Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
bakiroo avatar
bakiroo
bakiroo avatar
bakiroo
06.05.202513:30
Бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу мошинлар учун пулли ё бепул парковкалар эмас!

Бир қўлли пулли парковкалар ишга тушиши арафасида тармоқда яна давлат парковкалар қуриши (?), бизнесни парковкалар қуришга мажбурлаши (!) кераклиги ҳақида турлича мулоҳазалар янграмоқда.

Албатта, нимагаки қўл урилса, бозор ўрнига, охирида монополист ясаладиган усулларни ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Пулли парковка ғояси ҳали ишга тушмаёқ, тор манфаатли чиновниклар ва уларнинг "тижорий" шериклари томонидан обрўсизланганини, ҳатто пулли парковка тизими тарафдорлари танқидига гирифтор бўлаётгани тушунтириш энди бефойда бўлса керак.

Лекин нима бўлгандаям, эсда тутиш лозимки, бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу мошинлар учун пулли ё бепул парковкалар эмас, бизнинг Конституцион ҳуқуқимиз бу сифатли жамоат транспорти, хавфсиз ва инклюзив йўлаклар, светофорлар, тротуарлар, парклар, автомобилсиз кўчалар - яъни барча учун ижтимоий неъматлар эканини тинимсиз эслатишда давом этиш керак.

Мен қаттиқ ишонаман, агар бизнинг ижтимоий неъматларга нисбатан Конституцион ҳуқуқимиз барқарор таъминланса, шаҳар одамларга қайтарилса, парковкалар таклифини вақт ўтиб бозор ўзи яратади.
06.05.202508:30
Нима учун Ўзбекистон жамияти энергетикадаги самарасиз ва зараркунанда лойиҳалар ҳақида тинимсиз савол бериш керак?

Чунки 5 ой газдан узилиб, 7 ой 30% қувватда ишлайдиган, 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводи, 1,8 млрд.долларлик (1,2 млрд.доллари қарз) қийматдаги бунёд этилмаган Шўртангаз-2 лойиҳаси, нархи 2 карра шиширилган МТО заводи ва ўзи йўқ газга янги иштаҳа билан ясалаётган Хоразмдаги 10 млрд.долларлик газ-кимё комплекслари учун охирги тўловчи бизмиз.

Бу лойиҳаларнинг юмалоқ-ёстиқ қилиб охирига етганлари зарарда ўтирипти, қурилмай қолгани бўйича кредитлар тўланмоқда, қурилаётганининг нархи шунчалик шишганки, уларнинг иқтисодий самарали ва рақобатли бўлиши даргумон. Шундай экан, миллиардлаб (энди ўнлаб миллиард деса бўлади) долларлик зараркунанда ва самарасиз лойиҳалар таннархни шишираяпти. "Газнинг таннархи 2 минг сўм" деган лоф қаерда тўқилган деб ўйлайсиз? Уни ким тўлайди? Сиз ва биз. Ўзбекистонликлар тўлайди қароқчи тарифлар билан. Мазасини сўрган пудрат қироллари эмас. Уқувсиз шотир менежерлар-у, сиғиниладиган энергоустозлар эмас. 2000 сўм ҳолва, бу энергошоввозларнинг зараркунандалиги ўзбек жамияти тарафидан тийилмаса, 3000, 4000 сўм ҳам бўлади. Схеманинг шеригига айланиб бўлган улфати чор аудиторлар-у, ошхўр халқаро консультантлардан бирон умид кутманг, улар Ўзбекистонда яшамайди, ёзиб бергани учун пулини олади, кетади.

"Шу билан 3 йил тарифлар ўзгармайди" деб қасам ичиб туриб, бир думалаб "ҳар йили тарифлар ошириб борилади" дейишга ўтиб оладиган чалачубайслардан ҳам бирон яхшилик кутмаслик керак.

Шунинг учун энди ҳаммаси ўзимизга, ватандошлик жамиятига, унинг тинимсиз берадиган саволларига боғлиқ бўлади. Аппеляция қиладиган бошқа ҳеч нарса қолмаган.
05.05.202513:45
Тиззасигача, белигача, бўғзигача: Ўзбекнефтегазнинг қарзи ошишда давом этмоқда

Ўзбекнефтегазнинг қарз ва кредитлари 2024 йил якунларига кўра 42,8 трлн.сўмга етган (+1,5 трлн.сўм). Қарзларнинг катта қисми 13,5 трлн.сўми жорий, яъни қисқа муддатли (ўтган йили 8,7 трлн.сўм эди). Яъни монополист жорий йилда шунча қарз танини ёпиши керак ёки янги қарз олиб, қайта молиялаштириши лозим (нима учун отнинг калласидек фоизларда 850 млн.долларлик евробонд жойлаштирилгани тушунарлидир).

