Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ўзбекистон фермерлари кенгаши avatar

Ўзбекистон фермерлари кенгаши

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг расмий Ахборот канали
TGlist 评分
0
0
类型公开
验证
未验证
可信度
不可靠
位置
语言其他
频道创建日期Вер 24, 2019
添加到 TGlist 的日期
Бер 02, 2025

记录

03.04.202522:29
1.8K订阅者
03.11.202423:59
0引用指数
19.04.202502:08
1.5K每帖平均覆盖率
19.04.202502:08
1.5K广告帖子的平均覆盖率
13.03.202512:16
2.27%ER
19.04.202523:59
89.34%ERR

Ўзбекистон фермерлари кенгаши 热门帖子

☑️ Қайта ишлаш чуқурлашади, қўшилган қиймат ва даромад кўпаяди

Давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, умумий ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ жами ер майдонининг 1 фоизига, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ер участкасида музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришига рухсат этилади.

Шунингдек, 2025–2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб, замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализация қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга қаратилган бундай чоралар ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг. Партиямиз кейинги беш йилликда қишлоқ хўжалигини иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, фермер ва деҳқонларнинг ердан кўпроқ фойда олишларини таъминлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Шу боис қарорда белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
🌱 Бухоро туманида яшовчи Анвар Фозилов “Яшил макон” умуммилй лойиҳаси доирасида кўплаб турдаги дарахт кўчатлари, жумладан “павлонияни” кўпайтириб, яхши даромад олмоқда.

Дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат турадиган “павлония” тез ўсиш билан бир вақтда чиройли гуллаши ва асал манбаи экани билан кўпчиликни қизиқтирмоқда.

web / facebook / Instagram / YouTube / minbar
🌱 Тўрткўл туманида боғ-ток ораларидан унумли фойдаланиш

Туманида боғ-ток ораларидан унумли фойдаланиш мавзусида семинар ташкил этилди. Унда агротехник тадбирларнинг аҳамияти, боғдорчиликдаги муаммолар ва уларни ҳал этиш усуллари, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларгаа ноанъанавий усуллар ва яхши натижаларга эришиш йўллари кўрсатилди.

web / facebook / Instagram / YouTube / minbar
12.04.202509:01
🍓 Андижон туманида хитойлик инвестор билан ҳамкорликда кўп меҳнат талаб этилмайдиган “Ақлли иссиқхона” барпо этилди. 14 сотихдаги 2 та иссиқхона -20 даражада ҳам ёқилғисиз ишлайди.

Инновацион иссиқхонада оқ рангли қулупнай ва голубика етиштириш бошланди.

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
08.04.202503:02
⏺ "Махсус репортаж" кўрсатувида:

⏺ Фермерларни моддий имкониятлари ошиши ва молиявий юксалиши учун янги имкониятлар яратилмоқда

⏺Энди аукционда битта одам иштирок этса ҳам ерлар сотилади.

⏺Ер майдонининг 10-15 фоизида чорва учун экинлар етиштиришга рухсат берилади

⏺Пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштириган мулкдорлар даланинг маълум қисмидан алмашлаб экишда фойдаланиши мумкин

⏺Фаолияти самарали бўлиб, юқори ҳосилдорликка эришаётган фермерлар фаолияти рейтинг асосида баҳоланади. Улар суғуртага маблағ туламайди ва солиқни уч карра кам тўлайди

web / facebook / Instagram / YouTube / minbar
转发自:
FERMER MINBARI avatar
FERMER MINBARI
❗️Терим машинаси хизмати учун субсидия олиш имконияти яратилди.

Терим машинаси хизмати учун субсидия олмаган фермерлар диқққатига
.

Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2024 йилдаги 574-сон қарорига кўра, 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини 2025 йил 1 мартгача Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш белгиланган эди.
👉Энди шу муддат 1 июлга узайтирилди.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar
转发自:
FERMER MINBARI avatar
FERMER MINBARI
❗️Дала четига омборхона қуришга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарори билан ер майдони 5 гектардан кам бўлмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўзларига қарашли ерларнинг дала четларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ, жами ер майдонинг 1 %га, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган ерга музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилади.⚡️ "Fermer minbari" телеграм канали. https://t.me/fermerminbar
转发自:
FERMER MINBARI avatar
FERMER MINBARI
❗️ Бюрократия камайиши, вақт ва ресурслар тежаш мақсадида эндиликда туман ва шаҳар даражасида фаолият юритаётган 21 та давлат ташкилоти ягона бинода жойлаштирилиб, аҳолига “ягона дарча” тамойили асосида хизмат кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги 132-сон қарори.⚡️ "Fermer minbari" канали . https://t.me/fermerminbar
18.04.202509:03
📍 Андижон вилоятида 2025 йил ҳосили учун 12 минг 658 гектар боғ-ток қатор ораларига шундан 11 минг 743 гектар сабзавот, 715 гектар полиз экинларини экилиши режалаштирилган

Асака туманидаги “Шухратбек келажаги буюк” фермер хўжалиги дала майдонида Ўзбекистон фермерлари кенгаши масъул ходими М.Муҳаммадиев, вилоят Фермерлари кенгаши раиси Ф.Набижонов, туманда қишлоқ хўжалигига алоқадарор идоралар ва фермерлар иштирокида – боғ қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ава белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш бўйича зарур тавсиялар берилиб, кўргазмали семинар ташкил ўтказилди

web / facebook / Instagram / YouTube / minbar
#Яшил_макон

🌱 Бўстонлиқда бир йилда яратилган "Яшил боғ"

✅ Биз кўпинча: "Дарахтлар кесиляпти!", "Табиат йўқолиб кетяпти!", – деб бонг урамиз. Лекин яхши ишлар ҳам бўлаяпти. Мана, шундай мисоллардан бири — Бўстонлиқ туманидаги Табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ҳовлисида яратилган 1 гектарлик “Яшил боғ”.

‼️ Бу боғ — меҳнат, эътибор ва табиатга бўлган ҳурмат самараси.


🍀 "Яшил макон" лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб миллионлаб кўчат ва буталар экилмоқда. Бу фақат дарахт эмас — бу халқимизнинг руҳи, боғдорчилик анъаналарининг қайта тикланиши.

📍 Бугун экилган дарахт — эртанги соя, тоза ҳаво, гўзал манзара.


👀 Энди савол: Биз-чи? Кўчамизда, маҳалламизда, ҳовлимизда бир дарахт экдикми?

Йўқми? Демак, вақт келди.

📌 Табиатни асраш — фақат давлат ёки ташкилот иши эмас. Бу — ҳар биримизнинг бурчимиз.
"Дом"да яшаганлар айтиши мумкин, "Экишга жой йўқ-ку". Топамиз! Хоҳиш бўлса, ер топилади.


Yoshlar kundaligi
☑️ Мини ГЭСлар энергетик барқарорликни оширишга хизмат қилади.

Тадбиркорларни кенг жалб этадиган даромадли соҳага айланади.

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича ўтказган йиғилишда Избоскан туманида тадбиркор томонидан 10 миллион доллар инвестиция ҳисобига қурилган қуввати 3,2 мегаваттли кичик ГЭСни эътироф этиб, мазкур ГЕС Избоскан аҳолиси истеъмолининг 20 фоизини қоплашини таъкидлади.

Президентимиз бу намунали лойиҳани маъқуллаб, вилоятнинг сув оқими юқори бўлган ариқ ва каналларида 75 мегаватт қувватга эга кичик ва микро ГЭСлар қуриш имконияти борлигини айтиб ўтди. Яна бир муҳим жиҳат. Давлатимиз раҳбари Андижондаги бундай лойиҳаларга 40 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. Маблағлар тадбиркорларга 3 йил имтиёзли давр билан 7 йилга 12 фоиз ставкада берилади.

Шунингдек, маҳаллий компонентни ривожлантириш учун август ойида хитойлик инвесторлар билан микро ГЭС агрегатларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Эътиборли жиҳати, бу инвестор қурилган ГЭСларга 1 йил бепул сервис кўрсатади, кейинги 9 йилда кафолатли пулли хизматни йўлга қўяди.

Вилоят ҳокимлигига бу йил қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Бу лойиҳалар ишга тушса, 38 минг хонадон узлуксиз электр билан таъминланади, вилоятнинг электр импорти 10 фоизга қисқаради.

