ўтказишга ҳам киришган.

Давлат раҳбарининг фармони халқпарвар қонун қабул қилингунича бўлган жараёнда мулкдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишига катта умидлар беради.
23.02.202506:00
Ўзбекнинг газини "импорт қилинди дея талаш схемаси" статистикада ҳам очилиб қолмоқда

2024 йил январь ойи статистикасига кўра, Ўзбекистонга 35,6 млн.долларлик газ импорт қилинган.

2025 йил январь ойи статистикасидан келиб чиқилса, 2024 йил январь ойида 35,6 млн.долларлик эмас, аслида 5.1 млн.долларлик газ импорт бўлган.

Яъни, 2024 йил январда шимолдан импорт қилинди дейилган 30,5 млн.долларлик газ аслида ўзбекнинг, ўзимизнинг газимиз бўлган. Статистика агентлиги тили билан айтганда, 2024 йил январда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган камида 30,5 млн.долларлик газ импорт бўлиб чиқмаган. Ўтган куни газ импорти ҳисоботидаги улкан фарқлар ҳақида изоҳ беришни сўраган эдик. Статагентликка шарҳ учун раҳмат.

Ëпиқ бассейнга айланган UzGastrade гонконглик ўртамчи Topcon limited'дан аслида ўзимизнинг газни импорт газ дея сотиб олаётгани ва пули офшорларга ҳайдалаётгани тўғрисида ёзган, тепадаги биронта инсофли реакция кўрсатар дея ўртакаш Topcon limited ва Газлидаги газ омборимизни эгаллаб олган Daxon holdings офислари Гонконгда битта манзилда жойлашгани ҳақида Lolazor'даям гапирган эдик.

Лекин реакция ноль. Ўқитувчига пул йўқ, пенсионерга пул йўқ, триллионлаб бюджет субсидиялари "газ импорт қилинди дея" офшорга оқмоқда. Тасаввур қилинг, бу схемани жуда кўпчилик, бенефициар шонли энергетиклар тугул Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам билади. Ҳаттоки дастёр депутатларга ҳам газга акциз солиғини пасайтириб олиш учун бир учини чиқаришган (моҳиятни тушунадиган биронта депутат бормикан). Биронта инсофлиси, тўхтанглар, бу қип-қизил ўғирлик, ўзбек халқининг нонини туя қилмайлик дегани йўқ.

Шундай экан қайсидир энергохўроз шимолдан фалонча млрд.лик газ импорт қилдик, дея кекирса, ишонманг, бу аслида ўғирланган ва пули офшорларга ҳайдалган ўзбек гази бўлади.
21.02.202516:49
Қонун навбатдаги қароқчиликка айланадими?

Агар шундай бўлса, “жарима баллари” қонуни ишга тушмай туриб мазмунини ва ҳали пайдо бўлмаган обрўсиниям йўқотади.

Агар аввалбошдан мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш эмас, монополист имтиҳон марказларини янги тўлқинда бойитиш бўлган бўлса, бу навбатдаги иккиюзламачилик ва қип-қизил қароқчилик.

Узр, сизлар ёмон одамсизлар. Жуда ёмон одамсизлар.
21.02.202503:09
“Айтамиз, кейин қайтамиз” бўлмайдими? “Анҳор” парки сотилмаслигига қандай кафолатлар бор?

Кеча Қурилиш вазирлиги, парк бошқарувчиси ва қурилиш-девелопер компанияси вакиллари “Анҳор” ва “Наврўз” парк ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмагани ҳақида бирин-кетин умумий гаплардан иборат тинчлантирувчи баёнот беришди. Қизиғи, парк ўрнида дом қурилиши ҳақида хабарлар ва хавотирлар пайдо бўлганидан ўтган бир ҳафта - ўн кун давомида бирон бир расмий чурқ этмаганди.

Қолаверса, биз биламизки, Ўзбекистон реалликларида ҳеч ким сайламаган амалдорлар айтаверадиям, қайтаверадиям. Уларда на репутация бор, на орият. Бунга охирги катта мисол Бухоронинг бузилиши, 2 йил аввал шахсан вилоят ҳокими Туризм маркази бошқа жойда қурилади, дея берган ваъдасига қарамай, Бухоронинг қоқ марказида бузиш ишлари бошланган эди. Узоққа бормайлик, шу яқинда Андижондаги Навоий боғи бир қисмига кўп қаватли уйлар қурилиши билан боғлиқ масаладаям шу методичка ишлатилди. Яъни бир муддат эътироз ва шикоятлар инобатга олингандек бўлиб, вазият совутилган бўлади, лекин муаммо сал ижтимоий хотирадан кетиши билан ё бошқа янги шовқинлар фонида бузғунчилик янги тўлқинда давом этади.