44,8 трлн.сўмлик қарз ва кредитлардан ташқари яна ўта қиммат шартлардаги Air Products ва ўзимизни газимизни ўзимиз қиммат сотиб олишдан шаклланган Ўзтрансгазга оид 14,6 трлн.сўмлик мажбурият осилган.

Аудитор компаниянинг жорий мажбуриятлари жорий активларидан 15,5 трлн.сўмга ошиб кетганига эътибор қаратган (бир йил аввалги фарқ 5,9 трлн.сўм эди). Молиявий дисбаланснинг янада оғирлашуви аудитор ҳисоботида хусусан, Ўзтрансгаз қарзларини Ўзбекнефтегаз бўйнига илиниши билан изоҳланган.

Аудитор худди рейтинг агентлиги сингари монополист зарурият туғилганида ҳукуматдан ёрдам олиши мумкин, деган заиф иддаони илгари сурган ва далил сифатида 2024 йилда ФРРУдан 100 млн.доллар қарз олганини келтирган (мақсади очилмаган, маъноси кэптив лойиҳалар учун пул чиқариб беришдан иборат бу каби молиялаштириш схемалари қораланиш ўрнига аудит компанияси томонидан оқланаётгани ҳайратга солади).

Ҳисобот давридан кейинги ойларда, 2025 йил 1 январдан 31 мартга қадар Ўзбекнефтегаз турли ўзбек ва хорижий банклардан 326,2 млн.доллар, 39,6 млн.евро, 42,5 млн.юан ва 101 млрд.сўмлик (жами 385 млн.доллар эквивалентида) янги қарз битимларини тузгани қайд этилган. Янги қарз битимларининг шартлари, хусусан нархи, муддати ва таъминланиши ҳақида аудитор бирон қўшимча маълумот келтирмаган. Худди Ўзбекнефтегаз томонидан қарз жамғарилишида ва тўловларда фавқулодда катта ўринга эга бўлган GTL заводи молиявий натижалари бўйича маълумот келтирилмагани сингари.

Ўзбекнефтегаз нафақат инвесторлари ва кредиторлари олдида масъулияти борлиги, унинг космик тезликда ошаётган мажбуриятлари таннарх орқали шиширилаётган, товонга айланаётган тўловлари Ўзбекистон халқи ҳисобидан қопланиши инобатга олинса, аудиторнинг ҳисоботини ахборотларни етарли даражада очади, деб ҳисобламаган бўлардим.

Ўзбекистонда ишлаётган катта тўртликка кирувчи аудиторлик компаниялари алал-оқибат уларнинг Ўзбекистон халқи олдидаги репутациясини белгилайдиган жиҳатларни ҳам инобатга олса бўларди.
05.05.202508:03
Нима деб изоҳ беришади?

Изоҳ бериш учун яна нимадир янги сабаб, ишонарли ё ўйланган важни кўрсатиш керакку?

Кейин ким чиқиб изоҳ беради? Яна Мирзамаҳмудовми? У айтган ҳамма сценарийлар, ҳатто энг ёмони бўйича ҳам муддат ўтиб бўлди.

Балки, 5,3 млрд.долларгача қимматлаган лойиҳанинг кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик инвестори ниҳоят кўриниш берар?

Қачонгача бу офатнинг харажати давлатга юкланади, жабрини халқ тортади?

Инвесторнинг жавобгарлиги борми? Ким бу лойиҳани суғурталаган? Нега етказилаётган зарарларни инвестор ва суғурталовчидан ундириш ҳақида гап йўқ? Балки жиддий саволларни бериш пайти келгандир?
04.05.202503:45
Йирик қарз олувчилар учун алоҳида нормалар ишлаб чиқилади

Марказий банк қарз ҳажми ва юки тинимсиз ошиб бораётган йирик қарздорларни алоҳида тартибга солишни режалаштирмоқда.

Яқин келажакда биз «йирик қарз олувчилар» деб аталадиган янги қоидаларни жорий қиламиз. Уларнинг таърифи ўрнатилади ва Марказий банк ҳам, ҳукумат ҳам бундай қарз олувчилар учун алоҳида нормалар чиқаради”, — деб айтган регулятор раҳбари.

Шунингдек, ХВФ ва Жаҳон банки билан биргаликда ўтказилган биринчи Молия секторини баҳолаш шарҳи натижалари ва тавсияларни амалга ошириш бўйича йўл харитаси эълон қилиниши мумкин.

