Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
Шуҳрат Абдураҳмонов avatar
Шуҳрат Абдураҳмонов
23.04.202512:10
“Инсон учун” савдо-кўргазмасига таклиф этамиз

2025 йил 1–2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар намойиш қилинган анъанавий “Инсон учун” савдо-кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

2025 йилги кўргазма доирасида янада кенг кўламли иштирок, тижорат салоҳиятига эга лойиҳалар ва янги ҳамкорлик ташаббуслари тақдим этилиши режалаштирилган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
16.04.202516:08
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
21.03.202507:56
Президент топшириғи амалда

“Сув келтирган элда азиз” дейди доно халқимиз. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Олтинқўл, Балиқчи, Бўстон ва Асака тумани ҳудудидаги МФЙларда ариқлар бетонланиб, аҳоли хонадонларидаги томорқалар энди етарли сув таъминотига эга бўлди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
22.02.202506:43
Ногиронлиги бор ёшларимизга касб-ҳунар ўргатилмоқда

17-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг мономаркази қошида тадбиркор аёл Феруза Ҳўжамбердиева томонидан тикув корхонаси ташкил этилди.

Қувонарли жиҳати бу жойга мактаб-интернатнинг ўқувчи қизларини мустақил ҳаётга тайёрлаш ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича 8-9-10 ва 11-синфларнинг 25 нафар ўқувчи ёшлари жалб қилинган. Ҳозирда ўқувчи қизлар тикув корхонасида дуал таълим асосида ҳунар ўрганмоқда.

Шунингдек, ушбу мактабга яқин бўлган маҳалладаги 5 га яқин ёш қизларни ҳам бир вақтнинг ўзида иш билан таъминламоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Андижонда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинар иштирокчилари Андижон туманидаги “Садда таги” маҳалласида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
11.02.202503:53
Президент топшириғи амалда

Президент қарори ижроси Андижоннинг Балиқчи тумани мисолида.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори асосида Андижоннинг барча ҳудудларида томорқа майдонларини сув билан таъминловчи ариқларни бетонлаш ишлари амалга оширилмокда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
19.04.202513:33
Президент топшириғи амалда

Электр таъминотини яхшилаш президентимиз томонидан белгиланган энг муҳим ва долзарб масала сифатида бўлиб келмоқда. Мазкур вазифаларни ижро этиш давомида Избоскан туманида 3.2 мегаватт қувватдаги ГЭС қуриб битказилди.

Ушбу ГЭС бутун Избоскан ҳудудининг учдан бир қисмини доимий электр билан таъминлашга етарли ҳисобланади. Бу каби лойиҳаларни амалга ошириш Андижонимизда давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
16.04.202512:43
Сифатли таълим - буюк келажак йўли

Президент топшириқлари ижроси ортидан бугун Избоскан туманидаги 7-умутаълим мактаби замонавий шароитларга эга бўлди. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг амалий билим ва кўникмаларини ошириш учун имкониятлар яратилди.

Избосканлик билимдон муҳандислар томонидан яратилган янги трактор моделини кўплаб сонда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мактаб ўқувчиларининг ушбу муҳандислардан амалда иш ўрганишлари таъминланди.

Ҳозирда ушбу бўлажак йирик заводнинг биринчи корхонаси фаолият юритишни бошлади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
20.03.202508:55
Асака иссиқхоналарида маҳсулотлар пишиб етилмоқда

Президент топшириқларига асосан жорий этилган “Бир контур бир маҳсулот” услуби ўзининг самарали натижаларини кўрсатмоқда.

Натижалардан бирига мисол сифатида, Асака тумани ёшларига ажратилган 5 гектарли ер майдонига назар солиш мумкин.

34 нафар ёшларга 15 сотихдан ажратилган ерда ҳар бир ёш деҳқон 100-150 миллион сўмдан даромад кўришни режалаштирган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
20.02.202518:10
Андижонда республика кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида ташкил этилган семинарда қатнашган гуруҳлар вилоятимизнинг турли нуқталаридаги фаолиятлар билан юзлашди ва тажриба алмашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
19.02.202507:04
#Live

Андижонда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларда семинарнинг барча гуруҳлари Андижон “Саноат ХАБИ”да ташкил этилган махсус ярмарка билан танишмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
10.02.202522:44
Президент топшириғи амалда

Андижон вилояти ҳокими сентябрь ойида Избоскан туманидаги “Чўртанлиқ” маҳалласида кўплаб ишларни ташкил этишга киришган эди. Бугунга келиб, мазкур маҳалла бутунлай янги даврга кўчиб ўтмоқда.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ҳаракатлари ўзининг сезиларли натижаларини кўрсатмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
19.04.202502:20
Андижонликлар қалбига монанд кўриниш: “Ниҳол” кўчаси.