Бу сафар ҳам шундай бўлмайди, деб ким кафолат беради? Қолаверса, парк Давактив назоратига ўтказилган. Деворга осилган милтиқ пьеса охиригача отилиши керакдек, Давактив қўлига ўтказилган актив барибир сувтекинга ё бошқа сопли схемада сотилади (“Humo хусусийлаштирилмайди” қасами эсингиздами?). Биз ҳатто аукционга чиқарилган парк жараёндан қайтариб олинганини ҳам билмаймиз.

Сенатда кўрилаётган боғлар, хиёбонлар, сайилгоҳлар ва яшил ҳудудларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун паркларни қанчалик ҳимоя қила олиши ҳақида ҳозирча бир гап айтиш қийин. Қонун матнини жамоатчилик ё мустақил экспертлар кўргани йўқ, лойиҳа пайти муҳокамага қўйилмаган.

Сенат хабарида айтилишича, Ботаника боғларини муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритиш, уларни хусусийлаштириш ва улар ҳудудида қурилишни тақиқлаш кўзда тутилмоқда. Парклар ҳақида аниқ гап йўқ.

Қонун мундарижасидан болалар оромгоҳлари, таълим ва тиббиёт давлат муассасалари (мактаб ва шифохоналар) ҳамда уларнинг ҳудудларини хусусийлаштириш масаласи онгли равишда ёки атайин тушириб қолдирилгани ҳам эътиборга олиниши керак.

Шундай экан, “Анҳор” парки сақланиб қолиши учун Профессор Преображенский айтганидек, ҳақиқий броня керак!
Асакабанк Араб банклари ва молия институтлари учун road-show уюштирди

Асакабанк томонидан БАА, Қатар, Саудия Арабистони, Қувайт, Уммон, Миср, Иордания каби давлатлардан 80 дан ортиқ етакчи банклар, молия институтлари ва инвестиция фондлари вакиллари иштирокида road-show тадбири ташкил этилди.

Унда Араб минтақасининг етакчи молиявий институтлари, жумладан Emirates NBD, Abu Dhabi Commercial Bank, Commercial Bank of Dubai, Saudi National Bank, Qatar National Bank, Eximbank of India, Societe Generale ва бошқа банклар бевосита иштирок этди.

Тадбирда Асакабанкнинг янгиланган ривожланиш стратегияси, асосий лойиҳалари ва молиявий натижалари тақдим этилди ҳамда араб молиявий институтлари билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Батафсил.
转发自:
Mirkonomika avatar
Mirkonomika
AQShning Ukrainaga yordami juda ham ulkanligini inkor etmagan holda aytish kerakki, daromadiga nisbatan ulushi bo‘yicha eng katta yordam ko‘rsatgan davlat AQSh emas. Xususan, 2022-2024 yillarda AQSh Ukrainaga 114 mlrd dollar yordam ko‘rsatgan bo‘lsa-da, bu AQSh YAIMning 0,4 foizini tashkil etadi xolos. Agar bu yordam teng uch yilga bo‘linsa unda yordamning YAIMdagi ulushi 0,14 foizgacha qisqaradi. Ya’ni nominal yordam judayam yirik bo‘lishiga qaramasdan, AQSh kabi yirik iqtisodiyot uchun bu mablag‘ judayam kichkina.

Boshqa tomondan, Daniya (8,4 mlrd dollar), Estoniya (0,79 mlrd), Litva (1,2 mlrd dollar), Latviya (0,6 mlrd dollar) kabi davlatlar nominal qiymatda AQShga nisbatan sezilarli darajada kam yordam ko‘rsatgan bo‘lishsa-da, bu yordam ularning daromadida sezilarli ulushga ega. Masalan Daniya yillik YAIMining 2,1 foizini, Estoniya 1,9 foizini, Litva 1,5 foizini, Latviya 1,4 foizini Ukrainaga yordam sifatida yuborgan.
24.02.202505:39
Навбатдаги 1,5 млрд.долларлик қарзлар жалб қилинмоқда: ойлик ва нафақалар ошириладими?

Лондон биржасида инвесторлар учун жойлаштирилган очиқламаларга кўра, Ўзбекистон умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик еврооблигациялар чиқарилувини расмийлаштирмоқда:

6 трлн.сўм. 3 йил муддатга:

500 млн.доллар ва 500 млн.евро. Доллардаги чиқарилув 7 йилу 3 ойлик, евродаги чиқарилув 4 йиллик.

Ўзбекистон ҳукумати еврооблигациялар орқали охирги марта 2024 йил май ойида умумий ҳажми 1,5 млрд.долларлик қарз жалб қилганди. Ўшанда ҳам жалб қилинаётган маблағларнинг аниқ мақсади кўрсатилмаган ва қарзлар издан чиққан бюджет харажатларини қоплашга, катта эҳтимол билан мазасини ўғри олигархлар тортаётган субсидияларга йўналтирилганди. Тарифларнинг каррасига оширилганига қарамай, ўшанда ойлик ва пенсиялар индексация қилинмаганди.