“Мақсад молиявий секторимизни диагностика қилиш — заиф томонларимизни аниқлаш ва кейин қаерга боришимиз кераклигини тушуниш эди. Биз заиф томонларимизни тан олишдан қўрқмаслигимизни бозорга кўрсатиб қўйиш учун натижаларни эълон қилишни режалаштирмоқдамиз. Муаммолар айнан қаерда эканини тушуниш муҳим”.
03.05.202505:26
Бу худди таннархи шиширилган ва ўзлаштиришга асосланган энергетикани субсидиялаш каби бўлади

Маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш учун ички рейсларни субсидиялаш ечим бўла олмайди, қайтанга тескари натижалар беради.

Биринчидан, авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 2022 йилдан буён ажратиб келинади. Масалан, 2025 йилда 2024 йилга нисбатан ҳатто субсидиялаш 2 карра оширилган ҳам. Бундан ташқари Қорақалпоғистон ва Хоразмга, Сўхга авиарейслар учун яна алоҳида субсидиялар бор. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ҳисоб палатаси 4 йилдан бери субсидияланаётган ички рейслар қанақа натижа берганини танқидий ўрганиб кўрдими? Субсидиялаш қатновлар сонини ошириб, нархларни пасайтириб қўйгани йўқ. Урганчга учиш Дубайга учишдан қимматлигича қолмоқда. Бухорога учиш Алматига учишдан афзал бўлиб қолмоқда. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бу ҳолатда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳлар ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўраверади.

Иккинчидан, маҳаллий қатновларда рақобат йўқ, умуман йўқ. Маҳаллий қатновларда рақобат йўқлигини чипталар нархи охирги уч ойда 1,74 карра ошгани кўрсатмаяптими? (халқаро қатновларда салгина рақобат борлиги учун нархлар 12,4%га ошган). Маҳаллий қатновларда ўзаро рақобатлашиши керак бўлган Silk avia Ҳавошканинг шўъбасига айлантирилган (ўзбек чиновниклари бир қўлли бошқаришни севишади). Абсурд шу даражага етганки, имтиёз ва субсидиялар берилиб маҳаллий лоукостер бўлиши керак бўлган Silk avia чипталари Ҳавошканикидан қиммат. Яна нечта қарор ва протокол чиқсаям, ҳавошка ҳам, Silk avia ҳам талаб энг юқори бўлган шаҳарларга қанча керак бўлса шунча авиақатнов ташкил эта олмайди. Бунга уларда хоҳиш ҳам, имконият ҳам йўқ. Ички қатновлар бозорига хорижий компанияларни киритиш керак.

Учинчидан ва бу энг асосийси, километрига чаққанда Тошкент-Урганч, нисбатан рақобатли Тошкент-Дубайдан 2-3 карра қиммат. Нимага? Чунки сабаб олигархиянинг қимматлаштирилган авиаёқилғисида. Шунинг учун авиакомпаниялар бир марта бўлса ҳам арзонроқ ёқилғи қуйиб олиш мумкин бўлган четга учишни истайди, маҳаллий қатновлар “невыгодно”. Шунинг учун Тошкент аэропорти ва маҳаллий аэропортларни ёқилғи билан таъминлаш бўйича эксклюзив битимлар бекор қилиниши ва аэропортларда авиаёқилғи таъминоти учун янги очиқ танлов ва конкурслар ўтказилиши зарур.

Нима учун вазирлар муаммонинг илдизи билан ечадиган ва Ўзбекистонда маҳаллий қатновларни нормал давлатлар даражасига қайтарадиган таклифларни беришмаяпти, тўғриси, менга тушунарсиз. Қўрқишадими ё улар кимгадир қарамми ёки манфаатдор эмасми?
Афғонистон тадбиркорлар учун муҳим йўналишга айланмоқда

Ўзбекистон бизнес муҳитидаги турлича синов ва чақириқлар тобора кучаймоқда. Шу шароитда енгилроқ имконият излаётган тадбиркорлар Афғонистон йўналишини танламоқда.

Обуначилардан келган ушбу видеодан ҳам кўриниб турибдики, ўзбек тадбиркорлари афғон бозорида тобора фаоллашмоқда. Бу тасодиф эмас.

Афғонистонда бозор очиқ. Мижозлар ўзбек молларини сифатли дея ҳурмат қилади. Бизнес муносабатлари содда, жайдари, лекин самарали.

Энг муҳими — одамгарчилик бор. Савдо қилган одам қадрланади. Бу эса тадбиркор учун нафақат даромад, балки муносабат масаласи ҳамдир.