Президентимизнинг андижонлик фаоллар иштирокидаги мазкур йиғилишда микро ГЕСларни қуриш бўйича билдирган фикрлари ЎзЛиДеП сайловолди дастуридаги мақсад-вазифалар ижросига ҳам хизмат қилади. Зотан партиямиз энергетик барқарорликни таъминлаш иқтисодий тараққиётимиз гарови ва аҳолимизнинг рози қилишни энг муҳим шарти эканини чуқур англайди.

@a_xaitov
18.04.202511:04
Семинар 

Боғларда иш қизғин

Шўрчи тумани Фермерлар Кенгаши томонидан тумандаги “Эгарчи” боғдорчилик фермер хўжалигида семинар ўтказилди.

-Беш гектар ер майдонига ташкил этилган боғимизда олма, беҳи, бодом, олча сингари 1420 туп дарахтлар экилган, -дейди Алимардон Аллаёров. -Дарахт кўчатларимиз ҳосилга киргунча, қатор ораларига экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиряпмиз.


 Семинар давомида иштирокчилари боғ ташкил қилиш, ундан самарали фойдаланиш ҳақидаги ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

📱Telegram  ✅ Facebook 🎞Youtube 🔎Web-site 🌐Instagram 🕊Twitter
18.04.202507:06
Bogʻ qator oralarida polizchilik va sabzavot yetishtirishni rivojlantirish, bozor iqtisodiyoti talablari darajasida istiqbollarini belgilash, rivojlantirishga ilmiy jihatdan yondashishni talab etadi.

Bu sohaga katta eʼtibori natijasida bogʻdorchilik tarmoqlarining sabzavotchilik tarmoqlarida chuqur tarkibiy oʻzgarishlar roʻy berib yalpi mahsulot yetishtirishning asosiy qismi dehqon, fermer va tomorqa xoʻjaliklar zimmasiga yuklatildi.

Bugun Olot tumanining Fermerlar kengashi tashabbusi bilan "Shayxlar" mahallasida Muhammad Temirovning 1,5 gektar bogʻida bogʻlarning qator oralariga poliz va sabzavot mahsulotlari ekish boʻyicha seminar tashkil etildi.

Mazkur bogʻda oʻtgan yili 30 tonnadan ortiq hosil olingan boʻlsa joriy yilda qator oralariga sabzavot va poliz mahsulotlarini ekib yaxshigina hosil olish koʻzda tutilmoqda.

Seminarda bogʻ qator oralariga turli sabzavot va boshqa ekinlar ekish tartibi, boʻsh qator oralaridan samarali foydalanish borasida tegishli tavsiyalar berib oʻtildi.

Jumladan, mazkur bogʻda kartoshka, pomidor, tarvuz, qovun, sarimsoqpiyoz va boshqa turdagi ozuqabop mahsulotlar ekilib parvarishlashga kirishildi.

- Oldimizga qoʻygan rejalarimiz bisyor. Bogʻda yetishtirgan mevalarimiz ortidan har yili yaxshigina daromad koʻramiz. Joriy yildan boshlab bogʻ qator oralaridan ham samarali foydalanishni yoʻlga qoʻydik, bu esa qoʻshimcha daromad va yerdan samarali foydalanish degani, - deydi bogʻbon Muhammad Temirov.

https://t.me/olottumani
转发自:
Tuproqqal'a.uz avatar
Tuproqqal'a.uz
13.04.202507:04
Qator oralaridan samarali foydalanish

Tuproqqal'a tumanida "Nazokat Munisa" fermer xo'jaligi dala maydonida bog'-tok qator oralariga qishloq xo'jaligi ekinlarini ekish bo'yicha  seminar bo'lib o'tdi.

Seminar davomida bog'-tok qator oralarini ochiq va yopiq maydonlaridan samarali foydalanish orqali yuqori hosil olish bo'yicha Kengash mutaxassislar hamda agronomlari tomonidan zarur tavsiyalar berildi.

👉@tuproqqala_uz

Tuproqqal'a axborot xizmati.
🍉 Кўкдала туманидаги ерлар ўзлаштирилиб, мавсумда даромад манбаига айланадиган тарвуз кўчатлари экилди

Маълумот учун аввалроқ 20 минг гектар лалми ерларда тарвуз етиштирилиб, 400 минг тонна маҳсулот ички ва ташқи бозорларга етказиб берилган

web / facebook / Instagram / YouTube / twitter
登录以解锁更多功能。