Бу сафар қандай бўлади? Навбатдаги қарзлар яна бюджетни ўпираётган субсидияларга кетадими?
22.02.202510:34
“Жарима баллари қонуни”нинг бенефициари ким?

Газета:

“Autodriver Study асосчиси Gid Systems Tashkent ҳисобланади. Ўз навбатида, ушбу компания GID FZE (76%) ва ITS Holding LLC’га (24%) тегишли. Илгари GID FZE корхонанинг 100 фоизига эгалик қилган. Худди шу таъсисчилар GID License Plate компаниясига ҳам худди шундай нисбатда эгалик қилади (авторақам ишлаб чиқаришга алоқадор, 2024 йилда у Ўзбекистоннинг топ-20 солиқ тўловчилари қаторига кирганди).

GID FZE, шунингдек, мактаб дарсликларини нашр этиш учун масъул бўлган Novda Edutainment нашриётига ҳам эгалик қилади”.
21.02.202514:39
Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади

Сенаторлар томонидан маъқулланган қонун билан акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.

Шунингдек, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши капитал ва суғурта бозорларини, электрон тижорат соҳаси, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш ҳамда мазкур соҳаларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
20.02.202516:16
"Боғлар ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмаган"

Дарё нашрининг расмийларга таяниб ёзишича, “Анҳор” ва “Наврўз” боғлари ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмаган.

"Айни пайтда "Анҳор" ва "Наврўз" боғлари ҳудудида турар-жой бинолари қурилиши учун ҳеч қандай келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд эмас. Бугунги кунда боғ ўз ҳолича қолмоқда ва ҳеч қандай қурилиш режалаштирилмаган," - деб таъкидлаган Қурилиш вазирлиги масъули Азизхон Усмонов.

Боғларнинг бошқарувчи оператори Аnhor Evolution” компанияси директори Азиз Шарафутдинов ҳам боғлар фаолиятида ҳеч қандай ўзгаришлар режалаштирилмаганини маълум қилган.

“Orient Group Management компанияси Golden House девелопери ҳам, Orient гуруҳнинг бошқа компаниялари ҳам ушбу лойиҳани амалга оширишни ёки хабарларда таъкидланган майдончада қурилиш режалаштирмаганлигини таъкидлашган.
Қизлар учун "Technovation Girls Uzbekistan 2025” халқаро танловининг янги мавсумига старт берилди. “Tech4Impact” томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва "Yandex Uzbekistan” компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 12 ҳафталик дастур маркетинг, дастурлаш, бизнескўникмалар ва тақдимот кўникмалари бўйича ўргатувчи модулларни ўз ичига олган.

Маълумот учун, “Technovation Girls” – қизлар учун халқаро технологик танлов бўлиб, ҳар йили дунёнинг 70дан ортиқ мамлакатида ўтказилади. Танловнинг мақсади иштирокчи қизларга мослашувчан кўникмаларни бериш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун уларни IT-технологияларга, дастурлаш имкониятларига ва сунъий интеллектга ҳамда технологик соҳалардаги тадбиркорликка қизиқтиришдан иборат.

Ўзбекистон жамоалари финалга чиққан тақдирда, ўз лойиҳасини Калифорнияда бутун дунёдан қатнашадиган 15та энг яхши жамоа қаторида тақдим этади. Танловга рўйхатдан ўтиш 2025 йилнинг 1 мартига қадар очиқ. Унга мамлакатнинг барча ҳудудларидан 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар таклиф этилади. Дастурда қатнашиш бепул. Инглиз тилини билиш муҳим. Хуллас, ёшларга кенг имкониятлар тақдим этадиган йирик лойиха.

Бу йил Yandex Uzbekistan менторлари яна дастурга қўшилишади. Ўтган йили компаниянинг 60 нафар ходимаси жамоаларга технологик ечимларни ишлаб чиқишда ёрдам беришган эди.

Иштирокчи қизлар ва менторлар бу ерда рўйхатдан ўтишлари керак.

Дастур бўйича энг сўнгги янгиликларни эса
телеграм-каналда кузатиб боринг
19.02.202516:45
50 млрд.куб ёки 44,6 млрд.куб?

Энергетика вазирлиги очиқлаган маълумотга кўра, энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимотида ўтган йили 50 млрд.куб метр табиий газ ишлаб чиқарилгани маълум қилинган.

Расмий статистикага кўра, 2024 йилда газ қазиб олиш 2,1 млрд.кубга, 44,6 млрд.кубгача камайган. Товар газ ишлаб чиқариш эса 40 млрд.кубга ҳам етмаган.
显示 1 - 24 179
登录以解锁更多功能。