Қаерда имконият кўринса, ҳаракат ҳам ўша томон.
06.05.202504:31
Тўхтатилган Шўртангаз-2'даги 100% улуш ArkChemical'да 40% улушга айланган

Монополистнинг қўшма корхоналар ва уюшмалардаги инвестициялари бир йил ичида 1,7 каррага шишган ва 46,7 трлн.сўмга етган.

Ўзтрансгаз билан боғлиқ қарз юклаш схемаси орқали Ўзбекнефтегаз 46,8%лик улушга эга бўлган бўлса, Шўртангаз-2 лойиҳасига тикилган қарз ва кредитлар 6,0 трлн.сўмлик қиймат билан ArkChemical'даги 40%лик улушга дўнган. Бу ажойиб тарихий схема ҳақида ўтган йилиёқ ёзган эдик. Энди бу аудиторлик ҳисоботида расман тасдиқланган.

Лойиҳадаги қолган 60% улуш, уч уринишда эмас, бир уринишда топишингиз мумкин, Saneg назоратига ўтган.

Эсингизда бўлса, "ArkChemical" МЧЖдаги улушларнинг олди-сотдиси бўйича Рақобат қўмитаси юрак ютиб, "Sanoat Energetika Guruhi Enera" МЧЖга қарши иш ҳам қўзғаганди.

Ўзбекнефтегазнинг ArkChemical'даги 40%лик улушининг кейинги тақдирини диққат билан кузатишда давом этамиз.
Молиявий саводхонлик бўйича онлайн танлов

Ўзбекистон республика валюта биржаси “Global Money Week” доирасида молиявий саводхонликни ошириш мақсадида UZCE quiz викторинасини ўтказмоқда.

Викторина уч босқичдан иборат бўлиб, унда тестлар ва амалий топшириқлар келтирилган. Иштирокчилар ўз билимларини синаб кўришади ва совринлар учун беллашишади.

Танлов 2025 йил 5 майдан 15 майгача давом этади. Унда қатнашиш учун quiz.uzrvb.uz/register манзили орқали рўйхатдан ўтиш керак.

1-ўрин эгасига ноутбук, 2-ўринга планшет, 3-ўринга эса ақлли колонка топширилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон республика валюта биржаси томонидан яна 5 та махсус соврин ажратилган.

Викторинада иштирок этиш бепул. Билган ютади.

Реклама
05.05.202505:30
Ўзбекнефтегазнинг "аҳволи яхшиланиши" учун яна газ тарифлари ошиши керак

S&P Global агентлиги Ўзбекнефтегазнинг охирги евробондлари бўйича шарҳида тақдим этилган рейтингни учта ўзаро баҳсли ва ўзбекистонликлар манфаатларига тескари омил билан боғлаган:

Биринчидан, рейтинг агентлиги Ўзбекнефтегаз банкрот бўлса, ҳукумат ёрдамга келишига ишонмоқда (Давлат компаниялари ва давлат банкларининг юқори хатарли, самарасиз ва зараркунанда фаолиятига қарамай, халқаро рейтинг компаниялари ўзлари тўқиган шу сафсатага бошқаларни ҳам ишонтиришга уриниб келишади). 2017 йилдан буён Ўзбекнефтегазнинг юзлаб конлари, заводлари, улушлари, омборлари яширин ва ёпиқ қарорлар билан бегоналаштирилиб, хусусий чўнтакларга совға қилиб келинганини наҳотки S&P Global билмаса. Наҳотки, 8 йилдан бери активлари ўнгидан, чапидан, остидан, устидан узилиб, кичрайтирилиб, қарзлари эса шиширилиб келинаётган монополистнинг якуни қандай бўлишини ва мақсад ўзи шу эканини агентлик кўрмаётган бўлса?

Иккинчидан, Ўзбекнефтегаз EBITDA ва леверажи яхшиланиши учун, яъни халқ тилига ўгирганда, тушуми ошиб, бўғзигача етган қарзларини қайтара олиши учун газ тарифлари оширилишда давом эттирилиши керак. Қип-қизил неоколониал цинизмни кўраяпсизми? Яъни Ўзбекнефтегаз қанчалик самарасиз бўлмасин, ғарб инвесторлари ва кредиторлари унинг бондларидан 8,75%дан даромад олишда давом этиши учун биз ўзбекистонликлар товон тўлашда давом этишимиз керак.

