SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI. Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali admin tel: Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.
Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджанов томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси доирасида Денов тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу тадбирда пробация гуруҳи назорати остидаги 170 нафар шахсларнинг иштироки таъминланиб, уларнинг мурожаатлари тингланди, ижтимоий муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, вилоят прокурори томонидан банклар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Денов туманида барпо этилган“Қўзичоқли” кичик саноат зонаси фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Бош прокуратура томонидан соҳанинг малакали мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда Сурхондарёда вилоятида Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари аъзолари учун "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида сайёр семинар машғулоти ташкил этилди.
Семинарда соҳанинг малакали мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан вилоят ва туман (шаҳар) штаблари ишни тўғри ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, технология йўқотишларини камайтириш, энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларини фош этиш ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулот якунида барча штаб аъзоларидан тест синовлари олиниб, билим ва кўникмалари баҳоланди.
Шу билан бирга, иштирокчиларга юқоридаги қарорга асосан энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари тушунтирилди.

Сурхондарё вилояти прокурори Б.Бабаджановнинг 2025 йил 09 апрель куни соат 10-00 да Узун туманида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари учун сайёр қабули ўтказилади.
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги штаб-ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳалларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда жойларда криминоген вазиятларни таҳлил қилиш фаолиятининг ташкил этилиши бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларда ўрганишлар ўтказилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилояти Денов туманида криминоген вазияти оғир бўлган "Сўфи Оллоёр" ва “Баҳористон” маҳаллаларида мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилиб, “маҳалла еттилиги”, “ижтимоий профилактика” ва масъул бўлган мутасаддиларга “намунали хавфсиз йўлак” ва “намунали хавфсиз кўча”ларни ташкил этиш, маҳалларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, пробация ҳисобида турган шахсларни ижтимоий муаммоларини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрганишларда мазкур Қарор ижроси бўйича маҳаллаларда тасдиқланган “Йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйилган хато ва камчиликлар масъулларга кўрсатиб ўтилди ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этилиши юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди, муайян вақт талаб этиладиган топшириқлар ижроси алоҳида назоратга олинди.