Аввалги лавҳалар:
“Дукчи Эшон” кўчаси
“Олтинкўл” кўчаси
“Ю.Отабеков” кўчаси

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
30.03.202511:39
#Live

Айни дақиқаларда Янги Андижон шаҳрида байрамона шукуҳ ҳукм сурмоқда. “Ватанпарвар” боғига минглаб аҳоли ташриф буюрган. Барпо этилган махсус ўйингоҳлар болажонларга қувонч улашмоқда. Шунингдек, юзлаб оилалар ушбу боғдаги ҳарбий техникалар билан яқиндан танишиб, жасорат намояндалари бўлган ватан ўғлонлари хотирасини ёд этмоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
08.03.202501:11
Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда семинар иштирокчилари Асака туманидаги “Обод” маҳалласи билан танишмоқда.

Жумладан, қатнашчилар маҳалладаги “Асака агро олам” минерал ўғитлар савдоси билан шуғулланувчи объектда ташкил этилган ярмаркани кўздан кечириб, тажриба алмашишмоқда.

Бундан ташқари, шу ернинг ўзида Агробанк АТБ филиали томонидан ташкил этилган “Агро марказ”лар томонидан амалга оширилаётган ишлар ярмаркасини ташкил этиш.

Шунингдек, “Отиш маҳалласида 3 та йўналиш бўйича аҳоли хонадонларида томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, етиштирилган маҳсулотларни ички бозор ва экспортга йўналтириш жараёнлари билан танишиб ўтилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Президент топшириғи амалда

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича Андижонда навбатдаги катта тадбир амалга оширилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
10.02.202522:44
“Андижон - Фарғона вилоятининг пойтахти. Моворауннаҳрда Самарқанд ва Кеш қўрғонидан кейин бундан-да каттароқ қўрғон йўқ”

Бу ҳазрат Бобурнинг мемуар асари “Бобурнома”да ўз она юртига берган таърифидир.

Ушбу фикрлардан аёнким, Андижон қадим-қадимдан ҳам нуфузи жиҳатидан юқори мавқеда бўлиб келган. Бугун ҳам андижонликлар шу мақомга муносиб авлод бўлишмоқда…..

(Буюк бобомиз хотирасига бағишлаб, Андижон педагогика техникуми талабалари иштирокида тасвирга олинган лавҳа)

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
17.04.202514:11
#Live

Андижон вилояти ҳокими Халқаро Туркий Маданият Ташкилоти (ТУРКСОЙ)нинг олтин медали билан тақдирланди.

Айни дақиқаларда Андижонда 15 апрель - “Маданият ва санъат ходимлари куни”га бағишланган республика тадбири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбирда мамлакатимизнинг бир қанча санъат ва маданият соҳаси вакиллари тақдирландилар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
21.03.202509:26
Андижонимизда Наврўзи олам тантанаси

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
22.02.202506:46
Банк тизими ходимлари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси томонидан барча банклар ходимлари ўртасида “Андижон вилояти ҳокими соврини учун” спорт мусобақаларига старт берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
19.02.202508:00
Андижонда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида республика кўргазмали семинари бўлиб ўтмоқда.

Семинар иштирокчилари Андижон туманидаги “Садда таги” маҳалласида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
16.02.202518:01
#Ҳафта_давомида

Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Миллийлик диёри Андижон” шиори остида гала концерт бўлиб ўтди.

Гала концертда эстрада юлдузи Райхон, Жасур Умиров, Афруза ва таниқли телебошловчи Сарвар Баҳодировлар миллий либос ҳамда “Андижон дўппи”си ила кўриниш бердилар. Дастур миллий қўшиқлар, миллий рақслар ва миллий либосларга йўғрилиб, йиғилган ёшлар учун янги таассуротларни ҳадя этди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
10.02.202512:44
“Анда жоним қолди маним…”

Буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
显示 1 - 24 45
登录以解锁更多功能。