Учинчидан, GTL заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари ошиши рейтинг қувватловчиси бўлиши лозим. Ўзбекнефтегазнинг 40% қарзи нархи 4 млрд.долларгача шиширилган GTL заводга оидлиги англаган рейтинг агентлигига GTL завод сотувга қўйилганини айтишмаганми? GTL заводни "Хусусийлаштиришса" сиз умид қилаётган EBITDA ва левераж қандай ўсади? Охирги 3 йилдан бери тўтиқушдай такрорлаб келаётган шаблонларингиз энди нима бўлади? Инвестор ва кредиторларга яна қандай янги асос келтирасиз?
03.05.202513:30
Чакана кредитлар нархи 20 ойлик минимумгача пасайган

Кечикиб тақдим этилган ҳисоботларга кўра, март ойида миллий валютадаги омонатлар бўйича ўртача тортилган ставкалар ўзгаришсиз, 21,1% даражасида қолган (банклар март ойи охиридан ставкаларни тушира бошлашган). Корпоратив депозитлар ставкалари 16,4%гача (-0,5%) пасайган. Барча муддатли депозитлар бўйича ставка 18,8%гача тушган (-0,4%).

Депозитларнинг арзонлаша бошлагани, биринчи навбатда чакана кредитлар ставкаларида намоён бўлган. Чакана кредитлар ўртача тортилган ставкалари 23,6%гача пасайган. бу 2023 йил июль ойидан буён минимум. Чакана кредитлар ставкаларининг пасайиши, хусусан, таркибий ўзгаришлар ҳисобига ҳам рўй бераётган бўлиши мумкин (энг қиммат маҳсулот бўлган микроқарзлар улушининг пасая бошлаши).

Корпоратив кредитлар ставкалари 22,7%гача кўтарилган (+0,2%). Бу корпоратив кредитларга мавсумий равишда талаб ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жами кредитлар бўйича ставкалар 23,1%ни ташкил этган (-0,1%)
02.05.202515:05
Ниҳоят бўлиб тўлаш бозори тартибга солинади

Регулятор халқ тилида насия савдо ёки бўлиб тўлаш дейиладиган BNPL (Buy now pay later) сегменти “муайян хатарларни” келтириб чиқаришини қайд этмоқда. Банклар аҳолининг қарз юкида бўлиб-бўлиб тўлашни ҳисобга олади.

Spot нашри Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг сўзларини келтирмоқда:

“Биз аллақачон BNPL бозори ўйинчилари билан бир неча бор учрашувлар ўтказганмиз ва банклар томонидан аҳолининг қарз юкида [бўлиб тўлашни] ҳисобга олиш ва мижозларнинг етарли даражада ҳимоясини таъминлаш учун ушбу соҳани тартибга солишни жорий этишни режалаштираётганимизни айтганмиз”.
转发自:
Prof. Sherzod avatar
Prof. Sherzod
06.05.202511:39
Шаҳар ўртасида ҳам табиатни севиш мумкин экан

Голдерз Ҳилл паркининг сўлим, дарахтларга тўла қисмида айланиб юрганимизда, болаларим бир нарсага эътибор қаратишди. Биздан кейин келаётган, хасса суянган бир аёлни кўргач, дарахтлардаги каптарлар, ғурраклар у томон учишди. Пастроқ шохларда ўйнаб юрган икки олмахон ҳам югургилаб тушиб келиб, бор диққатини шу аёлга қаратишди.

Аёл елкасидаги қора сумкасидан юмалоқ каштан ёнғоғи чиқариб, олмахонга узатди. Паҳмоқ жонивор қўлчаларини узатиб, тезда ёнғоқни олди ва дарахтга чиқиб кетди. Ғурракларнинг бири аёлнинг елкасига ўтириб олди, аёл унга муомала қилиб, кафтидан нимадир едирди. Атрофдаги каптарларга дон сочди.

Бизга яқинлашганида, болаларим қизиқиб, ҳайвонлар ҳақида савол бера бошлашди. Аёлнинг кўзлари чақнаб, тушунтира кетди: “Булар менинг дўстларим,” деди у, ҳайвонларни кўрсатиб. Елкасидаги ғурракка “Вуди” деган лақаб қўйибди, олмахон жуфтлигининг ҳам лақаблари бор экан.

Беш дақиқалик суҳбатда Сабине опа болаларим парк ҳақида, атрофимиздаги дарахтлар ҳақида ўрганиб олишди. Бундан ташқари, олмахонларга нима учун ерёнғоқ бериш мумкин эмаслигини, ўрдакларни қандай фарқлаш ҳақида қизиқарли мини-маърузалар тинглашди. Парк кўлида сузиб юрган сув паррандаларини биз ҳам яхшироқ таниб олдик.

Паркда яна бирон соат айланган бўлсак, Сабине опани яна бир-икки марта учратдик. Хассасига суяниб, одамларга жилмайиб, саломлашиб, ҳайвонларга турли егуликлар улашиб юрди. Елкасидаги емга тўла қора сумкадан ташқари оғиргина Sony фотокамераси ҳам бор эди. Камера ҳақида сўраганимда, суратга олишни яхши кўришини, йиллар давомида боғдаги дўстлари бўлмиш жониворларнинг суратлари жамланган фотокитоби яқинда чиқишини айтиб қолди. Чиқса хабар беринг, биринчилардан бўлиб сотиб оламиз, дедик.

Голдерз Ҳилл паркининг гўзалликларидан қанчалик севинган бўлсак, табиатни бу қадар севадиган, ҳайвонларнинг тилини топган шундай инсонлар борлигидан хурсанд бўлдик. Сабине опага чин юракдан ҳавас қилдим. Одамлар тонгдан оқшомгача югур-югурдан боши чиқмайдиган ҳайҳотдек шаҳарда табиат билан шундай мулоқот қура олган, уни чиндан яхши кўриб, ундан илҳом оладиган инсон бўлгани учун.

#ЎзгаҲаётлар

@profsherzod
05.05.202517:18
“Ўзбекистон глобал иқтисодий беқарорлик шароитида ҳам ислоҳотларга содиқ қолади”

Газета Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг Осиё тараққиёт банки 58 йиллик йиғилишида сўзлаган маърузасидан қатор иқтибослар келтирган:

“Мураккаб, аммо ҳаётий муҳим макроиқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги кучли раҳбарият ва сиёсий ирода туфайли 2018 йилдан буён ЯИМимиз икки баравар кўпайиб, 2024 йилда 115 миллиард долларга етди, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 3 минг доллардан ошди”.

“Ўзбекистон иқтисодий келажакка оптимизмни сақлаб қолмоқда. Глобал ноаниқлик давом этаётганига қарамай, 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 5000 долларга етказиш бўйича миллий мақсад (ЯИМ 200 миллиард доллар) янгиланди…
Биз бу улкан мақсад эканини тушунамиз, бироқ ўз салоҳиятимиз ва унга эришиш имкониятимизга ишончимиз комил. 2025−2026 йилларда биз иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражасида прогноз қилмоқдамиз”.
05.05.202511:26
"Қўйлиқ бозори" ёпилмаяпти, оптималлаштирилмоқда"

Тошкент шаҳар ҳокимияти Қўйлиқ деҳқон бозорида бошланган реконструкция ҳақида:

"Бозор ёпилмаяпти, балки унинг фаолияти оптималлаштирилмоқда — тартиб ўрнатиш, санитария шароитларини яхшилаш, инфратузилмани янгилаш ва умумий хавфсизлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда".

Бундан 16 ой аввал, 2024 йил 4 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимияти Қўйлиқ улгуржи бозорида тўсатдан бошланган реконструкция ҳақида ҳам шунга ўхшаш баёнот берганди:

"Пойтахтимизнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланишини маълум қиламиз".

Лекин орадан бир неча кун ўтиб, бозорчи ва тадбиркорлар Food city'га ихтиёрий-мажбурий кўчирилган, бозорнинг ўзи эса акциядорларнинг қаршилигига қарамай тугатиб, бузиб юборилган эди. Бир ваъдани бериб, амалда бошқа иш қилингани учун ҳеч ким узр сўраш тугул, қанақадир компенсация беришга ҳам уринмаган.

Шундай экан, "Қўйлиқ бозори ёпилади" деган турли миш-мишлардан ўпкаламаслик керак, расмийларнинг репутацияси ва уларга ишонч масаласи ўзингизга ҳам маълум, одамлар кўп куйганидан, сизлардан эшитаётган гапга эмас, амалда бўлаётган ишларга, кўзи билан кўраётган воқеаларга ишонади.
05.05.202505:00
Қонунни билиш бошқа...

Адвокат Файзулло Арсланов ёзмоқда:

"Қонунларни билишнинг ўзи айрим ҳолатларда ҳуқуқингизни тиклаш учун етарли эмас, балки қонунни айнан керакли вазиятда, керакли тарзда қўллай олиш ҳуқуқингизни тиклаши мумкин. Кўр-кўрона қонунни талаб қилавериш ҳам вазиятни оғирлаштириши мумкин.

Бир хил гапни ҳар хил тонда, ҳар хил вазиятда ишлатсангиз натижаси бир хил бўлмайдику.

Чунки қонунларда вазиятни тўғри баҳолаш, қачон кимдан қай тарзда ҳаққини талаб қилиш кераклиги, қачон сукут сақлаш кераклиги, кимлардан қандай тартибда ҳаққини талаб қилиш нотўғри эканлиги ва ҳоказолар каби иш натижасига тўғридан тўғри таъсир қилувчи айрим ҳолатлар акс этмаган.

Эътибор қилинг, муаммонгизни ҳал қилиш учун афсуски, ҳозирда қонунларни ўзини билиш ва уни талаб қилиш етарли эмас. Муаммонгиз ҳал бўлиши учун қонунларда ёзилмаган, қонун билан тақиқланмаган, асосийси иш натижасига тўғридан тўғри таъсир қилувчи бошқа ҳолатларни ҳам ҳисобга олиш зарур бўлмоқда".

Дарвоқе, Президент фармони билан 2025 йил июнгача Фуқароларга сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.
03.05.202509:30
Тендернинг фойдаси: Урганч аэропорти Бухороникидан арзонроқ ва қувватлироқ бўлади

Икки босқичли, Франция, Корея, Туркия, Қатар каби давлатлардан саккизта компания иштирок этган тендерда ғолиб бўлган Incheon International Airport Corporation компанияси Урганч аэропортини бошқаради. Давлат раҳбари масъулларга ишлар бошланишини кутиб ўтирмасдан, Корея авиакомпанияларини жалб қилиш вазифасини ҳам топширган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 223 миллион АҚШ доллари. Қурилиш-реконструкция ишлари 2025-2027 йиллар давомида амалга оширилади. Буларнинг натижасида аэропорт Boeing 747 ва Airbus 350 каби йирик ҳаво кемаларини қабул қилиш имконига эга бўлади. Аэровокзалнинг умумий майдони 39 минг квадрат метрга етиб, соатига 1 минг 300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қуввати яратилади.

Бошқача айтганда, Урганч аэропорти ҳеч қанақа тендерсиз, бир қўлли усулда пудрат қиролига топширилган Бухоро аэропортидан ҳам арзонроқ тушади, ҳам қувватлироқ бўлади. Бухоро аэропортининг қиймати 226 млн.долларга баҳоланган (ҳали яна шиширилмаса), соатига 1 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатади. Лойиҳа қачон ишга туширилиши номаълум.
IMD TBC Bank Group’нинг Грузиядан Ўзбекистонгача бўлган муваффақиятли йўлини таҳлил қилди

Грузия ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган TBC Bank Group компаниясининг ривожланиш динамикаси Швейсариянинг етакчи IMD бизнес мактаби томонидан ўрганилди. Бу IMD тарихида Ўзбекистон бизнесига бағишланган биринчи ва Марказий Осиёда иккинчи тадқиқот бўлди.

"Ўтмишдаги муваффақиятни келажакка мослаш" деб номланган таҳлилда ТBC’нинг маҳаллий банкдан минтақавий лидерга айланиши жараёни, шунингдек, Ўзбекистон бозорига кириб келиш ва қисқа вақт ичида муваффақиятли рақамли экотизим яратиш тажрибаси ёритилган.

Бугунги кунда TBC Uzbekistan хизматларидан 18,4 миллион мижоз фойдаланади, банкнинг соф фойдаси 41 миллион долларга етган, кредит портфели эса ҳар йили икки баробарга ошмоқда. Экспертлар фикрича, ушбу кейс ривожланаётган бозорларда молиявий хизматларни кенгайтириш бўйича муҳим ўқув материали бўлиб хизмат қила олади.
Шунингдек, TBC акцияларининг Лондон фонд биржасида сотилаётгани унинг шаффоф фаолият юритиш тамойилига содиқлигини кўрсатади.

Реклама
Global Banking & Finance Review — молиявий оламда камида Michelin Guide даражасидаги нашр. У кимни мақтаса, демак, у ростдан ҳам ишлаяпти.
Шу нашрга кўра, бу йил Агробанк — “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025”.
Хуллас, энди корпоратив банк хизматлари ҳам халқаро стандартларига мос бўладиган бўлди. Рақамли ечимлар, бизнесга қулай шартлар, сервис — ҳаммаси бор.
"Бизнесни ривожлантириш банки"нинг микромолия ташкилоти ўз фаолиятини бошлади

Тошкент шаҳрида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ таъсисчилигида ташкил этилган микромолия ташкилотининг  очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ташкилот якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳамда барча турдаги кичик бизнес субъектлари учун микромолия хизматлари кўрсатишни мақсад қилган.

Хусусан, тадбиркорлар учун 100 млн. сўмгача микрокредитлар гаровсиз тақдим этилади, 300 млн. сўмгача таъминот асосида микроқарзлар ажратилиши кўзда тутилган.

Манба | Реклама
05.05.202509:09
8 соат ўтиб, Энергетика вазирлиги тилга кирди

Энг даҳшати — бу тонг соат 6:00 лар атрофида бошланган воқеа, лекин расмий идораларимиз ҳали бирорта ахборот бергани йўқ (Бойсун тумани ҳокимлиги 9
май баҳона неча кун дам оламиз, қабилидаги хабарларни бериш билан банд)”.

Энергетика вазирлиги (13:57):

“2025 йил 5 май куни соат тонгги 6:10 да “Мустақиллик-25” конидаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва натижада фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилди.

Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда”.

Лойиҳанинг оператори Surhan Gas Chemical Operating Company ёки пудратчилар томонидан ҳодисага нисбатан бирон муносабат билдирилгани йўқ.
04.05.202507:03
Автомобиллар импортида янги тақиқ ва чекловларга фантазия етмаяптими?

5 йилдан бери 80 шиптирни тақиқлай олмаётганимиз
Ўзбекистонга олиб кирилаётган гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштириш жараёнида “Евро-4” экологик тоифасидан кам бўлмаганлигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб этиш бошланган.

Абсурд шундаки, Ўзбекистонга Евро-4 тоифасидан паст бўлган экологик тоифадаги автомобиллар импорти 3 йил аввал тақиқланган. Европада 14 йил аввал, Хитойда 9 йил аввал Евро-4дан паст тоифадаги автомобилларни ишлаб чиқариш тўхтаган, яъни бундай мошинларни импорт қилиш жисмонан имконсиз.

Янги товоннинг дубль абсурди ҳам бор: Ўзбекистонда Евро тоифасини аниқлайдиган ускунанинг ўзи йўқ, лекин 2 млн.сўмлик ўлпонни қуртдай санаб, тўлаш керак.

Навбатдаги кулгули, мантиқсиз ва балки ғирт коррупцион ўлпон жорий этилишига сенаторларимиздан бири Анвар Тўйчиев жим қараб турмай, сенат сўровини киритган.

На рақобатни, на нархни ва сифатни эплаётган мошин монополистлари ва уларнинг шотир малайлари, янги тақиқ ва чекловларга фантазиянгиз етмаётган бўлса, халқдан сўранг, зўрларини топиб беришади (Наполеон ҳақидаги латифада айтганидек, халқ аллақачон устингиздан кула бошлаган). Мана масалан:

Мошин эни ва бўйига эгри солиқ (кичик мошинларга кўпроқ, камбағал ва ўртаҳолларни талаш учун);

Балонли мошинларга қўшимча бож (Ангрен шина заводидан балон тақишсин);

Рангбаранг қилиш дастури асосида машина ранги оқ ва қора машиналарга қўшимча 5-10% бож.
03.05.202508:34
Таълим соҳасидаги янги лойиҳага старт берилади

Cambridge ўқув маркази томонидан навбатдаги лойиҳа устида олиб борилаётган ишлар якунига етиб, расмий тақдимот санаси белгиланди. 3 май куни соат 20:00 да онлайн форматда ўтказиладиган бу тақдимотда янги дастурнинг мазмуни ва мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берилади. Ҳозирча лойиҳа нима ҳақдалиги очиқланмаган, лекин у ёшлар, айниқса, болалар таълимига қаратилгани таъкидланяпти.

Янги лойиҳанинг Телеграм каналига обуна бўлиб, барчасини тўғридан-тўғри эфирда кузатишингиз мумкин. Тақдимот мобайнида қизиқарли конкурс эълон қилинади ва унга 15 та хилма-хил фойдали совғалар ўйналади.

Реклама
Beeline Ucell ва UMS биргаликда тўлаганидан кўпроқ солиқ тўлашда давом этмоқда

Қўпол қилиб айтганда, уларнинг ҳаммаси бир ғўр. Айниқса, акциз солиғи бекор қилинганига қарамай, бирин-кетин тарифларини оширишаётган экан, уларнинг ҳеч қайсиси фойдасига бирон сўз айтишга арзимайди. Лекин абонентлари сони қолган иккитасиникидан камроқ бўлган уяли алоқа компаниясининг қолган иккисининг биргаликда тўлаганидан кўпроқ солиқ тўлаши савол туғдириши керак.

Ҳа, бу сафар солиқ юки қанчалик фарқли эканини кўрсатиши мумкин бўлган савдо тушумлари очиқланмаган, лекин бу ҳолат биринчи марта эмас, охирги йилларнинг давомли картинкасига айланиб бўлган.

Солиқ юки турлича бўлган, кимдир истиснолар, кимдир имтиёзлар ундириб олиши мумкин маконда якуний ютқазувчи ҳар доим истеъмолчи бўлади.
显示 1 - 24 569
登录以解锁更多功能。